ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 11 ноября 2014 г.

эбола вирусига чалингани

Ўтган чоршанба куни Даллас шифохонасида эболадан вафот этган беморни даволашда иштирок этган тиббиёт ходими эбола вирусига чалингани аниқланган.
“Биз иккинчи (марта Эболага чалиниш) ҳодиса ҳақиқат бўлиши мумкинлигини билардик ва бунга тайёргарлик кўраётган эдик”, – дея баёнот берган Техас соғликни сақлаш департаменти вакили Дэвид Лэйки.
Эболага чалинган тиббиёт ходимининг исми ҳозирча ошкор этилмаётир.
Бу шахс жума куни иситмаси кўтарилганидан шикоят қилиши ортидан текширув ўтказилган.
Даллас шифохонасига эболадан вафот этган Томас Данкан ўз ватани Либериядан Қўшма Штатларга келишидан олдин вирусни юқтириб олган.
У Қўшма Штатларда эболага чалинган илк шахс эди.
Асосан Либерия, Гвинея ва Сиерра-Леонеда тарқалган эбола касаллиги ҳозирга қадар 4 мингдан зиёд инсон умрига зомин бўлди.
Британия ва Америка ҳукуматлари эболанинг тарқалишини тўхтатиш учун аэропортларда йўловчиларни текшириш бўйича махсус чоралар қўлланишини эълон қилганлар.

ББС

понедельник, 10 ноября 2014 г.

зулук нима?

   МЕДИЦИНА   ЗУЛУГИ – HIRIDO  MEDICINALIS
                     
                       Зулуклар ҳолида эшитгин бироз,
                       Қуруқ-совуқ бўлар мижоз.
                      Ҳаром қонни тандан узоқ қилишда 
                     Сенга кўмакчидир аълою мумтоз.
















      Медицина зулуги: зулукнинг арабча номи “алақ”, форсчасига эса “зулу” ва “девча” аталиб турклар уни “сулук”, ҳиндлар эса “жуонк” деб атарлар. Медицина зулуги ҳалқали чувалчанглар типининг вакили бўлиб, чучук сувларда (ҳовуз, сув омбори, кўлмак сувларда) яшайдиган вақтинча эктопразит ҳисобланади. Медицина зулуги бир қатор иссиқ қонли умуртқали ҳайвонлар ва одамлардан қон сўриб, йиртқичларча  ҳаёт  кечиради.
Турлари:

 Зулук ширин сувли анҳор, кўл, тўхтаб қолган  сувлар, ҳидланган, айниган сувли  чуқурлар ҳамда яъни сув остида ўсадиган, баъзан ўсимлик сув остига ҳам ўсиб  чиқадиган (русчасига “рянка” деб номланувчи) ўсимлик кўп бўлган жойларда яшайдиган қурт бўлиб, унинг хиллари кўп. Энг яхши зулук ширин сувли анҳор ва ҳовузда ёҳуд чиримаган ва сасимаган, сув ости ўтлари  кўп сувларда етилгани бўлиб, унинг ранги оч-қора, катта-кичиклиги ўртача, боши қора ва юмалоқ, қорнининг  ости бир оз олароқ бўлади.

пятница, 7 ноября 2014 г.

Тошкентда бир кун яшаш қанчага тушади?

Тошкентда бир кун яшаш қанчага тушади?

Тошкентда нима кўп — келди-кетди кўп. Бу табиий албатта, пойтахтга кимдир хизмат сафарига, кимдир даволангани,  яна кимдир бозор-ўчар ёки таҳсил олаётган ўғил-қизидан хабар олгани, хуллас, минг бир сабаб билан отланади. Тошкентга қадам босиш билан кўндаланг турадиган асосий савол: “Қаерга жойлашсам экан?” бўлса, ажаб эмас.

Экранларимизда тез-тез намойиш этиб туриладиган “Меҳмонжонлардан айланай” сериали қаҳрамонларини ёдга олиб, қариндош-уруғ, ёру биродарларни кутилган ёки кутилмаган ташриф билан безовта қилишни истамасангиз, қуйидаги маълумотларимиз айнан сиз учун. Суриштирувни меҳмонхоналардан тортиб, кунлик ижара уйларигача олиб бордик. Амин бўлдикки, баъзи меҳмонхоналардаги нархлар ҳамма ўйлаганчалик у қадар қиммат ҳам эмас экан. Қуйида ана шундай ҳамёнбоп меҳмонхоналарнинг баъзилари билан таништиришни мақсад қилдик.

Нархлар

Маълумотларимизга кўра, неча кишилик эканлиги ва хонанинг оддий, ўртача, “люкс”лигига қараб, “Ҳосилот” меҳмонхонасида нархлар 32 мингдан 62 минггача, “Оазис Асака”да 55-95 минг, “Геликон”да 100-160 минг, “Диёрбек”да 120-240 минг сўмгача бориши мумкин.

“Мирзо”да нархлар $20-50, “Жаҳонгир”да $35-65, “Ровшан”да $40-65, “Grand Orzu”да $45-75, “Саёҳат”да  $50-100, “Виардо”да $70-130, “Рамада”да $90-130 атрофида.

четверг, 6 ноября 2014 г.

мигрень нима?

мигрень  нима?

Оғриқ кўпчилик касалликларнинг субъектив белгиси ҳисобланади. Шу билан бирга оғриқ танада икки маънода мужассамлашади: биринчидан бу тананинг мунтазамлигига таҳдит солувчи хавфдан дарак берса, иккинчидан оғриқ мустақил равишда касалликка айланиши мумкин. Шунга кўра оғриқ ўткир ва сурункали шаклларга ажратилади. Ўткир оғриқ -асосан хавф белгиси бўлиб, ҳимоя белгиси ҳисобланади. Сурункали оғриқ – касалликдир. Шартли равишда 3 ойгача бўлган оғриқ - ўткир, ундан кўп давом этувчи оғриқ эса - сурункали оғриққа бўлинади. Кўпчилик бош оғриқлари сурункали оғриқ турига киради. Бош оғриғининг охирги халқаро таснифига кўра уни 100 дан ортиқ турлари фарқланади. Бош оғриғини халқаро таснифига кўра мигрень қуйидаги турларга бўлинади: 1) Аурасиз мигрень (оддий мигрень), 2) Аурали мигрень (классик мигрень), 3) мигреньдан олдин кузатиладиган доимий синдромлар (пароксизмал бош айланишлари, ўзгарувчи гемипарезлар), 4) асороатли мигрень: мигрень стасуси, мигреньли инсульт.
Бош оғриғини халқаро таснифда мигрень хуружларини клиник ташхис мезонлари ҳам келтирилган:

среда, 5 ноября 2014 г.

«Соғлом бола йили»

Ўзбекистон «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишга 4,2 трлн сўм ва 200 млн доллар маблағ йўналтирилди

02.11.2014/ Маҳаллий
2014 йилнинг тўққиз ойида «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишга 4,2 триллион сўм ва 200 миллион доллар маблағ йўналтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўтган даврда 59,2 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 210 умумтаълим мактабини (жумладан, ихтисослаштирилган мактаблар) қуриш ва реконструкция қилиш, 159 мактабни капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни мебел, компьютер синфлари, ўқув-лаборатория ускуналари ва бошқа инвентарлар билан жиҳозлаш учун қарийб 300 миллиард сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди. Бундан ташқари, 37 болалар мусиқа мактаби ва 89 болалар спорти объекти (жумладан, умумтаълим мактабларида 73 спорт зали) барпо этиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 218,2 миллиард сўм ўзлаштирилди


понедельник, 3 ноября 2014 г.

Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар

Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар


Уйқусизлик, соатлаб компьютер олдида ўтириш кўзни толиқтириб, қовоқ терисида шиш пайдо бўлишига ва юзнинг сўлғин кўринишига сабаб бўлади. Бу ҳолатга эътиборсизлик эса кўз атрофини майда ажинлар қоплашига олиб келади.
Шу боисдан ҳам кўз парваришига жиддий эътибор қаратиш лозим.
Қуйида кўз парваришига оид уй шароитида ҳам фойдаланиш мумкин бўлган баъзи тавсияларни бериб ўт­моқ­чимиз.
Кўз ва қовоқ терисига сут ҳамда мойчечак, ялпиз, петрушка, укроп, бўтакўз ўсимликлари ёрдамида тайёрланган дамламалардан компресс қилиш фойда беради. Пахта бўлаги дамламада ҳўлланиб, қовоқ терисига 5-10 дақиқа қўйилади. Бу компресслар кўзлар яллиғланиб, қизарганда ҳам фойдалидир.

воскресенье, 2 ноября 2014 г.

Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти

Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти



Ушбу ширин куз неъмати теридан тортиб ичаккача бўлган бутун организмингизни қувонтириши шубҳасиз.

Таркибидаги глюкоза ва фруктоза моддаларининг кўплиги туфайли икки-уч дона хурмо меваси қорнингизни тўйдириши мумкин.
Олмаларда мис ва рух моддалари кўп бўлса, хурмо ўз таркибидаги натрий, калий, магний, кальций, темир моддалари бўйича биринчи ўринда туради. Шунингдек, унда озиқ-овқат толалари олмага қараганда кўпроқ. Пишган хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятини тартибга солади.

1. Саратонга қарши

Хурмо қовоқ, календула, чаканда, ўрик ва бошқа сариқ-зарғалдоқ сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзага келадиган ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ўзининг ёрқин ранги туфайли хурмо меваси таркибида бета-каротин миқдори кўп бўлиб, у ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши курашишга қодир жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. У терининг кексайиш белгиларига қарши курашади. Хурмодаги бета-каротин моддаси помидор, қовоқ ва қизил булғор қалампирига қараганда жуда кўп.

2. Буйракдаги тошлардан халос этади