Намоз китоби
| 26 Марта 2012
“الصلاة - солат” сўзи “صلى - солла”дан келиб
чиқадиган ҳаракатдир. У “الصلا -сола” дан иштиқоқ
қилиб олинган. “Сола”- думбанинг суягидир. Чунки намоз ўқувчи рукуъ ва саждада
икки думбасини ҳаркатлантиради.
Унинг яна бир маъноси
яхшиликка дуо қилишдир.
Сўнг унда раҳмат ва истиғфор маънолари ҳам бор.
Чунки булар ҳам дуодаги лозим ишлардан.
Шариатда эса,
қиём, рукуъ ва саждадан иборат маълум феълларнинг исмидир. Ҳанафий
уламоларининг бошқа бир таърифида: У белгиланган вақт ичида чегараланган
шартлар, маълум зикрлар ва махсус рукнлардан иборатдир.
Жавҳарий
раҳматуллоҳу алайҳ: “Солат Аллоҳ тамонидан бўлса раҳматдир”, деганлар. “الصلاة - солат” сўзи “الصلوات المفروضة –солаватул
мафруза”нинг бирлигидир.


