ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 8 июля 2014 г.

Рўзадор, хотинига бир неча марта қўшилди
Савол: Рўзадор, хотинига бир кунда бир неча марта қўшилди. (У нима қилиши керак?).
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 299):
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ мазҳабига кўра агар рўзадор бир кунда бир неча марта хотини билан жинсий алоқа қилган ва биринчисига каффорот бермаган бўлса, улар учун битта каффорот бериши кифоядир.


Манбаъ: Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд.

понедельник, 7 июля 2014 г.

Рўза шартлари

 Фиқҳ.Уз
  23 Июнь 2014
Рўзанинг фарзлари ейиш, ичиш ва жимоъни субҳи-содиқдан қуёш ботгунча тарк қилмоқ ва ниятдир. Рўза дастлаб фарз қилинган вақтда ифтор вақти қуёш ботгандан хуфтон вақтигача эди. Хуфтон вақтигача ифтор қила олмай, жинсий яқинлик қила олмай ухлаб қолган кишига янаги ифтор вақтигача таом, шароб ва хотин ҳаром қилинган эди. Кейин мазкур ҳукм насх қилиниб, қуёш ботгандан то тонг отгунча таом емоқ, шароб ичмоқ ва жинсий яқинлик жоиз бўлган. Бунга улуғ саҳобалар ҳаётида бир неча воқеалар содир бўлгани сабаб бўлган.
1. Қайс ибн Сурма (р.а)нинг катта хурмо боғлари бор эди. Бир куни рўза ҳолларида кечгача боғда ишладилар. Ифтор вақти уйига келиб, хотинидан таом сўрайди, хотини таом тайёр эмаслиги, лекин тезда тайёрлашини айтиб чиқиб кетади. У ухлаб қолади, хотини раҳми келиб уйғотмайди. Шундай қилиб у ифтордан маҳрум қолади ва эртаси тушгача ишлаб ҳушидан кетади. Бу воқеа Расулуллоҳ (с.а.в) га етади.
2. Ҳазрати Умар (р.а) бир куни рўза вақтида хотинлари билан кечқурун бирга бўлмоқчи бўлади. Лекин хотинлари ухлаб турганлари, хуфтон вақти ўтганлигини айтиб рози бўлмайди. Лекин Умар (р.а) ухлаганинг йўқ деб мажбуран бирга бўладилар ва кейин пушаймонлик ичида қолиб кетадилар ва Расулуллоҳ (с.а.в.) га бу воқеани арз қиладилар.

воскресенье, 6 июля 2014 г.

Таровеҳ намози ракъати адади

Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «Таровеҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ–роҳат-истироҳат маъносидадир. Чунки мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади. Макка аҳли эса, ўша пайтда ҳар тўрт ракъат таровеҳ намозидан кейин Байтуллоҳни тавоф қилар эканлар.
Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Оишадан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондаги намози қандоқ эди?» деб сўраган экан.
 Шунда у киши: «Рамазонда ҳам, ундан бошқа вақтда ҳам ўн бир ракъатдан зиёда қилмас эдилар.Тўрт ракъат намоз ўқир эдилар. Уларнинг ҳусни ва узунлигини сўрамай қўявер. Сўнгра яна тўрт ракъат ўқир эдилар. Уларнинг ҳам ҳусни ва узунлиги сўрамай қўявер. Кейин эса, уч ракъат ўқир эдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, ухлашингиздан олдин Витр ўқийсизми?» дедим. У зот: «Эй, Оиша, албатта, менинг кўзларим ухларлар қалбим ухламас», дедилар» деди». Бешовлари ривоят қилган. 

суббота, 5 июля 2014 г.

hafs

Рамазон ойида нафс тарбияси
25.06.2014
Оламларни тарбият қилувчи Аллоҳ таолога беадад ҳамд бўлсин! Ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва унинг аҳли хонадонига ва асҳобларига ва Унга сидқидилдан тобеъ бўлган барча издошларига салоту саломлар бўлсин!
Инсон ўз-ўзини назорат қилмоғи лозим. Инсон вужудининг назоратчиси бу – нафс. Инсонга вужудининг эҳтиёжини билдириш жиҳатидан у лозимдир. Аммо бу нафсни ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ҳаддидан ошиб кетади. Яъни шаҳавоти нафсония–нафс орзуларининг чегараси бўлмайди, давом этиб кетаверади. Чегарадан чиқиб кетганидан кейин инсонни гуноҳларга бошлайди. Масалан, ўғрилик қилдиради, бировнинг номусига кўз олайтиради, танбалликка даъват этади, кўп ухлашга гирифтор қилади, бошқалар ишласин, мен текинга яшайман, деб васвасага солади ва шунга ўхшаш бошқа гуноҳ ишларга чорлайди.

пятница, 4 июля 2014 г.

Пайғамбар табобати

Тиб илми моҳиятига кўра дунёвий илмлар қаторига қўшилса ҳам, аслида инсонларга чинакам фойдали табобатнинг илк куртаклари Қуръони карим ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида тилга олинган. Замонавий тиб илми қанча ривож топиб, сўнгги кашфиётлар туфайли қанча янгиликлар киритилмасин, Китоб ва Суннатда бундан ўн беш асрча муқаддам инсониятга тақдим этилган тиббий тавсиялар ҳамиша долзарб ва фойдали бўлиб қолаверади.
"Пайғамбар табобати" ("Тибб ун-набавийя") китобида келтирилган жуда кўп муолажалар ва касалликлар давосига оид тавсиялар ҳозирги пайтда тиб илмининг асоси сифатида тан олиб келиняпти. Масалан, "Шифо учта нарсададир: асал ичиш, қон олиш ва куйдиришда, аммо мен умматимни куйдиришдан қайтараман" деган ҳадис тавсиясида тиббий муолажанинг асос омиллари зикр этилган.

четверг, 3 июля 2014 г.

Аёл оилада бош кўтарсa

Категория: Муносабат

Аёл томонидан бош кўтариш содир бўлгандаги ҳолатнинг муолажаси.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «... Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ юксак мақомли буюк Зотдир». (34-оят)
Беш қўл баробар эмас, баъзи аёллар солиҳалик мақомига лойиқ бўла олмайдилар. Ҳаддиларида турмай, эрларига қарши бош кўтариб, беодоблик, итоатсизлик кўрсатадилар. Шундай ҳолларда нима қилиш керак?
Уларга ҳолатларига қараб, муомала қилинади.

среда, 2 июля 2014 г.

рўза тутиш


Рўза тутиш афзаллиги

Кўпчилик рўзанинг фарз амал эканини инкор қилмасалар ҳам, асл моҳиятдан бехабарлик, лоқайдлик ва ғофиллик туфайли рўза тутишда сусткашликка йўл қўядилар. Айрим одамлар рўза ойи кирганда ойнинг аввали, ўртаси ва охирида бир неча кундан оч юриб, шу билан ўзларини тўлиқ бир ой рўза тутган ҳисоблайдилар. Баъзи бировлар эса Рамазон ойи ибодатини тўлиқ адо этади, бирор кунни ҳам қолдирмай рўза тутади. Ҳамма қатори таровиҳ намозларига қатнашиб, Рамазон ойининг файз-баракасидан баҳраманд бўлишади. Улардан тутаётган рўзалари сабаби сўралса, кўп ҳолларда бир ой оч юришнинг соғлиқ учун катта фойдаси борлиги ва ўзига тиббий муолажани мақсад қилганини яширмайди. Бундай кишилар Рамазон ойида рўза тутишнинг нақадар муҳим ибодат эканини англаб етса, ҳеч қачон рўзага бу тарзда дунёвий, тиббий ёки урфий маъно бермаган бўлар эдилар.