ШОИР СУХАЙЛИЙ
БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ
Андижон адабий
гурунггида ёш қаламкашлар ва шоирларнинг ижодий лабораториясини ўрганиш учун
тўгарак ташкил қилинган. Бу тўгарак адабий гурунг ўтказиладиган куни ўтказилади
ва ҳар сафар адабий гурунг қатнашчиларидан бири тўгаракда ўз ижодий
лабораториясини сўзлаб беради. Бу сафарги тўгарак йиғилишида шоир Сухайлий
ижодий лабораторияси ўрганилди.
Анжуманда Сухайлий ўзининг биринчи шеърини қачон ёзганидан тортиб
биринчи бадиий китобни қачон ўқигани, кимнинг асарини ўқиганигача сўзлаб ўз
ижодидан намуналар ўқиб берди. Тўгарак қатнашчилари ижодга айниқса шеъриятга
катта ихлос қўйган ёш ижодкорлар бўлгани учун шоирни турли саволларга кўмиб
юборди. Сухайлий ҳам ўзи ижодига бу қадар қизиққан мухлислар орасида
чарчаганини ҳам билмай узоқ суҳбатлашди. Ўз ижод сирларини ётиғи билан, эринмай
сўзлаб берди. Ёшларга маслаҳатлар берар экан, ўзининг шу ёшлардаги ижод
остонасидаги ҳолатларини гапириб берди.






