ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 1 мая 2014 г.

хотирага

Негадир, эсимда йўқ… ёхуд хотирангиз нега заиф?PDF

Уйдан чиқиб эшикни қулф­лагандан кейин баъзан ўйланиб қоламиз: телевизорни ўчирдимми, газни-чи? Эшикни қулфладимми? Ўзига ишонмагач, изига қайтиб бош­қатдан текшириб кўрадиганлар ҳам бор.
Бу ҳолатлар инсон хотираси билан боғлиқ эмас. Балки невроз аломатларидан даракдир.
Бу қандай касаллик?
Одатда бирор нарсани хотирасида сақлай олмайдиган ёки эсида турмайдиган кишига нисбатан «склероз» атамасини ишлатамиз. Аслида, склерознинг ўзи касаллик эмас. Бу — инсон турли органларининг емирилиши ёки фаолиятининг издан чиқишига олиб келадиган жараёндир. Склерознинг бир нечта тури бор. Шулардан ёшу қари орасида энг кўп тар­қалгани — паришонхотирлик склерози бўлиб, унинг оқибати хотира сустлашишига олиб келади.
Паришонхотирлик склерози — бош ва бел, мия қисмларидаги алоҳида оқ моддаларнинг бузилиши билан характерланадиган асаб тизимининг сурункали касаллигидир. Хасталикнинг келиб чиқиш сабаби аниқ бўлмаса-да, уни одам иммун тизимининг сустлиги билан боғлашади. Шунингдек, касаллик оддийгина эътиборсизлик, масъулиятсизлик ва инсонда унга қарши курашишга бўлган истакнинг йўқлиги билан изоҳланади.
                                                                                       Гап нимада?
 Келинг, хотирамиздан ахборотларнинг «ўчиб» кетиш сабабларини кўриб чиқамиз.
Биринчидан, айрим инсонлар баъзи масалаларда бепарво бўлишни ўзига эп кўради. Чунки улар бу хусусиятни камчилик деб ҳисобламайди. Бундай кишиларда уюшқоқликнинг мавжуд эмаслиги ҳамда тар­қоқлиги, улар томонидан бирор ишни, юмушни, топшириқни бажаришга бўлган иштиёқнинг йўқлигида намоён бўлади. Аслида, ҳар бир инсон диққатини бир жойга жамлаб, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажаришга қодир.
Иккинчидан, агар одам бирор нарсани умуман хоҳламаса, хотира уни ўзининг «реестр»идан ўчириб ташлайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, инсон ўз туғилган санаси ёки ишхонада ойлик оладиган кунини эсидан чиқара оладими? Йўқ, албатта. Энди бошқа мисол. Унга берилган бирон ёқимсиз топшириқни бажариш ёки бировдан олган қарзини қайтариш-чи? Бу шубҳасиз риторик савол.
Учинчидан, хотиранинг аҳ­воли инсон асаб тизимининг соғломлиги билан бевосита боғлиқ. Организмни ҳаддан ортиқ зўриқтириш, ҳар қандай арзимас нарсаларга асабийлашиш, бўлиб ўтган салбий воқеа­лар учун ўзини айбдор, деб ҳис қилиш, табиийки, хотирага жиддий шикаст етказади. Оқибатда бу инсонга катта кулфат келтиради: киши ўзини йўқотиб қўяди, иштаҳа бўлмайди, ҳатто, исмини унутиши ҳам ҳеч гап эмас.
Мияни бойитинг ва бўшатинг
 Инсоннинг ҳар бир органига эътибор зарур бўлганидек, хотирани мустаҳкамлашда ҳам мияга парвариш керак. Бунинг учун бирон фойдали машғулот билан шуғулланиш, дейлик, хорижий тилни ўрганиш, калькуляторсиз ҳисоб-китоб қилиш, зеҳнни ишлатадиган турли жумбоқ ва мантиқий саволларни кўпроқ ечиш тавсия этилади.
Тиббий жиҳатдан эса ов­қатланиш рационига жиддий эътибор зарур. Таркиби углеводларга бой — сабзавот, гуруч, макарон, дуккакли ўсимлик маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Бундан ташқари, турли кўкатлар, таркибида эфир мойи бўлган ва овқатга доривор сифатида ишлатиладиган аччиқ ўсимликлар ҳам яхши фойда беради.
Мияга кальций, рух ва асал ҳам даркор. Кальций сут-қатиқ маҳсулотларида,  рух эса буғдойда кўп. Ҳар куни лавлаги шарбатини ичиб туриш хотиранинг мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.
Эсида турмайдиган, унутувчан кишини атрофдагилар жиддий одам сифатида қабул қилмайди. Бу эса инсоннинг нафақат соғлиги, балки шахсий ҳаёти ва меҳнат фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Шунинг учун ўзингизда паришонхотирлик аломатларини сезсангиз, юқорида келтирилган маслаҳат ва тавсияларга амал қилинг. Унутманг, атрофдагиларнинг хотирангизга ишониши ва суянишига эришиш — ўз қўлингизда.

 Елена ЛИ ,олий тойфали шифокор,невропотолог

среда, 30 апреля 2014 г.

хотирага

Хотирангга балли!

xotiraЖанубий африкалик сиёсий арбоб  Ян Христиан Сметс 5000та китобнинг матнини ёддан билган, бирмалик  Виситтабм Вумса  1974 йилда 6000 саҳифалик будда матнларини ёддан айтиб берган. Анқаралик Меҳмед Али Холисий 1967 йилнинг  14 октябрида олти соат давомида Қуръонни ёддан айтиб берган.
Хитойлик Гу Янлин 26 ёшида Харбин шаҳридаги 15 мингта телефон рақамини ёддан айтган. Тасманиялик маълумотлар хизмати оператори Паула Прентис 128603 абонентнинг телефон рақами, исми, манзили, муассасасини ёддан айта олади. 

Америкалик Барбара Мур 1852та қўшиқни пианинода ёддан ижро этган. Унинг “концерти” 1988 йилнинг 25 октябридан 13 ноябригача давом этган!
Дунёнинг барча казиноларида англиялик  Доминик ЎБраенга кириш тақиқланган. У қарталарни ёдлаб олиб, казинодан катта пул ютиб чиқиб кетиши мумкин. Бундан ташқари,  Доминик бир соатда 300тагача хорижий сўзни ёдлаши мумкин. 1994 йилда ўтказилган хотира бўйича чемпионатда у 15 дақиқада 152та хитойча сўзни эслаб қолиб, ғолиб бўлган


вторник, 29 апреля 2014 г.

Мўмиё ва унинг минг бир хислати
67984 марта укилган

Абдуқодир Саттаров,
руҳшунос олим, халқ табиби, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари.
                                                                       
Мўмиёдан барҳам топади чириш,
Ўлик тандан кетади ҳатто бу ташвиш,
Сиҳат топар жигар, яна ошқозон,
Бир қиротча табиб берган замон.
Танга қувват, юрак эса хуш холдир.
Бир ичими уни ярим мисқолдир.       
Оғрир бўлса тил-у, оғриса қулоқ
Бир қиротдан даво топади мутлоқ.
Тан оғриса ёки синса бир аъзо
Ёки фалаж бўлса, етказар даво.
Юз фалажи бўлсин ёки хафақон
Меъда ели бўлса топади дармон.
Петрушка-ла кимки қайнатиб ичар
Хиқичоғи бордан бу иллат қочар.

ТУЗИЛИШИ

Мўмиё-мўмиёйи асл, тоғ балъзами барг шу чаотун-физиологик функсияларни кучайтирадиган смоласимон биологик табиий махсулот. Табобатда қадимдан ишлатиб келинади. Абу Бакир-Ар Розий бош оғриғига, бош айланишига ва юз нервларини даволашда, тутқаноқ ва ш у кабиларда ишлатган бўлса, Абу Али Ибн Сино уни «универсал» дори деб атаган.

Мўмиё хамирдай мулойим, аччиқ бўлиб сувда эрийди. Манбаларда айтишларича, таркибида Менделейв даврий жадвалининг 30 га яқин элементи бўлиб 63-65 % органик моддалардан иборат. Хозир Ўрта Осиё худудида 55 дан ортиқ манбалардан мўмиё олинади. Тиллоранг (қизғиш), Кумишранг(оқ), мисранг(хаворанг ёки кўк) ва темирранг(қорамтир) ёки қора-қўнғир рангли мўмиёлар мавжутдир. Темиррангга эга мўмиё анча тарқалган. Унда асосан тиббиётда кенг фойдаланилади. Мўмиё йиринглатувчи микропларни ўлдиради. Жарохат, яра ва синган суякларни тез тузатади.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

Мўмиёни менбирана орқали тозалаш, пуркаш усулида қуритиш ва кукунга айлантириш, хаб дорисини қобиқлаш техналогияси таркибидаги микро элементлар, аминикислоталар, ёғ кислоталарнинг сифат ва миқдорий тахлилий, андозалаш (стандартлаш) усуллари Тошкент фармасевтика институтида яратилган. Хозирда мўмиё «ўзкимёфарм» ОАЖда хапдори (таблетка) холида ишлаб чиқарилади.

ТАБИИЙ ҲУСУСИЯТЛАРИ

Мўмиё қоялардан оқувчи шира, қадимий «МЎЖИЗАВИЙ МАЛҲАМ» бўлиб халқ орасида уни «тоғлар кони» деб аташади. Қадим-қадимдан кўпкина хасталикларни даволашда қўлланиб келинган. Уни одам оёғи етмас қоялардан, ғорлардан қидириб топишади. Қорларда оқиб турган жилғалар, совуқда қотиб қолган сумалак каби кўринишда бўлади. Ўзига хос, катрон хидли аччиқ  таъмли, сувда чўкма хосил қилиб эрийди, қўл тафтида юмшайди.


ТАРКИБИ

Мўмиёнинг таркибида микро ва микроэлементлар, ўнта металл оксидлари, йигирма иккита аминокислаталар, стероид гармонлар, оқсил, бир қатор витаминлар, эфир мойлари ва картонсимон моддалар бўлиб, хар бири моддалар алмашинувида тегишли таъсирни кўрсатади. Мўмиё фаолияти сусайган периферик нерв тармоқлари ёки бош миядаги анализаторлар марказлари фаолиятини тиклайди. Мўмиёнинг таъсир механизими жуда мураккаб бўлиб, организм фаолиятига унда кечадиган процессларга кўп қиррали таъсир кўрсатади. Она табиат шунчалик доноки, биргина мўмиёнинг ўзида етмишга яқин компонентлар жамланган.

ИЛМИЙ  ИЗЛАНИШЛАР

Кўп йиллар мобайнида мўмиёни ўрганиш бўйича илмий изланишлар Санкт-Петербург, Москва, Тошкент, Душанбе ва бошқа олийгохларда олиб борилмоқда. Андижон тиббиёт олийгохи профессори Т.А.Абдурахмонов ва унинг ходимлари хам кўп йиллар мобайнида мўмиё таркибини текшириш   билан шуғулланиб, унинг таркибини текшириб қайси касалликка қанча миқдорда берилишини, унинг замонавий табобатда қўллаш негизларини ўрганиб келмоқда.


ТАБИБ МУҲАММАД ШЕРОЗИЙ МЎМИЁ  ҲАҚИДА

Табиб Мухаммад Хусайн Шерозий (1762йил) ўзининг «Дорилар хазинаси» китобида мўмиёни асаб, юрак-қон томирлари ва нафас тизимига, айниқса меъда-ичак йўллари касалликларига, аёллар касалликларига қарши яхши самара беришини кўрсатиб ўтган. Мўмиё овқатни хазм қилишни, бош оғриғини қолдиришни, хаттоки бодни даволашни баён килиб берган.

Содик Али Ризавий (1885йил) уз асарларида мумиёни жигар, талок касалликларда, бефарзандликда (эркак ва аёлда) шунингдек шамоллашда хамда аллергик каслликларда ангина, бронхиал астма, кулок касалликларида ва дудукланишда кулланилганини кайд этган.

ИЛМИЙ ТАБОБАТДА

Бу кимматбахо восита халк ва илмий табобатда Тожикистон, Кавказ, Фаргона водийсида ва Тошкент клиникаларида куп дардларга шифо берувчи мода сифатида кулланиб келмокда. Агар мумиё тугри ва мунтазам кулланилса, тез муваффакиятга эришиш мумкин. Даволаниш вактида спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас. Халк табобатида мумиёни бугдой дони катталигида(01-02г) микдорида бир кунда 1-2 махал, асосан уйкудан олдин ичилади.Мумиёни шарк халкларининг дориси деб аташ мумкин.Марказий осиё, Хиндистон ва Араб халклари мумиёни хар хил хасталикларда ишлатганлар.Мумиё мукаддас дори булиб, 50 дан ортик хастсликларда фойдаланилади, таркибида организм учун керакли мухим брикмалар мавжуд. Жумладан калий, кальций, магний, алюминий,темир, фосфор,барий, молибден, хром, цинк кабилар булиб, бу элементларни хар бирининг вазифаси бор. Бу элементлар етишмаса хар хил хасталиклар келиб чикади. Шунинг учун мумиёни касалларга берганимизда у беморларда етишмаган микроэлементларни урнини тулдириб, хасталик ортга кайтади. Мумиёнинг биостимуяторлик таьсири аникланган. У организимдаги имун системасини фаоллаштириб, иш кобилиятини оширади.

ОЛИМЛАР ТАЖРИБАЛАРИ

Тиббиёт фанлари доктори В.И.Козловский таянч характ аппарати периферик нерв стволлари касалликлари бор беморларни даволаш учун мумиёдан фойдаланади. Радикулит, нейродермит,плетсинневралогияларда куллаган. Касалликнинг асосий аломатлари 5-6 кунда йуколган . Беморлар даволаниши натижасида касаллик 100 фоиз чекинган.

Пятигорслик олим В.И.Козловский 1972 йиллари врачлар кенгашида кандли диабет, жигар хасталиклари, (гепатит,холецтит) меъда ичак хасталиклари (меъда ва ун икки бармок яра касаллиги, колит) кон касалликлари, гипертания ва приферик томир тизими касалликлари, юрак томир касалликлари, нафас йуллари касалликлари, экземалар ва тромбофлебит, полиартритларда кулаш ва эришган натижаларнинг баён килган. Профессор Ю.Н.Нуралиев Санкт-петербург санитария-гигена тиббиёт олигохи ички касалликлар кафедраси ва Тожикистон тиббиёт олигохида меъда ва ун икки бармок ичак яраси бор беморларнинг 74 нафарини текшириб, ижобий даволаган.

Профессор Т.Р.Абдурахмонов бошчилигидаги олимлар Билан хамрохликда «Малхам» табобат маркази ходимлари текширишлар утказиб куйдагиларни аникладилар.Соф мумиё бир мл конда 0,5 мг микдордаги коннинг ивувчаллигини 100 фоиз сусайтиради.Демак бизларнинг кузатишимизча 40-50 ёшдан утган инсонлар хар 2-3 кунда маълум микдорда мумиё асл истеъмол килиб туришлари лозимдир.Сизга тоза мумиё асл керак булса, Андижон тиббиёт олигохи фармакалогия курсига ёки «Малхам» халк табобат марказага мурожат этишингиз мумкин.[+998-95-200-29-29} Мумиёни уртача микдорда куллашда монеликлар йук.Аксиеча, унинг химоя адаптоген хусусияти организмга ижобий таъсир курсатади, чарчокни ёзади,организмни мустахкамлайди, куч кувватни тиклайди. Аклий иш кобилятни оширади.

КУЛЛАШ ВА КАДОКЛАШ

Энди мумиёни куллаш ва кадаоклашга келсак мумиё сувда яхши эрувчан булганлиги сабабли, эритиб оч коринга кабул килинади. Шундан сунг 20-30 дакика давомида овкатланиш мумкин эмас.Соф мумиё тугма дори(таблетка),суртма дори (маз),эритма ва бошка дори шаклида кулланади.Мумиё беморнинг огирлик микдорига караб улчанади.70кг вазнгача булган беморлар 0,2 80кг булганлар эса 0,3грамдан истеъмол килиши тавсия этилади.Юкорида айтиб утилган хасталиклар,жумладан, жигар,буйрак,юрак, упка хасталикларда мумиёни иссик сувда ивитиб асал кушиб истеъмол киладилар.Иложи борича оч коринга истеъмол килсалар максадга муофик буладилар.

Биринчи курс мумиёнинг микдори 4-5г, бир марталик микдори 0,2г.

МУМИЁДАЛОН

Куйидаги техник талаблар Урта осиё мумиё аслига тегишли. Мумиёни соф холда ажратиб олиш учун уни тозаланмаган табиий мумиё сувида эритилади. Мумиё чукма хосил килади. Шу чукма сув бугида буглатилиб куюк елимсимон холатга келтирилади ва бу тайёр махсулотни мумиё асл дейилади.

Бизнинг «Малхам» халк табобати маркази ходимлари бир неча йилдан буён меда ва 12 бармок ичак касаллиги бор беморлар ва колит касали борларга мумиё ва асал аралашмасидан «мумиё далон » тайёрлаб беришмокда.

Хозиргача шу доримиз билан мингдан ортик беъморларни яхши натижаларга эришдик.
«мумиёдалон»нинг бир чой кошигини 1,2 стакан совиган сувга эритилиб, 3 махал оч коринга ичилади ва 30-40 дакика давомида овкат кабул килмайди. «Малхам» табобат марказидан беъморлар олиб кетишлари мумкин. {+998-95-200-29-29}


ЯЛЛИГЛАНИШЛАРДА

Яллигланган йирингли ва инфекциали жарохатлар, Йирингли ва куйган яраларда мумиёнинг 1-10% лик эритмаси ёки 5% ли суртма дориси кулланилади.

Бизнинг «Малхам» табобат маркази ходимлари Тошкент тиббёт олийгохи шифокорлари билан келишишган холда 12 йилдан буён мумиёнинг 4 % ли эритмасини электро фарез йули билан неврит ва плекситларда куллаб келмокда. Профессор Т.Р. Абдурахмонов тавсияси билан нафас йуллари касалликларида мумиёни олича, шафтоли шарбатига кушиб 0,2 г дан 1-20 нисбатан 2 3 махал ичишмокда даволаниш 20-25 кун. Андижон Тиббиёт олийгохи профессорлари Т.Р. Абдурахмонов ва М.М Омеров томонидан кулланилган упка зотилжани, бронхит, упка астмасида мумиё яхши натижалар беради.


КУЛОК ОГРИГИГА

Кулок огриганда эса ясмин ёгига кушиб кулокка томизилади. Ёки кулокдан йиринг окканида 1 арпа дони микдоридагисини гул ёги ёки гура узумнинг суви Билан кушиб пилик килиб ишлатилади.

Чаён чаккан жойига 0,2грам микдордаги мумиёни олиб соф шароб Билан куйилади.Бунга имкон булмаса, бир арпа доничалик мумиёни олиб сарёг Билан куйилади. Мумиёни бир оз ун кушиб орка тешикка кутарилса, сийдикни ушлаб турмасликка фойда килади.


СУРТМА ТАЙЁРЛАШ

5г мумиё 10г сувда эритилади.10г сувли линилин кушган холда у яхшилаб аралаштирилади, устига 20г какао мойи кушиб, /сунгра Яна аралаштириб тайёр аралашмадан 10та шамча тайёрланади ёки 10г дистирланган сувда 5г мумиё эритилади ва 20г сувли линолин кушилади ва бутка симон килиб аралаштириб,40г борат вазелин кушиб аралаштирилади ва ундан хам 10та шамча тайёрланади.Булар коронгу жойда туриши керак. Шуни унутмаслик керак-ки, суртма дорилар барчаси сопол идишда тайёрланади.

АЁЛ КАСАЛЛИКЛАРИДА

Аёллар касалликларида мумиёни боя айтганимдек, 4% ли эритмаси ишлатилади. Аёл касалликлари, аёллар жинсий азолари тукималардаги нуксонлар (кин девори,бачадон буйи эрозияси) ва бошка яллигланиш жараёнларида юкоридаги эритма яхши наф беради. Бунинг учун салфеткага мумиё шимдирилиб куйилади.Даволаниш 2-3 хафта.Бир вактнинг узида 0,2 0,5 г дан мумиё ичиб турилади.

ХУСУНБУЗАРГА

Юзга тошган хусунбузар, йирингли ярачалардан халос булиш учун 10%ли мумиё эритмаси тоза ювилган юзнинг зарарланган жойига суртилади. Шу асно 25кун мобайнида кунига 2махал 0,2-05г дан мумиё ичилади.

ГАЙМОРИТДА

Гаймарит, фронтитда 10%ли мумиё эритмасини 5 мл глицеринга кушиб кунига 3 махал 3-4 томчидан бурунга томизилади. Шу даврда 0,4-0,5 г дан 2 махал мумиё ичиб турилади.

МАСТИТ ВА УСТМАЛАРДА

Маститларда, устмаларда, тронбофлебитларда мумиёни ичишдан ташкари кучаси компресс хам килинади. Бунинг учун докани турт буклаб мумиёни эритмасига ботириб олиниб огриётган жойга куйилади бу холат даволаниш курси мобайнида хар куни кечкурун ётишдан олдин такрорланади.
СУРТМА ДОРИ ТАЙЁРЛАШ

1-суртма дори:
5 грамм мўмиё 10 грамм сувда эритилади. 10 грамм сувли линолин қўшган ҳолда у яхшилаб аралаштирилади, устига 20 грамм какао мойи (бу мой 45 даражагача иситиб олинади) қўшиб, сўнгра яна аралаштирилади. Тайёрланган қоришмадан 10 та шамча ясалади.

2-суртма дори:
10 грамм дистилланган сувда 5 грамм мўмиё эритилади, 20 грамм сувли линолин қўшилади ва бўтқасимон қилиб аралаштирилади, 40 грамм борат вазелин қўшгач, обдон аралаштирилади. У қоронғу жойда сақланади.


3-суртма дори:
5 грамм мўмиё 10 грамм дистилланган сувда эритилади ва 10 грамм сувли линолин қўшилиб, бўтқа каби қуйилгунча аралаштирилади, кейин алоэ ўсимлиги этидан 40 грамм ва 80 грамм барот вазелин солиб, яхшилаб қоришштирилади. Тайёрланган аралашма 10 та шамча ясалади. У қоронғу ва салқин жойда сақланади.
Шуни ҳам унугмангки, суртма дориларнинг барчаси сопол идишда тайёрланади.

Касаллик тарқатувчи кўпгина микроорганизмлар туфайли яллиғланиш жараёнлари келиб чиқади. Агар тоза мўмиё қоидаси асосида тўғри истеъмол қилинса (наҳорда оч қоринга 5 фоизли эритмаси ичилади) деярли ҳамма микроб ва вируслар ўлади.
Турли касалликларни даволашда мўмиёни клиник рецептураси қуйидагича: 
1.    Меъда ва ўн икки бармоқ ичак йўли касалликлари, қовуқ хасталиги (сийдик тутилиб қолганда), колитлар, гастритларда кунига 2 маҳал 0,2-0,5 граммдан эрта наҳорда ва кечқурун ухлаш олдидан ичилади. Даволаш муддати 25-28 кун, касаллик ўтказиб юборилган бўлса, беш кунлик танаффусдан кейин, яна бир даво муддати  такрорланади. Бир марта даволаниш учун 10-25 грамм мўмиё зарур.
Яра касалликларида, меъда-ичак йўли ва ҳазм аъзолари хасталикларида қатъий парҳезга риоя этиш, овқатни меъёрида истеъмол қилиш лозим. Бу жараён давомида алкоголи ичкилик ичиш мумкин эмас. Даволаниш даврининг 7-11 кунидан бошлаб, оғриқ тўхтайди. 94 фоиз беморлар соғайиб кетади.
2. Бавосилда кунига икки маҳал (эрталаб оч қоринга кечқурун ухлаш олдидан) 0,2-0,5 граммдан мўмиё ичилади. Бунда бемор орқа чиқарув аъзосига суртма таркибли шам суртиб туриши шарт. Мўмиё 25 кун давомида ичилади. Даволаш орадан 5 кун ўтгач такрорланади. Орқа чиқарув аъзосига эса 3-4 ой мобайнида мўмиёли шамдан суртиб борилади (бунда орада бир ой танаффус билан). Касаллиги  ўтказиб юборилган бўлса, бемор 6-8 ойдан сўнг, баъзан бундан олдинроқ тузалади.
3. Суяк бўғимлари синганда, кўкрак қафаси шикастланганда, бўғин чиққанда, мускуллар лат еганда, тери тилинганда мўмиё (0,2-0,5 граммдан) ичилади. Гипс боғлама олиб  ташлангандан сўнг зарарланган жойга суртма сурилади.
Даволаш даври 25-28 кун. Касалликнинг оғир турларида даволашни 4 мартага қадар ўтказиш мумкин. Муддатлар  орасида 5 кун танаффус қилинади. Суртма доридан даволаш вақти давомида мунтазам фойдаланилади. Бунга  15 грамм мўмиё етади. Мўмиё таъсирида суякнинг қадоқланиш жараёни ва синиқнинг битиши 13-17 кунда якун топади. 
4.    Суяк силида (чаноқ-сон ва тизза бўғими, умуртқа поғонаси сили) мўмиё 0,2-0,5 граммдан кунига 2 маҳал 25 кун мобайнида ичилади, 5 кун танаффус қилингандан кейин даволаш яна такрорланади. Даволаш даври учун 10-25 грамм мўмиё кифоя.
5.     Тромбофлебитда (жумладан, оёқдаги чуқур веналар тромбофлебитида ҳам) 20-25 кун мобайнида 0,25-0,3 граммдан мўмиё ичилади, даволаш курслари ўртасида 5 кундан танаффус қилинади. Мўмиё таъсирида оғриқ камаяди, ЭЧТ нормаллашади, шунингдек, қоннинг лейкоцитлар формуласи ҳам маромига келади, қонда гемоглобин миқдори ортади ва ҳоказо. Бир  марталик муддатига 5-15 грамм мўмиё қўлланади.
6.    Йирингли отит, ўрта қулоқ яллиғланиши ва қулоқ оғирлашишида мўмиёнинг 10 фоизли эритмасидан эрталаб ва кечқурун 3-4 томчидан қулоққа томизилади. Айни пайтда мўмиёни 0,2-0,3 граммдан сут ёки асал билан ичиш лозим. Натижада  қулоқ йирингдан тозаланади, оғриқ қолади ва тананинг яллиғланишга қарши қобилияти ошади.
7.    Йиринг-яллиғланган ва юқумли яраларда ярага мўмиёнинг 10 фоизли эритмаси ёки суртма дориси суртилади, Айни пайтда мўмиё эритмасидан 0,2-0,5 граммдан кунига икки маҳалдан ичилади. Шунда яранинг оғриши камаяди, яллиғланиш жараёни йўқолади, тўқималар тезроқ битади.
8.    Ўпкадан қон кетганда 0,2-0,5 грамм мўмиё шарбат (олча, шафтоли шарбати) билан кунига 2-3 маҳал кечқурун уйқу олдидан ичилади. Даволаш даври 15 кундан 3-4 марта ўтказилади. Бу даврлар орасида 10 кундан танаффус қилинади.
9.    Жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши ва кекиришда мўмиё 0,2 граммдан кунига икки маҳал эрталаб ва кечқурун уйқу олдидан ичилади. Даволаш курси 25 кун. Нохуш аломатлар 10 кун ичида йўқолади.
10.    Яллиғланиш ва аллергик касалликлар, тумов, юқори нафас йўллари катари, аксириш, йўтал, ангинада 0,2-0,5 грамм мўмиё эрталаб ва кечқурун сут ёки асал билан ичилади. Ангинада 10 фоизли мўмиё эритмаси билан томоқ чайилади. Касалликнинг оғир-енгиллигига қараб, 1-3 бор даволаш курси ўтказилади. Бир даволаш курси ўртасида 5 кундан танаффус қилинади. Даволаниш курсига 10-25 грамм мўмиё ишлатилади.
11.    Бронхиал астмада мўмиё кунига 0,2-0,5 граммдан икки маҳал (эрталаб ва кечқурун уйқу олдидан) ичилади. Даволаш курси 25-29 кун. Касалликнинг оғир-енгиллигига қараб, 1-3 марта даволаниш  мумкин. Даволаниш даври ўртасида 5 кундан танаффус қилиш керак.
12.    Аёллар касалликлари, аёллар жинсий аъзолари тўқималаридаги нуқсонлар (қин девори, бачадон бўйни эрозияси) ва бошқа яллиғланиш жараёнларидир. Эрозия пайдо бўлган жойга 4 фоизли мўмиё эритмасига шимдирилган малҳам қўйилади. Даволаш курси 2-3 ҳафта, агар зарурат бўлса, 10 кундан кейин яна такрорланади. Ибр вақтнинг ўзида беморга 0,2-0,5 граммдан кунига бир маҳал мўмиё ичиш ҳам тавсия этилади, шунда у тезроқ тузалади. Давони кечқурун ётиш олдидан амалга оширган маъқул. 5-7 кунга бориб, ярадаги йиринг йўқолади, эпителий тез ўсиб, яра битаётгани кузатилади. Бир даволаш курсига 15-25 грамм мўмиё етади.
13.    Бефарзандликда (аёллар ҳам, эркаклар ҳам) эркакларда жинсий қувватни оширади, аспермияда (эркакларда уруғнинг сифатсизлиги) 0,2-0,5 грамм мўмиё сабзи суви, чаканда мойи, черника шарбати билан кунига икки маҳал ичилади. Даволаш курси 25-28 кун, орада беш кундан танаффус қилинади. Даволашнинг 6-7 кунидаёқ натижа сезилади.
14.    Таянч ҳаракат аъзолари, асаб толаларининг периферик касалликларида (радикулитлар, плекситлар, невралгиялар) 8-10 фоизли мўмиё эритмаси 20 кун мобайнида оғриётган соҳага 5-6 дақиқа давомида суртилади. Айни пайтда 0,2-0,5 граммдан мўмиё сут ва асал билан ичилади. Мўмиё суртиш ва енгил уқалаш натижасида мускуллардаги оғриқни йўқотади.
15.    Пародонтозда (тиш оғриғи, милк, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси, маҳаллий яллиғданиш реакцияси) 0,2-0,5 граммдан мўмиё 25 кун мобайнида кунига икки маҳал уст ва асал билан ичилади. Айни пайтда мўмиёнинг 5 фоизли эритмасидан апликация қилинади. Комплекс даво қилинганда мўмиё яхши фойда беради ва касалликнинг асосий аломатлари тез йўқолади.
16.    Қўл-оёқ экземасида оёқни аввал иссиқ сувга бироз вақт солиб ўтирилади, кейин қуруқ қилиб артиб, мўмиё суртма дориси суртилади. Бу касаллик тузалиб кетгунича ана  шундай усулда мунтазам  даволанишни тақозо этади.
17.    Юзга тошган ҳуснбузар, йирингли ярачалардан халос бўлиш учун 10 фоизли мўмиё эритмаси тоза ювилган юзнинг зарарланган жойларига суртилади, шу асно 25 кун мобайнида кунига икки маҳал 0,2-0,5 граммдан мўмиё ичилади. Зарурат бўлганда даволаш курси 10 кундан сўнг такрорланади. 
18.    Тиш кариеси, тиш оғриғида 0,1-0,5 грамм мўмиёни бармоқ билан хамир ҳолига келгунча эзилади ва оғриётган тишга, унинг атрофига қўйилади.
19.    Бўғин оғриқлари, туз йиғилишида оғриётган жойга мўмиёдан тайёрланган суртма дори 5-6 дақиқа давомида суртилади ҳамда 0,2-0,5 граммдан мўмиё ичилади. Даволаш курси 25 кун. Заруратга кўра, орадан беш кун ўтказиб, даволашни такрорлаш мумкин.
20.    Гайморит, фронтитда 10 фоизли мўмиё эритмасига 5 мл. глицерин қўшиб, кунига 3 маҳал 3-4 томчидан бурунга томизилади ва 0,4-0,5 граммдан кунига икки маҳал мўмиё ичиб турилади.
21.    Грипп эпидемияси тарқалган пайтда кунига икки маҳал 0,2 граммдан мўмиё ичилади, бу гриппнинг олдини олади.
22.    Тана қувватини ошириш учун мўмиёдан қуйидаги дори воситаси тайёрланади: 5-8 грамм мўмиёга бир неча томчи сув қўшилади, яхшилаб эзиб, устига 500 грамм тоза асал аралаштирилади. Яхшилаб аралаштириб бўлгач, бир ош қошиқдан кунига 3 маҳал оч қоринга ейилади. У қоронғу, салқин жойда сақланади.  
Эслатма: Бир  кеча-кундузда ичиладиган мўмиё миқдори кўпи билан 1 грамм бўлиши керак, бу миқдор катталар учун, болаларга эса ундан икки баробар кам истеъмол қилиш тавсия этилади.

ЭСЛАТМА:

Беморларнинг неча ёшдалиги ахамиятсиз, бирок болаларга мумиё микдорини камайтириб беришни унутмаслик керак. Мумиё универсал антибиотик хисобланади, иккинчидан, у билан бирга узга дорилар ичканда мос келмай колиши мумкин мумиё билан бирга бошка тиббиий антибиотиклар асал ва унинг захрини куллаш яхши натижа беради.

Фойдаланилган адабиетлар:

А.Саттаров Т.Абдурахмонов “Дардингга шифоман” китоби А.А.ибн Сино “Тиб конунлари

Х.Зохидий “Шифо хазинаси”.

А.Саттаров Т.Абдурахманов: “Мумиё асилни ишлатиш буйича услубий кулланма”
                                                                                                                                                               
                                                     Абдуқодир Саттаров   “Малхам” табобат марказининг
                                                                                        Раҳбари, халқ табиби.
                                                                                      Мурожаат учун тел: 998-90-987-9-987

30.04.2014

четверг, 24 апреля 2014 г.

кон босми кутарилса

Кексаликда қон босими кўтарилса...


Халқимизда «Қариси бор уйнинг париси бор» деган мақол бежиз айтилмаган. Уйимиз катталарига ҳар қандай вазиятда ҳам ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни асаббузарлик ва бошқа салбий ҳолатлардан асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Баъзи беморлар ёшлигидан соғлом турмуш тарзига риоя этган ҳолда тинч (стрессиз) умр кўришган бўлса-да, эндиликда бош  оғриғи, қулоқ  шанғиллаши, қусиш аломатларидан шикоят қилишади. Бу ҳолат кексалик гипертония (қон босимининг ошиши)си дейилиб, баъзи инсонларнинг ёши ўтган сари табиий тарзда рўй беради.  
Хафақонга чалинган кекса ёшли беморлар учун руҳий мувозанатни тиклаш муҳим. Айниқса, оилада бўлиб турадиган жанжал ва келишмовчиликлар, яқинларни йўқотиш, рўзғорнинг оғир-енгили, яқинларнинг қўпол, кесатиб айтилган гаплари ёши ўтган сайин беморга оғир руҳий зарба бўлади. Бу салбий таъсирларга жавобан, уларнинг қон босими кўтарилади. Аксинча, беморнинг аҳволи ёмонлашганда, меҳр билан айтилган биргина сўз, кўнгил сўраш, унга тасалли бериш ҳеч қандай дори воситаларисиз қон босими тушишига ёрдам бериши мумкин. Шундай экан, беморда руҳий мувозанатни тиклаш учун уйда ижобий муҳит бўлишини таъминлаш жуда муҳим.

Жисмоний  фаоллик —  саломатлик  гарови

Эътибор берган бўлсангиз, кекса ёшли онахонларимиз овқат тайёрламоқчи бўлган келинларига: «Ҳай, бекорчидан Худо безор, сабзавотларни менга олиб келинг, тўғраб бераман», дейишади. Кекса отахонлар эса томорқа ёки кичкина боғчани парваришлаш ишлари билан ўзларини банд қиладилар. Аксинча, барча уй юмушларини ёшларга топшириб, кўпроқ ўтириш, ётишга мойил кексаларда қон айланиши бузилиб, турли хил касалликларга тез чалинадилар. Шундай экан, кексалар ўзларини зўриқтирмаган ҳолда жисмонан фаол бўлишлари юрак-қон томир ишини яхшилайди, асаб тизимини тинчлантиради, кайфиятни кўтаради, танада қон айланишини тезлаштириб, қон босимининг меъёрлашишига ёрдам беради. Бирон-бир юмуш билан шуғулланган инсоннинг бекорчи ўй-хаёлларга вақти ҳам бўлмайди. Бу эса тинч уйқу бағишлайди, беморларда кузатиладиган йиғлоқилик, тажанглик, аразлаш каби хислатлардан аста-секин халос бўлишларига ёрдам беради.

Кун  тартибига  риоя қилиш

Артериал гипертонияга чалинган кексалар учун бу қоида ниҳоятда муҳим. Эрталаб бир вақтда туриш, маълум вақтда нонушта, тушлик ва кечки овқатни қабул қилиш, дам олиш зарур. Шуниси ажабланарлики, бемор учун кўп ётиш зарарли. Ҳозирда бу фикрни   дунёнинг етакчи терапевт олимлари олға сурмоқдалар. Албатта, гипертоник хуруж пайтида бир неча соат давомида бемор ётиши, тинчлантирувчи дори воситалари қабул қилиши шарт. Аммо ўзини яхши ҳис қилган пайтда ўрнидан аста-секин туриб, ҳовлида сайр қилиши, енгил юмушлар билан шуғулланиши фойдали. Тунги уйқудан кейин ўриндан тез туриб кетиш ярамайди. Бу, айниқса, эрталаблари боши айланадиган, қон босимини туширувчи дори воситаларини қабул қилувчи беморларга тегишли. Уйғонгандан кейин танани (аввал қўлларни, бармоқлардан тирсаккача қиздириб олиб, сўнг бошнинг чакка, пешона қисмларини, елка, бел қисмларигача) аста уқалаш, оёқларни ёзиб-бирлаштириш, ётган жойда «велосипед» ва   «қайчи» машқларини бажариш танадаги қон айланишини яхшилаб, бош мия, юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир қилади.

Дастурхонга қаранг

Эрталаб ўрнингиздан тургандан кейин ошқозон-ичак, жигар ва буйраклар учун ҳам «савобли» иш қилинг: наҳорга бир пиёла қайнатилган илиқ сув ичиш организмни заҳарли хилтлардан тозалайди, эрталаб кузатиладиган беҳузурлик ҳолатидан, кексаларга азият берувчи қабзиятдан  сақлайди.
Нонуштага, албатта, қатиқ ёки творог, чой ўрнига ўрикли дамлама, мевалар тушликка лавлагидан тайёрланган салат, кўпроқ димлаб, буғда пиширилган таомлар истеъмол қилиш буюрилади. Нонни камроқ ейиш лозим. Овқатга камроқ туз солиш, қовурилган, зираворли, қўй гўшти солинган овқатлардан воз кечишга тўғри келади. Ҳафтасига 1-2 марта балиқ, товуқ гўштидан тайёрланган таомлар тановул қилиш лозим.
Қора чой ўрнига кўк чой, гиёҳли дамламалар (кийик ўти, арслонқуйруқ (пустырник), асарун, лимонўт кабилар)дан бирини танлаб, бир ош қошиғига 1,5 пиёла қайноқ сув қуйиб, кун давомида чой ўрнига  ичилади. Ётишдан олдин, албатта, ҳовлида сайр қилишни одат қилинг. Ётоқхонани ҳар куни шамоллатишни канда қилманг.
Овқатланишда тузни камайтириш ҳам ўта муҳим. Хафақонга чалинган беморлар овқатни тайёрлаш жараёнида эмас, дастурхонга тортишдан аввал нимтатир ҳолга келгунча тузлашга кўникишлари шарт. Кўпчилик беморлар туз ўрнига кўкатлар, лимон шарбатидан фойдаланганларидан кейин қон босимлари пасайганининг гувоҳи бўлишган. Билингки, даволанишда беморнинг ашаддий «душмани» унинг нафсидир. Шундай экан, дастурхондан тўймасдан аввал туришга одатланинг. Беморнинг таомлари фолий кислотага бой мева-сабзавотлардан иборат бўлиши лозим. Бу витамин қон босимини туширувчи таъсирга эга. Кўк пиёз, исмалоқ, салат барги каби кўкатлар нафақат таомларингизни безатиб туриши, балки сизнинг севимли озуқангизга айланиши керак. Жигар, калла-поча, буйрак маҳсулотлари ҳам фолий кислотага бой бўлади. Бемор вақти-вақти билан бу озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиши жуда фойдали.
Парҳезга риоя этиш юрак-қон томир хасталикларига чалиниш ҳолатларини 4 баробар камайтиради. Бунинг учун қўй гўшти ўрнига ёғсиз мол гўшти, вақти-вақти билан балиқ, товуқ гўшти истеъмол қилиш, пишириқлардан эса, аксинча, воз кечиш тавсия этилади.

Даволанишни ўзбошимчалик  билан тўхтатманг

Кўпинча беморлар ўзларини яхши сезишлари биланоқ даволанишдан бош тортадилар. Бундай қилиш асло ярамайди. Негаки қон босимининг кўтарилишига арзимаган  асабийлашиш, об-ҳавонинг  ўзгариши, шамоллаш ёки гриппга чалиниш ҳолатлари туртки  бўлиши мумкин. Дори воситаларни шифокор назоратисиз  ўзбошимчалик билан қабул қилиш ҳам ярамайди. Бемор шифокор-кардиолог ёки малакали терапевт кўригидан мунтазам равишда ўтиши, ҳар куни қон босимини ўлчаши лозим. Хафақонни даволаш шифокор ва беморнинг ўзаро тил топишиб, мақсад сари интилишларига боғлиқ бўлади. Илк босқичларда хуружлар юзага келмаслигининг ўзиёқ даволанишнинг самарали кечаётганлигидан дарак беради.
Азиз мухлисларим, ўзингизни севинг, асабларингизни асранг, ҳар бир кунни хурсандчилик ва шукроналик ҳисси билан кутиб олинг. Шундагина хафақон дардини енгиб, тўлақонли ҳаёт кечиришингиз мумкин. Даволаш чоралари бемор бўлишингиз эмас, балки соғайишингиз учун қўлланилишини унутманг.
Бир бўлак торт ёки бошқа пишириқ оғизда 2 дақиқа, ошқозонда ярим соат, қорин ва сон соҳасида эса умрбод ёғ қатлами кўринишида сақланиб қолади.

Шифобахш гиёҳлар

Қон босимини туширувчи дори воситалар билан бирга халқона усулларни қўллаш саломатликка ҳеч қандай зарар етказмайди, аксинча, ёрдам беради. Шундай экан, қуйида тақдим этилаётган содда усуллардан фойдаланишингиз мумкин:
Сабзи шарбатини бир ош қошиқ миқдорида кунига 3 маҳал қабул қилинг ёки ҳар куни 2 дона сабзини хомлигича истеъмол қилинг.
Хурмо пишган маҳалда, ҳар куни хурмо шарбатидан ичиш ёки кунига 2-3 дона мевасини ейиш хафақонга чалинган беморлар учун фойдали.
Картошкани пўсти билан бирга қўрда пишириб, тановул қилиш қон босимини туширади. Шу мақсадда картошка пўчоғидан ҳам фойдаланиш мумкин. Икки ҳовуч картошка пўчоғини сув остида яхшилаб ювиб, устига ярим литр сув қуйилади ва 10 дақиқа ўрта оловда қайнатилади. Қайнатма бир оз тингач, докадан ўтказиб, кунига 3-4 маҳал, 2 ош қошиқдан овқатдан олдин қабул қилинади.
Бир бош саримсоқ- пиёз майдаланиб, офтобда қуритилади ва кукун шаклига келгунча туйилади. Саримсоқпиёз кукуни ярим чой қошиқдан кунига 3 маҳал қабул қилинади, орқасидан кўк чой ичилади.
Қон босими кўтарилганда, пиёлага бир ош қошиқ зоғора унидан солиб, устига қайноқ сув қуйилади. Тиндирма бир кеча тургандан кейин эрталаб устидаги суви (пиёла остига чўккан ун аралашмасини эмас) ичилади.

 Наима НАСРИДДИНОВА,
тиббиёт фанлари доктори, профессор, кардиолог-геронтолог


вторник, 22 апреля 2014 г.

бўғимлар оғришига

ЛЕЧЕНИЕ СУСТАВОВ.


Артроз – это очень распространенное заболевание, при котором медленно разрушается хрящевая прослойка в суставе или между позвонками, вследствие чего сустав «хрустит», болит, а в запущенных случаях ограничивает Ваши движения.

По статистике артрозом болеют около 15% всех жителей нашей планеты. Чаще всего это заболевание проявляется после 30 лет, а уже к 60 годам от артроза страдает почти каждый! Женщины страдают вдвое чаще, нежели мужчины. И если вы думаете, что хруст в коленях или боли в тазобедренном суставе безобидны и возникают от переутомления – вы ошибаетесь. Со временем боли будут усиливаться, подвижность сустава ограничится, а если запустить артроз, то велика вероятность полной неподвижности и инвалидности. Как видите, с артрозом не шутят. И чем раньше его выявить, тем меньшими последствиями для вас может обернуться это заболевание.

Симптомы артроза
Артроз чаще всего поражает коленный и тазобедренный суставы. Но, иногда, встречается артроз и плечевого, локтевого суставов и артроз, поражающий фаланги пальцев. От последнего страдают практически все пианисты. В группу риска входят спортсмены, рабочие, связанные с тяжелым физическим трудом, люди, проводящие в стоячем или сидячем положении большую часть дня. Если вы относитесь к одной из этих категорий, внимательно прочтите перечень симптомов артроза. 
Ноющая боль в суставе. Особенно она проявляется во время хождения по лестнице, при различных нагрузках на больной сустав.
Хруст и ломота в суставе. Хруст поначалу не сильный, но со временем при отсутствии лечения его будут слышать и окружающие. Ломота в суставе проявляется при переохлаждении.
Появление припухлости. Этот симптом характерен для еще одного заболевания суставов – артрита (воспаления сустава). Но при артрозе припухлость возникает лишь при обострениях и сопровождается ноющей, а не острой болью. Она довольно заметна и доставляет немалые неудобства. 
Каждый из перечисленных симптомов ни в коем случае нельзя игнорировать. Боль, хруст или припухлость сустава – повод записаться к врачу.
Причины появления артроза. Как и у многих других болезней, причин появления артроза очень много. Несмотря на то, что артроз считается возрастным заболеванием, возникает он и у молодежи.

Вызвать артроз могут: 
травмы суставов (такой артроз называется посттравматическим);
наследственный фактор;
длительная статическая нагрузка на сустав;
как было уже сказано, возрастные изменения в структуре суставного хряща;
избыточный вес, который в разы увеличивает нагрузку на суставы, в особенности суставы нижних конечностей. 
нарушение обмена веществ (сахарный диабет, заболевание желез внутренней секреции), который приводит к сбоям в синтезе хрящевой ткани;
плоскостопие – смещает центр тяжести и повышает нагрузку на суставы;
проблемы с сосудами нижних конечностей, которые усложняют питание хрящевой ткани.

Не исключено, что с годами обнаружатся некоторые другие причины появления артроза. Но на данный момент, если вы попадаете в «группу риска», обязательно занимайтесь профилактикой артроза!

Лечение артроза
Сразу скажу, что вылечить артроз до конца невозможно. В наших силах только приостановить течение болезни, не дать суставному хрящу разрушиться. Лечение артроза должно быть только комплексным, то есть объединять в себе несколько видов. Чтобы установить диагноз, доктор направит вас на рентген, и только имея на руках снимок, он сможет установить стадию заболевания и назначить лечение. Необходимо также выявить причину, вызвавшую появление артроза, по возможности устранить её и немедленно приступить к лечению. Итак, какие же этапы входят в лечение артроза суставов.

Обезболить. Чаще всего, к доктору обращаются на стадии появления боли в суставах. Поэтому обычно назначаются обезболивающие средства – анальгетики.

Снять воспаление. Если присутствует воспаление, припухлость сустава, её необходимо устранить. Назначаются противовоспалительные препараты.

Восстановить хрящевую ткань. Это самая главная задача всего лечения. Даже если восстановить её не удается, приостановить дегенеративные процессы просто необходимо. Для этого назначаются лекарственные средства, содержащие хондропротекторы. Мгновенного результата ожидать не стоит. Тем не менее, если принимать препараты по индивидуально подобранному курсу в течение нескольких месяцев, результат будет налицо. В комплексе с тремя основными этапами лечения проводятся физиопроцедуры (электрофорез, иглотерапия, расслабляющий массаж, магнитотерапия). Они проводятся только под наблюдением врача, по индивидуальной схеме и запрещены в моменты обострений.

Во многих клиниках вам предложат лечение артроза пиявками, которые эффективно снимут боль, воспаление сустава.
Для лучшего восстановления хряща необходимо пройти курс грязелечения или радоновых ванн. Если приобрести путевку вам не по карману, постарайтесь хотя бы вырваться на море и больше плавать.

В качестве профилактики артроза и для разгрузки уставших суставов во время лечения Вам назначат курс лечебной физкультуры. Особенность упражнений в том, что они не создают нагрузку на больной сустав, выполняются в положении лежа, сидя или в бассейне. При этом ни одно упражнение не должно вызывать боль в суставе.

Несколько слов о народных способах лечения. Вылечить артроз исключительно народными способами невозможно, но как дополнение к лечению таким способом можно воспользоваться. Хорошо влияют на хрящевую ткань гели и мази на основе сабельника, а также содержащие мумиё.

Профилактика артроза
Чтобы не допустить появления артроза суставов, необходимо минимизировать статическую нагрузку на суставы. Откажитесь от постоянного ношения высоких каблуков, не сидите, положив ногу на ногу, чередуйте положения стоя и сидя. Избавьтесь от лишнего веса, если таковой имеется. Похудению порадуются и суставы, и сосуды нижних конечностей. Постарайтесь не поднимать тяжести. «Разгружайте» суставы после рабочего дня – примите положение лёжа, сделайте несколько раз упражнение «велосипед». Летом устраивайте отпуск и своим суставам – больше плавайте, делайте подводную гимнастику.
Не болейте!


воскресенье, 20 апреля 2014 г.

asal

АСАЛ

Асал таркибида глюкоза бўлиб, глюкозанинг 35 фоизини сахароза ташкил этади. Сахароза моддаси юрак дардини енгиллаштиради. Асалдаги глюкоза қонга тез сўрилади, юрак мускуллари ва нерв толалари учун қувват манбаи бўлиб хизмат қилади. Юрак хасталанганда вена ва артериал қон айланишида ритм бузилади, модда алмашинуви издан чиқиб, организмда заҳарли моддалар йиғила бошлайди. Асал юракнинг тож-томирларини кенгайтиради ва қон айланишини яхшилайди. Барча юрак хасталиклари учун асал кони фойдадир. Беморларга асал қўшиб қайнатилган сувга буғланиш (ингаляция) ва икки ой давомида кунига 150 граммдан асал еб туриш тавсия этилади. Юраги безовта қилаётган беморлар юқоридаги муолажани қабул қилгач, юрак фаолияти яхшиланиб, қон босими мўътадиллашгани кузатилган. Юрак атрофидаги оғриқлар камайган, маромида ухлаб, чарчоқлари тарқаган. Кайфиятлари кўтарилиб, ҳаётга қизиқишлари ортган. Асал қон босими бор беморларга ҳам ижобий таъсир қилади. Асалнинг таркибидаги ацетильхолин моддаси юқори қон босимини пасайтиради. Асалдан фақат тиббиётда эмас, уй шароитида фойдаланиш ҳам яхши натижа беради.
250 гр. асал, шунча сабзи шарбати, хантал шарбати ва 3 дона лимон шарбатини эмалланган идишга солиб, ёғоч қошиқ билан яхшилаб аралаштирилади. Аралашмани шиша банкага солиб қопқоғи маҳкам ёпилади. Салқин жойда асралади. Бундай шифобахш аралашма кун давомида 3 маҳал 1 чойқошиқдан овқатланиш аввалида ёки овқатланиб бўлгач 2-3 соатдан сўнг ичилади. Даволаниш муддати 2 ой.

Асал юрак асорати туфайли пайдо бўлган шишлардан халос бўлишда ҳам катта ёрдам беради. У юрак мускулларини мустаҳкамлаш баробарида буйрак каналларининг йўлларини очиб пешобни равонлаштиради. Халқ табобати билимдонлари юраги безовта қилаётган беморларга асалари сути ёки гулчангдан фойдаланишни ҳам маслаҳат берадилар. Асал фақат беморлар учун эмас, соғлом одамлар учун ҳам ҳаётий зарурат ҳисобланади. Ҳар куни эрталаб тоза асални қайнаган сувга солиб, тиндириб ичиб турса, кўпгина кўнгилсизликлардан асрайди.