ВИЛОЯТ АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИДА АДАБИЙ АНЖУМАН
Февраль ойининг
охирида 2016 йили Андижон вилоят ахборот ресурс марказида вилоятдаги
шоирларнинг адабий гурунгги ва ёшлар учун “ижод сирлари” номли тўгарак
машғулоти бўлиб ўтди. Анжуманларни Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят
бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва “Камолот” ЁИҲ вилоят
бўлимлари қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби бадиий раҳбари
шоир ва ёзувчи Ғани Мажид олиб борди.
Ижодкорлар бу
анжуманга анча қизиқарли ижодий намуналар олиб келгани мушоирада урф бўлмаган
беихтиёр қарсаклар чалинишига сабаб бўлди. Барча ижодкорлар ўз ижодий
намуналарини ўқиб бўлгач анжуманга раислик қилаётган Ғани Мажид ўтган
ижодкорларнинг хотирасини анжуманларда эслаб туриш, уларнинг хонадонларига ёзги
оқибатли учрашувларда ташрифлар





