Пайғамбар табобати
Тиб илми моҳиятига кўра дунёвий илмлар қаторига
қўшилса ҳам, аслида инсонларга чинакам фойдали табобатнинг илк куртаклари
Қуръони карим ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида тилга олинган.
Замонавий тиб илми қанча ривож топиб, сўнгги кашфиётлар туфайли қанча
янгиликлар киритилмасин, Китоб ва Суннатда бундан ўн беш асрча муқаддам
инсониятга тақдим этилган тиббий тавсиялар ҳамиша долзарб ва фойдали бўлиб
қолаверади.
"Пайғамбар табобати" ("Тибб ун-набавийя") китобида келтирилган жуда кўп муолажалар ва касалликлар давосига оид тавсиялар ҳозирги пайтда тиб илмининг асоси сифатида тан олиб келиняпти. Масалан, "Шифо учта нарсададир: асал ичиш, қон олиш ва куйдиришда, аммо мен умматимни куйдиришдан қайтараман" деган ҳадис тавсиясида тиббий муолажанинг асос омиллари зикр этилган.