ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

рухий оламга









УСТОЗЛАРГА


Йиллаб кўлмак, ботқоқ бўлиб ётарди
Йўлини тополмай бир четда булоқ.
Кимдир уни топиб йўлин очди-ю
Номдор сайлгоҳга айланди мутлоқ.

Энди керилиши сиғмас оламга
Мен шундай эдим дер, мен зўрман дейди.
Уни зўр айлаган ўша одамга
Таъзим айламоққа недир етмайди.
                    Ғани Мажид
УСТОЗИНГ  КИМ  ДЕСАЛАР

“Устозингиз ким?”—деб сўрарлар гоҳо,
Кимдан бошлашни ҳам билмай қоламан.
Саф тортиб келишар хаёлга гўё,
Бўлаётгандайин катта анжуман.

Биринчи сабоқни берди Навоий,
Ғазалнинг мулкини этиб ошикор.
Дарсга киришганлар Фурқат Муқимий,
Жозибали ғазал айтиб мафтункор.

Ишқда девоналар бўлиб ёзмакни,
Илк бора ўргатди девона Машраб.
Гуноҳ деб атади шеърни бузмакни,
Ёнмасанг ёзма дер, қаламим ушлаб.

Насрда ёзишни ўргатди Ойбек,
Буюк Навоийнинг ҳаётин сўзлаб.
Абдулла Қаҳҳор ҳам ёдда кечадек
Сатирадан мисол айтгани юзлаб.

Ўн кун сабоқ берди Саид Аҳмад ҳам,
Ўзбекнинг дардини баён этишни.
Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимдан,
Ўргандим дардимни йиғлаб битишни.

Ватанни куйлашни ўргатди менга,
Абдулла Орипов деган устозим.
Эркин Воҳидов кўрсатди менга,
Ғазал жозибаси қандайин муҳим.

Абдулла Қодирий кирганда дарсга,
Тушунтирган эди “Ўтган кунлар”ни.
Ўқимоқ мумкин шеърин ҳавасла,
Есенин, Лермантов ҳам Пушкинларни.

Англатди Ватандан айро бўлишнинг
Қанчалар оғир эканин Бобур.
Кирганда дарсга илк куни қишнинг,
Саида, Турсуной опалар бир-бир.

Устозлар ўгитин дилга жо айлаб,
Ҳар онг қаламимни қўлга оламан.
Ҳаммасини ўзга устоз деб сайлаб,
Барин ижодига назар соламан.

Зулфия, Ҳалима, Ойдин, Хуршида,
Турарлар қаршимда меҳрла боқиб.
Жўшади илҳомим кириб афжига,
Шеърлар қоғозга келади оқиб.

Ҳадисдан сўзлайди ул Қобил Мирзо,
Узоқдан сўз қотар Маҳкам ака ҳам.
Машраб Бобоеву ҳам Ёнғин Мирзо,
Исмоил Тўлак ҳам гоҳ бўлар ҳамдам.

Исмоил ака-ю Нусрат акалар,
Ҳабибулло ака, гоҳида Ёлқин.
Тўланбой, Қамчибек, Фарид акалар,
Гоҳо сабоқ берар Наби Жалолдин.

Устозлик қиларлар шогирдларим ҳам,
Такрорламанг дея хатоларимни.
Устоз эрур менга ҳар битта ҳамдам,
Қўярлар ҳар ишга баҳоларимни.

Йиғлаб ёзасиз деб, сўкар гоҳ хотин,
Бузяпсиз дейди, соғлиғингизни.
Тўғри, у ҳам ҳақдир, турмушнинг юкин,
Унутиб бўлмайди ўғилу қизни.

Устозларни санаб тугатиб бўлмас,
Ҳаммаси мен учун азиздир ажиб.
Бири-биридан ҳеч ортиқ кам эмас,
Ёз-ёз, деб ундарлар устимда туриб.

Мендан шоир чиқмас, биламан лекин,
Ёзяпман ҳикоя, шеър, гоҳо достон.
Қандайин ёзмасдан турмоқлик мумкин,
Бутун ўзбек халқи бўлса ғазалхон.

УСТОЗЛАР

Устозлар гапини тушунолмайсан,
Тушунсанг ҳам гоҳо қилмайсан қадр.
Қандай улуғлигин ўтгач билгайсан,
Ёдингга тушади не ишга қодир.

Меҳр билан боққан унинг кўзлари,
Гоҳо тушларингга кириб чиқади.
Ёдингга тушади унинг сўзлари,
Тушундингми дея кулиб боқади.

Баъзи сўзларидан ранжиган кунинг,
Берганин биласан энг катта сабоқ.
Ўша сўзлар сабоқ бўлиб бугунинг,
Бўлганин сезасан қанчайин порлоқ.

Устознинг қадрига етган билади,
Устозлар ажойиб меҳригиёда.
Устозни соғиниб кўргинг келади,
Афсуски, у энди йўқ бу дунёда.

                            Ғани Мажид









Ассалому алайкум Хурматли АЗИЗлар
Мен барчангизни мамлакатимизнинг БОШ ҚОНУНИ яъни КОМУСИМИЗнинг 23йиллик муборак байрами ила муборакбод этаман. Барчангизга сихат-саломатлик,фаровон хаёт талаш билан бирга яна бир бор “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги” муносабати билан табриклаб қоламан деб сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдукодир Саттаров
Ўлкамизда инсонлар
      Озод ва ҳур, мукаррам,
Чунки Оллоҳнинг ўзи
       Айлаган лутфу карам!
Ватанимиз тинч. обод,
       Халқимиз яшар хуррам,
Порлоқ йўлга бошлайди
       Юртбошимиз муҳтарам,
Бош Қомус ёзилган кун..
       Юртимизда зўр байрам!....











ҚАРЗИМ


Онам оқ сут берди, берди бор меҳрин,
Отам бошимда бўлди соябон.
Ҳануз тушунолмам бу меҳр сеҳрин,
Бундай қарзимни мен узаман қачон?
Бу қарзни узмоққа бўлурми имкон?

Қўшниларим меҳри кўзларидадир,
Кўришганда берар самимий салом.
Менга ҳурматлари сўзларидадир,
Дўстона айтилар ҳар битта калом,
Бу қарзни узмоққа бўлурми имкон?

Мени ардоқлашар қавму қариндош,
Не эҳсон қилсам ҳам турар ёнимда.
Бошга мушкул тушса улардир қўлдош,
Чунки бордир қоним улар қонида,
Бу қарзни узмоққа бўлурми имкон?

Бир умр хизматим қилар рафиқам,
Талаб қилмас мендан хизмат ҳаққини.
Бошимда парвона гар бетоб бўлсам,
Тушунолмайсан гоҳ хотин ҳалқини,
Бу қарзни узмоққа бўлурми имкон?

Фарзандим умидла боқар кўзимга,
Ёзиб борар дилга айтган каломим.
Эзгу маъно берар ҳар бир сўзимга,
Авлодга етказар менинг саломим.
Бу қарзни узмоққа бўлурми имкон?

Дўстларим сирдошдир, ҳар ишда ҳамкор,
Шод, ғамгин кунларим доим ёнимда.
Уларсиз тўларди қалбимга ғубор,
Улар менинг дўсту жонажонимда,
Бу қарзни узмоққа бўлурми имкон?

Ватаним тинч, обод, кўркам, фаровон,
Бу юртни қолдирган менинг аждодим.
Шундайин сақлашим шартдир ҳар қачон,
Бахтиёр яшасин менинг авлодим,
Узишим шарт қарзим чиққунича жон.
Ғани Мажид.24.11.2015й























ДЎСТЛАР  БЎЛМАСА


Баланпарвоз сўзлар менга хуш эмас,
Менга чин, ҳақиқий дўстлар бўлса бас,
Тўкин дастурхонни қилмайман ҳавас,
“Не керак,  тушунган дўстлар бўлмаса?!”

Даврада сўзлашса ҳаммаси бирдан,
Ишлари бўлмаса дардларинг билан,
Бир гапни мен сизга айтаман,
“Не керак,  тушунган дўстлар бўлмаса?!”

Бундайин давралар майхона холос,
Юракни дардлардан этмайди ҳалос,
Фикримни сиз обдон ўйланг-да бир оз,
“Не керак,  тушунган дўстлар бўлмаса?!”

Доно дўст суҳбати ошдан ҳам афзал,
“Яхши сўз билан,—дер,—тузалар касал”,
Дилинг шод бўлмаса тотмайди асал,
“Не керак,  тушунган дўстлар бўлмаса?!”

Маишат ўткинчи, ўткинчи дунё,
Доно суҳбатидан топинг сиз зиё.
Худбин давраларга боқмангиз қиё,
“Не керак,  тушунган дўстлар бўлмаса?!”
Ғани МАЖИД 14.11.2015







ҚАБРИСТОН  ЎЙЛАРИ

Қабристон оралаб бораётиб бир кун
Дадам қабрларни кўрсатиб деди:
Бу жойга катталар қўйилган бутун,
Шундай жойга қабрим жойлашса эди.

Насиб этмади отам қабрига,
У орзу этгандай яхши, кўркам жой.
Лекин у кирганди кўплар қалбига,
Эслашар деб уни: “Жуда маънан бой”.

Қабрлар оралаб, безакни кўриб,
Уларнинг ҳаётин аста эслайман.
Қалбдан жой олмасанг сен тирик туриб,
Қай қалбга кирасан тош қабринг билан?

Дадам ўзи билмай қанча қалбларга,
Меҳр гулларин экиб кетибди.
Қургандайин гўё катта мақбара,
Китоблари билан яшаб юрибди.
___ғани мажид...







УСТОЗЛАРГА

Йиллаб кўлмак, ботқоқ бўлиб ётарди
Йўлини тополмай бир четда булоқ.
Кимдир уни топиб йўлин очди-ю
Номдор сайлгоҳга айланди мутлоқ.

Энди керилиши сиғмас оламга
Мен шундай эдим дер, мен зўрман дейди.
Уни зўр айлаган ўша одамга
Таъзим айламоққа недир етмайди.
                    Ғани Мажид



                             ЭЙ, НОДОН!


                  Умринг ўтмасин, нодон,
                  ғурбату аламларда,
                  Чун рўзи азал тақдир
                  бор эрур қаламларда!

                  Кўп жабру жафо тортиб,
                  қийнама ўзинг зинҳор,
                  Қолмасин кунинг асло
                  ташвиш ила ғамларда!

                  Ғурбату алам бари
                  бошга келтирар кулфат,
                  Дийдалар бўлиб гирён,
                  қолмасин кўз намларда!

                  Барча инсон қатори
                  шодон бўлиб. ўйнаб..кул,
                  Наҳотки сен хор бўлсанг,
                  шундай азиз дамларда?!

                  Албатта, бунинг учун
                  ақл..заковат керак,
                  Ақл..заковат бўлсин
                  ҳам нодон одамларда!

                  Имдод сўра Оллоҳдан,
                  ҳар доим ибодат қил,
                  Балки ҳидоят қилгай
                  Оллоҳ кенг карамларда!

                  Суҳайлийнинг ҳам бир оз
                  нодонлиги бор албат,
                  Шу боис ўтар умри
                  ташвиш ила ғамларда.
                            ....................













                            ПАХТА БИЛАН


Оламаро машҳурдир
 пахта билан халқимиз,
Фахрлансак арзийди,
ғурурлансак ҳақлимиз!
                           Шу туфайли дунёда
                           ҳурматимиз ҳам баланд,
Қаерларга борсак ҳам
  ғоятда ардоқлимиз!
                          Оқ пахтамизни мақтаб:
«оқ олтин» деб атадик,
Бу биз учун ифтихор,
 ўринлидир нақлимиз.
                          Она Ватан, халқимиз
 пахта билан бадавлат,
Шу туфайли оламда
 олдинда, маёқлимиз!
                           Эрта баҳордан бошлаб,
 ёз, куз бўйи ишлаймиз,
Бизда ҳамма пахтакор,
шаҳарли, қишлоқлимиз.
                           Пахта момиқ, юмшоқдир,
  аммо меҳнати оғир,
Биз миришкор деҳқонмиз,
   қўллари қадоқлимиз!
                           Лўппи – лўппи очилган
 пахтамизга бир қаранг,
Чаноқлар ҳам бештадан,
 ажаб, беш бармоқлимиз.
                           Ўзбекистон фахри – бу,
 миллий ифтихоримиз,
Фахрлансак арзийди,
 ғурурлансак ҳақлимиз!
 Суҳайлий ҳам Ватанда
  пахтакорлардан бири,
     пахта қўшиқ, куй, ғазал,       
 барчамиз мароқлимиз.   
                                               ........................
                                             
                                               С У Ҳ А Й Л И Й








Онаизор (Абдуллаев Абдуғани)


         Иш билан бўлиб ҳовлига қарагани вақт тополмайман. Ҳовлидаги гулзордаги ўтларни кўриб бир хўрсиниб қўйсам онам кўриб қолди. У кичик укам билан бошқа жойда туради. Бугун бизникига келган экан. Кечаси бир вақтгача гаплашиб ўтирдик. У чарчаб қолганимни сезиб:
         -Энди ухлагин. Эртага ишга борадиган одам, қийланиб қолма-деди.
         Мен ҳам жуда чарчаганим учун қаршилик қилмадим. Эрталаб ишга кетаётиб:
         -Кетиб қолманг-а, ишдан қайтишда сиз яхши кўрадиган ўрикдан олиб келаман-дедим.
         -Атайлаб истама, учраб қолса майли, ҳозир пошшо ўрик жуда кам одамда қолган-деди у мулойимлик билан.
         Онамнинг юраги сезган экан. Ишга борсам бугун дарслар тугагач факультет мажлиси бўлишини айтиб қолишди. Иложсиз қолдим. Уйга ҳақиқатда онам айтгандай ўрик ололмай кеч қайтдим. Онам кетиб қолибди.
         Хотин:
         -Бувим, сизга бозордан ўрик олиб келиб ташлаб кетди-деди. Мен уни ўрик билан сийламоқчи, хурсанд қилмоқчи бўлсам у мени “ўрик егиси келибди, барибир олиб келгани вақти бўлмайди”,-деб ўзи олиб келиб ташлаб кетибди.
         Ховлига чиқдим. Мен эрталаб “уф” тортганимда онам гулзордаги ўтларга қараб турганимни кўрган эди. “Шу нарса дилини ғаш қилибди, шекилли, деб ўтаб кетибди. О, онаизор-а! Юрагингдаги дардингни гапирмасингдан аввал юраги сезиб туради-я.











   ИЙД РАМАЗОН БУГУН!

Оллоҳга шукрларким,
           Озод, ҳур замон бугун,
Қувончлардан яйрайди
        Мўмин..мусулмон бугун!
Энг бахтиёр инсонлар
         Ғоят соғ..омон бугун,
Замонларнинг замони
         Энг дорулламон бугун!
Тонг чоғи минорлардан
          Айтилур азон бугун,
Мусулмон оламида
           Ийд рамазлон бугун! 
Ҳар миллат, элатларнинг
      Ўз миллий байрами бор,
Ана шу байрам билан
          Улар қилур ифтихор!
Шу байрамга етганлар
          Барчаси ҳам бахтиёр,
Бизнинг Ўлкамиз ажаб,
          Озод, обод, ҳур Диёр!
Тонг чоғи минорлардан
            Айтилур азон бугун,
Она Ватанимизда
            Ийд рамазон бугун!
Ривож топиб блормоқда
            Инсонлар ақл, онги,
Дунё бўйлаб отм оқда
     Порлоқ истиқбол тонги!
Ҳар бир юртда янграйди
       Ёшларнинг куй, оҳанги,
Барчани чорламоқда
         Даврага байрам бонги!
Тонг чоғи минорлардан
          Айтилур азон бугун,
Мусулмон оламида
           Ийд рамазон бугун!
Муқаддас юртимизнинг
           Ери, тупроғи жаннат,
Маҳалла, кўй, юрту эл,
      Шаҳар, қишлоғи жаннат!
Саҳрою чўл..барчаси,
            Хаттоки тоғи жаннат,
Гуллаётган дала, қир,
          Чаманзор боғи жаннат!   

                         1   



Тонг чоғи минорлардан
           Айтилур азон бугун,
Озод, ҳур Ўлкамизда
          Ийд рамазон бугун!
Жаҳон мусулмонларин
           Зўр, улуғ айёми...бу,
Оламнинг тинчлигидан
     Келган ҳуш пайёми...бу!
Эрксевар инсонларнинг
              Ижоди, илҳоми..бу,
Ислом ва Муҳаммаднинг
        Энг муқаддас номи..бу!
Тонг чоғи минорлардан
             Айтилур азон бугун,
Мусулмон оламида
            Ийд рамазон бугун!
Озод ва ҳур Ўлкалар
           Жуда кўпдир оламда,
Инсонийлиги бордир
           Жаҳонда ҳар одамда!
Яхшиларин кўрасан
     Юрсанг ҳар бир қадамда,
Инсон..инсонга дўстдир
          Ушбу ғанимат дамда!
Тонг чоғи минорлардан
          Айтилур азон бугун,
Она Ватанимизда
           Ийд рамазон бугун!
Ер юзида, осмонда
  Тинчлик барқарор бўлсин,
Бу байрам барчамизга
          Эрку ифтихор бўлсин!
Исломий ўлкаларда
    Мангу бир баҳор бўлсин,
Суҳайлий ҳам оламда
       Шод ва бахтиёр бўлсин!
Тонг чоғи минорлардан
              Айтилур азон бугун,
Мусулмон оламида
             Ийд рамазон бугун!
            ..............................

                     С У Ҳ А Й Л И Й
                  (Қоражон ҚОДИРОВ)
                      Ў з б е к и с т о н 















                                                               Абдулла ОРИПОВ,
                                                      Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
         

            КЎПЧИЛИК

Қанча шарқ шоири йиғлаб ёзди шеър,
Турфа маъно берар ҳар битта сўзи.
Фурқат, карвонимдан адашганман, дер,
Аслида, адашган карвоннинг ўзи.

Буюк Брунони ёқдилар ўтда,
Қуёшни марказдир дегани учун.
Миллионлаб насорон боқти сукутда,
Инсон рад этганди илмнинг кучин.


Ўрис Сахаровни ўртага олиб,
Хўрлади, улуғ зот кўтармади бош.
Во ажаб, ҳаммани ҳайратга солиб,
Ўзбек аёли ҳам отиб қолди тош.

Менинг кўпчилигим, сендан айланай,
Сени жаҳонгирлар судрашган узоқ.
Орангда яшаган даҳолар талай,
То ҳануз йўлингга қўярлар тузоқ.

Ким кимни айбларди тарих қаърида,
Деймиз-ки, мукаммал эмасдир олам.
Бордир одамзоднинг луғатларида,
Лаънати бир қавм деган сўзлар ҳам.

Аллоҳ тепамизда турибди қараб,
Асло поймол бўлмас ҳақнинг ҳуқуқи.
Шоир, қадам босгин тегрангга қараб,
Гоҳо бир одамга шеърингни ўқи!
                                                                    25.06.2015









Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (5)

Сафар таассуротлари... | 04.05.2015 06:52     19122 марта ўқилди


Мақолани босиб чиқариш ва юклаб олиш

Абдуқодир  Нурмухаммад ўғли Сатторов:

Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди 

(давоми)

Бизлар тўйхонадан чиқиб ЧИҒАТОЙ қабристонига бордик Чиғатой маҳалласи – Соғбон, Қўшчи, Сақичман, Каллахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган.  Дарвоза, кўча ва маҳалла номлари Чиғатой деб аталган. 
Чиғатой қабристони. Бу ёруғ дунёни тарк этган устозларни зиёрат қилиш учун уларнинг сўнгги манзили атрофида ўйчан кезамиз… Буюк Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Олим Хўжаев, Шукур Бурҳон, Тошхўжа Хўжаев, Зайнаб Садриева, Шукур Холмирзаев… ҳаммаларини номма-ном санаш қийин. Йиллар эса ўз ҳукмини ўқиб бўлган…
Ўз хаёлларинг чиғириғига ўралиб қолмасдан, кўзларингни каттароқ очиб, атрофга тийранроқ назар ташласанг, сени хижолатга солиб, бошингни хам қиладиган бир мисрага кўзинг тушади: “Одамлар, қадрланг бир-бирингизни, гул ҳам муҳаббат ҳам тирикка керак.”

Бу унутилмас мисралар қаршингиздаги қоратош “эга” си шоира Саида Зуннунованики. Яна юқорироқда мажнун мисол Ботир Зокировнинг ён томонидаги бир қабр тошида эса “Умримни ўткинчи сабога бердим, Энг сўнгги чақамни гадога бердим. Бу телба руҳимни Худога бердим” деб ёзилган. Бу уч сатр эса марҳума Римма Аҳмедованинг ҳаётига таянч бўлган сирдан воқиф этиб, у бу ҳаётда таниган ва ўзини доғлатган ҳақиқатларни очиб беради…
Яна юқорироққа одимласангиз, инсониятнинг бутун хавотирини, дарду изтироби-ю фожиасини ўзида ифодалаган бир битикка кўзингиз тушади: “Ўлимдан қўрқмайман, унутилишдан қўрқаман!” Бу — актёр Жавлон Ҳамроев қабртошидаги ёзув…
Ажойиб макон эрур ўтганлар қароргоҳи,
                 Ниҳоятда кенг, шинам Оллоҳнинг бу даргоҳи.
    Энг улуғ алломала ётур маюс ва унсиз,
                               Балки Оллоҳга етган уларнинг оҳи..воҳи


Бу сурат – ЧИҒАТОЙ қабристонида олинган бўлиб, унинг орқа тамонида кўриниб турган минора саҳнида –  шу қабристон ёнида жойлашган ИМОМ АЛ БУХОРИЙ масжиди жойлашган…
У ерда Баҳодиржон қори ва Бахтиёржон ҳожи акалар ҚУРЪОН тиловат қилишди. Шундан сўнг биз қабрстондан ётган азизларнинг руҳи покларини  зиёрат қила бошладик
                    Барчалари хўб яшаб,  давру даврон сурганлар
                               Замона улуғлари,  фан, санъат эрку жоҳи.
                     Миллатимизнинг кўрки,  халқим фидойилари,
                              Шукур Бурҳонов ўзи  бўлган..ку Эдип шоҳи. 
                     Лутфихон, Тамарахон, Мукаррама опалар
                              Ўзбегим санъатининг  эдилар пайкар, моҳи.
                             Усмон Юсупов билан, Шароф Рашидов икков
                             Ўзбекистон отаси,   Ўлкамизнинг подшоҳи.
   


Шоир Сухайлий Андижонлик шоира Саида Зунуннова ва турмуш ўртоғи Саид Ахмадларнинг порлиқ хотирасига Қурон тилават қилмоқда (Чиғатой қабристони)
                          Ҳамид Олимжон билан   З у л ф и я   опа эса,
                          Вафо ва садоқатнинг   бўлган юлдузи, моҳи.
                          Саид Аҳмад,   С а и д а опалар ҳам шундадир,
                          Улар учун ушбу жой  -  а б а д и й   қароргоҳи.
Худди шу ерда мен ёзувчи Мухаммад Алининг бир асарини қисман этиборингизга хавола қилсам…..
Якинда китобларни вараклаётиб, бир адабий тадкикотдаги “Чигатой тили”, “Чигатой адабиёти” атамаларига кўзим тушди. Ажабо, бизнинг катта ва бой адабиётимиз, бизнинг она тилимиз нега шундай аталган экан? Ким атаган? качон атаган?
 Келинг, бу ўринда, аввало, узок тарихга юз буриб, “Чигатой ким эди?” деган саволга жавоб топиб олайлик.
 Чигатой (тугилган йили номаълум — вафоти 1242 й.) Чингизхоннинг иккинчи ўғли.
 1224 йилда Чингизхон ўғилларига мулк улашади. Чиғатойга ҳам катта ҳудуд инъом этилади. Бу хақда муаррих Абулғозий шундай маълумот беради: “…
Мовароуннахрни ва Хоразмнинг баъзисини, билоди уйғур ва Кошқар, Бадахшон, Балх, Fазнидин то Синд сувигача анга бериб эрди. Бу айтилган вилоятнинг хечқайсисига ўзи борган йўқ. (Таъкид бизники – М.А.) Аммо доруғалар қўйиб эрди. Ўзи Ўгадойнинг қатинда эрди.”
(Абулғозий. “Шажарайи турк”. Т, 1992. 93-бет).
Шундан сўнг Мовароуннахрни Чиғатой улуси деб атай бошладилар.
 1224 йилдан ўн саккиз йил давомида Чиғатой бу худуд хукмдори бўлган. Мўгулларнинг босқинчилик юришларида у Чингизхон билан бирга бўлиб, Хитойга юришда, Мовароуннахрни истило этишда ғоят шафқатсизлик кўрсатган. Ака-укалари Жўжи ва Ўгадойлар билан биргаликда Ўтрорни олишда, Урганчни қамал қилишдақатнашган. 1221 йилнинг 25 ноябрида Жалолиддин Мангуберди билан Синд дарёси бўйида юз берган аёвсиз жангда иштирок этган. Синд дарёсидан от солиб ўтиб кетган Хоразмшоҳ Жалолиддинни таъқиб этиш, тутиб келишга юборилган.
Чиғатойнинг қишки ва ёзги ўрдаси бўлиб, ҳар иккиси ҳам Или водийсида (ҳозирги Хитойнинг ўулжа шаҳрига яқин, Или вилояти) эди.
Мирзо Улуғбек шундай ёзади:
“Айтадиларки, Чиғатойхон айшу ишрат ва овни жуда севган. Кўпинча вақтини ўша ишларга сарф этган…”
(МирзоУлуғбек. “Тўрт улус тарихи”. Т, 1994. 298-бет.)
Чингизхон вафотидан (1227 йил) сўнг бирорта марта ҳам    жангларда қатнашмаган, Мовароуннаҳрга ҳам келмаган, улусни 
идора қилишни аввал  Маҳмуд Яловочга, кейин унинг ўғли Масъудбекка (1238-1289 й.лар) топшириш билан кифояланган.
 Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, Чиғатой вафотидан буён етти юз эллик йилдан зиёд вақт ўтибдики, унинг номи нима учун ҳали-ҳануз Ўзбекистон топонимикасида мавжуд? Нима учун жойлар унинг номи билан аталган, унинг номидаги маҳаллаларда яшаймиз?
 Энг ачинарли жиҳати, масалага нохолис ёндашув туфайли жаҳонда нафақат юртимиздаги жойлар, балки юртнинг ўзи, тили, адабиётини ҳам Чиғатой номи билан атайдиган бўлиб қолишган!Ҳатто бутун бошли миллатни ҳам ўзбек эмас, “чиғатой” дейиш одат тусини олган.
 Илгари тилимизнинг тарихи ва қонуниятлари, номланиши, адабиётимизнинг даврлаштирилиши билан, асосан, В. Радлов, В. Бартольд, Н. Поппе, А. Самойлович, Ф. Кўпрулизода, А. Кримский, М. Массон сингари хорижий олимлар шуғулланганини инобатга олсак, “Чиғатой тили”, “Чиғатой эли”, “Чиғатой адабиёти” каби терминларнинг пайдо бўлиши ва томир ёйишида, бундай қарашларнинг дунё илм-фанида тарқалишида “четдан келиб бизнинг тилимизга турли номлар беришни яхши кўрадиган туркологлар”нинг (П. Қодиров ибораси) хизматлари катта бўлгани англашилади.
     

ЧИҒАТОЙ қабристониннг умумий кўриниши олдинда Сухайлий бобо
“Амир Темур 1370 йили Марказий Осиёда давлат тепасига келгандан кейин Чиғатой авлодлари бу ҳудуддан қувилган, Мовароуннахр яна кадимий номи билан Турон ва Туркистон деб атала бошлаган эди. Чиғатой исми энди фақат туркийлашган бир мўғул уруғининг оти ёки “Чиғатойтепа”, “Чиғатой қабристони” каби жой номлари сифатида сақланиб қолган эди
Шундан сўнг бизлар икки соатли зиёратдан сўнг “МИНОР” жомъе масжиди тамон юриш қилдик.  
Давоми бор
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
– руҳшунос олим

Ўхшаш мақолалар:











ТОШКЕНТ ЗИЁРАТЛАРИ

                                     
                              Ниҳоятда ўтди соз,          
                                         Тошкент зиёратлари
                              Бизларга бўлди пешвоз
                                         ул шайх Ҳазратлари.
                              Абдулазиз Мансурнинг
                                      донғи оламга машҳур,
                              Ўзбекистон аҳлига
                                         беназир хизматлари.
                               Саййид..ул айём куни
                                     Ҳасти Имомда бўлдик,
                               Биз мириқиб тингладик
                                      ваъз ила даъватларин.
                               Беҳисоб намозҳонлар
                                    жамландилар бу жойга,
                               Барчамизни лол этди,
                                        Қуръон тиловатлари.
                               Исломият олами
                                            ўзи бир дунё эрур,  
                               Унда бисёр юксакдир
                                      Улуғ Зот ҳурматлари.
                               Кўп марталаб ҳаж қилиб
                                  келганлар Улуғ Ҳазрат,
                               Эл олдида уларнинг
                                         зиёда ҳимматлари.
                               Намозҳон, рўзадорлар
                                     тақво соҳибларидир,
                               Ортгай амалларидан
                                     қадр ва қимматлари.
                               Масжидда жамъ бўлганлар
                                 бари мўмин,мусулмон,
                               Улар Расулиллоҳнинг
                                   энг севган умматлари.
                               Барча уммат аҳлининг
                                 эътиқоди мустаҳкам,
                               Муқаддас бурчларидир
                               фарз, вожиб, суннатлари.
                               Ҳар бандаи мўминни
                                  Оллоҳ Ўзи сийласин,
                               Ҳамроҳ бўлсин уларга
                                      тоат...ибодатлари.
                               Кимки савоб иш қилса,
                                    ёки тавофда бўлса,
                               Мутлақо қолмагай ҳеч
                                  дилдаги зулматлари.
                               Суҳайлий ҳам иймон..у,
                                 эътиқодда мустаҳкам,  
                               Икки дунёлик бўлсин
                                  бахт...у, саодатлари!
                                        .....................
                                      17. 04. 2015 й.








Бало офат қор ёғди
Айни баҳор чоғида,
Бало офат қор ёғди
Фақат бало офат мас,
Ғирт касофат қор ёғди


Бодом ўриклар қийғос
Гуллаб мева тикканди.
Тамом ўлдирди барин
Зўр талофат қор ёғди..

Уч ой қишда ёғмаган
Бу қор қаёқдан келди
Ўз вақтида ёғмасдан
Бе шарофат қор ёғди.



Бутун мева гулларин.
Еб ва ғажиб ташлади
Барча борликка тўймас,
Бир очофат, қор ёғди..

Бахор билан қиш асли
Бир-бирига тескари.
Ўртада бор ёвузлик
Чин ғилофат қор ёғди..

Жанатмакон ўлкамиз
Ажиб қорга буркалди..
Бундай холи қолмади
Хар музуфор ,қор ёғди

Одамларда инсаф ва
Диёнат  қолмаганди
 Шу Боиси ким ОЛЛОҲдан
Бу “МУКОФАТ” ,қор ёғди

Бундай ишлар тарихда
Бўлар жуда камдан-кам
Афсоналарда хам йўқ
Чин хурофат ,қор ёғди

Эй Сухайлий ,тавба қил,
Оллох иродаси бу
Иложин йўқ хеч энди
Бало офат қор ёғди
Cухайлий ,Узбекистон,30.03.2015


        

Ассалому-алайкум қадирли ватандошлар
Ҳурматли дўстлар,акалар-укалар,     опа-сингиллар!
3000 минг йилдирки Наврўз дунё бўйлаб миллонлаб одамларнинг умид
лахзалари бўлиб келади. Биз орзиқиб кутадиган бахор, яшариш ва янгиланиш  рамзи Наврўзи олам қутлуғ қадам ила ўлкамизга кириб келмоқда.
Наврўз барчамиз учун азал-азалдан аввало табиат уйғониши,шарқано Янги  йил дебончаси, энг қадимий асл  миллий байрам сифатида  мўтадил фурсатдан фойдаланиб ,мунаввар кунларда  она табиатдан  бахра олиб ,сумалак,халим ,гўжа ва кўксомса каби бахорий неъматлар тортилган дастирхон артофига Наврўз қувончларини ўз яқинлари, аразлашган дўсту-ёрлар, опа-сингиллар,ака-укалар шу бахонада ярашиб бахорий нематлардан бархам кўришларини ОЛЛОХИМдан сўраб қоламан. Барчангизга  сихат-саломатлик, тинч-тотувлик тилаб хурмат ва эхтиром ила Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

Кенг оламга гуллар сочиб,
              саҳий бўлиб, келар Наврўз,
Тонг саҳарда сабо бўлиб,
              қирлар ошиб, елар Наврўз!   
 Харир либослар эгнида,
             келинчакдек нозланади,
Бутун борлиқ - табиатни
             гуллар билан белар Наврўз!














АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири



ТАСКИН

Юрагинг сиқилса,
Дилинг бўлса ғаш,
Турфа давраларни йиғиштир барин.
Яхшиси, дарахтлар билан суҳбатлаш,
Баҳам кўр ям-яшил хотираларин.

Юрагинг сиқилса,
Қийнаса ўйлар,
Юзни бур дарёнинг мавжлари томон.
Тиниқ чашмалардан сўйлайди улар,
Бундоқ суҳбатдошни топмоғинг гумон.

Юрагинг сиқилса,
Тор келса дунё,
Эрка шамолларнинг этагин тутгин.
Улар кўпни кўрган сайёҳдир гўё,
Улардан энг ажиб эртаклар кутгин.

Юрагинг сиқилса,
Тиқилса нафас,
Сен борлиқ қўйнига олиб кетгин бош.
Балки ўзга дийдор энди шарт эмас,
Балки керакмасдир бошқа суҳбатдош.

                                            






АБДУЛЛА ОРИПОВ,
                                                                 Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири 

     




   Коинот сири

Бизни  қизиқтирар коинот сири,
Ўша ёқларда ҳам бормикан ҳаёт?
Биров “Бордир”, -деса, “Йўқ” - дейди бири,
Лекин иккиси ҳам ҳануз беисбот.

Аслида, мантиққа боғлиқ бу жумбоқ,
Кутиш иштибоҳлар қўзғар одамда.
Кимдир эзгуликни йўқ  дейди мутлоқ,
Ҳолбуки, яхшилар кўпдир оламда.

                                                              







АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

        

                   БОБУРШОҲ

Темурбек наслидан чиққан
         Ажиб сиймодир, Бобуршоҳ.
Навоийдек шеъриятда
         Ўзи дунёдир, Бобуршоҳ.

Ғалат ҳолким, қалам бирла
         Танилди соҳиби шамшир,
Бунингдек зўр саодатда
         Ҳануз танҳодир, Бобуршоҳ.

Не юртлар нусратига тан бериб,
         Шайдо ҳам бўлмиш, лек
Туғилган юртига зору
Абад шайдодир, Бобуршоҳ.

Бу зотнинг тоза қони
         Қайда томса, бир чечак унди.
Хумоюн, Гулбадан, Акбар
         Боқинг, пайдодир, Бобуршоҳ.

Жаҳон аҳлини лол этмиш
         Мислсиз "Воқеъот" бирлан,
Асрлар қаъридан кечган
Улуғ дарёдир, Бобуршоҳ.

Буюк Ҳинд юртида қолмиш
         Маломат ичра сабр айлаб,
Мусофир кўп бу дунёда,
         Валек яктодир, Бобуршоҳ.       

Қилиб кўп яхшиликлар
         Яхшиликни кўрмаса ҳамки,
Дер Абдулло,  Ватан ичра
         Бобур Мирзодир, Бобуршоҳ.
                                              









АБДУЛЛА ОРИПОВ,


Ўзбекистон қаҳрамони, Халқ шоири


Вафо





“Менга вафо қилмагач санам

Хотинларга ҳурматим нечун?”

Шу байтларни ёзаётган дам,

Осонмиди Лермонтов учун.

Энди мисга айланган олтин

Вафо сўзин англашар аранг.

Лермонтовни айблашдан олдин

ҳаётга ҳам қайрилиб қаранг.


08.02.2015 йил.












Аллоҳнинг дўстлари

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўз дўстларини имон ва тақво сифати билан тавсиф этади: “Огоҳ бўлингларким, албатта, Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Имон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир” (Юнус, 62-63).
Дўстликнинг биринчи шарти Аллоҳ таолога имон келтириш бўлса, иккинчи шарти тақводир. Шу шартлар тикланганидан сўнггина Аллоҳ дўстлигининг эшиклари мўмин олдида ланг очилади. Бу ҳовлида мўминлар хотиржамлик ва омонлик неъматидан баҳраманд бўладилар. Эҳсон ва тоат пиллапоясидан кўтарила олган инсонлар пешқадамлар мақтабасига етишлари мумкин.
Аллоҳ таоло Қуръонга бўлган муносабатларига кўра Пайғамбар умматини уч синфга бўлди: “Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (яъни, Сизнинг умматингизни) ворис қилдик. Бас, уларнинг орасида (Қуръон ўқиса-да, унга амал қилмай, гуноҳлардан четланмай) ўз жонига жабр қилувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изну иродаси билан мудом яхшиликларга шошилувчи ҳам бордир. Ана ўша (яъни, Қуръонга ворис бўлиш Аллоҳнинг) катта марҳаматидир” (Фотир, 32).
Ўзига жабр қилувчи – гуноҳлар ботқоғига ботган кимса. Ўртача амал қилувчи – фақат фарзларни адо этиш ва ҳаромлардан четланиш билан кифояланадиган киши. Албатта, ўртача амал қилувчи ҳам Аллоҳнинг валий бандалари сафидан жой олса-да, бироқ бу қуйи табақадир. Мудом яхшиликларга шошилувчи – фарз ва нафл ибодатларни тўлиқ адо этиб, ҳаром ва макруҳлардан ўзини пок сақловчи инсон. У Аллоҳ валийларининг баланд даражасидаги инсондир. Аллоҳ валийларининг баланд даражаси гуноҳу хатолардан маъсум, мўъжизалар билан қувватланган пайғамбарлардир. Улардан кейин Китобу суннатни маҳкам ушлаган саҳобалар ва Аллоҳнинг дўсти бўлишга ҳақли мўминлар туради.
Баъзан “валий” тушунчасини юз йилда бир марта дунёга келадиган нодир шахс маъноси билан чегаралаб қўйишади. Аслида Аллоҳнинг валийи-дўсти деб эътироф этилган кишида имон, тақво ва ҳар бир ишда суннатга мувофиқлик асосий шартдир.

Раҳматуллоҳ Дониёр тайёрлади
muxlis.uzдан

Икки минг ўн бешинчи йил бошланди, ажабо,
Янги йил хуш хабарин келтирди тонгги сабо.
Қутлов ва табриклар ҳам ҳуш ёқурким, дилрабо,
Совға, саломлар олиб, кириб келди Қорбобо,
Ассалом,  эй Янги йил, ҳуш келибсан, марҳабо!
Ассалому-алайкум хурматли  мехрибон оналар, қалби дарё опа-сингиллар, бағри кенг ака-укалар!
Мен аввало  барчангизни кириб келаётган янги-2015 йил билан муборакбод этаман!
Бу келаётган йил барчангизга омад ва сихат - саломатлик тилаш билан бирга ,шу янги йил бахонасида аразлашган қариндош-уруғлар бир-бирлари билан гина-қудратларини унутиб бир-бирлари билан иноқ ва мехрибон бўлишларини  етишмаган орзуларнгизга бу йил етишингизни “ОЛЛОҲИМ”дан сўраб қоламан.
Сизларга ҳурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров














Ўлкамизни яшнатиб,яна ҳам обод этиб,
 Эзгу орзу тилаклар,барчасин бунёд этиб.
 Дилдаги ғуборларни, кекларни барбод этиб,
 Беморларни дардлардан, ғамлардан озод этиб,
 Янги йил келаётир, барчамизни шод этиб.!
       Янги йил бу..қўй йили, молу қўйлар кўпайсин,
         Ўзбекларнинг удуми..юртда тўйлар кўпайсин!
           И ж о д ,  илҳом булоғи..орзу, ўйлар кўпайсин,
            Юрт..элда шодиёна, қўшиқ, куйлар кўпайсин!
                Гуллаб..яшнар ҳамиша Ўзбекистон  д и ё р и ,
                  Кексаларни эъзозлаш... йилимизнинг шиори!











Мўминнинг фаросати (1)


عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اتَّقُوا فِرَاسَةَ الْمُؤْمِنِ فَإِنَّهُ يَنْظُرُ بِنُورِ اللهِ ثُمَّ قَرَأَ "إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَاتٍ لِلْمُتَوَسِّمِينَ". رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَابْنُ جَرِيرٍ وَأَبُو نُعَيْمٍ وَابْنُ السُّنِّيِّ.
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар. Чунки, у (ҳар бир нарсага) Аллоҳнинг нури билан қарайди”, дедилар ва кейин “Албатта бу (ҳодиса)да фаросатли кишилар учун оят-ибратлар бордир” (Ҳижр, 75) оятини ўқидилар” (Термизий, Табароний, Байҳақий, Ибн Жарир Табарий, Абу Нуайм ва Ибн Адий ривояти).
Ояти карима таржимасида “фаросатли кишилар” деб ифодаланган бирикма араб тилида “мутавассимийн” деб келтирилган. Бу сўзни Мужоҳид “фаросатлилар”[1], Ибн Аббос ва Заҳҳок “теран нигоҳ ташлагувчилар”[2], Қатода эса “ибрат олувчилар”[3] деб тафсир қилишган.
Термизий ушбу ривоятни Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан келтириб, унинг санадини саҳиҳ, деган. Табароний Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ва санадини ҳасан, деган. Лекин, “Муснадуш-шомиййийн” китобида ушбу ҳадис санади заиф дейилган.
Бу маънода бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Савбон розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўминнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинглар! Сабаби у Аллоҳнинг нури билан қарайди ва Аллоҳнинг тавфиқи билан сўзлайди” (Ибн Жарир Табарий ривояти).
“Туҳфатул-аҳвазий” китобида Абу Саид Худрийнинг ривояти қуйидагича шарҳланган: “Фаросат икки турли бўлади. Биринчиси, воқеа ва ҳодисаларнинг зоҳирига қараб билиш. Бу нарса Аллоҳ валий бандалари қалбига солиб қўйган имон нури орқали амалга оширилади. Улар фикр-мулоҳаза, чамалаш-гумон, ва тафаккур орқали нарсаларга баҳо берадилар. Иккинчи турдаги фаросат киши вояга етгач, ҳаётий тажрибаси ошиши билан бўлади. Улар ҳаёт ва унда бўлаётган ҳодисаларга теран назар билан боқиб, ундан ўзлари учун хулоса чиқарадилар ва ўшалар асосида бошқа нарсаларга ҳам баҳо берадилар. Муновий айтади: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар” яъни, мўминга ҳамма нарса кундек равшан. У Аллоҳ қалбига солиб қўйган имон нури орқали барча нарсанинг асл ҳақиқати ва сир-асрорига ета олади. У қалб нури орқали атрофидаги воқеа-ҳодисаларга назар ташлайди”.
“Файзул-қодийр” китобида шундай дейилган: “Комил имон соҳиби бўлган мўминнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинглар. Чунки, у барча нарсани Аллоҳ кенг қилиб қўйган имон нурига тўла қалби билан кўради. Аллоҳнинг тавфиқи билан гапиради. Агар имон нури банда қалбига кирса, у тилга сизиб чиқади ва кишининг бошқа аъзоларига ҳам ўз таъсирини ўтказади”.
Шу маънода Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳадис ҳам ворид бўлган.

وَعَنْ أَنَسٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ للهِ عِبَادًا يَعْرِفُونَ النَّاسَ بِالتَّوَسُّمِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْحَكِيمُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبَزَّارُ وَالْقُضَاعِيُّ وَابْنُ السُّنِّيِّ وَأَبُو نُعَيْمٍ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта Аллоҳнинг одамларни фаросат орқали биладиган (ёки танийдиган) бандалари бордир” (Табароний, Ҳаким Термизий, Баззор, Қузоъий, Ибн Сунний ва Абу Нуайм ривояти. Ривоят санади ҳасан).
Фаросат ҳақидаги ҳадиси шариф муфассирлар томонидан Ҳижр сурасининг 75-ояти тафсирида келтирилган. Қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар, мазкур сура тафсирига мурожаат қилишлари мумкин. Жумладан, Ибн Касирнинг тафсири ёки Суютийнинг “Дуррул-мансур” номли асаридан тўлиқ маълумот олиш мумкин.

Зиёвуддин Раҳим тайёрлади

Манба: www.muxlis.uz



Ўзбекистонда 8700 нафар 100 ёшдан ошган қариялар яшайди


Маҳаллий

Аввал хабар берганимиздек, 5 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов маъруза қилди. Маърузанинг тўлиқ матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Президент ўз маърузасида маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 мингдан кўпроқ кишини ташкил этади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди.

«Айни пайтда юртимизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар – шунга эътибор беринг – 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшамоқда. Улар орасида 3 минг 109 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 69 минг 994 нафар фронт ортида меҳнат қилган инсонлар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим», — деди Каримов.


Пирмат Шермуҳамедов. Амир Темурнинг тулпори (бадиа)


Маҳди-улё Сароймулкхоним туни билан ухламай йиғлаб чиқди. Куни кеча, шаъбон ойининг ўн еттисида шом билан хуфтон орасида унинг умр йўлдоши Соҳибқирон Амир Темур ҳаётдан кўз юмди. Хўш, энди маликанинг тақдири нима бўлади? Ўйлаб юрган орзу-армонлари-чи?.. Ҳеч кимга айтиб улгурмаган сирларини ким билан дардлашади? Салтанатни Пирмуҳаммад Мирзо эплаб кетармикин? Илоҳим, ўзинг шаҳзодалар, беклар, амирларга инсоф, тавфиқ бергин…
Кўк либос кийиб, юзига қоракуя суртиб олган малика зулук сочларини ёйиб, дод-фарёд қилар, канизакларидан ҳеч бири уни овута олмас эди.
Маликанинг хонасига салтанатнинг обрўли амирларидан Шоҳмалик кирди.
— Узр, малика, тинчингизни буздим. Олампаноҳнинг жасади ортилган маҳофа тайёр. Амир Хўжа Юсуф Самарқандга жўнаш учун изн сўраётир…
— Майли.
— Амир Олампаноҳнинг отини ҳам олиб кетмоқчи.
— Олиб кетсун.

— От ҳеч кимни яқинига йўлатмаяпти.
Маҳди-улё заррин либосини елкасига ташлаган ҳолда амир Шоҳмаликни орқасидан эргаштириб, отхона томон йўл олди. Не кўз билан кўрсинки, отнинг кўзларидан дув-дув ёш оқар, нуқул қозиғи атрофида айланиб, депсинар эди. Малика отнинг ёнига бориб, шоҳи рўмолчаси билан унинг ёшли кўзларини артди, пешонасини силади. От бир зумда тинчиди-қолди.
Малика ҳайрон бўлиб турган амир Шоҳмаликка юзланиб, деди:
— Қорабайирни ўзим билан олиб кетамен.
Сароймулкхоним ўзи учун қадрдон бўлиб қолган отга тикилиб қарар экан, беихтиёр 1402 йилнинг 25 июлида Анқара яқинида рўй берган бир воқеани эслади.
…Кескин муҳорабада Боязид қўшини енгилади, унинг ҳарами, хазинаси, яқин мулозимлари қўлга олинади. Воқеани тепалик устида туриб кузатаётган Амир Темур жангнинг ўз фойдасига ҳал бўлганини сезгач, Ўрдаси томон кетмоқчи бўлади. Лекин Қорабайир олдинга юрмайди, кишнайди, нуқул ер депсинади. Ҳукмдор отининг бу қилиғини тушунолмай турганда рўпарада нотаниш отлиқлар кўринади. Улар қий-чув қилишиб, бостириб кела бошлайди. Шу пайт қулоғи динг бўлган от осмонга бир сапчийди-да, қуюн сингари Ўрда томон учиб кетади. Нотаниш отлиқлар эса ортда қолишади. Қорабайир эгасини омон-эсон боргоҳига олиб келади.
Малика бир неча муддат отнинг ёнида туриб, унинг пешонаси, бўйнини силаб-сийпади, сўнгра хонаси томон йўл олди.
Тезроқ йўлга чиқиш керак. Пойтахтга бориб, ҳукмдорга аза очиш зарур…
Тарихчи Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома”да ёзади: “Шаҳзодалар ва оқаларким, Ўтрорда эрдилар, панжшанба кечаси, ойнинг ўн саккизида (19.02.1405) номози хуфтонда тобутни қумош-қумошлар била тутуб, маҳофа ичида кийуруб, Ўтрордин чиқардилар ва Самарқанд сори мутаважжаҳ бўлдилар”, “Алар наъшини (тобутни) олиб, тез юруб, душанба кечаси, шаъбон ойининг йигирма иккисида (23.02.1405) Самарқандқа кийурдилар. Ва ўшал кеча шаръ йўсуни била гунбазға кийуруб, туфроққа тобшурдилар”.
Шу воқеадан кейин орадан бир ҳафта ўтиб, Соҳибқироннинг ҳарами саналмиш маликалар — Сароймулкхоним, Туман оқа, Тўкал хоним ва шаҳзода набиралар ҳам Самарқандга етиб келишди… Улар Муҳаммад Султон хонақосига бориб, таъзия очдилар.
Ҳазрати бобосининг васиятига хилоф равишда Самарқанд тахтини эгаллаган Халил Султон ҳам 1405 йилнинг 20 мартида мотам маросимини қайта бошлади. Соҳибқирон руҳига хатми Қуръон қилиниб, етим-есирлар учун хайр-садақа улашилди. Хонақо деворларига Амир Темурнинг кийимлари ва қурол-аслаҳалари илиб қўйилди. Улар орасида фақат салтанат ҳукмдорининг гардишига “Рости-русти” (Куч адолатда) деб ёзилган муҳрузуги ва қиличи кўринмас эди.
Мотам маросими тугагач, маликалар ва набира шаҳзодалар Боғи Дилкушога жўнадилар. Улар орасида амир Шоҳмалик ва шайх Нуриддинлар ҳам бор эди.
Тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг далолатига кўра, “Боғ ниҳоятда дилкушо ва гўзал тарзда барпо этилгач, безавол иқбол тили унинг исми-жисмига монанд бўлсин учун “Боғи Дилкушо” деб аталди”.
Амир Темур 1398 йили Ҳинд сафаридан қайтиб, шу боғда оила аъзолари билан учрашади. Сўнгра амир Хизрхўжанинг қизи Тўкалхонимга уйланиб, маликанинг шарафига боғнинг ўртасида маҳобатли қаср қурдиради.
Маликалар ва набираларнинг ҳар бири ўз ётоқларига кириб кетишди. Қаср тўридаги кенг хонада маҳди-улё Сароймулкхоним, амир Шоҳмалик, шайх Нуриддинлар қолишди.
— Малика, менга бир масала тинчлик бермайдур, — оҳиста сўз бошлади амир Шоҳмалик.
— Дилингиздаги гапларни яширманг, амир, неки бўлса барисини айтинг, — деди Сароймулкхоним.
— Валиаҳд Пирмуҳаммад Мирзо пойтахтга етиб келмай туриб, Халил Султон Мирзо Ҳазрати бобосининг васиятини бузиб, тахтга ўтирди. Энди эл-улус, раиятнинг ҳоли не кечгай?
— Мен ҳам шундан қўрқамен, — суҳбатга аралашди шайх Нуриддин. — Олампаноҳнинг севимли оти, муҳрузуги, қиличи, кийимларининг “тақдири” не бўлур?
Даврага сукунат чўкди.
Сароймулкхонимнинг қовоқлари уюлиб, шаҳло кўзларида ғазаб учқунлари чақнади:
— Соҳибқиронга тегишли бўлган нодир буюмларни Халил Султон Мирзонинг илкига топшириш гуноҳи азимдур.
Маликанинг сўзларини шайх Нуриддин қўллаб-қувватлади.
Маҳди-улё қатъият билан деди:
— Амир Шоҳмалик, сиздан ўтинч шулки, эрта ўтиб, индин Олампаноҳнинг оти, узуги, қиличи ва кийимларини бизга яқин мулозимлар орқали Ҳирийга жўнатинг. Бу ҳақда Шоҳруҳ Мирзога ўзим мактуб битурмен. Ана шунда улуғ амирнинг руҳлари тинч бўлғай. Лекин бир шарт бор, Қорабайирни Ҳирийга еткунга қадар одамларингиздан ҳеч бири мина кўрмасин.
Тонг саҳарда ўнта навкар эгар-жабдуқлари қимматбаҳо тошлар билан безатилган Қорабайирни етаклаб, шаҳардан чиқиб кетишди.
…Хуросон ҳукмдори самарқандлик меҳмонларни иззат-икром билан кутиб олиб, уларнинг шарафига зиёфат уюштирди. Қорабайир учун махсус сайис тайинланди.
Орадан йиллар ўтди.
1419 йили Ҳиротга Хитой императорининг элчилари келдилар. Улар юртига қайтиб кетишлари олдидан Шоҳруҳ Мирзо билан суҳбат қурадилар. Учрашув чоғида элчиларнинг бошлиғи ҳукмдорга нозик бир ўтинчи борлигини айтади.
— Соҳибқирон Амир Темурни бир неча ўлимлардан сақлаб қолган учқур тулпори ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Ўшал машҳур отдан насл қолганми эркан?..
Шоҳруҳ Мирзо Хитой элчисининг нимага шама қилаётганини дарров тушунди.
— Ҳазрати отамизнинг севимли оти Қорабайир наслидан бўлган учқур тулпорлардан бирини император ҳазратларига туҳфа қилиш ниятимиз бор.
— Бундан ортиқ совға бўлмас эди, — деди қувончини яшира олмай элчилар бошлиғи.
1419 йил. Куз ойининг бошлари. Беш юзга яқин хуросонлик ва мовароуннаҳрлик беклар, амирлар, сипоҳийлар, табиблар, алломалар, наққошлар, хаттотлар элчиларга қўшилиб, Хитой томон йўл олдилар.
Шоҳруҳ Мирзонинг фармони олийсига кўра, амир Шодихожа элчилар бошлиғи қилиб тайинланди. Ғиёсиддин Наққошга сафар давомида кўрган-кечирганларини бўяб-бежамай ҳаққоний ёзиш вазифаси топширилди.
Бу ҳақда Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи Саъдайн ва Мажмаи Баҳрайн” китобида ҳам сўз юритилган:
“Подшоҳ (Хитой императори — П.Ш.) қора тусли, тўрт оёғи оқ катта отга минди; от устига зар тикилган сариқ рангли ёпиқ ташланган ва иккита ахтачи шоҳона зарбоф кийимлар кийишиб, отнинг чапу ўнг тарафидан жиловини ушлашган, от эса оҳиста-оҳиста, бир-бир қадам ташлаб борар эди. Подшоҳ қизил рангли зарбофт қабо кийган ва қора атласдан ғилоф тиктириб, соқолини шу ғилофга солган. Усти беркилган еттита кичик тахтиравонни (кишилар) елкаларига кўтариб, подшоҳ орқасидан олиб келмоқдалар. Тахтиравонлар ичида подшоҳ билан бирга овда бўлган қизларини олиб келмоқда эдилар. [[Булар кетидан]] эса битта катта тахтиравонни етмиш киши кўтариб келарди. Подшоҳдан бир тўқмор отими миқдордаги масофа оралиқда чап ва ўнг тарафда отлиқлар саф тортишган, улардан ҳеч бири (сафдан ташқари) орқа ёки олдинга бирон қадам қўймас эди. Сафлар кўз етган жойгача чўзилган ва ҳар бир саф бошқасидан йигирма қадам оралиқда борарди. Шу тарзда шаҳар дарвозасигача саф-саф бўлиб бордилар;; [[сафлар]] ўртасида эса подшоҳ ўнта до-жи, мавлоно (Юсуф) қози, Ли-дожи ва Жон-дожилар билан бирга борарди. Қози элчилар олдига келиб: “Отдан тушинглар ва подшоҳ етиб келганида бошларингизни эгинглар”, — деди. Элчилар шундай қилдилар. Подшоҳ: “Отга мининглар”, — деб буюрди. Элчилар отга миниб, подшоҳга ҳамроҳ бўлдилар. Подшоҳ гина қилишга бошлаб, Шодихожага айтди: “Тортиқ ва совға, ҳадяга юборилган от ва овчи қушлар ғоятда яхши бўлмоғи лозим, токи икки орада муҳаббат ортмоғига сабаб бўлсин;; сен келтирган от эса, мен унга ов вақтида минган эдим, ғоятда қарилигидан мени улоқтириб ташлади;; менинг қўлим оғрияпти, кўкариб кетди, кўп дори суртган эдим, алами бир оз таскин топди”, — деди.
Шодихожа узр айтгандек бўлиб:
“ — Бу от улуғ амир ҳазратлари Темур Кўрагондан ёдгор қолган, Шоҳруҳ жаноблари ғоятда ҳурмат кўрсатиб, бу от (сизнинг) улусингизда отларнинг саромади бўлар, деган умид билан юбордилар”, — деб арзга етказди. [[Бу гап]] подшоҳга ёқиб тушди ва таҳсин айтди”.
Тарихчи Абдураззоқ Самарқандийнинг қайд этишича, “дастлаб Қорабайир Хитой императорини ёнига йўлатмайди, сўнгра овга миниб чиққанида, уни ерга отиб уради”.
Хуросонлик ва мовароуннаҳрлик элчилар икки йил-у икки ой ва беш кундан кейин омон-эсон юртларига қайтиб келишди.
Ҳиротда қолган Амир Темурнинг Қорабайири эса доимо ҳоқони Саид Шоҳруҳ Мирзо эътиборида бўлди.
Бир куни сайис Қорабайирни хизматкорига қашлатиб чўмилтираётган эди, шу пайт ташқарида маликалардан бири уни сўраётганини айтди.
— Узр, — деди канизаклар қуршовида келган Амир Темурнинг беваси Туман оқа, — мен Олампаноҳнинг отини кўргани келдим.
Маликанинг ташрифини кутмаган сайис бир оз довдираб қолди. Сўнгра ўзига келиб, Туман оқани ичкари бошлади.
…Жунлари ҳурпайиб, озиб-тўзиб қолган от маликани искади, кейин кишнаб юборди. Ва қозиғи атрофида икки марта айланди.
— Ипини ечинг, — буюрди Туман оқа.
— Йўқ, еча олмайман, ипини ечсам қочиб кетади.
Малика охурнинг ёнига бориб, Қорабайирнинг ипини ечди. Қозиқдан бўшаган от ташқарига отилиб чиқди ва отхона атрофини бир-икки марта айланди. Сўнгра секин қадам ташлаб, Туман оқанинг олдига келди.
Майин, юмшоқ бўлиб қолган отни сайис яна қозиққа боғлади.
Шу ўринда икки оғиз сўз малика Туман оқа ҳақида:
“Соҳибқироннинг суюкли хотинларидан бири Туман оқадир. Туман оқа бегим Сароймулкхонимнинг акаси амир Мусонинг қизидир. Хонимга жиян ўрнидадур. Туман оқа 1366 йилда туғилиб, 1378 йилда 12 ёшида Амир Темурга никоҳ қилинган.
Туман оқа ҳусн-латофатда беназир бўлган экан. Соҳибқирон Туман оқа шарафига Самарқандда махсус Боғи Биҳиштни барпо эттирган. Амир Темур вафотидан сўнг тахтга ўтирган Халил Султон Мирзо 1406 йилда шайх Нуриддин билан бўлган жангда енгилиб, сулҳга мувофиқ малика Туман оқани амир шайх Нуриддинга хотинликка берган. 1411 йилда Шоҳруҳ Мирзо тарафидан шайх Нуриддин қатл қилингач, Туман оқани Ҳиротга олиб келишган”.
Бу ҳақда тарихчи Абдураззоқ Самарқандий шундай ёзади:
“Амир шайх Нуриддиннинг биродари амир шайх Ҳасан арзихат юбориб, итоат изҳор қилди. Онҳазрат (Шоҳруҳ Мирзо) унинг олдига Тўкал чуҳрани жўнатиб: “Агар (бизга) эл бўлсанг, Туман оқани ҳузуримизга юбор”, — деб буюрди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек ва амир Шоҳмалик Хуросонга қараб юрсин”, — деган ҳумоюн фармон содир бўлди.
Олий мавкаб давлат юлдузи ва иқбол (ҳамроҳлигида) доруссалтана Ҳиротга келиб тушди. Бир неча кундан кейин улуғ бону Туман оқа етиб келиб, онҳазрат Шоҳруҳ Мирзо у бонуни улуғлашда иззат-икром шартларини адо этиб, қусовия қасабасини суюрғол тарзида унинг ноибларига топширди. Ҳозирда у қасаба ва унинг атрофларида Туман оқанинг хайрли ёдгорликларидан бўлган мадраса, хонақоҳ ва работ бағоят маъмурдир”.
Малика Туман оқа Соврон шаҳридан Ҳиротга етиб келиши билан унга Соҳибқироннинг оти билан боғлиқ бўлган воқеаларни айтиб беришган.
Мана ўн йилдирки, Туман оқа ҳафтада бир марта келиб, Қорабайирнинг ҳолидан хабар олади.
Бир куни саҳар пайти эди. Боғи Сафедга нохуш хабар келди: “Қорабайирнинг соғлиғи пасайиб қолган эмиш…”.
Туман оқа апил-тапил кийиниб, канизаклари билан йўлга тушди.
…Қорабайирнинг ёшли кўзлари киртайиб, озиб-тўзиб кетган, у қалт-қалт титрар, нафас ололмай қийналар эди.
Малика секин отнинг ёнига бориб, унинг пешонаси ва ёлларини нозик бармоқлари билан силай бошлади. Таниш ҳидни сезган Қорабайир ўрнидан турмоқчи бўлиб олдинга интилди, лекин шу заҳоти охурининг ёнига гурс этиб йиқилди.
Қорабайир сўнгги марта маликага тикилди-ю, “хир-хир” этиб, тўсатдан тинчиди-қолди.
Туман оқа ўзини тута олмай ҳўнграб юборди. Унинг дард-алам билан тўла мунгли йиғиси қанча давом этди, уни ҳеч ким билмайди.
http://ziyouz.uz/





Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни кириб келаётган 1436 ҳижрий йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Барчамизни ўйлаган эзгу истакларимиз ушбу йилда амалга ошсин! Омийн!


Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?

Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган (36-оят).

Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда.

Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унга инсоннинг ҳеч дахли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос.

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган».
Ўн битта ҳам, ўн учта ҳам қилиб бўлмайди. Янги ой чиққан куни янги ой бошланади. У йигирма тўққиз ёки ўттиз кун бўлади. Кейин яна янгиси чиқади. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳисоб билан, ой тўлин бўлганда ҳам, янги ой бошланди, дейилмайди. Бундай дейишлик хато ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг ишига бандаси аралаша олмайди.

«Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир».
Яъни, ўн икки ойдан тўрттасида уруш қилиш Аллоҳ томонидан ҳаром қилингандир. Бу Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари бўлиб, мазкур ойларда уруш бошлаш ҳаромдир.

«Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг».
Юқорида зикр қилинган ҳукм тўғри дин ҳукмидир. Ислом ҳукмидир. Бу ҳукмга хилофан ҳаром ойларда уруш қилиб, ўзингизга зулм қилманг.
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ошуро куни бор.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза, Аллоҳнинг Муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутмоғимни амр қиласиз?», деб сўради.
«Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки, у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бошқа қавмларнинг тавбасини қабул қиладир», - дедилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.

Мужийба ал-Боҳилий оталари ёки амакиларидан қилган ривоятларида бу зот Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, бироз туриб, қайтиб кетдилар. Бир йил ўтгандан кейин яна келдилар. Аввалги ҳолатлари ва кўринишлари ўзгариб кетган эди. Бу киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени танимаяпсизми?» деганди, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам : «Сен кимсан?» дедилар. У киши: «Аввалги йил ҳузурингизга келган Боҳилийман», деди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен яхши кўринишда эдинг-ку? Сени нима ўзгартириб юборди?» дедилар. У киши: «Ўша сиздан ажраб кетганимдан кейин фақат кечқурун овқатландим. Яъни кундузи рўзадор бўлдим», деди.

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам : «Нафсингга азоб берибсан-ку!», деб, яна: «Сабр ойи, яъни Рамазон ойида тўла рўза тутгин. Ва ҳар ойда бир кун рўза тут», дедилар. У киши: «Менга зиёда қилинг. Чунки менинг рўза тутишга қувватим етарли», деди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам : «Икки кун рўза тут», дедилар. У киши: «Менга яна зиёда қилинг», деди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам : «Уч кун рўза тутгин», дедилар. У киши: «Яна зиёда қилинг», деди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам : «Ҳурматли ойларда (яъни ражаб, зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам) уч кундан рўза тут ва тарк қил», деб учта бармоқларини букиб-очдилар.

Абу Довуд ривоятлари.16.11.2014й








Қуръони каримни ёд олиб кейин уни унутган кишининг ҳоли ҳақида айтиб берсангиз

Савол: Қуръони каримни ёд олган ёки баъзи сураларни ёд олиб, кейин уни унутган кишининг ҳоли ҳақида айтиб берсангиз. Сизга олдиндан катта раҳмат.

Жавоб: Имом Бухорий Самура ибн Жундубдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиб бўлгач, бизга юзланиб: “Бу кеча сизлардан ким туш кўрди, деб савол берардилар. Ким кўрган тушини ҳикоя қилса, “Мошааллоҳ”, деб қўярдилар. Бир куни: “Сизлардан бирор киши туш кўрдими?” деб сўрадилар. Биз: “Йўқ”, дедик. Шунда бундай гап бошладилар: “Мен ўтган кечада икки кишини тушимда кўрдим. Улар келиб қўлимдан тутиб мени муқаддас ерга олиб чиқишди. Шунда улар билан бирга чалқанча ётган бир кишининг ёнига бордик. Бу киши орқаси билан ерда ётган бўлса, яна бир киши (кафтни тўлдирадиган) бир тош билан унинг бошини уриб, пачоқлаб турибди. Уни уриши билан тош думалаб кетади. Тошни олиб келгунича, ётганнинг боши тузалиб, яна ўз ҳолига қайтади. Сўнг уни яна уради.

“Бу ким?” деб сўрадим. Улар: “Юринг, кетамиз”, дейишди. Охирида уларга айтдим: “Бу кечада мени айлантириб сайр қилдирдингиз. Энди кўрган нарсаларим ҳақида хабар беринг!”, дедим. Улар: “Хўп”, дейишди. “...Сиз кўрган боши пачоқланаётган кишига Аллоҳ Қуръонни ёдлашни насиб этган. У эса, кечқурунлари Қуръонни четга суриб ухлаган. Кундузи унга амал қилмаган. Қиёмат кунигача мана шундай азобланади”, дейишди ва улар ўзларини таништиришди: “Мен Жаброилман, бу эса Микоил бўлади...” дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Ибн Ҳажар ва Ибн Ҳубайра қуйидагиларни нақл қилишади: “Қуръонни ёдлаб, кейин уни четга ташлаб қўйиш катта жиноят. Чунки бундай кимса Қуръонни четга суриб қўйиш керак, деб хаёл қилган бўлади. Энг шарафли нарсани – Қуръонни ташлаб қўйгани учун, энг шарафли аъзоси бўлган бошига уриш билан азобланади”.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Умматимнинг гуноҳлари менга кўрсатилди. Бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят ато қилинганидан кейин уни эсидан чиқаришидан катта гуноҳ кўрмадим” (Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти).

Қуртубий (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Қуръоннинг ҳаммасини ёки баъзисини ёдлаганидан кейин эсидан чиқариш катта гуноҳ. Қорининг мартабаси улуғ бўлади. Мана шу мартаба Қуръон кўтарилиши билан ундан кўтарилади ва натижада азобга гирифтор бўлади. Чунки Қуръонни доимий ўқиб туришни тарк этиш жаҳолатга етаклайди. Илмдан сўнг жаҳолатга қайтиш оғир гуноҳ”.

Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонга амал этадиган бандаларидан қилсин, омин!


 08.11.2014






Пайғамбар табобати

Қуйида амал қилишимиз зарур бўлган тавсиялар келтирилади:
Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
Таомни узоқ чайнаб, кейин енг.
Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг.
Овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот-кўкатларни енг.
Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
Узум, хурмо ва зайтун Яратганга шукр этмоқ учун сизга сиҳҳат ва қувват беради.
Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
Сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
Укроп истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
Сигирнинг сути шифо, ёғи даводир.
Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди.
Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг. Ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар. Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
Асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир.
Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.
Овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
Рамазон ойида дастурхонимиз кўрки бўладиган хурмонинг кўпгина хислатлари келтирилади: хурмо жуда тўйимли, қувват берувчи мева, ози шифо ва кўпи таом ҳисобланади, танани қувватлантиради, ошқозонни тозалайди, буйрак ва жигарга куч беради, ичак йўлларини равон қилади, ҳомиладор аёлларга фойдали: ҳомила ривожига ижобий таъсир кўрсатади ва туғишини осонлаштиради, эмизикли аёллар сутини кўпайтиради, шамоллашдан пайдо бўладиган ва бўғим касалликларига даво, терининг рангини чиройли қилади.
Айни пайтда хурмони ҳар куни мунтазам ёки уйқу олдидан емаслик, меъёридан кўп истеъмол қилмаслик, кўзи оғриганларнинг ундан тийилишлари тавсия этилади.
Олимларнинг эътироф этишича, мисвок оғиздаги нохуш ҳидларни йўқотиб, уни хушбўй қилади, тиш чириши (кариес) олдини олади, милкни мустаҳкамлайди, бўғизга қувват беради, оғиз сувини юмшатади, зеҳнни очиб, ёд олиш қобилиятини оширади, овқат ҳазмини яхшилайди, юрак, меъда, кўз хасталикларига даво, кўз оғриғини йўқотади, кўзни равшан, назарни ўткир, овозни чиройли қилади, юзни гўзаллаштиради, заковатни кучайтиради, қаришни секинлаштиради.

“Унутилган табобат” китобидан
23.10.2014





Энг чиройли овоз соҳиби ким?


عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ مِنْ أَحْسَنِ النَّاسِ صَوْتًا بِالْقُرْآنِ الَّذِي إِذَا سَمِعْتُمُوهُ يَقْرَأُ حَسِبْتُمُوهُ يَخْشَى اللهَ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهَ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қироатини эшитганингизда у Аллоҳдан қўрқяпти, деб ўйлаган одам Қуръонни энг чиройли овозда ўқувчидир” (Ибн Можа ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Тиловат чоғида кимнинг овозида Аллоҳдан қўрқиш аломати зоҳир бўлса, гарчи унинг овози жуда чиройли бўлмаса ҳам, у энг чиройли овоз соҳибидир. Зеро Қуръон тиловатидан кўзланган мақсадлардан бири ҳам Аллоҳдан қўрқишдир. Қайси банда чиройли овоз соҳиби бўла туриб, унда риё, хўжакўрсинлик ва манманлик белгилари кўзга ташланса, овози қанчалик ёқимли бўлмасин, у Аллоҳ даргоҳида чиройли ўқувчи ҳисобланмайди.

وَعَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَحْسَنُ النَّاسِ صَوْتًا بِالْقُرْآنِ قَالَ: مَنْ إِذَا سَمِعْتَ قِرَاءَتَهُ رَأَيْتَ أَنَّهُ يَخْشَى اللهَ عَزَّ وَجَلَّ. رَوَاهُالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَالْبَزَّارُ وَأَبُو نُعَيْمٍ وَابْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَعَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Одамлар ичида Қуръонни энг чиройли ўқувчи ким?” деб сўралди. Шунда у зот: “Қироатини эшитганингда, у Аллоҳ азза ва жалладан қўрқяпти, деб ўйлаган одам(нинг қироати энг чиройлидир)”, дедилар” (Байҳақий, Табароний, Баззор, Абу Нуайм, Ибн Абу Шайба ва Абд ибн Ҳумайд ривояти[1]).
Тақво амалларга чирой ва зеб беради. Агар тақво бўлмаса, қилинган амалдан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Худди шунингдек, Қуръон ўқиганда ҳам Аллоҳдан қўрқиш муҳим саналади. Тиловат қилаётган банданинг Аллоҳдан қўрқиши зоҳир бўлса, демак у энг чиройли қироат қилувчидир. Кимнинг қўрқуви кўп бўлса, қироати янада чиройли бўлиб бораверади.

“Қуръон қалблар шифоси” китобидан







Бепуштлик – тушкунликка сабаб эмас

Сизга “бепуштлик” ташхиси қўйилдими?  Тушкунликка тушманг ва ваҳимага ўрин йўқ, чунки ҳаёт бу билан тугаётгани йўқ. Биринчи навбатда, “Алҳамдулиллаҳ” деб айтиш керак, шу билан Аллоҳ Tаъолонинг тақдирига розилик билдирган бўласиз. Сўнг эса, даво йўлларини излаш керак, чунки Аллоҳ Tаъоло ҳар бир дардга қўшиб шифосини ҳам яратиб қўйган.

Нима қилиш керак?

1. Ҳаётда мақсад тўғри қўйилганми? Шунга қараш керак. Шубҳасиз, фарзандлар жаннат райҳонларидир. Бироқ, фарзанд туғилиши ҳаётингиздаги энг асосий нарсага айланмаслиги керак. Зеро, Аллоҳ Tаъоло бизни Ўзигагина ибодат қилиши учун яратгандир. Биз Аллоҳ розилигини топишимиз учун ҳаракат қилишимиз керак. Фарзандлар эса, агар биз уларни солиҳ қилиб тарбия қиладиган бўлсак, Аллоҳ розилигини топиш воситаларидан бири хoлос. 

2. Тавба қилиш. Бепуштлик келиб чиқишининг сабабларидан бири – гуноҳлар учун синов бўлиши ҳам мумкин. Аллоҳ – Раҳимдир, ҳадиси шарифда айтилишича, “Аллоҳ бандасига яхшиликни ирода қилса, унга бу дунёнинг ўзидаёқ жазо беради” (Термизий ривоят қилган ҳадис маъноси). Муслим киши қилган ишлари учун тавба қилиб, бошига тушган синовга чиройли сабр қилиши керак бўлади. Чиндан ҳам, жаҳаннамда азобланиш ўрнига бу дунёда жазо олган яхши эмасми, ахир.

3. Дуо қилиш. Қуръони Kаримда Аллоҳ Tаъоло айтади: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» (“Ғофир” сураси, 60-оят). Закариё алайҳиссалом қилган дуони ўқисангиз ҳам бўлади. “Ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан», деган эди”. (“Анбиё сураси”, 89- оят). Закариё алайҳиссаломнинг узоқ вақт фарзанди бўлмаган, сўнг унга Аллоҳ Tаъоло Яҳъё алайҳиссаломни ҳадя қилди.

4. Садақа бериш. Ҳақиқатдан ҳам бунда касаллик учун шифо бор. Пайғамбаримиз сoллаллоҳу алайҳи ва саллaм: “Касалларингизни садақа билан даволанглар”, деб айтганлар. (Абу Довуд)

5. Пайғамбаримиз сoллаллоҳу алайҳи ва саллaм суннатларига мувофиқ даволаниш. Даволанишнинг энг кўп тарқалган турларидан бири руқия саналади. Яъни Қуръон билан ўзига дам солиш. Ҳижома ҳам қилиш керак (қон олдириш). Пайғамбаримиз сoллаллoҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар қила оладиган даво муолажаларининг энг яхшиси – бу ҳижома (қон олдириш)дир”, деганлар. (Бухoрий ва Муслим ривояти).

6.  Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. «Ҳақиқатда Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар». (“Юсуф” сураси, 87-оят).
Xадича Шихвердиева
Абу Муслим таржимаси



 

Закот ҳақида

Муаллиф:  Muslimaat.uz Пайшанба,
Закот ҳақида
Савол: Ўликни кафанлашга закотни сарфлаш мумкинми?

Жавоб: Закотни адо бўлиши учун мулк шартдир. Вафот этган киши кафанни мулк қилиб ололмайди. Шунинг учун закотидан кафанлик олиб, кафанлаш билан закот адо бўлмайди. Лекин вафот этган кишининг фақир яқинларига ёки бегона бир фақир кишига закотини мулк қилиб берса, у эса уни кафанликка ишлатса, закоти адо бўлади.


وَلَا يُبْنَى بِهَا مَسْجِدٌ وَلَا يُكَفَّنُ بِهَا مَيِّتٌ لِانْعِدَامِ التَّمْلِيكِ مِنْهُ وَهُوَ الرُّكْنُ.
Закот маблағи билан масжид қурилмайди, ўлик кафанланмайди. Закот бергувчидан закотнинг фарзи бўлган мулк қилиб бериш деган нарса топилмагани учун (Жавҳаратун наййира).


وَحِيلَةُ التَّكْفِينِ بِهَا التَّصَدُّقُ عَلَى فَقِيرٍ ثُمَّ هُوَ يُكَفَّنُ فَيَكُونُ الثَّوَابُ لَهُمَا.
Закот билан маййитни кафанлаш йўли, аввало закотни бир фақирга берилади, сўнгра фақир у билан маййитни кафанлайди. Шунда иккисига ҳам савоб бўлади (Раддул муҳтор).

Савол: Закотига дон-дун олиб ҳайвонларга едириш билан закот адо бўладими?

Жавоб: Закот адо бўлмайди. Чунки бу ерда закотни фарзи бўлган муҳтож мусулмонга мулк қилиб бериш топилмаяпти.

فَلَا يَكْفِي فِيهَا الْإِطْعَامُ إلَّا بِطَرِيقِ التَّمْلِيكِ وَلَوْ أَطْعَمَهُ عِنْدَهُ نَاوِيًا الزَّكَاةَ لَا تَكْفِي.
Закотни адо бўлиши учун (мусулмонларни) таомлантириш кифоя қилмайди. Лекин таомни мулк қилиб берса, закоти адо бўлади. Закот бергувчи ўзининг ҳузурида закотнинг нияти билан одамларга таом берса, закотни адо бўлишига кифоя қилмайди (Раддул муҳтор).

Савол: Закот пулидан бир қишлоққа сув ёки газ олиб келиб бериш мумкинми?

Жавоб: وَلَا يَجُوزُ أَنْ يَبْنِيَ بِالزَّكَاةِ الْمَسْجِدَ، وَكَذَا الْقَنَاطِرُ وَالسِّقَايَاتُ، وَإِصْلَاحُ الطَّرَقَاتِ، وَكَرْيُ الْأَنْهَارِ وَالْحَجُّ وَالْجِهَادُ وَكُلُّ مَا لَا تَمْلِيكَ فِيهِ.
Закотни масжид, кўприк, сув омбор, йўл тузатиш, канал қазиш, закот эгаси ҳаж қилиши, сафарбарликка сарфлаш ва закот олишга лойиқ кишиларга мулк қилиб бериш топилмайдиган барча суратларга сарфлаш жоиз эмас (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши закотини тижоратга қўйиб, тушган пулидан ғариб бечораларга сарфлаб турса бўладими?

Жавоб: Закот ўз эгаларига мулк қилиб бериш билан адо бўлади. Мулк қилиб бергандан кейин улар закот маблағини нима қилсалар ўзлари биладилар.

إذَا دَفَعَ الزَّكَاةَ إلَى الْفَقِيرِ لَا يَتِمُّ الدَّفْعُ مَا لَمْ يَقْبِضْهَا.
Фақирга закотини сарфласа-ю, фақир уни қўлига олмагунича закот адо бўлмайди (Фатвои ҳиндия).

Савол: Ўлиб кетган кишининг қарзини бир киши ўз закотидан адо қилиши жоизми?

Жавоб: Жоиз эмас. Чунки маййитга мулк қилиб бериш деган нарса топилмаяпти.
وَلَا يُقْضَى بِهَا دَيْنُ الْمَيِّتِ لِانْعِدَامِ رُكْنِهَا وَهُوَ التَّمْلِيكُ.
Закот билан маййитнинг қарзи тўланмайди. Чунки унда закотни рукни бўлган мулк қилиб бериш йўқдир (Табйийнул ҳақоиқ шарҳу канзул дақоиқ).

وَلَا يُبْنَى بِهَا مَسْجِدٌ وَلَا يُكَفَّنُ بِهَا مَيِّتٌ لِانْعِدَامِ التَّمْلِيكِ مِنْهُ وَهُوَ الرُّكْنُ.
Закот маблағи билан масжид қурилмайди, ўлик кафанланмайди. Закот бергувчидан закотнинг фарзи бўлган мулк қилиб беришлик деган нарса топилмагани учун (Жавҳаратун наййира).

Савол: Закотни масжидга сарфласа бўладими?

Жавоб: Закотнинг рукни закот олишга лойиқ кишига мулк қилиб беришдир. Масжид ва бу каби жойларга закотни сарфлашда мулк қилиб бериш тoпилмайди.

وَلَا يَجُوزُ أَنْ يَبْنِيَ بِالزَّكَاةِ الْمَسْجِدَ، وَكَذَا الْقَنَاطِرُ وَالسِّقَايَاتُ، وَإِصْلَاحُ الطَّرَقَاتِ، وَكَرْيُ الْأَنْهَارِ وَالْحَجُّ وَالْجِهَادُ وَكُلُّ مَا لَا تَمْلِيكَ فِيهِ.

Закотни масжид, кўприк, сув омбор, йўл тузатиш, канал қазиш, закот эгаси ҳаж қилиши, сафарбарликка сарфлаш ва закот олишга лойиқ кишиларга мулк қилиб бериш топилмайдиган барча суратларга сарфлаш жоиз эмас (Фатвои ҳиндия).

Савол: Закотини ажратиб қўйса ёки бирор вакилга топширса, закот олгувчиларга закот етиб боришидан илгари закот эгаси вафот этса, закотга ажратилган молнинг ҳукми нима бўлади?

Жавоб: Агар закот ажратган киши вафот этса ва вафотидан илгари васият қилган бўлса, ортидан қолган молдан учдан биридан закоти адо қилинади. Агар васият қилмаган бўлса, меросхўрлар ўртасида тақсим қилиб юборилади. Меросхўрлар балоғатга етган бўлиб, ўз ихтиёрлари билан закотни адо этишга рухсат берсалар, маййит томонидан закот адо бўлади.

وَلَا يَخْرُجُ عَنْ الْعُهْدَةِ بِالْعَزْلِ فَلَوْ ضَاعَتْ لَا تَسْقُطُ عَنْهُ الزَّكَاةُ وَلَوْ مَاتَ كَانَتْ مِيرَاثًا عَنْهُ.
Закотни ажратиш билан закот зиммадан соқит бўлмайди, то фақирга топширмагунича. Ажратилган закот фақирга етиб боришидан аввал йўқолиб қолса, закот зиммадан соқит бўлмайди. Шунингдек, ҳали закот фақирларга етиб боришидан аввал закот берувчи вафот этса, закот меросхўрларга мерос бўлиб қолади (Раддул муҳтор).
14.10.2014




15 нафар ўзбекистонлик бемор болалар Германияга бепул даволаниш учун юборилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди хабар беришича, 2014 йил 20 август куни 15 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакиллари ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар.
2002-2014 йиллар давомида 249 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.
Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2014 йил 8 ой давомида республика бўйича жами 172 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилди.
Шу билан бир қаторда “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2014 йил 8 ой давомида 204 нафар бемор болалар операция қилинди.

Бундан ташқари, 24 август куни соат 06:00 да Германия Республикасидан 6 нафар соғломлаштирилган болалар юртимизга қайтиб келишади.








Қабрдан қайтиб келганлар

26.04.2014 16:59
Бир донишманддан: «Бу дунёда энг ажабланарли нарса нима?» деб сўрашганида у: «Одамлар ўлимни кўриб туриб ҳам  «бу ўлимнинг менга алоқаси йўқ, дунёда абадий яшасам керак», деб ўйлашлари жуда ҳайратланарли», деб жавоб берган экан.
Дунё — мўъжиза. Унда нималар бўлмайди, дейсиз. Баъзи одамлар ўлим остонасидан қайтгани ҳақида эшитиб қоламиз. Шунақаси ҳам бўлармикан?
Перм вилоятининг ҳо­зирги Губаха шаҳарчасида бир қиз бехосдан тугма ютиб юборади. Касалхонага олиб кетишаётганда жони узилади. Одатига кўра оила аъзолари маййитни ювиб-тараб, эгнига қимматбаҳо кўйлагини, қўлига ва қулоғига тилла узук ва зирагини тақиб, қабрга қўйишади. Эртаси куни тонгда қиз гандираклаганича уйига кириб келади... Маълум бўлишича, қиз томоғига тиқилган тугма тешигидан оз бўлса-да, нафас олиб турган. Одамларнинг гапларини эшитган, қабрга қўйишаётганини ҳам билган. Лекин қимирлашга ҳам, овоз чиқаришга ҳам мажоли етмаган. Тобутга сўнгги михларни қоқишларини индамай эшитиб ётган. Ўша кун тунда тўрт ўғри тилла зеб-зийнатлар ва қимматбаҳо кўйлак илинжида қабрни очишади. Кўйлакни ечиш учун маййитнинг юзини ерга қаратиб ётқизишлари билан бирдан у қалқиб кетиб йўталиб юборади, тугма томоғидан ўтиб ошқозонга тушади ва у тўйиб нафас ола бошлайди. Ўзига келган қиз «Мен тирикман!» деб бақиради, буни кўрган ўғриларнинг иккитаси шу заҳоти юраги ёрилиб, жон таслим қилади...
 1995 йилда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшовчи бир уста узилиб кетган электр симини улаётганида ток уриб, ҳалок бўлади. Дафн қилишган куни тунда икки ўғри мурданинг тилла тишларини суғуриб олмоқчи бўлиб қабрни очади. Ўғрининг лаҳадга узатилган қўлига маййит маҳкам ёпишиб олади ва ташқарига чиқади. Ўғри қўрқувдан юраги ёрилиб шу заҳотиёқ, тил торт­май ўлади.
«Мурда» тонг саҳарда барчанинг юрагига ваҳима сол­ганча кафанини судраб, уйига кириб келади. Маълум бўлишича, тупроқ унинг танасидаги токни сўриб олгач, у яна нафас ола бошлаган экан.
 1964 йил Американинг Нью-Йорк шаҳридаги ўликхонада жарроҳ бир маййитнинг терисига тиғ тортиши билан у сапчиб ўрнидан туради ва жарроҳнинг ёқасидан олади. Бундай ҳолга илк бор дуч келган жарроҳнинг эса юраги дош беролмай ўша ерда жон беради.
 1865 йилда АҚШда беш яшар Макс Хоффман исмли бола вабо билан касалланиб вафот этади. Бола дафн этилган оқшомда онаси туш кўради. Тушида боласи тобутдан чиқишга уринар ва ота-онасини ёрдамга чақирар эди. Аёл дарров эрини уйғотиб, кўрган тушини айтади ва болани қабрдан чиқариб олишни сўрайди. Эри эрта билан бир оғайнисини олиб қабристонга жўнайди ва қабрдан тобутни тортиб олишади. Тобутни очиб қарашса, бола бир томонга қийшайиб, ҳушсиз ҳолда ётарди. Уни тезда касалхонага олиб боришади. Муолажалардан кейин Макс ҳаётга қайтади ва яна 80 йил умр кўради.
 Лес­бослик Никифор Гликас деган бир диндор одам «ўлим»­идан кейин тобутда икки кун ётгач, жаноза ўқиётганларида ўзига келиб кўзини очган ва атрофида нималар бўлаётганига мутлақо бефарқ ҳолда кундалик юмушларини бажаришга киришиб  кетган.
 20 соат мобайнида мурда бўлиб ётган Италиянинг буюк шоири Петрарка (1304-1374) қабрга қўйишларидан тўрт соат олдин «тирилиб», яна ўттиз йил умр кўрган.
 Буларни шунчаки маълумот ўрнида келтирдик, албатта. Бизга туҳфа этилган ҳаётимизнинг борида қадрига етайлик. Ҳар бир кун, соат ва сонияларга қувончу шодликларни, гўзал хотираларни муҳрлаб қўяйлик. Ана шунда улгурмай қолган ишларни деб афсус чекишга ўрин қолмайди.

Шаҳноза ТОЖИДДИНОВА
тайёрлади.

 08.10.2014




Қандай ҳайвонларни қурбонлик қилиш жоиз

Ҳайвонлардан фақат қўй, эчки, туя ва қорамол қурбонлик қилиниши мумкин. Қўтос ҳам қорамол туркумига киради. Хўроз, товуқ, курка, ғоз, ўрдак каби уй паррандалари, ёввойи ҳайвонлар қурбонлик нияти билан сўйилиши мумкин эмас.

Қурбонлик қилинадиган қўй ва эчки бир, туя беш, қорамол икки ёшдан ўтган бўлиши керак. Фақат қўй олти ойлик бўлганида бир ёшга етгандек кўринса, дуркун ва гавдали бўлса, уни ҳам қурбонликка сўйиш мумкин. Қўйдан бошқа ҳайвонлар ҳар қанча гавдали кўринса ҳам белгиланган ёшга етмагунича қурбонлик қилиниши мумкин эмас.
Қурбонликка аталган жонзот қандай талабларга жавоб бериши керак?
Бирон ҳайвонинг қурбонлик қилинишига тўсиқ бўладиган камчиликлар қуйидагилардир:
1. Ҳайвоннинг касаллиги аниқ бўлса;
2. Жуда озғин бўлса;
3. Икки ёки бир кўзи кўр бўлса;
4. Қурбонлик қилинадиган жойга бора олмайдиган чўлоқ бўлса;
5. Тишларининг кўпи тўкилган бўлса;
6. Қулоғининг ёки думининг ярмидан кўпи кесилган ёки узилган бўлса;
7. Шохларидан бири ёки иккиси таги билан кесилган бўлса;

8. Қўйнинг бир, қорамолнинг икки елинининг учи узилган бўлса;
9. Ҳайвон туғилганидан думи ёки қулоғи бўлмаса;
10. Бурни кесилган бўлса;
11. Фақат ахлат еган бўлса;
12. Тилининг кўп қисми кесилган бўлса.
Биласизми?
*Қурбонлик қилиш ҳур, балоғатга ёшига етган, оқил, муқим ва закот ҳисобига молик бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади.
*Ҳанафий мазҳаби бўйича мусофирга қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.

*Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит кунининг тонги отиш билан киради ва учинчи ҳайит кунининг қуёши ботиши билан чиқади. Фақат қурбонликни ҳайит намозини ўқиб бўлгандан кейингина қилина бошланади.
*Агар қурбонликка аталган ҳайвон қочиб кетиб ўрнига бошқаси олинган бўлса, кейин аввалгиси ҳам топилиб қолса, иккисини ҳам сўйилади.

Islom.uz, muslim.uz сайтлари материаллари асосида тайёрланди.

 6.10.2014







Зулҳижжанинг ўнлиги фазилати

Аллоҳ таоло Каломи мажидида: “Тонгга қасам, ўн кечага қасам...” деган (Фажр, 1-2).
Саҳиҳ қавлларга кўра, оятдаги ўн кечадан мурод Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кечасидир.
Оятда мазкур ойнинг ўн кечаси билан қасам ичилиши ўша кечаларнинг қадри баланд эканидан дарак беради.
Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги фазилати ҳақида ҳадисларда ҳам алоҳида таъкидланган.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ الْعَمَلُ الصَّالِحُ فِيهَا أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ الأَيَّامِ يَعْنِي أَيَّامَ الْعَشْرِ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ قَالَ: وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ إِلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيْءٍ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَاللَّفْظُ لَهُ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ учун ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш ҳам-ми?” деб сўралди. У зот: “Ҳа, Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш ҳам. Фақат бир киши ўз жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарсасиз қайтиб келса, бундан мустасно”, дедилар” (Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Доримий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ривоят лафзи Абу Довудга тегишли).
Ҳадисдаги “ўн кунлик” Зулҳижжа ойининг ўн кунлигидир. Бу нарса бошқа ривоятларда аниқ айтилган. Жумладан, Ибн Ҳиббон ва Абу Авона келтирган ривоятда “Аллоҳ даргоҳида Зулҳижжанинг ўн кунидан афзал кунлар йўқ”, дейилган.
Бу ўн кунликда солиҳ амалларга тарғиб қилинишидан мақсад шуки, ундаги амаллар Аллоҳ учун энг севимли саналади. Бунинг ҳикмати ва сабаби Ёлғиз Аллоҳгагина маълум. Бандалар буюрилган ишни адо қилишлари билан кўп мукофот ва савобларга эришадилар. Биз Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги афзал кўрилишидан кўзланган ҳикмат борасида шуни айтамизки, ўша кунларда ҳожилар ҳаж амалларини бажараётган бўладилар, кунларнинг энг улуғи Арафа ва Қурбон ҳайити ҳам айнан шу ўн кунлик ичидадир. Шу сабаб бу вақтда қилинган амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб саналади.

وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَفْضَلُ أَيَّامِ الدُّنْيَا الْعَشْرُ يَعْنِي عَشْرَ ذِي الْحِجَّةِ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик (яъни Зулҳижжанинг ўн кунлиги)дир” (Баззор ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Уламолар Зулҳижжанинг ўн кунлиги афзалми ёки Рамазоннинг охирги ўн кунлиги афзалми, деган масалада ихтилоф қилишган. Аллома Ибн Қаййим бу борада қуйидаги фикрни билдирган: “Рамазоннинг охирги ўнлигининг тунлари Зулҳижжанинг аввалги ўн кечасидан афзалдир. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни Рамазоннинг охирги ўн кунидан афзалдир. Арафа ва қурбонлик қилинадиган кун сабабидан Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги афзал. Лайлатул қадр сабабидан Рамазоннинг охирги ўн туни афзал саналади”.

وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: سَيِّدُ الشُّهُورِ شَهْرُ رَمَضَانَ وَأَعْظَمُهَا حُرْمَةً ذُو الْحِجَّةِ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ وَالْبَزَّارُ وَابْنُ عَسَاكِرَ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ойларнинг саййиди Рамазон, уларнинг ҳурмати энг баланди Зулҳижжадир” (Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф).
Уламолар Рамазон ойи Зулҳижжадан афзаллигини айтишган. Аслида ой ёки амаллар бир-биридан устун бўлади. Масалан, намоз рўзадан афзал. Бироқ бир кун рўза тутиш икки ракъат намоздан яхшироқ.
Доримий ва Байҳақий саҳиҳ санад билан келтирган ривоятда айтилишича, Саид ибн Жубайр Зулҳижжанинг ўн кунлигида ибодатга жидду-жаҳд билан киришар, бошқа вақтда қилмаган саъй-ҳаракатини айнан шу ўн кунликда қиларди.

وَعَنْ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ وَلاَ أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الأَيَّامِ الْعَشْرِ فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَابْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ наздида ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра улуғроқ ва севимлироқ амал йўқдир. Бас, ушбу (кун)ларда таҳлил, такбир ва таҳмидларни кўпайтиринглар!” (Аҳмад, Байҳақий, Табароний ва Ибн Абу Шайба ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ривоятга кўра, Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида “лаа илааҳа иллаллоҳ”, “аллоҳу акбар” ва “ал-ҳамду лиллааҳ” калималарини кўп айтиш яхши экан.
Аввал айтиб ўтилганидек, Зулҳижжанинг ўн кунлигида қилинадиган амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб саналади. Шу билан бирга мазкур вақтда Аллоҳ учун севимли бўлган зикр амалга оширилса, нур устига нур бўлади. Фазилатли амал фазилатли вақтда бажарилиши қилинаётган иш учун кўпроқ ажр олиниши ва ундан кўзланган мақсад рўёбга чиқишига сабаб бўлади.
Маълумки, солиҳ амаллар тури кўп. Уларни санаш учун анча саҳифани қоралашга тўғри келади. Ўша амаллар ичида энг афзалларидан бири бу рўзадир. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида рўза тутиш ҳақида ривоятлар бор. Қуйида улардан баъзиларини ўрганамиз.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَائِمًا فِي الْعَشْرِ قَطُّ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ.
Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн кунликда бирон марта рўза тутганларини кўрмаганман” (Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ва Ибн Хузайма ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зуҳлҳижжанинг аввалги тўққиз кунида рўза тутганлари ҳақида бошқа ривоятла бор. Шу сабаб уламолар Оиша розийаллоҳу анҳонинг бу ривоятини бир неча хил таъвил қилишган. Жумладан:
1. У зот касаллик ёки сафар туфайли ушбу ўн кунлик рўзасини тутмаган бўлишлари мумкин;
2. Оиша Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу кунларда рўза тутганларини кўрмаган ёки эътибор бермаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Яна Аллоҳ билгувчироқдир!
Мазкур ривоятнинг зоҳирига назар ташласак, Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида, тўғрироғи тўққиз кунида рўза тутиш макруҳлиги келиб чиқади. Аммо уламолар бошқа ривоятларни ҳам ўрганиб чиққач, бу кунларда рўза тутиш мустаҳаблиги таъкидлашган.
Биз бу ерда Оиша розийаллоҳу анҳонинг ривоятини маълумот учун, қилинаётган иш холис ва оз бўлса ҳам мукаммал бўлиши учун келтирдик. Энди бошқа ривоятларни ўрганамиз.

وَعَنْ هُنَيْدَةَ بْنِ خَالِدٍ عَنْ امْرَأَتِهِ عَنْ بَعْضِ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصُومُ تِسْعَ ذِي الْحِجَّةِ وَيَوْمَ عَاشُورَاءَ وَثَلاَثَةَ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ أَوَّلَ اثْنَيْنِ مِنْ الشَّهْرِ وَالْخَمِيسَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Ҳунайда ибн Холид хотинидан, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам завжаларининг баъзисидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зулҳижжанинг тўққиз куни, Ашуро куни ва ҳар ойда (душанба ва пайшанбадан бошлаб) уч кун рўза тутардилар” (Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ривоятда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зуҳлҳижжанинг аввалги тўққиз кунида, Ашуро куни ва ҳар ойда уч кун рўза тутардилар.
Зулҳижжанинг ўнинчи куни Қурбон ҳайити бўлиб, бу кунда рўза тутиш мумкин эмас. Шу сабаб рўза ҳақида гап кетганда “Зулҳижжанинг тўққиз кунида рўза тутиш” жумласи ишлатилади.
Ашуро куни Муҳаррам ойининг ўнинчи куни. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур ойнинг ўнинчи куни рўза тутиб юрганлар. Вафотларидан бир йил олдин яҳудийлар ҳам шу куни рўза тутишларидан хабар топгач, келаси йили тўққизинчи куни ҳам рўза тутишни ният қилганлар. Аммо бу нарса у зотга насиб қилмаган. Шундай бўлса-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари ва ниятлари шаръий қоида бўлиб қолиб, Ашуро кунининг ёлғиз ўзида эмас, балки тўққизинчи ёки ўн биринчи кунини қўшиб рўза тутиш мақсадга мувофиқдир.
Қуйидаги ривоятда Зулҳижжанинг ўн кунлигида тутиладиган рўзанинг фазилатидан хабар берилади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ أَحَبُّ إِلَى اللهِ أَنْ يُتَعَبَّدَ لَهُ فِيهَا مِنْ عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ يَعْدِلُ صِيَامُ كُلِّ يَوْمٍ مِنْهَا بِصِيَامِ سَنَةٍ وَقِيَامُ كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْهَا بِقِيَامِ لَيْلَةِ الْقَدْرِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ учун ибодат қилинишга Зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир” (Термизий, Ибн Можа ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади заиф).
Демак, қайси банда Зулҳижжанинг аввалги тўққиз кунида ихлос билан рўза тутса, тўққиз йиллик рўзанинг савобига эришади. Зулҳижжанинг аввалги ўн кечасини бедор ўтказган, таҳажжуд намози ўқиган, зикр, тиловат ва шу каби ибодатлар билан машғул бўлган банда ўн марта Лайлатул қадр кечасида қоим бўлганлик савобини қўлга киритади. Лайлатул қадр кечаси қоим бўлиш минг ой, тахминан саксон икки йилдан кўпроқ ибодат савобига тенг экани кўпчилигимизга маълум. Демак, Зулҳижжанинг бу фазилатли кун ва тунларини ғанимат билиб, улардан оқилона фойдалансак, охиратимиз учун чексиз ва қимматли заҳира тўплаб, қиёмат куни мезонимиз оғир бўлишига сабаб амалларни бажарган бўламиз.

Одилхон Юнусхон ўғли

Манба: www.muxlis.uz









Ассалому-алайкум ҳурматли оналар ва оталар, опа-сингиллар, ака-укалар!
Кириб келаётган муборак ийди-қурбон билан барчаларингизни табриклайман!
Зулхижжа ойининг аввалги ўн кунлигида ва ҳайит кунларида қилинадиган барча хайрли амалларимизни  ОЛЛОҲ даргоҳида қабул қилсин. !
Бизнинг диёримиздан ушбу кунларда ер юзининг муқаддас жойи бўлмиш “МАККАЮ-Мукаррамада” ва “МАДИНАИ МУНАВВАРА”да бутун ер юзи хожилари сафида ҳаж қилаётган ҳожиларимизнинг ибодатларини қабул қилиб , дуоларини ижобат қилиб ,бизларни ҳам уларни дуоларига  шерик қилсин ва сафарларини  бехатар қилиб оилалари қучоқларига соғ-саломат қайтсинлар деб ҳурмат ва эҳтиром ила Абдуқодир Саттаров


Кенг жаҳон..оламда тинчлик,
          Яхши замондир бу кун,
Барча қитъа, ўлкаларда
          Дорулламондир бу кун!
Бизнинг озод, ҳур ватанда
          Омон..омондир бу кун,
Миллату эл чин қадрдон,
         Юрт фаровондир бу кун!
Муслиму муслималар кўп,
        Аҳли “Қуръон”дир бу кун,
Чин мусулмон оламида
         Ийди Қурбондир бу кун!








Ислом дини бизларни касалликлардан ҳимоя қилади

Касал бўлмайдиган инсон ҳам бўлар эканми, дея ажабланаётгандирсиз. Агар бу гапни Расулуллоҳ с.а.в. айтган бўлсалар-чи, ишонмасдан иложингиз йўқ. Бундан ўн икки йил муқаддам «Оила ва жамият» газетасида «СПИДнинг давоси Қуръонда бор» деган мақола эълон қилинган эди. Ўшанда Қуръоннинг қаерида бор экан, дея 10 марталаб ўқиб чиқсам ҳам, топа олмаган эдим. Энди англаб етсам, нафақат СПИД, балки биз ўта хавфли деб ҳисоблайдиган моддий ва маънавий касалликларнинг ҳаммасига даво Исломда, саломатликнинг калити эса суннатда экан. Асри саодатда эронлик бир табиб Мадинага келиб яшайди. Лекин орадан бир неча ойлар ўтса ҳам унга ҳеч ким касалликдан шикоят қилиб келмайди. Ваҳоланки, Мадинада ундан бошқа табиб йўқ эди. Бир куни Расулуллоҳнинг олдиларига келиб бу ҳолни арз этганларида, Пайғамбаримиз с.а.в. унга: «Мен ва саҳобаларим касал бўлмаймиз. Юртингга кетишинг мумкин» дейдилар. Табиб касал бўлмасликнинг сабабини сўраганларида, Сабабини Исломдан қидир, - дейдилар (Ўшанда Расулуллоҳнинг ўттиз уч минг саҳобалари бор эди).

Навоий шаҳрининг қандай ҳудуд эканини кўпчилик билади. Бир шамоллаган бир йилда ҳам тузалмайди. Ўша шаҳарда яшовчи опам сим қоқиб, «сенинг болаларинг ҳам касалми, меникиларга грипп теккан, 4 ойдан бери тузалмайди», дейди. «Биз касал бўлмаймиз», десам, бекитаяпти, деб ўйлайди, ишонмайди. Уч йилдирки, оиламиз билан на бирор таблетка ичдик, на укол олдик, чунки касал бўлмаймиз.

Саҳобалар нега касал бўлишмайди? аввало касалликка кийимга теккан доғдек қарашган, ундан қўрқишмаган. Табобатда маълумки, вируслар тирик жонзот, инсон қўрққани сайин у ўсиб, кучая бошлайди.

Доришунослик соҳаси мутахассисларининг эътирофига кўра, фармацевтик саноат(!)нинг стратегияси самарали бўлиб, янги касалликларни ишлаб чиқиш усуллари олдиндан режалаштирилади. «Ишлаб чиқилган касалликлар» ҳақида Рей Монихеннинг «Касалликка олиб келувчи хап дорилар» номли китобида батафсил ёритилган. Хуллас, касалликлар ҳам тужжорликнинг бир тузоғи. Буни 2.500 йил аввал сезган Гиппократ жаноблари эса: «Бемор учун дори қанча оз бўлса, шунча яхши» деган эдилар.

Биз ҳам касал бўламиз, аммо узоғи билан уч кун ё бир кундаёқ тузаламиз. Бир куни 7 ёшли ўғлим қон сияётганини айтиб қолди. Тонггача бир идишга пешобини йиғдим, таҳлил қилдириш мақсадида. Медицина мизожни тан олмайди, мен эса унинг мизожини текшириб чиқдим. Ва «Пайғамбар табобати» номли китобни титкилашга тушдим. Аввал қора седанадан тайёрланган дори, сўнг зам-зам ичирдим. Тонггача дуоларини ўқидим. Эрталаб пешобни таҳлилга олиб чиқдик, лекин ҳеч қанақа касаллик чиқмади. Дўхтир ҳайрон, «қон аралаш пешобни кўраяпман, лекин бола мутлақо соппа-соғ», дерди.

«Медицина – вақтинчалик тадбир» деган эди Уэйр Митчелл. Яна бир ғарблик аллома эса, «Ҳар бир касаллик замирида унинг сабаби бор, уни ҳеч қандай дори бартараф эта олмайди» – дейди. Болаларим бирор бир касалликдан шикоят қилиб қолса, биринчи бўлиб қайси суннат амални тарк этганини суриштириб биламан. албатта, суннатларга амал этилмаган жойда касалликлар келиб чиқаверади. Бу чиндан ҳам ҳеч бир дори билан бартараф этилмайдиган сабаб.

Кейин уларни, суннатларни билмай тарк этгани учун тавба қилишга ва Роббимиздан бизларни хулқи Қуръон, хулқи суннат инсон бўлишлигимизни сўраб дуо қилишликка буюраман.

Ривоят қилишларича, азиз авлиёлардан бири шогирдлари билан таом пишириб ейишади ва ҳаммасининг қорни оғриб қолади. Шунда валийнинг «Биз нега оғриб қолдик», деган саволига, овқатимиз яхши пишмаган эди, дея жавоб беришади шогирдлар. Устоз эса бунинг сабаби шуки, биз суннатга мувофиқ таом тайёрламаган эдик, шунинг учун касал бўлдик, дейдилар.

Ғафлат билан пиширилган таом ғафлат ва беморликни, зикр билан тайёрлангани эса саломатлик ва хушёрликни бошлаб келади.

Ҳадисларда жума куни тирноқ олган киши 70 хил дарддан фориғ бўлиши айтилган. Биз эса тирноқларимизни ким ўзарга ўстириб юрамиз. Тери таносил касалликлари мутахассисларига кўра, замбуруғ (онихомикоз) касаллиги айнан тирноқ ўстирувчиларда учрамоқда, Яна улар экзема, полимер касалликларига чалинмоқда. Нега улар касал?! Чунки тирноқ ўстириш суннатга хилоф.

Расулуллоҳ с.а.в. муздек ва қайноқ ичишдан қайтарганлар, биз эса муздек ва қайноқ-қайноқ ичамиз. Шундан кейин ким касал бўлсин?! Ул зот нимадан қайтарган бўлса қайтиб, нимага буюрган бўлса амал қилсак, касал бўлмаймиз.

Биз овқатлана туриб овқат орасида қайноқ қора чойдан ҳўплаб турамиз. Расулуллоҳ с.а.в. овқат билан сувни аралаштириб истеъмол қилмасдан, овқатланиб бўлгач, сувни уч бора бўлиб ичишга буюрадилар. Бунинг фойдаларини медицина қуйидагича исботлайди. Ҳозир ҳамма камқонликдан шикоят қилади. Чойлар таркибида танин моддаси бўлиб, у инсон истеъмол қилаётган озуқалардаги темирни гўё босма қоғоз сиёҳни шимгани каби шимиб олади-да, сийдик йўли орқали олиб чиқиб кетади.

Яна Расулуллоҳ с.а.в. «Мол гўшти — иллат, қўй гўшти — ҳикмат» дейдилар. Биз кўпроқ мол гўшти истеъмол қиламиз. Ичаклар ва ошқозондаги совуқ хилтлар иллатлар асосан мол гўштидан ҳосил бўлади. Ошқозон ва ичакларда қалин «клей» ҳосил бўлиб (медицинада шлак дейилади) у керакли моддаларни ўзига сўра бошлайди. Натижада асаб, юрак озиқсиз камқонлик сурункали бўлиб кетаверади.

Нега яҳудийларнинг бошида доимо кафтдеккина дўппи бўлади? Чунки улар Исломни жуда яхши билишган. Расулуллоҳ с.а.в. халога (ҳожатхонага) бош кийимсиз киришдан қайтарганлар. Сабаби бошнинг ўша дўппи беркитиб турган кафтдек қисмида жинларнинг инсон миясига кириб жойлашиши учун йўллар (каналлар) бор. Агар дўппи кийилса, ўша канал бекитилади. Мана яна бир суннатнинг ҳикмати.

Бизга жуда кўп хавфли касалликлар ғарбдан кириб келмоқда. Олимлар айтишадиким, «Кимга Қуръон шифо бўлмаса, Аллоҳ таоло унга шифо бермайди, кимга Қуръон кифоя қилмаса, Аллоҳ ҳам уни кифоялантирмайди».

Бизга турли туман касалликларни экспорт этаётган ғарбликлар нечоғли Қуръон билан кифояланганлар? Банда Қуръон билан яхшилаб даволанса тезда тузалади, унинг ажойиб таъсирини кўради. Мен жуда оғир касалларнинг бир кун ё икки кунда тузалганларига гувоҳ бўлдим.

Аллоҳ таоло касалликни туширишдан аввал унинг атрофига 10 та шифони туширади (танлаш имкониятининг кенглигини қаранг). Ундан 9 таси ҳалол ва 1 таси ҳаром бўлиб, жуда кўпчилик ҳаромни танлайди.

Яқин яқингача тиббиёт олийгоҳларида парапсихология фани ўтилмас эди. Бу кўринмас махлуқотлар (жинлар)нинг инсон саломатлигига зарарлари тўғрисидаги фандир. Қандай ҳам ўтилсин, ғайб тан олинмагач?

Ҳар бир инсонда биологик қувват қобиғи (аура) мавжуд. Агар сиз ҳар кун тонгда, тунда Расулуллоҳ с.а.в. ўқиган дуоларни ўқиб махлуқотларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрасангиз, шунчалик мустаҳкам қўрғонга кирасизки, кўринмас махлуқотларнинг зарарлари сизга таъсир этмайди. Агар бу суннатни тарк этсангиз, жинлар ҳужуми ёмғири остида қолдим, деяверинг. Ҳеч бир аппарат танангиздаги жинни кўрсатиб бера олмайди. Кейин сиз шифо излаб фолбин ва азайимхонга югурасиз. Бу эса ўша битта ҳаромдан бўлган шифодир.

Биргина мисвок ишлатишнинг ўзида 24 та(!) саломатлик учун фойда бор. Айтинг-чи, яна қайси бир дорининг шунча қирраси бор. Пайғамбаримиз с.а.в. «Эй, Али, мисвок ишлат, зеро мисвок ишлатишда дининг ва дунёинг учун 24 та фойда бордир» – дедилар.

Жума куни ғусл қилишлик суннат. Прагматик ғарбликлар буниям текшириб кўришди. Текширув натижалардан шу нарса маълум бўлдики, инсон танасидаги ҳамма зарарли микроблар фақат жума куни(!)гина терининг устки қисмига йиғилар экан. Ўша куни ғусл қилиш орқали сиз уларнинг баридан фориғ бўласиз.

Мен сон-саноқсиз (уларнинг орасида кўпчилиги саратон ва бепуштлик) касалларни қора седана кукуни ва асалдан шифо топганига гувоҳ бўлдим. Қора седанани эзиб кукун қилар эканман, тинимсиз зикр ва дуода бўлардим. Роббим бу дорини кимнинг қадарига тузалишини битган бўлсанг ўшанга насиб этгин, ихлоссизларни мендан узоқлаштир, дер эдим. У ҳеч бир сайи ҳаракатни зое қилмади.

Расулуллоҳ с.а.в. «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» дейдилар. Буни Ибн Шаҳаб р.а. қуйидагича шарҳлайдилар: «ҳадисдаги «ҳар бир дардга даводир» ибораси Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир: «У Парвардигорнинг амри билан барча нарсани вайрон қилур...» (Аҳқоф, 25. Зодул-маъад 4\\297)

Аслида бу оят Од қавмига тушган бало тўғрисида. Аммо қора седананинг кучи инсон танасидаги иллатларни вайрон қилиб суриб чиқувчи кучга эгалигини эътироф этганлар. Гўё бало Од қавмини суриб вайрон қилгани каби.

Биргина асалнинг шифобахшлиги тўғрисида Аллоҳ таоло Расулуллоҳ с.а.в. билан биргаликда 70 та пайғамбарга хабар туширди. Агар асал инсон саломатлиги учун шунчалик фойдали ва шифоли бўлмаса эди, Аллоҳ 70 та пайғамбарини огоҳлантирармиди?!

Қора седана ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин, тетрациклин, котримакзазолом, гентамицин, налидикс кислота — ҳаммасининг кучи битта қора донда мавжуд.

Нега Расулуллоҳ с.а.в. «Рўза тутинг —cоғаясизлар» дея марҳамат этадилар. Чунки одатда овқатни ҳазм қилишга сарфланадиган ҳаётий қувват жароҳатланган жойга тўпланади ва кераксиз нарсаларни чиқариб ташлаш ва тозалашга йўналтирилади. Оғир овқатни ҳазм қилиш учун кўп энергия сарфлаш лозим. Асаб энергияси арзимас нарсаларга сарф бўлиб, миянинг ҳақига хиёнат қилади, бунинг натижасида одамлар фикрсиз бўлиб қолишади.

Хулоса шуки, Мадинада ишсиз қолган эронлик табиб: «Ислом дини сизларни касалликдан ҳимоя қилаётган экан. Бу динни билмаган юртдошларимнинг нега кўп касал бўлишларини энди тушундим», деб юртига қайтиб кетган эди.
Мўъмина Неъмат қизи

 29.09.2014й




Шифобахш эчки сути


Шифобахш эчки сути
Эчки сути мизожда энг мўъ­тадил ҳисобланади. Ибн Сино таърифлашича, эчки сути ични суради, томоқдаги, қовуқдаги яраларни даволайди, йўтал, қон туфлаш, бош оғриғи, меъда хасталикларида фойда қилади. У қуруқ мизождан бўладиган хафақон, васваса ҳамда эсда сақлаёлмаслик касалига ҳам яхши даводир. У билан оғизни чай­қаш ва ғарғара қилишнинг томоқ оғриққа, тилча, бодомсимон безлар шишларига, силга ва ниҳоят даражада озиб кетишга фойдаси катта.
Олимлар таъкидлашича, эчки сути кимёвий таркибига кўра кўпроқ она сутига яқин туради. Витамину минерал моддаларга бой. Таркибида, айниқса, ёғ ва оқсиллар мўл бўлиб, уларни организм тез ва осон қабул қилади. Ёғ доначалари сигир сутиникидан икки баробар кичик, оқсиллари эса нозик бўлади. Шу боис эчки сутини гўдакларга ҳам берса бўлаверади. Рахит, жигар, ўпка сили, аллергия касалликларини даволашда эчки сутининг ўрни катта. У ишқорли бўлганидан ошқозони ошиқча кислота ажратадиган одамларга яхши даводир. Экзема, қичима, астма билан оғриган кишиларга ҳам эчки сути ичиш тавсия қилинади. Бўғинлар оғриғини қолдиришда, ўт халтадаги тошни туширишда ҳам қўлланилади.
Маслаҳатлар
1. Эчки сутини фақат пишириб ичиш тавсия этилади.
2. Эчки сутидан хуштаъм қатиқ, сузма, қурут тайёрлаш мумкин.
3. 110-220 гр. эчки сути 1,75-3,5 гр. бодом елими ёки ювилган исириқ уруғи билан қўшиб ичилса, қон қусиш, йўтал ва силга, шунингдек, ички аъзолардан қон кетишига даво бўлади.
4. Эчки сутига зарпечак аралаштириб ичилса, ичкетарнинг асорати барҳам топиб, ични боғлайди.
5. Райҳон уруғини туйиб, эчки сутида пишириб боғланса, шишлар, чипқон ва тошмаларни пиширади ва ёриб, малҳам бўлади.
6. Эчки сути сузмасининг зардоби ичилса, сафроли ичкетар, савдоли иллатлар ва сариқ касаллигининг олдини олади.
7. Эчки сути иссиқ ичилса, ични юмшатади, пешоб ҳайдайди, ичаклардаги дардларни бартараф қилади.
8. Совуқ ва ҳўл мизожли одамларга эчки сутининг зарари бор, ҳиқичоқ ва кекириш пайдо қилади.
9. Эчки сути шакар билан ичилса, юз рангини чиройли қилади.
ислом уз сайтидан
27.09.2014й



Куръонда "эркак" ва "аёл" сузлари

PDF

Куръонда "эркак" ва "аёл" сузлари тенг микдорда такрорланган: 23
Шуниси ътиборга моликки, 23 раками, яъни Куръонда  эркак ва аёл сузларининг такрорланиш сони шунингдек, эмбрион шакилланишида катнашадиган хромосомалар сонидир, кайсики улар она организмига эркак спермаси билан киради. Булажак бола шакилланишида иштирок этадиган хромосомалар сони уз навбатида 46 га тенг, яъни ота ва онадан тенг микдорда 23 тадан.

 22.09.2014










Маълумки, Ислом дини таълимотида яхши амалларни савоб ва ёмон амалларни гуноҳ деб юритилади. Инсонлар ҳар доим бир хил ҳолатда яшамайди. Балки, баъзи ҳолларда Аллоҳ таолонинг турли туман синовлари бўлиб, ўтиши мумкин. Аллоҳ таоло баъзи бандасига беморлик дардини беради. Қайсики инсон шу берилган дардга сабрли бўлиб, Аллоҳ таолони синов имтиҳонига бардошли бўлса, гуноҳлари кечирилиб савобга эришади. Аммо, бу синовга сабрсизлик қилса, гуноҳкор бўлади. Мана шундай ҳолларда мўмин мусулмонлар ўрталарида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатлик зиёда бўлиши учун бир-биридан хабар олиб турмоғи лозим. Аллоҳ таоло ўз бандаларини ҳузуридан келадиган синов имтиҳонлари, ҳар хил дард ва касал билан синаса, гоҳида бошқа ҳолат ва имтиҳонлар билан ҳам синайди.
Бемор бўлган кишидан хабар олиш, уни зиёрат қилиб, кўнгил сўраб, ҳаққига дуо қилиш бошқа кишиларнинг вазифаси бўлади. Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладиларки:
“Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир. Саломга алик олиш, беморни бориб кўриш, жанозага эргашиш, таклиф этса бориш ва акса ўргувчига яхшилик тилашдир”.
Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, биз мўмин-мусулмонларнинг бир-биримиздаги ҳақ-ҳуқуқларимиздан бири касал бўлган яқинларимиз ёки қавму қариндошларимиздан бемор бўлиб қолганларини дарҳол кўргани боришлик экан. Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладилар:
“Агар бемор ҳузурига кириб қолсанг, сени ҳаққингга дуои хайр қилишини сўра. Чунки, унинг дуоси фаришталарнинг дуоси каби мустажобдир”.
Бошқа бир ҳадисда эса,
“Бир мусулмон бошқа бир бетоб мусулмонни эрталаб бориб кўрса, албатта, унга кечқурингача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурин касални кўрса, албатта унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади”.
Шунинг учун таниш-билишларнинг беморлиги ҳақида хабар эшитиш билан уларни кўргани боришга шошилиш лозимлиги маълум бўлади. Пайғамбаримиз (сав) енгил бўлган касалларни ҳам бориб кўрганлар ва биз умматларига шу йўллар билан ҳам улкан сабоқ бериб кетганлар.
Зайд ибн Арқам (рз.):
“Расулуллоҳ (сав) мени икки кўзим оғриб қолганида кўргани келганлар” – деб ривоят қилганлар.
Афсуски, ҳозирги кунда шу нарсаларни гувоҳи бўламизки, баъзи кишилар кексайиб қолган ота-оналари ва яқин қариндошлари, маҳалладошлари, касбдошлари, дўстларини бориб кўриш учун вақт йўқлигини сабаб қилиб, зиёрат қилишга, дуоларини олишга бормайдилар. Бу билан кўп савоблардан бенасиб қоладилар. Зеро, Пайғамбаримиз (сав) бизларга касал бўлган биродарларимизнинг дуоларини олиш билан бирга, уларнинг ҳаққига дуо қилишни ҳам буюрганлар.
“Ким бир касални кўргани борса-ю унинг ажали етмаган бўлса,етти марта Асъалуллоҳал азийм, роббал аршил азийм, ан яшфияка, деса Аллоҳ ўша беморга мазкур касалдан офият беради”. Дуонинг маъноси: “Улуғ Аршнинг рабби бўлмиш буюк Аллоҳдан сенга шифо тилайман” демакдир.
Алҳамду лиллоҳ, юртимиз тинч, турмушимиз осуда, беморларимизга клиника ва шифохоналарда даволаниш учун барча жиҳоз ва шароитлар муҳайё, лекин бемордан ҳол-аҳвол сўрашнинг ўзига хос аҳамияти борки, у халқимизнинг ўзаро меҳр-оқибатининг нишонасидир.
Юқорида зикр қилинган динимиз кўрсатмаларига барчаларимизни амал қилиб боришимизни Аллоҳ таоло насиб қилсин. Бемор бўлиб ётганларнинг дардларини гуноҳларининг каффоратига бадал қилиб, дардларига шифо ато айласин!
Баҳодир МУҲАММАД19.09.2014й




Вақтнинг беш аломати

1. Ўтиб кетган вақт ҳеч қачон қайтмайди.
Зеро, “вақт қиличга ўхшайди, агар сен уни кесмасанг, у сени кесади” дейилган. Яъни, агар сен вақтни хайрли амаллар билан ўтказмасанг, у сени хорлик ва зоеликка мубтало қилади. Ҳасан Басрий: “Бошланаётган бирон кун йўқки, шундай нидо қилмаса: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам қиёмат кунигача қайтмайман”, деган.
2. Кунлар жуда тез ўтади. Бу эса инсон ҳар бир дақиқада ўткинчи дунёдан узоқлашиб бораётганини англатади. Инсон бошига ғам-ташвиш тушганида кунлар жуда секин ўтаётгандек туюлса ҳам, аслида жуда тез ўтаётганини ҳис этмайди. Фақат ғам-ташвиш ёки касалликдан холи вақтида вақт тезлигини англаши мумкин.
“Сунани Термизий”да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замон (вақт) яқинлашмагунича қиёмат бўлмайди. Йил ойдек бўлади, ой ҳафтадек бўлади, ҳафта кундек бўлади, кун соатдек бўлади, соат тутатқи ёнгунчалик бўлиб қолади”, дедилар”. Бу ҳадиси шариф шарҳида “шундай замон келадики, ҳар бир нарсадан, ҳатто вақтдан ҳам барака олиб қўйилади, бу қиёмат яқин қолганининг аломатидир”, дейилган.
3. Умр вақти ўлчовли ва белгилаб берилган. Ҳар бир инсоннинг бу дунёда туриш муддати аниқ, ажал келганида бу дунёни ташлаб кетишдан ўзга чораси қолмайди. Лекин ажалнинг бугунми-эртами қачон келиши номаълум. “Ажаллари келгани вақтида бирор соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар” (Аъроф, 34).
Шунинг учун ўтаётган ҳар бир кун умр фурсати ғаниматлигини билишга ундаб, шундай нидо қилади: “Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан, ҳар бир кун ўтганда сенинг бир қисминг кетган бўлади. Ўзинг билмаган ҳолатда сенинг бир қисминг ўтиб кетибдими, демак бутунлай кетишингга ҳам оз фурсат қолибди. Билгинки, бугун амал бор, ҳисоб йўқ, эртага ҳисоб бор, амал йўқдир”.
4. Вақт инсонга берилган энг бебаҳо нарсадир. Буни вақт олтиндек қимматлидир, деган маънода эмас, балки вақт олтиндан қимматлидир, деб тушуниш керак. Чунки вақт бу ҳаёт демакдир, ҳаётнинг эса олтиндан қиммат экани ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса, йўқотилган олтину бойликларни яна қўлга киритиш мумкин, йўқотилган вақтни эса қайтариб бўлмайди. Чунки вақт сотиб олинадиган матоҳ эмас, балки инсонга фақат бир марта берилган имкониятдир. Али Тантовий шундай деди: “Бир куни шайх Жамол Қосимий вақтларини зое қилаётган йигитларни кўриб афсус билан: “Эй қани эди вақт сотилганида, албатта шуларнинг вақтларини сотиб олган бўлардим”, деб айтган экан”.
5. Ҳаётда вақт қадрига етмайдиганлар кўпроқдир. Вақт шунчалик қиммат ва бебаҳо бўлмасин, кўпчилик унинг бу қадрини ҳис этмайди, ундан фойдаланиб қолиш учун эмас, балки уни зое кетказиш йўлида мусобақалашадилар. Бундай “мусобақачилар” вақтнинг бебаҳо улушидан маҳрум кишилардир. Айниқса, ҳозирги ҳаётимизда қимматли вақтини бефойда амалларга совуриш оддий ҳолга айланмоқда. Энг ёмони, ўз вақтини беҳуда кетаётганини англамаслик жуда катта хатодир.


“Идрок” тақвимидан





Зинонинг таснифи ва таърифи

Муаллиф:  Muslimaat.uz  
Оғир гуноҳи кабира ҳисобланувчи зинони кўпчилик номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқаси сифатида тушинади. Бу тушунча бўйича зинокор аъзолар вазифасини фақат фарж, яъни генитал органлар бажаради. Аммо чуқурроқ мушоҳада қилиб кўргудек бўлсак, зинони амалга оширишда нафақат жинсий балки бошқа аъзолар ҳам иштирок этишини англаш мумкин. Ушбу нуқтаи назардан зинонинг қуйидаги турлари тафовут қилинар экан:
1. Назар зиноси -- ишвакор, ҳарисманд, шаҳват ҳисси билан кўз (назар) ташлашларда ўз ифодасини топади. Зотан, ҳақиқий эр кишининг номаҳрам, бегона аёлга кўз тикиши номардлик ифодаси, гуноҳ ҳисобланган. Ҳозирги кунда ҳаром — фаҳш йўллар билан бойлик орттириш илинжида бўлган кимсалар бу йўлда ойнаи жаҳон ва барча матбуот воситаларидан кенг фойдаланишаётганлиги аянчли ҳолдир. Зеро, зино кўзлардан бошланиб, бошқа аъзоларнинг қўшилиши билан кучайиши барчамизга аён.
2. Эшитув зиноси — беҳаё суҳбатларга қулоқ тутиш билан ифодаланади. Астағфируллоҳ, ҳозир ибрат қилиб кўрсатилаётган ғарб мамлакатларида "телефон орқали жинсий мулоқот" хизматлари кенг кўламда фаолият кўрсатаётганлиги бунга яққол мисол бўла олади. Демак, балоғат ёшидаги фарзандларимизни телефон гўшагига боғлаб қўювчи зарарли омиллар ҳам борлигидан огоҳ бўлишимиз жоиз.
3. Ифорли зино — кўпроқ аёлларга хос иллат бўлиб, ўткир ҳидли атир-упалар ёрдамида, муаттар ифор таратиб, нотаниш эркакларни ўзига жалб этиш билан ифодаланади. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Давра ёнидан ўтиб бораётган аёл (сепган атири)нинг ҳиди давра аҳлига етиб борар экан, у аёл зония (зино қилувчи)дир", — деганлар. Афсуски, айрим аёллар "кўча хандон — уй зиндон" услубига ўтиб олганлар. "Пардоз, ясан-тусан кўча учун, бадбўй тер ҳидлари, беўхшов либослар уйга ярашади", - дея ўзларидан эрларини мутлоқ зада қилиб қўяётирлар. Натижада, оилаларда ажралиш, жанжал, хиёнат кўпайгандан кўпайиб бормоқда.
4. Тактил зино - кўпроқ эркакга хос блиб, аёлнинг билагидан тутиш, тиқилинчларда баданидиги иссиқликни ўз танига ўтаётганлигини сезиш кабиларда ўз ифодасинини топади. Бу хол табобатда "петтинг" дея аталиб, айниқса, ўсмир-ёшларда кўп учраши кузатилади. Петтинг ҳолати тиқилинч жойларда, транспортда, дискотекаларда ёшларнинг бир-бирига тирғалиб суйкалишлари ва хатто инзол сезишларида кўзга ташланади. Қолаверса зўравонлик билан бошқа жинс вакилини бағрига олиш, эзғилаш кабилар ҳам кабилар ҳам тактил зино кўринишларидандир.
5. Забонии зино— изҳори дил учун яратилган аъзо ёрдамида беҳаё сўзлар сўзлаш, аёлларга турли луқмалар, қочириқлар қилишда ўз ифодасини топади. Номаҳрам аёлнинг "бошини айлантириш" хам забоний зино турларидандир. Афсуски, гўзал лутфлар учун яратилган аъзо — тилни ғарбга тақлидомуз тарзда жирканч вазифалар ("орал" жинсий алоқа) учун қўллаётганларга Аллоҳнинг бешак жазоси мавжуд.
6. Фаржли зино — жинсий аъзолар иштирокида амалга ошириладиган алоқада ўз ифодасини топади. Гоҳо бу зино турларининг барчаси ношаръий жинсий муносабатнинг босқичлари тарзида ҳам учраши кузатилади. Аниқроғи, зинокор бир пайтнинг ўзида кўз, қулоқ, бурун, тил ва тактил сезувчанлик, ҳамда генитал аъзолардан фойдаланади. Аммо, номаҳрам аёлга ҳарисманд назар солиш, қочириқ гап қилиш, ифоридан сармаст бўлиш ёки билагидан тутишнинг ўзи ҳам тўлиқ жинсий алоқа билан тугалланмаган бўлса-да, зинога менгзалади. Демак, ҳақиқий мўмин-мусулмонда вафо, садоқат каби ҳисларнинг мазмуни бошқа кишилардагига нисбатан анча теранроқдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганларидек: "Хиёнаткорлар биздан (мўмин) эмасдирлар".
"Зино исканжасида"






Ҳиндистонлик аёл ўзига ташланган қоплонни белкурак билан ўлдирди

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида истиқомат қилувчи 56 ёшли Камла Деви уйига яқин жойдаги каналдан сув олаётган вақтида дарахтлар орасидан унга ташланган қоплонни қўлидаги белкурак билан ўлдирди. Бу ҳақда www.glunews.ru нашри хабар беради. Аслида аёлнинг ёнида ўроқ ва белкурак каби хўжаликда керак бўладиган анжомлар бўлган. Тасодифан ташланган қоплондан ҳимояланиш учун у ана шу анжомлардан ишлатишга мажбур бўлган.

“Қоплон  билан чамаси ярим соат давомида тўхтовсиз олишдим. Аввалига жуда қўрқиб кетдим, куним битди деб ҳам ўйладим, бироқ қўлимдан келганча ўзимни ҳимоялашга уриндим” – дейди Камла Деви.

Маълумотларга кўра, аёлнинг ўнг қўли икки жойидан синган, бундан ташқари танасининг турли жойларида қоплон тишлари қолдирган жароҳатлар бор. 
  

Ҳиндистонда бундай ҳолатлар доимий равишда кузатилади. Ушбу ҳодиса ўтаётган ҳафтада қоплонлар ҳамласи билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир.







Ғам-ташвишга ботганда ўқиладиган дуолар





اللَّهُمَّ إِنِّي عَبْدُكَ وَابْنُ عَبْدِكَ وَابْنُ أَمَتِكَ نَاصِيَتِي بِيَدِكَ مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوْ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الْغَيْبِ عِنْدَكَ أَنْ تَجْعَلَ الْقُرْآنَ رَبِيعَ قَلْبِي وَنُورَ صَدْرِي وَجِلاَءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي.

“Аллоҳумма инний ъабдука вабну ъабдика вабну аматик, наасайатий бийадик, маазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асъалука бикуллисмин ҳува лак, саммайта биҳий нафсак, ав ъалламтаҳув аҳадам-мин холқик, ав анзалтаҳув фий катаабик, авистаъсарта биҳий фий ъилмил-ғойби ъиндака ан тажъалал-қуръаана робийъа қолбий, ва нуро содрий ва жилааъа ҳузний ва заҳааба ҳаммий”.

Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ, мен Сенинг қулингдирман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг ўғлиман[1]. Мен Сенинг ҳукминг остидаман. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Менга қилган ҳукминг адолатлидир. Сенга тегишли бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман – у исм билан ўзингни номлагансан ёки бандаларингдан бирига ўргатгансан ёки Китобингни нозир қилгансан ёки Ўз ҳузурингдаги ғайб илмидан олиб қўйгансан[2] – Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетказувчи ва ташвишларимни аритувчи қилгин”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг бошига ғам-ташвиш тушса ва у: “Аллоҳумма инний ъабдука вабну ъабдика вабну аматик, наасайатий бийадик, маазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асъалука бикуллисмин ҳува лак, саммайта биҳий нафсак, ав ъалламтаҳув аҳадам-мин холқик, ав анзалтаҳув фий катаабик, авистаъсарта биҳий фий ъилмил-ғойби ъиндака ан тажъалал-қуръаана робийъа қолбий, ва нуро содрий ва жилааъа ҳузний ва заҳааба ҳаммий”, деса, Аллоҳ унинг ғам-ташвишини кетказиб, унинг ўрнига чиқар йўлга пайдо қилади”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, буни ўрганиб олайликми?” дейилди. У зот: “Ҳа, уни эшитган одам ўрганиб олиши лозим”, дедилар” (Аҳмад, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Табароний, Абу Яъло ва Ибн Абу Шайба ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).



يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ.

“Йаа ҳаййу ва қоййувм, бироҳматика астағийс”.

Дуонинг маъноси: “Эй Абадий тирик Зот, барча ишларни қоим қилувчи Зот! Сенинг раҳматинг-ла ёрдам сўрайман!”

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига ташвиш тушганда: “Йаа ҳаййу ва қоййувм, бироҳматика астағийс”, деб дуо қилардилар” (Термизий ва Ҳоким ривояти. Ривоят санади заиф).



سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ.

“Субҳааналлоҳил-ъазийм”.

Дуонинг маъноси: “Улуғ Аллоҳ (ҳар қандай айб ва нуқсондан) покдир!”

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон нарсадан ташвишга тушсалар, бошларини осмонга кўтариб, “Субҳааналлоҳил-ъазийм”, деб дуо қилардилар. Агар дуога жидду жаҳд қилсалар, “йаа ҳаййу, йаа қоййувм”, деб айтардилар (Термизий ривояти. Ривоят санади заиф).

Ҳалимий ушбу ривоятдан келиб чиқиб, Аллоҳга У Зотнинг гўзал исмлари билан дуо қилиш мандуб эканини айтган (“Файзул-қодийр”).



اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ.

“Аллоҳумма инний аъувзу бика минал-ҳамми вал-ҳазан, вал-ъажзи вал-касал, вал-бухли вал-жубн, ва золаъид-дайни ва ғолабатир-рижаал”.

Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ, мен Сендан ғам, ташвиш, ожизлик, дангасалик, бахиллик, қўрқоқлик, қарзнинг оғирлиги ва кишиларнинг ғолиб бўлиб кетишидан паноҳ сўрайман!”

Ушбу ривоятни Бухорий, Термизий ва Насоий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан нақл қилишган. Унинг шарҳини “Қарздан қутулиш дуолари” бобида келтиргандик.



لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَرَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ.

“Лаа илааҳа иллаллоҳул-ъазиймул-ҳалийм, лаа илааҳа иллаллоҳу роббус-самаваати вал-арзи ва роббул-ъаршил-ъазийм”.

Дуонинг маъноси: “Азим ва Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлар ва ернинг Парвардигори, улуғ Аршнинг Парвардигори Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғам-ташвиш вақтида “Лаа илааҳа иллаллоҳул-ъазиймул-ҳалийм, лаа илааҳа иллаллоҳу роббус-самаваати вал-арзи ва роббул-ъаршил-ъазийм”, деб дуо қилардилар” (Бухорий, Муслим, Аҳмад, Табароний ва Абу Нуайм ривояти).

Насоий Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан нақл қилган ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу калималарни менга ўргатганлар ва бирон ташвиш ёки машаққатга учрасам, уларни ўқишни амр қилганлар”, дейилган (Ҳоким ушбу ривоят санади саҳиҳ эканини айтган).



اللَّهُمَّ رَحْمَتَكَ أَرْجُو فَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ وَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ.

“Аллоҳумма роҳматака аржув, фалаа такилний илаа нафсий торфата ъайн, ва аслиҳ лий шаъний куллаҳ, лаа илааҳа иллаа ант”.

Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ, мен Сенинг раҳматингдан умидворман! Мени бир лаҳза ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма! Ишларимнинг барчасини ислоҳ қил! Сендан ўзга илоҳ йўқ!”

Нуфайъ ибн Ҳорис Абу Бакра ас-Сақофий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳумма роҳматака аржув, фалаа такилний илаа нафсий торфата ъайн, ва аслиҳ лий шаъний куллаҳ, лаа илааҳа иллаа ант” бошига ташвиш тушган одамнинг дуоларидир”, деганлар (Абу Довуд, Насоий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади ҳасан).



لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنْ الظَّالِمِينَ.

“Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ-золимийн”.

Дуонинг маъноси: “(Эй Аллоҳ,) Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен айб-нуқсонлардан покдирсан, мен зулм қилувчилардан бўлдим”.

Бу Юнус алайҳис-салом наҳанг қорнида туриб қилган дуодир. Бу Анбиё сурасида келтирилган. Аллоҳ таоло айтади: “Зуннун – Юнуснинг (қавмидан)[3] ғазабланган ҳолда (ўз қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унинг зиёнига ҳукм қилмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғу зулматларда туриб, “Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен айб-нуқсонлардан покдирсан, мен (ўз жонимга) зулм қилувчилардан бўлдим”, деб нидо қилган ( пайтини эсланг![4]) Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз” (Анбиё, 87-88).

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У билан дуо қилинса, ижобат этиладиган, у билан сўралса, бериладиган Аллоҳниг исми (аъзами) Юнус ибн Маттонинг дуосидир”, деб айтганларини эшитдим ва: “Эй Расулуллоҳ, бу фақат Юнусга хосми ёки мусулмонлар жамоасига ҳам тегишлими?” деб сўрадим. У зот: “У Юнусга ва агар у билан дуо қилсалар (қолган) мўминларга ҳам хосдир. Сен Аллоҳнинг “худди шунингдек мўминларга ҳам нажот берамиз”, деган қавлини эшитмаганмисан?” дедилар. Демак, бу У Зотга дуо қилганлар учун Аллоҳ (тарафи)дан шартдир”, дедилар” (Ибн Жарир ривояти).

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Зуннун[5] наҳанг қорнида туриб, “лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ-золимийн”, деб қилган дуоси билан бирон муслим киши дуо қилса, Аллоҳ унга, албатта, ижобат қилади”, дедилар” (Термизий, Аҳмад, Ҳоким ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мен сизларни Аллоҳнинг исми аъзамига далолат қилайми? Бу Юнуснинг “Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ-золимийн”, деб қилган дуосидир. Қайси бир муслим у билан касаллиги вақтида қирқ кун Парвардигорига дуо қилса, унга шаҳидлик ажри берилади. Агар тузалиб кетса, гуноҳлари мағфират қилинган ҳолида тузалади” (Ҳоким ривояти).

Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У билан дуо қилинса, ижобат этиладиган, у билан сўралса, бериладиган Аллоҳнинг исми аъзами “лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ-золимийн” дуосидир” (Ибн Абу Ҳотим ривояти).

Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Саъд отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтиргандик. У зот: “Сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар биронтангиз бошига дунё ташвиши ёки мусибат тушганида, у билан дуо қилса, унга чиқар йўл қилинади” дедилар. Шунда: “Ҳа”, дейилди. У зот: “(Бу) Зуннуннинг “Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ-золимийн”, деб қилган дуосидир”, дедилар” (Насоий “Ас-сунанул кубро”да ривоят қилган).



أَللهُ أَللهُ رَبِّي لاَ أُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا.

“Аллоҳ, Аллоҳу роббий, лаа ушрику биҳий шайъаа”.

Дуонинг маъноси: “Аллоҳ, Аллоҳ менинг Парвардигоримдир, унга бирон нарсани шерик қилмайман”.

Асмоъ бинти Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Сенга мусибат вақтида ўқишинг учун бир нечта калималарни ўргатайми: Аллоҳ, Аллоҳу роббий, лаа ушрику биҳий шайъаа, дедилар” (Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад, Табароний ва Ибн Абу Шайба ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).




Зиёвуддин Раҳимнинг “Бойлик ва нажот келтирувчи дуолар” китобидан
11/09/2014


Манба: www.muxlis.uz





Меҳмондорчиликдаги илтифот меъёри


Халқимизда динимиз таълимотларига уйғун ҳолда меҳмондўзлик жуда ривожланган. Уйига келган меҳмонни икром қилиш, меҳмонга ҳурмат бажо келтириш халқимиз қон-қонига сингиб кетган одатлардандир. Ҳадиси шарифларда меҳмонга ҳурмат кўрсатиш жуда кўп таъкидланган. Ҳатто комил имон шартларидан бири айнан меҳмондўзлик экани баён қилинган. “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин”, дейилган ҳадиси шарифда. Биз бу ерда меҳмонга иззат кўрсатиш меъёрида бўлиши лозимлигини эслатиб қўймоқчимиз. Чунончи, меҳмон дастурхонга таклиф қилинганида жуда мажбурлаб, уни ўз ҳолига қўймай, кўнгли хоҳламаган нарсалардан ейишга мажбур қилиш яхши эмас. Масалан, таом келганида, бизда ўша таомдан олинмагунича “олинг, олинг...” тинмайди. Аслида эса таклиф бир-икки марта бўлади. У ёғи меҳмоннинг хоҳишига боғлиқ: хоҳласа ейди, хоҳламаса йўқ.

Инсонлар таом истеъмолида ҳам турлича бўладилар. Баъзилар бир-икки коса таомга ҳам тўймайди. Бошқа тоифалар эса ярим коса таомни ҳам ея олмайди. Демак, бу борада ўртача йўл тутиш керак. Бир марта таклиф қилдингиз, унамади. Икки марта таклиф қилдингиз, унамаса, у ёғига меҳмонни кўп ҳам мажбур қилманг. Агар икки киши бўлсангиз ва шеригингиз таомдан қўл артса, хоҳласангиз, ўзингиз еяверинг, бўлмаса лаган ёки косада қолиб кетса, увол бўлмайди. “Увол” тушунчаси ҳам бизда нотўғри талқин қилинади. Биз увол бўлмасин, қолиб кетмасин, деб қоринни ҳаддан зиёд тўлдириб таом еймиз. Аслида динимиз таълимотига кўра, меъёридан ортиқча таом ейишнинг ўзи уволдир. Сабаби бунда қалб ва тана саломатлигига зарар етади. Хавотир олманг, таом сиздан ортиб қолса, бошқалар, жуда бўлмаса чорвалар ейди.

Бу камчиликни тугатиш учун меҳмондорчиликда меъёрни билиш, таом ва ичимлик тортишда ҳаддан ошмаслик, балки динимиз талабларига мувофиқ меҳмондорчилик қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун:

1. Меҳмондорчиликда, дастурхон безатишда ҳаддан ошмаслик, келганлар ейишга улгурадиган тарзда безатиш лозим бўлади. Ўн-йигирма нафар меҳмонга юз кишига етадиган қилиб таом тайёрлаш айнан исрофдир.

2. Меҳмондорчиликда таом ортиб қолиш эҳтимоли бўлса, бир-бировини жуда қистамаслик, аммо меҳмоннавозликни ва меъёридаги таклифни ҳам унутмаслик керак.

3. Таомланиш психологиясини яхши тушуниб олиш керак. Инсон фақат овқат ейиш учун яшамайди. Балки яшаш учун таом ейди. Яна инсон меҳмонга фақат таом ейиш учун келмайди. Балки яқин қариндошлари, ёру биродарларини кўриш илинжида келади. Демак, бунда ният ва мақсадга ҳам кўп нарса боғлиқ.

Хулоса шуки, меҳмондўзлик ва меҳмонни таомга таклиф қилиш ўз меъёрида бўлгани яхши. Бунда ўртача йўл тутилади. Баъзи халқларга ўхшаб нон ва чойни дастурхонга қўйиб, “есанг е, емасанг, ўзинг биласан”, деган маънода индамай ўтирилмайди. Бошқаларга ўхшаб ҳар икки гапнинг бирида “олинг, олинг...” дейилмайди. Биз мусулмонлар ўрта миллатмиз. Динимизда ҳар бир ишда меъёр бўлиши талаб қилинади. Шунингдек, меҳмондўзликда ҳам мана шу мезонни унутмаслик матлубдир.



Манба: www.muxlis.uz




Қарға мўъжизаси



Қуръони карим нозил қилинганига 14 асрдан ошган бўлса-да, ҳар куни ундаги бирор воқеа билан боғлиқ илмий кашфиётлар эълон қилинмоқда. Албатта, 14 аср аввал айтилган гапларнинг илмий ҳақиқати энди-энди топилаётгани бу Китоб Аллоҳнинг Каломи эканлигининг ва Муҳаммад алайҳиссаломга мўъжиза ўлароқ нозил қилинган, унинг мўъжизалиги эса қиёматга қадар давом этадиган Китоблигининг очиқ-ойдин исботидир. Ана шундай илмий мўъжизалардан бири қарға билан боғлиқ мўъжизадир.

Қуръони каримнинг Моида сурасида шундай оятлар бор: “Уларга Одамнинг икки ўғли (Қобил ва Ҳобил) ҳақидаги хабарни ҳақиқати билан ўқиб беринг! Иккиси қурбонлик қилганларида, биридан қабул қилинди, унисидан эса қабул қилинмади. (Қурбонлиги қабул бўлмаган Қобил укаси Ҳобилга): «Сени, албатта, ўлдиражакман!» – деди. (Ҳобил) эса: «(Қурбонликни) Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур. Агар мени ўлдириш учун қўлингни мен томонга чўзсанг, мен сени ўлдириш учун Сен томонга қўлимни чўзувчи эмасман. Ахир, мен оламлар рабби – Аллоҳдан қўрқаман. Мен ўзимнинг гуноҳимни ҳам, ўз гуноҳингни ҳам (зиммангга) олиб кетишингни ва дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Золимларнинг жазоси шудир», – деди. Унинг (ҳавойи) нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди ва дарҳол, уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. Шундан сўнг, Аллоҳ унга биродари мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни кавловчи бир қарғани юборди. «Ҳолимга вой! Наҳот шу қарғачалик бўлишдан ожиз бўлсам? (Мен ҳам) биродарим жасадини (тупроққа) кўма қолай», – деди. Шундай қилиб (у) пушаймон қилувчилардан бўлиб қолди” (Моида, 27-31).

Ер юзидаги илк жиноят инсонни ўлдириш, қотиллик бўлиб, Одам алайҳиссаломнинг икки ўғиллари ўртасида содир бўлган. Қобил ўз укаси Ҳобилни ўлдирган. Бунга сабаб Ҳобилнинг қилган қурбонлиги қабул қилиниб, Қобилнинг қурбонлиги қабул қилинмагани эди. Демак, бу жиноятга Иблиснинг васвасаси, ҳасад, гина, адоват сабаб бўлган экан. Мана шунда Аллоҳ таоло Қобилга ўз укасини қандай дафн этишни ўргатиши учун қарғани юборади. Хўш, нима учун Аллоҳ таоло бошқа қушни эмас, айнан қарғани юборди? Аллоҳ таолонинг инсон жасадини қандай дафн этишни ўргатиши учун қарғани юбориши бежизга эмас, албатта. Қуръондаги ушбу мўъжизани замонавий илм-фан яқиндагина исбот қилди.

Биология ва зоология фани мутахассисларининг таъкидлашларича, қарға қушлар орасидаги энг зийрак ва шу билан бирга энг маккор қуш экан. Бунга сабаб қарғанинг мияси бошқа қушлар миясига нисбатан каттароқ ҳажмга эга эканлигидир.

Соҳа мутахассисларининг айтишича, бошқа қушлардан фарқли ўлароқ, қарғалар оиласида ўзига хос суд, маҳкама жараёни бор экан. Бу маҳкамада оила ва жамоа низомига бўйсунмаган ахлоқсиз қарға суд қилинади. Қизиғи шундаки, бу суд Аллоҳнинг марҳамати билан адолат асосида олиб борилади.

Қарғалар жамоасида ҳар бир жиноят учун муайян жазо белгиланган.

Масалан, бирор қарғанинг ёш полапони оғзидаги луқмасини тортиб олган қарғага суд томонидан ўша қарға то учолмайдиган бўлиб қолгунича битта қўймай патларини юлиш жазоси тайинланади. Жабрланган томон жиноятчи қарғанинг патларини шу қадар юлиб ташлашадики, натижада жиноятчининг ўзи ҳам ҳалиги полапон каби учолмайдиган, заиф бўлиб қолади.

Қарғалар инини золимларча эгаллаб олган ёки уни бузган қарғага адолатли суд томонидан жабрланган қарға учун янги ин қуриб бериш вазифаси юклатилади.

Бошқа қарғанинг урғочисига тажовуз қилган, тегажоғлик қилган қарға ўлимга маҳкум этилади. Урғочи қарғанинг қариндошлари жиноятчи қарғани тумшуқлари билан то у ўлгунича уриб, чўқишади.

Қарғалар маҳкамаси, одатда, бирорта экинзор далада ёки кенгроқ майдонда олиб борилади. Аввалига маҳкама ҳайъати аъзолари белгиланган жойга келишади ва шундан кейин айбланувчи қарға қўриқчилар ҳамроҳлигида ва қаттиқ назорат остида майдонга келтирилади. Суд бошланганда айбдор қарға бошини қуйи солиб, қанотларини тушириб, айбини тан олгани учун қағилламай жим туради. Агар маҳкама томонидан жиноятчи қарғага ўлим жазоси тайинланса, ҳамма қарғалар уни ўткир тумшуқлари билан чўқиб, уриб ўлдиришади. Ўлгандан кейин қарғалардан бири уни кўмиш учун жасади бемалол сиғадиган қилиб ер қазийди. Кейин ҳаммалари бирлашиб жасадни эҳтиёткорлик билан қабрга тортишади. Сўнг уни ҳурмат қилгандек, тупроқни ҳам устига аста-секин тортишади. Шундай қилиб инсон боласи кўпинча жорий қилолмайдиган илоҳий адолатни улар қойиллатиб ўрнига қўйишади. Бундан ташқари, олимларнинг маълумотларига кўра, бошқа қушлар орасида фақатгина қарғалар қабр кавлаб, ўлганларини ерга кўмишар экан.

Мана, нима учун Аллоҳ таоло инсонга дафн қилишни ўргатиши учун қарғани юборганини билиб олдик. Ҳа, азизлар, Раббимиз Ҳаким Зот! У ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди. Қуръони каримнинг бу каби янги-янги мўъжизалари қиёматга қадар тўхтовсиз равишда чиқаверади. Шундай экан, мўъжизаларга бой, ақлларни шоширувчи бу Китобни қўлдан қўймай ўқийлик, имконимиз борича ўқиганларимизга амал қилайлик. Ана шунда икки дунё саодатига эришамиз.



Интернет материаллари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади19.08.2014й


Қумрон қўлёзмаси ёки ўлик денгиз сирлари


9-август 1947 йили Фаластинлик икки бола, Муҳаммад Ҳомид (12 ёш), Муҳаммад Зийб (10 ёш) Қумрон харобаларида қўй боқиб юришар экан, ғорларнинг бирида эски қадимий жилдга ўралган, қандайдир ёзуви бўлган қўлёзмалар топиб оладилар. Бу қўлёзмалар келгусида ўлик денгиз ёки Қумрон қўлёзмалари номи ила оламга танилади. Бу икки бола қандай нодир қўлёзмаларни топиб олганликларини билишмас эди. Аниқроғи тушунишмас эди. Шунинг учун улар Байтлаҳм бозоридаги мусулмон бир олимнинг олдига олиб боришади.
У бу қўлёзмалар сурёни тилдалигини тушиниб, тижоратчи Халил Искандар Шаҳинга мурожаат қилишларини тавсия қилади. Халил Искандар сурёний тижоратчи Жорж Шая билан боғланади. У эса қадимги Қуддус ортодоксал черкови нозири митрополит Яшуа Самуэлга олиб боради. Митропилит бу ноёб қўлёзмани қандай қимматга эга эканини тушунади ва арзон нархга сотиб олади ва митрополит Қуддусни тарк этиб, Америка қўшма штатларига йўл олади. Шундан кейин бу қўлёзма то 1949 йилгача бедарак қолади. 1960 йилда эса Франциялик папа Роланд Дефо ва Исроиллик олим Аарон Кимбесколар таржима қилиш ишларини бошлашади. Жами 600 дан ортиқ қўлёзмалар 40000 бетдан ортиқроқ бўлиб, кўпи иброний тилда, баъзилари эса юнон тилида эди. Қўлёзмалар умри мелоддан аввалги 200 йил ва мелодий 70 йилларга тааллуқли эди. Аввалига Исроил ҳукумати қўлёзмаларни таржима қилиш ва нашр қилишга батамом қарши бўлади. Кейинчалик эса, Исроил ҳукумати ўзи ҳоҳлаган қўлёзмаларни таржимаси ва нашр этилишига кўнади. Қумрон қўлёзмаларининг жуда кам қисми чоп этилган. Баъзилари эса нашр юзини абадий кўрмасликга маҳкум этилган. Қўлёзмаларни таржима қилиш ҳайъати тузилади ва уларнинг аксарияти яъни саккиз аъзодан олтитаси яҳудийлардан иборат бўлади. Иккитаси эса насоро олимидир. Шу билан бирга таржима ишлари жуда секин олиб борилади. Исроил ҳукумати рози бўлган қўлёзмаларгина таржима қилинади. Бу жараён эса харбий сир каби жуда махфий тутилади. Улар яширишга қанчалар уринмасинлар, лекин қўлёзмаларнинг баъзилари барибир тарқалишга маваффақ бўлди. Айниқса, Димашқ васиқаси деб деб ҳам юритиладиган "Нур фарзандлари ва Зулмат фарзандалари жанги" аталмиш қўлёзма кенг оммани эътиборини тортди. Унда солиҳ муаллим ҳақида сўз боради. Ажабланарли томони шундаки, солиҳ муаллим Қуръон баён қилган Ийсо алайҳиссаломнинг қиссани ўзгинасидир. Бу қўдёзмада солиҳ муаллимнинг отасиз туғилиши, гдаклик чоғида гапириши, ёшлигида лойдан қушлар ясаб, пуфлаганида ҳақиқий қушга айланиб учиб кетиши, улғайгач пайғамбарлигини эълон қилиши ва буни исботи ўлароқ турли мўжизалар кўрсатиши, ўзига н икки ҳаворий танлаб олиши, уни ўлдирмоқни қасд этиб келганлар кўз олдидан ғоиб бўлиши ва бошқа кимса уни суратига кириб қолиши, келганлар ўша кимсани солиҳ муаллим дея тутиб олиб кетишлари ва уни ҳочга михлашлари, кейинчалик солиҳ муаллим ўзи зоҳир бўлиши ва бир неча кун улар билан бўлгандан кейин яна осмонга кўтариб кетиши. Охирзамонда яна қайта келиши ҳақида баён қилинади. Ва яна солиҳ муаллим ўзидан кейин келадиган буюк пайғамбар ҳақида ҳам башорат бергани келтирилади. Бу қисса Қуръон баён қилган Ийсо алайҳиссалом қиссасига ҳайратомиз равишда ўҳшаб кетади.

Бундан ташқари бу қўлёзмалар ичида "Иброҳим тушлари" номли қўлёзма ҳам бўлиб, бу исмли китоб борлиги ҳақида қадимий китобларда ҳеч қандай маълумот бўлмаган. Фақат Қуръон "Иброҳим саҳифалари" деб зикр қилганди холос. Бундан ташқари бу қўлёзмада ҳам Қуръон баён қилган қиссалар жуда ўҳшаш равишда келтирилган. Буларнинг ҳаммаси Исломнинг ҳақ дин, Қуръон Аллоҳ томонидан нозил қилинган илоҳий китоб, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақиқий пайғамбар эканликларига далолат қилади. Афсуски, бу китобларни яҳудий ва насоро олами апокриф ҳисоблаб, тан олишмаган. Устига-устак бошқа қўлёзмаларни яшириб, абадий ошкор этилмаслигига маҳкум қилишган.

Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ (Инжилшунос)






Сеҳрнинг белгилари ва давоси


Савол: ассалому алайкум. Инсон сеҳр-жоду қилинган бўлса, уни қандай билса бўлади, унинг бирон аломати борми? Масалан, иссиқ-совуқ қилинган инсонда руҳий ёки жисмоний ўзгаришлар бўладими? Сеҳрни қандай бартараф этса бўлади?

Жавоб: ва алайкумус салом. Сеҳр қилиш, сеҳр билан шуғулланиш ва уни тасдиқлаш ҳаромдир. Аммо сеҳрнинг инсонга таъсири ҳақиқат. Шуни унутмаслик керак, сеҳр таъсири ва кўз тегиши фақат Аллоҳнинг изни билангина бўлади. У Зотнинг изнисиз бандага ҳеч нарса зарар келтиролмайди.

Сеҳр қилинганлик бир қанча аломатларга қараб билинади. Жумладан:

1. Аввал бир-бирига муҳаббати ва ҳурмати кучли бўлган эр ва хотиннинг бир-биридан кўнгли қолиши, бир-бирини ёқтирмаслиги. Уларнинг жинсий алоқа қила олмаслиги.

2. Шижоатли одамнинг дангаса бўлиб қолиши.

3. Қуръони каримнинг сеҳр билан боғлиқ оятлари ўқилганда сесканиш, кучли таъсирланиш ва безовта бўлиш.

4. Сабабсиз йиғлаш, қичқириш.

5. Хотиранинг пасайиши, кўп нарсаларни унутиб қўйиш.

6. Аввалда шижоатли бўлган ҳолда ибодатларга дангасалик қилиш.

7. Аввал мулойим ва самоҳатли бўлган ҳолда сабабсиз, беҳудага ғазабланиш.

8. Уйқуга мойиллик.

9. Оғиздан бадбўй ҳид чиқиши (айниқса, руқя қилинаётган вақтда).

10. Иштаҳанинг йўқолиши.

11. Кўришнинг ёмонлашуви.

12. Диққинафас бўлиш ва ҳоказо.

Саналган бу аломатлар кўз текканига далолат қилиши ҳам мумкин. Лекин бу белгилар қатъий эмас. Улар ҳаётий тажриба орқали аниқланган. Бу хусусда саҳиҳ ривоят келмаган бўлса керак. Валлоҳу аълам!

Агар мўмин банда жисмида ёки руҳий ҳолатида бирон нотинчлик ва оғриқни ҳис қилса, дарров шаръий дам солиш йўли билан даволанишга ҳаракат қилиши лозим. Бунда имкони борича Қуръондан оятлар ва сураларни ўқийди. Жумладан, Фотиҳа, Бақара, Оятул курсий, Ихлос, Фалақ, Нос суралари сеҳрга қарши даво бўлади.

Агар ишончли мусулмон табиб бадандаги оғриқ ва безовталик сеҳр билан боғлиқ эмаслиги, моддий дард эканини айтса, у ҳолда тиббий йўл билан даволанилади.

Мўмин банда Аллоҳга бўлган эътиқодини мустаҳкамлаб, доим У Зотга итоат этиши, ибодатларни вақтида бажариши ва турли азият ва шикастлардан сақлашини сўраб Ўзигагина дуо қилиши, шариатда келган паноҳ сўраш дуолари билан паноҳ сўраши лозим. Шунда, иншааллоҳ, унга бирон нарса зарар қила олмайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, сеҳр, кўз тегиш ва ҳасад маънавий-руҳий иллат бўлиб, улар маълум белгиларга қараб аниқланади ва шаръий дам солиш йўли билан даволанади. Валлоҳу аълам



Мухлис уз дан

5.08.2014






Маълумки, ҳар овқатдан сўнг тишларимизни тозаламасак, оғиздан ёмон ҳид кела бошлайди. Кўзга кўринмас махлуқчалар (бактериялар) пайдо бўлиб тишларимизни кемиради. Бора-бора тиш чирийди. Оғриқ туради. Унинг азобини эслатишга ҳожат бўлмаса керак. Баъзи китобларда: "Тиш оғриғи қабр азобининг заррасидир" дейилган. Боз устига, чирик тишлар таъсирида оғиз бўшлиғининғ айниши инсоннинг ижтимоий ҳаётдан узоқлашишидек ёмон оқибатларга олиб келади.
Азизлар! Қаранг, ҳар емакдан кейин тишларни мисвок ёки тиш мойи билан ювишдек оддий бир тозалик ишининг бажарилмаслиги инсон ҳаётида қандай ёмон натижаларга сабаб бўлади. Шундай экан, икки жаҳон саодатининг илоҳий давоси бўлмиш Қуръони Каримда чексиз раҳмат соҳиби улуғ Раббимизнинг: "Аллоҳ покланганларни севади", "Аллоҳ тавба қилганларни севади" деган фармони субҳонийларига амал қилмасак, дунёда ва охиратда аҳволимиз нима кечади?!
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадиси шарифларидан бирида: "Ҳар бир гуноҳ қалбда қора доғ ҳосил қилади", деб марҳамат қилганлар.
Одамзот биронта олд тишига озгина доғ тушса, дарров дўхтирга мурожаат қилиб, уни тозалаттиради ёки олдириб ташлаб, қимматга бўлса ҳам, худди аслидагидек рангда ясама тиш қўйдиради. Чунки гўзаллиги йўқолишини хоҳламайди.
Қалбларимиз эса, раҳмати чексиз Раббимизнинг назаргоҳидир. Аллоҳ қалбимизга кунда етмиш минг марта назар ташлайди. Гуноҳ доғлари босган қалбимизни Раббимизга қандай кўрсатамиз? Илоҳий назарни қандай жалб қила оламиз, буни ҳеч ўйлаб кўрдикми? Ажабо, тиш тозалиги ва гўзаллигига эътибор берганчалик қалб тозалигига ҳам эътибор берамизми?
Ҳолбуки, қалбларни поклаш тишларни тозалашдан осон бўлмаса-да, тишларни тозалашдай қиммат ва изтиробли эмас. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қалблар ҳам кирланади, уни жилолантиринг», деганларида саҳобалар сўрашди: "Нима билан, ё Расулуллоҳ?" Буюрдилар: "Тавба билан" ("Саҳиҳи Муслим").
"Ла илаҳа иллалоҳ" зикри қалбларимиз учун шундай бир бебаҳо неъматдир.
Асримиздаги энг даҳшатли маънавий касаллик ҳисобланган тушкунлик, умидсизлик, асаб таранглиги (стресс), бадбинлик фақат "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг зикри билан шифо топади. Чунки Раббимиз Раъд сурасининг 28-ояти каримасида шундай марҳамат қилган (мазмуни): "Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур".

"Тафаккур ойнаси" китобидан 
Салима МУЛЛАБОЕВА таржимаси
04/08/2014



Ассалому-алайкум!
Ассалому-алайкум азиз  нуроний отахон ва онахонлар,опа-сингиллар,ака –укалар!
Мен барчангизни кириб келаётган Рамазон Хайит байрами билан табриклайман!
Ўтган шу муқаддас ойда миллонлаб мусулмон халқимиз,бутун дунёдаги оға-инилари ва опа-сингиллари каби ўз-ўзини поклаб дуо ва хайр эхсонлар қилишди.Ушбу рахмат ва махфират ойларида фурсатдан фойдаланиб  барча мусулмон халкимизга тинчлик-тотувлик сихат-саломатлик ва янаги йилда  шу ойларга кадар дидорлашган қадирдонлар билан кўришишни ОЛЛОХИМдан сураб коламан.
Сизларга хурмат ва эхтиром билан  халк табиби Абдукодир Саттаров

Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва баракотуҳ





дуо билан даволаш

Маълумки, Ислом дини таълимотида яхши амалларни савоб ва ёмон амалларни гуноҳ деб юритилади. Инсонлар ҳар доим бир хил ҳолатда яшамайди. Балки, баъзи ҳолларда Аллоҳ таолонинг турли туман синовлари бўлиб, ўтиши мумкин. Аллоҳ таоло баъзи бандасига беморлик дардини беради. Қайсики инсон шу берилган дардга сабрли бўлиб, Аллоҳ таолони синов имтиҳонига бардошли бўлса, гуноҳлари кечирилиб савобга эришади. Аммо, бу синовга сабрсизлик қилса, гуноҳкор бўлади. Мана шундай ҳолларда мўмин мусулмонлар ўрталарида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатлик зиёда бўлиши учун бир-биридан хабар олиб турмоғи лозим. Аллоҳ таоло ўз бандаларини ҳузуридан келадиган синов имтиҳонлари, ҳар хил дард ва касал билан синаса, гоҳида бошқа ҳолат ва имтиҳонлар билан ҳам синайди.
Бемор бўлган кишидан хабар олиш, уни зиёрат қилиб, кўнгил сўраб, ҳаққига дуо қилиш бошқа кишиларнинг вазифаси бўлади. Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладиларки:
“Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир. Саломга алик олиш, беморни бориб кўриш, жанозага эргашиш, таклиф этса бориш ва акса ўргувчига яхшилик тилашдир”.
Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, биз мўмин-мусулмонларнинг бир-биримиздаги ҳақ-ҳуқуқларимиздан бири касал бўлган яқинларимиз ёки қавму қариндошларимиздан бемор бўлиб қолганларини дарҳол кўргани боришлик экан. Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладилар:
“Агар бемор ҳузурига кириб қолсанг, сени ҳаққингга дуои хайр қилишини сўра. Чунки, унинг дуоси фаришталарнинг дуоси каби мустажобдир”.
Бошқа бир ҳадисда эса,
“Бир мусулмон бошқа бир бетоб мусулмонни эрталаб бориб кўрса, албатта, унга кечқурингача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурин касални кўрса, албатта унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади”.
Шунинг учун таниш-билишларнинг беморлиги ҳақида хабар эшитиш билан уларни кўргани боришга шошилиш лозимлиги маълум бўлади. Пайғамбаримиз (сав) енгил бўлган касалларни ҳам бориб кўрганлар ва биз умматларига шу йўллар билан ҳам улкан сабоқ бериб кетганлар.
Зайд ибн Арқам (рз.):
“Расулуллоҳ (сав) мени икки кўзим оғриб қолганида кўргани келганлар” – деб ривоят қилганлар.
Афсуски, ҳозирги кунда шу нарсаларни гувоҳи бўламизки, баъзи кишилар кексайиб қолган ота-оналари ва яқин қариндошлари, маҳалладошлари, касбдошлари, дўстларини бориб кўриш учун вақт йўқлигини сабаб қилиб, зиёрат қилишга, дуоларини олишга бормайдилар. Бу билан кўп савоблардан бенасиб қоладилар. Зеро, Пайғамбаримиз (сав) бизларга касал бўлган биродарларимизнинг дуоларини олиш билан бирга, уларнинг ҳаққига дуо қилишни ҳам буюрганлар.
“Ким бир касални кўргани борса-ю унинг ажали етмаган бўлса,етти марта Асъалуллоҳал азийм, роббал аршил азийм, ан яшфияка, деса Аллоҳ ўша беморга мазкур касалдан офият беради”. Дуонинг маъноси: “Улуғ Аршнинг рабби бўлмиш буюк Аллоҳдан сенга шифо тилайман” демакдир.
Алҳамду лиллоҳ, юртимиз тинч, турмушимиз осуда, беморларимизга клиника ва шифохоналарда даволаниш учун барча жиҳоз ва шароитлар муҳайё, лекин бемордан ҳол-аҳвол сўрашнинг ўзига хос аҳамияти борки, у халқимизнинг ўзаро меҳр-оқибатининг нишонасидир.
Юқорида зикр қилинган динимиз кўрсатмаларига барчаларимизни амал қилиб боришимизни Аллоҳ таоло насиб қилсин. Бемор бўлиб ётганларнинг дардларини гуноҳларининг каффоратига бадал қилиб, дардларига шифо ато айласин!
Баҳодир МУҲАММАД

25.07.2014

Қумрон қўлёзмаси ёки ўлик денгиз сирлари

9-август 1947 йили Фаластинлик икки бола, Муҳаммад Ҳомид (12 ёш), Муҳаммад Зийб (10 ёш) Қумрон харобаларида қўй боқиб юришар экан, ғорларнинг бирида эски қадимий жилдга ўралган, қандайдир ёзуви бўлган қўлёзмалар топиб оладилар. Бу қўлёзмалар келгусида ўлик денгиз ёки Қумрон қўлёзмалари номи ила оламга танилади. Бу икки бола қандай нодир қўлёзмаларни топиб олганликларини билишмас эди. Аниқроғи тушунишмас эди. Шунинг учун улар Байтлаҳм бозоридаги мусулмон бир олимнинг олдига олиб боришади.
У бу қўлёзмалар сурёни тилдалигини тушиниб, тижоратчи Халил Искандар Шаҳинга мурожаат қилишларини тавсия қилади. Халил Искандар сурёний тижоратчи Жорж Шая билан боғланади. У эса қадимги Қуддус ортодоксал черкови нозири митрополит Яшуа Самуэлга олиб боради. Митропилит бу ноёб қўлёзмани қандай қимматга эга эканини тушунади ва арзон нархга сотиб олади ва митрополит Қуддусни тарк этиб, Америка қўшма штатларига йўл олади.       Шундан кейин бу қўлёзма то 1949 йилгача бедарак қолади. 1960 йилда эса Франциялик папа Роланд Дефо ва Исроиллик олим Аарон Кимбесколар таржима қилиш ишларини бошлашади. Жами 600 дан ортиқ қўлёзмалар 40000 бетдан ортиқроқ бўлиб, кўпи иброний тилда, баъзилари эса юнон тилида эди. Қўлёзмалар умри мелоддан аввалги 200 йил ва мелодий 70 йилларга тааллуқли эди. Аввалига Исроил ҳукумати қўлёзмаларни таржима қилиш ва нашр қилишга батамом қарши бўлади. Кейинчалик эса, Исроил ҳукумати ўзи ҳоҳлаган қўлёзмаларни таржимаси ва нашр этилишига кўнади. Қумрон қўлёзмаларининг жуда кам қисми чоп этилган. Баъзилари эса нашр юзини абадий кўрмасликга маҳкум этилган. Қўлёзмаларни таржима қилиш ҳайъати тузилади ва уларнинг аксарияти яъни саккиз аъзодан олтитаси яҳудийлардан иборат бўлади. Иккитаси эса насоро олимидир. Шу билан бирга таржима ишлари жуда секин олиб борилади. Исроил ҳукумати рози бўлган қўлёзмаларгина таржима қилинади. Бу жараён эса харбий сир каби жуда махфий тутилади. Улар яширишга қанчалар уринмасинлар, лекин қўлёзмаларнинг баъзилари барибир тарқалишга маваффақ бўлди. Айниқса, Димашқ васиқаси деб деб ҳам юритиладиган "Нур фарзандлари ва Зулмат фарзандалари жанги" аталмиш қўлёзма кенг оммани эътиборини тортди. Унда солиҳ муаллим ҳақида сўз боради. Ажабланарли томони шундаки, солиҳ муаллим Қуръон баён қилган Ийсо алайҳиссаломнинг қиссани ўзгинасидир. Бу қўдёзмада солиҳ муаллимнинг отасиз туғилиши, гдаклик чоғида гапириши, ёшлигида лойдан қушлар ясаб, пуфлаганида ҳақиқий қушга айланиб учиб кетиши, улғайгач пайғамбарлигини эълон қилиши ва буни исботи ўлароқ турли мўжизалар кўрсатиши, ўзига н икки ҳаворий танлаб олиши, уни ўлдирмоқни қасд этиб келганлар кўз олдидан ғоиб бўлиши ва бошқа кимса уни суратига кириб қолиши, келганлар ўша кимсани солиҳ муаллим дея тутиб олиб кетишлари ва уни ҳочга михлашлари, кейинчалик солиҳ муаллим ўзи зоҳир бўлиши ва бир неча кун улар билан бўлгандан кейин яна осмонга кўтариб кетиши. Охирзамонда яна қайта келиши ҳақида баён қилинади. Ва яна солиҳ муаллим ўзидан кейин келадиган буюк пайғамбар ҳақида ҳам башорат бергани келтирилади. Бу қисса Қуръон баён қилган Ийсо алайҳиссалом қиссасига ҳайратомиз равишда ўҳшаб кетади.
Бундан ташқари бу қўлёзмалар ичида "Иброҳим тушлари" номли қўлёзма ҳам бўлиб, бу исмли китоб борлиги ҳақида қадимий китобларда ҳеч қандай маълумот бўлмаган. Фақат Қуръон "Иброҳим саҳифалари" деб зикр қилганди холос. Бундан ташқари бу қўлёзмада ҳам Қуръон баён қилган қиссалар жуда ўҳшаш равишда келтирилган. Буларнинг ҳаммаси Исломнинг ҳақ дин, Қуръон Аллоҳ томонидан нозил қилинган илоҳий китоб, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақиқий пайғамбар эканликларига далолат қилади. Афсуски, бу китобларни яҳудий ва насоро олами апокриф ҳисоблаб, тан олишмаган. Устига-устак бошқа қўлёзмаларни яшириб, абадий ошкор этилмаслигига маҳкум қилишган. 
Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ (Инжилшунос)
25.07.2014



Сақичнинг таркибини биласизми?

Муаллиф:  Muslimaat.uz Чоршанба,

Оддий сақич - «жевачка» таркибида 7 хил қўшимча моддалар мавжуд:
1.
Сақич хамиртуруши сақичнинг асосий моддаси: каучук, тэластомер, дарахт елими, винил полимери, парафин бор.

2.
Ширинлаштирувчилар: 7 хил бўлиб, табиий бўлмагани учун ҳаммаси ошқозон-ичакда ҳазм фаолиятини бузади, қанд касаллигига замин ҳозирлайди ва ҳазмни бузади.

Бунга қўшимча равишда яна аспартам каби баъзи ширинлаштирувчилар мия фаолиятини бузади , бош айланиши, ҳушдан кетишга сабаб бўлади. Лабларда, тил ва оёқларда шиш пайдо қилади.

Аспартамнинг таркибида фениланин деган аминокислота бўлиб, унинг метаболик колдиқлари қон ва тўқималарда тўпланади. Болаларнинг ривожланаётган кўплаб органларига, миясига таъсир қилади.

3.
Табиийга яқин хушбўй ҳидлар учта бўлиб, ген технологияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, гормонал мувозанат ва баданга, руҳга таъсир қилади.

4.
Нам ушлаб турувчиглицерол. Чўчқа ёки чорвачилик маҳсулотларидан олинишининг эҳтимоли катта. Ген технологияси ва нанотехнология асосида олинади.

5.Эмульгатор - лецитин, асосан чўчқа маҳсулоти. Ўсимликлардан қилинган эмульгаторлар гени ўзгартирилган ловиядан тайёрланади. 6.Ялтиратувчи моддалар иккита бўлиб, «шеллак» ― гени ўзгартирилган ўсимликдан олинади, аллергияга йўл очади, «карноба муми» ― синтетик мум. Қоғоз ва мебель ишлаб чиқариш саноатда ишлатилади.

7. Ранг берувчи ва нам ушлаб турувчи титаниум диоксид. Е-171 нанотехнологияда ишлатиладиган асосий моддадан бири, нанопарчалар ҳолида ишлатилмоқда. Кучли нам ушлаб турувчи бўлгани учун тананиг сув алмашишига таъсир қилади.

Ялқовлик ҳам касаллик

Ундан қутулиш йўллари
Ялқовликни мириқиб дам олиш орқали енгиш мумкин. Дам олиш кунларида уйқуга тўйиш, очиқ ҳавода сайр қилиш, ўзингиз ёқтирган жойлар (кино, театр, музей)га бориш мақсадга мувофиқ.
Руҳан толиққан инсонда ҳаракатлар сустлашади, ҳолсизланади, ҳаёт ҳамда ишга бўлган қизиқиш йўқолади, оғир руҳий ҳолатлар ва ялқовлик кузатилади. Шу ўринда руҳий тушкунлик меҳнат қобилиятини йўқотишнинг асосий сабабларидан бири эканини таъкидлаш жоиз. Бу ҳолат инсон соғлиғи билан ҳам бевосита боғлиқ.
Зарур ва меъёрий таом, тоза ҳаво, жисмоний машқлар, ижобий ҳиссиётлар, қизиқарли адабиёт ёрдамида оғир руҳий ҳолатдан чиқиб кетиш мумкин.
Агар бажараётган ишингиз кераксиз ёки натижасиз бўлса, албатта, унга бўлган истак-хоҳиш йўқолади, инсон онги эса бунга қарши кураша бошлайди. Бу, ўз навбатида, инсонни сабабсиз, мақсадсиз бир ялқовга айлантириб қўяди. Бундай ҳолатга тушмаслик учун қилаётган ишнинг ижобий томонлари ҳақида ўйлаш наф беради. Ишни режалаштириб, ўзингизни рағбатлантирсангиз, натижа, албатта, сиз кутгандек бўлади.
Агарда ялқовлик сурункали руҳий касаллик белгиси сифатида намоён бўлса, унинг белгилари — сустлик, ҳар бир ишда тартибсизлик, ўз муаммоларини мустақил еча олмаслик, атроф-муҳитдан нажот кутиш билан изоҳланади. Сурункали ялқовликни фақатгина малакали психолог ёрдамида енгиш мумкин.
Кўтаринки кайфият, ишга бўлган қизиқиш ва қўйилган мақсадга интилиш орқали ялқовликдан қутулиш мумкин. Ўз вақтида дам олиш ва тўғри ташкил этилган иш жадвали ҳеч қачон ялқовликнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди.
Соҳиба РАҲМОНБЕРДИЕВА
 20/07/2014



Ривоятлар (6)

Posted on  by JM



ҚОН ва УН
Бир подшонинг уч ўғли бор экан. Ворис танлаш учун уларни синовга солибди. Катта ўғлини чақириб;
-Мана бу ҚОНУН,-дея бир китобни кўрсатибди,-унинг ҳар бир ҳарфига риоя қилишинг керак, агар риоя қилмасанг тахтдан, бойликларингдан айрилиб зиндонга кетасан, мана бу ҳам ҚОН+УН, яъни қон ва ун дебди,-икинчи томондаги нарсаларни кўрсатиб,- Қон зулм рамзи, ун бойлик рамзи. Танлаганинга қараб мен хулоса қиламан…
Ҳар уччала ўғил ҳам ҚОН ва УНни танлашибди.
Подшо хафа бўлиб ўтирган экан, маслаҳатчиси:
-Хафа бўлманг, фарзандда бўлмаса ота нишони, унда бордур бировнинг қони, болаларингиз сиз танлаган йўлни танладилар,-дебди.
-Сен ҳали менга шундай дейдиган бўлдингми?-дея шоҳнинг жаҳли чиқибди.
-Чунки сиз тахтни бирор ақлли одамга эмас, ўз болаларингиздан бирига бермоқчисиз, ана у ўзингиз ёздирган ҚОНУНда эса тахт энг ақлли одамга насиб этгай деб битилган,-дебди. Read more »






НИМА УЧУН “ИНШАА АЛЛОҲ” ДЕЙМИЗ?


Category: Жамият иллатлари
Бирoр нaрсa ҳaқидa: “Мeн, aлбaттa, эртaгa шуни қилувчимaн”, дея кўрмaнг! Иллo, “иншoaллoҳ, (Aллoҳ xoҳлaсa)” (дeнг. Бу сўзни) унутгaн вaқтингиздa (ёдингизгa кeлиши билaн) рaббингизни зикр қилинг (яъни, “иншoaллoҳ”, дeнг) вa: “Шoяд рaббим мeни бундaн ҳaм яқинрoқ тўғри йўлгa ҳидoят этсa”, дeнг! (Каҳф сураси 23-24 оятлари)

Бу оятлар бизга шариъий одоблардан бирининг таълимини бермоқда. Бу оятларда Расулуллоҳ с.а.в.га Аллоҳ таоло тарафидан Унга нисбатан одобли бўлишга иршодни кўрамиз. Биз ҳам “иншаа Аллоҳ” демай туриб, бирор нарса ҳақида “эртага қиламан” демаслигимиз керак. Чунки биз бандаларнинг барча ишларини Аллоҳ таоло яратишига эътиқод қилганмиз. Инсон бирор иш қилишни қасд қилса, ўзини ҳам яратган, у бажарадиган ишларни ҳам яратган, ғайб илмидан хабардор бўлган, келажакда нима вужудга келади-ю, нима вужудга келмаслигини яхши биладиган зот Аллоҳ таолонинг хоҳишига ҳавола қилиб “иншаа Аллоҳ қиламан” ёки “иншаа Аллоҳ бўлади” деб гапирмоғи лозимдир. Агар “иншаа Аллоҳ” дейишни унутган бўлса, кейин бўлса-да айтиб қўйсин.

Лекин биз бугун “иншаа Аллоҳ” ёки “Худо хоҳласа”ни қандай қўллаяпмиз.Бу сўзлар алдаш учун, ортга суриш учун ёки бировни умид қилдириш учун ишлатиладими?

Бугунги кунда кўпинча мазкур сўзларни нотўғри маънода қўллайдиган бўлиб қолдик. Аслида ўйлаб кўрадиган бўлсак, бу сўзлар иймон тақозосида ишлатиладиган сўзлардир. Лекин бугун амалий татбиқда салбий маънода яъни, бировни алдаш ёки ишни ортга суриш ё шу ишни умуман қилиш нияти бўлмаса ҳам “иншаа Аллоҳ қиламан”, “иншаа Аллоҳ бўлади”, “Худо хоҳласа...”, “насиб...” деб қўлланилмоқда.

Бу сўзларнинг бундай салбий маънода кенг тарқалиши Қуръони каримнинг маъносига хилофдир. Худди шу “иншаа Аллоҳ” каби салбий маънода “тақдир экан”, деб иймон тақозасидаги сўзни нотўғри қўллашлик кўпайиб бормоқда. Агар: Нима учун қилмадингиз?, деб сўралса, ўзи шу ишни қилишга ҳаракат қилмаган бўлса ҳам “Аллоҳ хоҳламаган экан-да”, ёки “Тақдир экан-да”, деб жавоб бериладиган бўлиб қолди.

Қуйида бугунги кунда мазкур сўзларнинг нотўғри қўлланаётганига баъзи мисолларни келтириб ўтамиз:

Масалан: Баъзида хотин эридан бирор нарса олиб келишини сўраса, ўйламай ёки олиб келиш нияти бўлмаса ҳам вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида “иншаа Аллоҳ” ёки “Худо хоҳласа” деб жавоб беради. Лекин шу нарса олиб келинмайди. Агар сабаби сўралса, “иншаа Аллоҳ” дегандим-ку, Худо хоҳламабди-да, дейди.

Ёки ўғил отасига велосипед олиб беринг деса, ота олиб бермаслигини билиб туриб, “Худо хоҳласа олиб бераман ўғлим” деб ваъда қилаверади, лекин ваъдасининг устидан чиқиб велосипед олиб бериш хаёлига ҳам келмайди. Бу нарса эса фарзандларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.

Ёки бир киши дўстига “худо хоҳласа, эртага эрталаб соат тўққизда кўришамиз” деса, кечки тўққиз ҳам бўлади, лекин ҳалиги дўстидан дарак йўқ. Гўё “иншаа Аллоҳ” деса ваъдасини бажармаса ҳам бўлаверади, деб ўйлайди.

Агар баъзи бир кишиларга “намоз ўқинг” дейилса, “иншаа Аллоҳ, худо хоҳласа ўқийман” дейди. Лекин ўзининг ўқишга истаги йўқ. Натижа ҳам шунга кўра бўлади. Ушбу ўринларда “худо хоҳласа” лафзи ўз маъносида қўлланилмайяпти. Қолган ишларни ҳам шунга қиёс қилаверинг.

Бугун ҳаётимиздаги барча муваффақиятсизликларни “иншаа Аллоҳ”га боғлаб қўйдик. Гўёки Аллоҳ таоло бизга муваффақиятсизликни ирода қилган.

Нима учун “иншаа Аллоҳ” деганимиздан кейин ўзимиз ҳаракат қилиб, уриниб кўрмаймиз?. Унинг ўрнига эриниб, Аллоҳ шуни ирода қилган экан-да, деб қўя қоламиз.

Ҳатто шундай ҳолатга тушиб боряпмизки, биров биздан ёрдам сўраб келганда: “Худо хоҳласа бўлади” деб жавоб берсак, гапимизга ишонмай, ишим битмас экан-да деб, умидни узиб, бошқа ердан ёрдамни излайдиган бўлиб қолишди. Наҳотки сўзимизнинг шунчалик қадри йўқолиб кетган бўлса?

Шунинг учун бўлса керак, бозордаги бирор нарса ёқиб қолса, сотувчига сотмай туринг, буни мен олдим, ҳалироқ пулини бериб олиб кетаман десак, сотувчи бизнинг лафзимизга ишонмай, лафзидан қайтиб қолмасин деб: “закалад” беринг дейдиган бўлиб қолди. Биз ҳам “закалад” берган бўлсак, пулимиз куйяётгани учун мажбуран оладиган, агар “закалад” бермаган бўлсак, лафзимизга ёки ваъда берганимизга эътибор қилмай олмай ҳам қўяверадиган бўлиб қолдик. Лафзимизнинг қадри қаерда қолди?

Ривоят қилинишича лафзига ўта мустаҳкам бир киши бўлган экан. Бир куни уйини сотадиган бўлиб қолибди. Уйининг нархи ўттиз минг экан. Харидор билан савдо қилаётган пайтда янглишиб уч минг деб юборибди ва шунга ақд боғлабди. Ёнидагилар у кишига: сиз адашиб уч минг дедингиз-ку, сўзингиздан қайтинг, ақдни бошқадан ўттиз мингга боғланг, дейишибди. У киши эса: Йўқ, менинг лафзим ўттиз мингдан қиммат туради, деган экан.

Аслида инсон бирор ишга “иншаа Аллоҳ” дейишдан олдин ўша ишни қилишга ўзи қатъий ишонган ва қасд қилган бўлиши лозим. Лекин уни қилишдан инсоннинг ихтиёридан ташқари бўлган бирор бир сабаб тўсиб қолиши мумкинлигини ҳис қилиб, “Иншаа Аллоҳ” дейиши керак.

Демак ҳаётимизни барча нарсани яратган зотнинг хоҳишига кўра интизомга солишимиз бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Бу билан кучли ирода ила қувватланган бўламиз. Модомики биз “иншаа Аллоҳ” дегандан сўнг Аллоҳ таолонинг қонуни бўлган сабабларни тутсак, ўзимиз ҳам ҳаракат қилсак, натижалар биз қилган ҳаракатнинг тескариси бўлиб чиқмайди. Бунинг учун афсус надомат ҳам чекмаймиз ва албатта ўйлаганимиз амалга ошади.

Хулоса шуки, мусулмон киши бирор ишни бажаришга ваъда қилса аввало “иншаа Аллоҳ” ёки “Худо хоҳласа” деб ваъда қилсин ва шунга биноан ўзи ҳам ҳаракат қилсин. “Худо хоҳласа” дегандан сўнг агар ўзи шу ишни бажаришга ҳаракат қилмаса, у ваъдасига хилоф қилувчи ва ёлғончи бўлади. Энг ёмони сўзининг қадри қолмайди, унинг рост сўзига ҳам биров ишонмай қўяди. Натижада Аллоҳ таолонинг ва халқнинг назаридан қолади.



Қудратуллоҳ Сидиқметов




Аксирдим, алҳамдулиллаҳ!..



Муаллиф: | 01 Май 2014


“Аллоҳ таоло аксирганни севади, эснаганни ёмон кўради”
(Бухорий ривояти)

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аксириш бурун тешиги ҳамда нафас мускулларининг тебранишли ҳаракати билан ҳавони бир онда оғиз ва бурундан чиқариш ҳодисаси. Аксириш билан вужудимизда:
- Мия ва юрак томирлари кенгаяди;
- Кўзёши каналлари очилади;
- Оддий нафас олиш билан чиқмаган ўлик ҳаво чиқиб кетади;
- Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади);
- Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.




Кўпчилигимиз жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Мисол учун, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.
Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, аксириш жараёнида кўзлар косасидан чиқиб кетиши мумкин экан.





Ҳамд айтиш

Аксирганда “Алҳамдулиллаҳ” дейиш Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тавсиялари. Бу ҳақида ҳадиси шарифларда бундай дейилади: “Сиздан бирингиз аксирган пайтида “Алҳамдулиллаҳ” десин...” (Бухорий ривояти);
“Аксирганда Аллоҳга ҳамд айтиш ҳар дардга даводир” (Ҳоким ривояти).
Аксирганда ҳамд айтиш билан вужудимизга берган енгиллиги, бир он тўхтаган юрагимизнинг яна ишга тушириб, ҳаётга қайтаргани ва юқорида санаб ўтилган кўплаб фойдалар учун Аллоҳга шукрона келтирамиз.
Демак, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аксирган кимсанинг Аллоҳга ҳамд айтиши хусусида қатъий кўрсатма берганлар. Ҳатто унутган кишига буни эслатиб қўйишни вазифа қилганлар: “Аксириб, ҳамд айтмаган кишига эслатиш учун “Алҳамдулиллаҳ” денг! Чунки аксирганнинг ҳамд айтиши ҳар дардга даводир” (Дайламий ривояти).


Жавоби қандай бўлади?

“Сиздан бирингиз аксирганида “Алҳамдулиллаҳ”, десин. Ёнидагилар ҳам унга “Ярҳамукаллоҳ” (Аллоҳ сенга раҳм қилсин), деб айтишсин. Аксирган ҳам бунга жавобан “Яҳдина ва яҳдикумуллоҳ” (Сизу бизга Аллоҳнинг ҳидояти бўлсин), десин” (Абу Довуд ривояти).
“Ширъа”да келтирилади: “Аксирганга ташмид айтиш тиш ва қулоқ оғриғидан сақлайди”.
“Ярҳамукаллоҳ” дейиш ташмид деб номланади. Мўминлар орасида меҳр-муҳаббат ёйилиши ва Аллоҳнинг раҳматига васила бўладиган ташмиднинг аҳамияти ҳадиси шарифда шундай билдирилади: “Алҳамдулиллаҳ”, деган кишига “Ярҳамукаллоҳ”, дейиш мўминнинг мўминдаги ҳақларидандир” (Бухорий ривояти).
Анасдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларида икки киши аксирди. Жанобимиз улардан бирига “Ярҳамукаллоҳ”, дедилар, иккинчисига айтмадилар. Иккинчи киши деди:
– Фалончи аксирди, унга “Ярҳамукаллоҳ” дедингиз, аммо менга айтмадингиз.
– У одам “Алҳамдулиллаҳ”, деди, сен эса ҳамд айтмадинг, – жавоб бердилар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)” (Бухорий ривояти).
Аксирган кишига “Соғ бўлинг!” дейиш
Акса урган кишига “Соғ бўлинг!” дейиш, аксирган пайтда юрак бир тўхтаб, кейин яна уриб кетиши кўзда тутилса, мантиқ жиҳатидан тўғри келади. Аммо “Алҳамдулиллаҳ” дейиш билан Аллоҳга шукрона айтган ва суннатга амал қилган бўламиз. Бу эса бизга савоб қозондиради.


Давомли аксирган кишига...

Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Биродарингизга уч мартасида ташмид айтинг, ундан ортиқ аксирса, тумов бўлибди” (Абу Довуд).
Термизийдан ривоят қилган ҳадисда эса шундай дейилади: “Аксирган кишига уч мартасида ташмид айтинг. Кейингиларига хоҳланг, ташмид айтинг, хоҳламасангиз, йўқ”.

Одоблари

Аксирганда қаттиқ овоз чиқиши ва атрофга майда туфукчалар сочилиши табиий. Бунинг олдини олиш учун киши оғзини қўли ёки бирор нарса билан тўсиши ҳам саломатликка фойда, ҳам одобга тўғри келади.
Абу Ҳурайра айтадилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аксирганларида қўллари ёки рўмолча билан муборак оғизларини тўсар, шу билан овозларини пасайтириш ва оғизларини беркитишга ҳаракат қилардилар” (Термизий ривояти).
Буларнинг барчаси намоздан ташқарида аксиришга тегишли. Намоз ичида аксирган кишининг овоз чиқармай “Алҳамдулиллаҳ” дейиши, намозига зарар бермайди. Аммо аксирган кишига намоздаги кишининг ташмид айтиши намозни бузади (Абу Довуд ривояти).


Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи
тайёрлади


Мубоҳ амаллар

“Мубоҳ” сўзи луғатда “рухсат берилган” маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда мубоҳ, деб қилиш ёки қилмаслик бандалар ихтиёрида бўлган амалга айтилади. Шариат мубоҳ амалларга буюрмайди, ўз навбатида уни қилишдан қайтармайди ҳам. Мубоҳ амалларга банданинг ейиш, ичиш, ухлаш, никоҳланиш каби ижтимоий соҳага оид ишлари киради. Бу ҳақида бирон буйруқ ёки қайтариқ йўқ. Чунончи, “сизлар овқатланишларингиз шарт” ёки “ухламасангиз бўлмайди” ё бўлмаса, никоҳланиш сизларга фарз” деган амр йўқ. Бунга сабаб шуки, бу ишлар инсоннинг табиий эҳтиёжларидан келиб чиқиб амалга оширилади. Аллоҳ ва Расули мубоҳ амалларда ҳалоллик асосида иш юритишни, ҳаромга ўтиб кетмасликни буюрган. Масалан, Аллоҳ бандаларни ҳалол ва покиза нарсаларни истеъмол қилишга буюрган, маст қилувчи ичимликлар ичишдан қайтарган. У Зот ва Расули мўминларни зинодан қайтарган ва жуфти ҳалоли билан иноқ яшашга буюрган.
Юқорида мубоҳ ишни қилган банда савоб олмаслиги, шу билан бирга гуноҳкор ҳам бўлмаслиги айтиб ўтилди. Лекин мубоҳ ишларни холис ният билан Аллоҳ учун, ибодат мақсадида қилинса, савобга эришилади. Масалан, ибодатга қувват бўлсин, деб таом ейиш ибодат. Солиҳ амаллар қилишга қувват бўлиши учун дам олиш ҳам ибодат. Солиҳ фарзанд қолдириш учун уйланиш ҳам ибодат саналади.
Бухорий, Муслим, Аҳмад ва Табаронийлар Абу Зарр розийаллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир тасбеҳ – садақа, ҳар бир такбир – садақа, ҳар бир таҳмид – садақа, ҳар бир таҳлил – садақа, амру маъруф – садақа, наҳий мункар – садақа, биронтангизнинг ўз аёли билан жинсий муомала қилиш – садақа”, дедилар.
Бундан келиб чиқадики, агар ният холис бўлса, мубоҳ амаллар ҳам ибодатга айланади. Шу маънода имом Нававий: “Агар банда аёлининг ҳақини адо этиш, унга яхши муомала қилиш, солиҳ фарзанд талаб қилиш, ўзини ва завжасини ҳаромдан, номаҳрамларга назар солишдан тийиш учун жимоъ қиладиган бўлса, бу ибодат бўлади”, деган.
Мубоҳ амаллар банда ихтиёридаги иш эканини билиб олдик. Аммо бу ишларни тарк қилиш бандани ҳалокатни олиб борса ёки унга бирон зарар етказса, у ҳолда мубоҳ ишни тарк қилиш ҳаром бўлади. Масалан, имкони бўла туриб очдан силласи қуригунича ёки жуда оғир аҳволга тушиб қолгунича овқатланмасдан юриш мумкин эмас. Шунингдек, қуввати кетиб, ҳолсизланиб қолгунича бир неча кун давомида ухламасдан юриш ҳам жоиз эмас.
Мубоҳ саналган ишлар ҳам меъёрида бўлгани маъқул. Акс ҳолда бу ишларнинг кўпайиб кетиши банда қалбининг қорайиши, ғафлатга тушиши ва соғлиғига зарар етишига сабаб бўлади. Масалан, ҳаддан кўп овқат ейиш ҳам маънавий, ҳам тиббий тарафдан зарарли. Кўп ухлаш ҳақида ҳам шуларни айтиш мумкин.
Хуллас, шариатимизда мубоҳ деб қаралган амалларни бажаришда аввало ниятни холис қилиш, уни ҳалоллик билан бажариш ва бунда албатта меъёрни унутмаслик талаб этилади.

Манба: .muxlis.uz

Юрак хасталар рўза тута оладими?

27.06.2014 17:47
БосмаPDF
Ҳар йили Рамазон кириши билан бемор кишилар ва уларнинг яқинлари рўза тутиш ёки тутмаслик борасида бир тўхтамга келолмай қийналишади. Рўза қайси касалликларнинг оғирлашиши ёки енгиллашишига омил бўлишини билишга қизиқишади.
Юрак билан боғлиқ касалликлар:
Юракка боғлиқ касаллиги бор беморлар учун рўза тутишнинг жуда катта фойдаси бор. Лекин маълум вазиятлар бўладики, у вақтда рўза тута олмайдилар.
Қон босими кўтарилиши. Рўза тутиш қон босимининг кўтарилишини даволашда фойдали ҳисобланади. Рўза тутиш натижасида вазн камайиб, қон босими тушади ва бир маромга келади. Шунингдек, таровиҳ ва таҳажжуд каби намозлар билан машғул бўлиш юқори қон босимини туширади.
Юрак фаолияти кучсизлиги. Юрак яхши ишламаслиги жиддий бўлган беморларга рўза тутмаслик тавсия қилинади. Чунки улар пешоб ҳайдовчи ва юрак мушагига қувват берувчи дорилар ичиши керак бўлади. Кўп ҳолатда шифохонада ётиб даволанишга ҳам эҳтиёж сезилади.
Аммо ҳолати яхшиланса ва кичик дозали дори кифоя қилса, рўза тутиши мумкин бўлади. Бу борада шифокор билан маслаҳатлашиб, рўза тута олиши ёки тута олмаслигини аниқлаб олиш лозим.
Стенокардия. Стенокардия одатда юрак мушагини озиқлантирувчи тож (коронар) қон томирининг торайишидан келиб чиқади. Касаллик белгилари дори истеъмол қилиш билан бир маромда бўлса ва бемор юрак оғриғидан шикоят қилмаса, рўза тутиши мумкин. Шифокордан дорининг белгиланган вақтини ўзгартириш мумкинлигини аниқ сўраб олиши лозим.
Инфаркт. Инфаркт касалига йўлиққани аниқланган беморлар, асосан, касаллик даврининг дастлабки олти ҳафтасида рўза тутмайдилар. Лекин бемор соғая бошласа ва доимги ҳаётига қайта бошласа, рўза тутиши мумкин бўлади.
“Оила даврасида”рўзномасидан




Рўзанинг фойдалари
Рўзанинг рўзадор шахсий сифатларига берадиган фойдалари ҳақида сўзлар эканмиз, сабр сифати ҳақида гапирмай ўтиб бўлмайди. Рўзадор кишида сабр- матонат сифати пайдо бўлиши, мустаҳкамланиши ҳатто рўзага душман бўлганлар ҳам рад қила олмаганлар. Инсон ўз ихтиёри билан оч қолиши, ташна бўлиши, шаҳватдан ўзини тийишини ва бу ҳолат бир ой давом этиши инсонда сабрли бўлиш сифатини кучайтиради. Ҳозирги кунимизда эса бу жуда ҳам керакли сифатдир. Агар тузикроқ мулоҳаза қиладиган бўлсак, бугунги кунимизда одамлар бошига тушаётган кўпгина мусибатлар айни сабрсизликдан бўлмоқда. Айниқса кишиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан, турли ичимликлардан ўзларини тия олмасликларидан келиб чиқмоқда. Эркак ва аёлларнинг ўз шаҳвоний ҳисларини тия олмасликлари оқибатида келиб чиқаётган бало-офатлар ҳамманинг кўз ўнгида яққол кўриниб турибди.
Ана шундан, рўза орўали топадиган ва сайқалланадиган шахсий сифатларга ҳар лаҳзада муҳтож эканлигимизни билиб оламиз. Бунинг устига инсон умри давомида турли фавқулодда ҳолатларга тушиб туришини ҳам қўшсак мазкур фойдаларнинг аҳамияти яна ҳам ортади. Шарқ адабий меросимизда бунга кўплаб мисоллар келтирилган. Ана ўша мисолларидан бирида икки киши зиндонга солингани улардан бири семиз ва баўувват, иккинчиси озғин ва кучсиз кўрингани, овқатсиз қолишганидан сўнг семиз одам ҳалок бўлиб, озғин одам тирик қолгани, суриштириб кўрилса озғин рўза тутишга одатланган одам эканлиги ҳақидаги қисса ҳам бор. Бунга ўхшаш ҳолатлар инсон ҳаётида доимо такрорланиб туришини эсласак, рўза ҳар бир киши учун зурурлиги ишончимиз яна ҳам ортади.
Рўзадан ҳосил бўладиган шахсий сифатлардан яна бири раҳм-шафқатли бўлиш сифатидир. Рамазони шариф ойининг биринчи ўн кунлигини Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам раҳмат ўн кунлиги деб эълон қилганлар. Бу нафақат Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳмати, балки бандаларнинг бир-бирларига раҳмли-шафқатли бўлишини ҳам ўз ичига олади.
Рўза тутган одам биров билан сўкишмаслиги, урушмаслиги қаттиқ тайинланишидан мақсад ҳам шу. Ўз ихтиёри билан оч қолган, ташна бўлган одамда ўз-ўзидан раҳм-шафқат ҳислари уйғонади. Ўзгаларга яхшилик қилиш туйғулари кучаяди. Буни рўза тутган ҳар бир одам дарҳол мулоҳаза қилади. Айниқса очлик ва ташналикни ўз танасида синаб кўрган шахс, турли сабабларга кўра доимо оч қолганларга раҳм-шафқат қилиш лозимлигини тўла тушуниб етади. Шунинг учун ҳам, рўзадорлардан оч-ялонғоч, бева-бечора, камбағал-мискинлар фойдасига хайр-садақа қилиш кўпаяди.
Бугунги кунда меҳр шафқатга, раҳмдилликка ва хайри эҳсонга муҳтож кишилар қанчалик кўп эканликларини ҳисобга оладиган бўлсак, рўзанинг аҳамияти яна ҳам ортади.
Бунинг устига рўза туфайли мусулмонлар ичида ўзаро тенглик, биродарлик, меҳрибонлик алоқаларини яна ҳам ортади. Бой-бадавлат кишилар, подшоҳ ва ҳокимларнинг саройлари-ю қасрларида ҳам, камбағал, бева бечораларнинг кулбаларида ҳам бир хил ҳолат, бир хил руҳоният ҳукм суради. Балки, сарой ва қасрларнинг эшиклари очилиб, камбағаллар ичкарига таклиф этилиб, азиз ва мўътабар меҳмонларга айланадилар. Ёки аксинча бўлиб бойлар, амирлар, ҳокимлар бошларини эгиб, камбағал, бева-бечораларнинг кулбаларига ифторлик, хайр-садақа, закотларини кўтариб бориб, Аллоҳ учун қабул қилишларини сўрайдилар. Камбағалларнинг қорнини тўйдириши, устини бут қилиш, келажакка жамғарма тўплаб олиш ишларига ёрдам берадилар. Рамазон шарафида ўта сахий бўлиш Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидир.
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам энг сахий одам эдилар. У кишининг энг сахий бўлишлари Рамазонда бўлар эди", дейилган. Биз Рамазоннинг фойдалари ҳақида денгиздан бир томчисини айтиб ўтдик холос. Аллоҳ таоло барчамизни Рамазоннинг ҳамма фойдаларидан манфаатланишга насиб этсин





Исо алайҳиссалом уйланганми?

E-mailБосмаPDF
Римда бўлиб ўтаётган қибтийлар тадқиқотининг 10 халқаро конгрессида Ҳарвард илоҳият мактабининг профессори Карен Кинг сенсацион ҳужжатни тақдим қилди. Кинг хоним тақдим этган сарғайиб кетган папирус парчаси тахминан милодий 4 асрга оидлиги айтилмоқда. Папирусда қадимги қибтий – мисрлик насронийлар тилида ёзилган матнлар мавжуд. Матн маъноларида Исо алайҳиссаломнинг аёли бўлганига ишоралар бор. Парча унчалик катта эмас. Ҳарвард университетининг “The Harvard Gazette”си хабар беришича, унинг ҳажми 4х8 сентеметр атрофида. Бу тўғри бурчак шаклдаги парчада қўл билан ёзилган саккиз қатор (тўққизинчи қатордаги ибора излари ҳам бор) ибораларнинг парчалари бор. Парчада қуйидаги сўзлар бор: “...йўқ, Марям бунга лойиқ...”, “...у (аёли) менинг ўринбосарим бўлади...”. Энг эътиборга лойиқ иккита жойида: “Исо уларга: “Менинг аёлим...” “менга келсак, мен у билан (аёли) ...учун яшайман...”.

Шундай қилиб, еттита қаторнинг тўрттасида: Исо алайҳисалом магдалиналик Марямга уйланганлигига ишора бор. Сенсация муаллифи Карен Кинг топилган ёзма ёдгорлик ҳақида хабар бериб, жамоатчилик эътиборига ажойиб сўзларини ҳам ҳавола қилди. Бу парчани “Исо аёлидан хушхабар” ҳам деб атади. Лекин берган изоҳларига хулоса қилишга шошилаётгани йўқ. Карен хоним Масиҳ оиласи ҳақида зикр қилинган ва муаллифи номаълум бўлган бу матн парчасини тарихий ҳужжат эмаслигини айтди. Аммо Исонинг уйланмагани ҳақида гувоҳлик берадиган бирон нарса ҳам йўқ, дейди Карен хоним.

Мисршунос ва папируслар бўйича катта нуфузли мутахассислар дастлабки ўтказилган тадқиқотлардан сўнг мазкур қибтийча папирус иккинчи асрда ёзилган асл нусха экани тасдиқлашди.

Парча орқасида ҳам 6 қатор борлиги аниқланди. Афсуски уларни тўлиқ ўқишнинг имкони бўлмади. Шундай бўлсада бу парча ўзига яраша илмий қадрга эгадир. Масалан, парча қағоздан эмас, балки қадимги китобдан йиртиб олинганлиги исботланди.
Дэн Браун сирдан воқиф эдими?

Папирус қаердан ва қандай топилгани маълум эмас. Карен Кинг хоним папирусни исмини ошкор қилмаган хусусий коллекционердан олганини айтди. У қадимги ёзма парчани 1980 йилларда Берлиндаги Free University мисршунослик факультети профессори, марҳум Герхард Фехт тарафидан ёзилган мактуб билан бирга тақдим қилган. Профессорнинг сўзларига кўра, папирусдаги матн Исо алайҳиссалом уйланганлик фаразини тасдиқлаши мумкин.

Катта шов-шувга сабаб бўлган "Код да Винчи" муаллифи Дэн Браун мазкур папирус борлиги ҳақида билганми? Эҳтимол билгандир. Асарнинг айнан ўша жойи ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотган эди. Муаллиф ўз асарида Исо алайҳиссаломни айнан магдалинлик Марямга уйлангани ҳақида катта ишонч билан ёзади. Эҳтимол у қандайдир ҳужжатларга суяниб, ўз асарини ёзгандир.

Албатта, Браун асарида папирус ҳақида лом-мим демайди. Бироқ, папирус 30 йилдан ортиқ давр ичида ҳеч қаерда зикр қилинмаганлиги ҳам ажабланарлидир. Қандайдир сир бор бўлса керак... Кинг хонимнинг фикрича, “Исо аёли хушхабари” устида тадқиқотлар давом этади. Масалан, ёузувлар ёзилган сиёҳ ўрганилади ва мазкур ҳужжат асл нусха экани бўйича барча шубҳалар бартараф қилинади.

Эҳтимол йўқолган сўзлардаги ибораларни қайта тиклашади. Рентген нурларидан фойдаланишга асосланган тиклаш бўйича методикалар мавжуд. Ким билади дейсиз яна қайсидир номаълум коллекционер ҳам йўқолган матннинг бошқа парчаларини ҳам ўз қўли билан олиб келиб қолар.
Абу Муслим
Интернет маълумотлари асосида
Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз. Ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оят-мўъжиза келтирган эмас. Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир.
Яъни, сенинг оддий башар бўлишингнинг ажабланадиган жойи йўқ. Биров, бу ўзимизга ўхшаган одам экан, унга иймон келтирмайман, агар фаришта бўлганида иймон келтирар эдим, дейишга ҳаққи йўқ.
«Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз».
Биз доимо оддий одамларни Пайғамбар қилиб келганмиз, фаришталарни эмас. Ўша сендан олдин ўтган Пайғамбарларнинг ҳам сенга ўхшаб оиласи, бола-чақалари бўлган.
Раъд сураси, 38-оят (Тафсири Ҳилолдан)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан: ҳаё, хушбўй сепмоқлик, сивок ва никоҳ», дедилар».

Аҳмад ва Термизий яхши санад билан ривоят қилган.
Шарҳ: Аллоҳ таолонинг Расуллари У Зот яратган бандаларнинг энг сарасидирлар. Улар турли замонларда турли халқлар ичидан танлаб олинган етук инсонлар ҳисобланади. Пайғамбарлар Аллоҳнинг инояти ила илоҳий кўрсатмаларни бандаларга етказиб, уларни ҳаётга татбиқ қилишни кўрсатиб берган зотлардир. Уларни турли хато ва гуноҳлардан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақлаб турган ва у зотларнинг ҳаётлари умматларига ўрнак бўлган.
Шунинг учун уларнинг суннатларига, хусусан, барчаларига хос бўлган суннатларга амал қилиш ҳар биримиз учун ўта муҳимдир.
Ушбу ҳадиси шарифда Одам алайҳиссаломдан тортиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача барча Пайғамбар алайҳиссаломларнинг суннатлари бўлган тўрт нарса ҳақида сўз кетмоқда:
1. Ҳаё.
Ҳаё инсонни бошқа жонзотлардан ажратиб турадиган улуғ сифатлардан бири. Ҳаё инсонга зийнат ҳисобланиб, у пайғамбарларнинг ҳаммаларига хос муштарак сифат бўлган.
Шунинг учун ҳар бир мўмин ҳаёли бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу ўта муҳим сифат ҳақида, Аллоҳ хоҳласа, ахлоқ китобида алоҳида сўз юритамиз.
2. Хушбўй сепмоқлик.
Хушбўйлик кишига завқ беради, очиқ табиатлик, қувонч келтиради. Хушбўйлик инсон табиатига ижобий таъсир этадиган нарсадир.
Исломда ҳар бир нарсанинг хушбўй бўлишига катта эътибор берилади. Сассиқ, қўланса ҳидни йўқотишга ҳаракат қилинади. Чунки бу барча Пайғамбар алайҳиссаломларнинг суннатларидир, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир.
3. Сивок.
Сивок ҳақида таҳорат китобида керагича сўз юритганмиз. Ҳозир сивок, яъни, оғизни, тишни тозалаб юриш барча Пайғамбар алайҳиссаломларнинг суннатлари эканлигини билмоғимиз керак.
4. Никоҳ.
Аллоҳ таолонинг барча Пайғамбар алайҳиссаломларини бирлаштириб турувчи суннатлардан яна бири никоҳдир. Бу иш энг муҳим суннатлардан ҳисобланади. Аксинча, Аллоҳ таоло уни ҳамма Пайғамбарларига раво кўрмас эди. Бу эса ўз навбатида никоҳга алоҳида аҳамият берилиши лозимлигини билдиради.

“Ҳадис ва Ҳаёт”, 13-жилд
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф



Марҳабо, эй Рамазон!

Ҳамма-ҳаммаларингизни  улуғ Рамазон ойи ташриф буюрганлиги муносабати билан чин дилимиздан муборакбод этамиз!

Бизга сон-саноқсиз неъматлар ато этган, Ўзи яхши кўрадиган бандалар қаторига олиб, қалбимизга имон чўғини ташлаган, Исломни дин қилиб берган, Рамазон ойи рўзасини унинг бир устуни айлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз!

Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, У Зот Рамазон ойида замонлар ўтиши билан мўъжизаси камаймайдиган, кўп такрорлаш билан эскириб қолмайдиган, авлодлар алмашиши билан бирон ҳарфи алмашмайдиган, қалбларнинг нури, кўнгиллар сурури, ҳукми абадий, адашганларга ҳодий, зулматда нур бўлган бир Китобни нозил этди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойини бандаларига покланиш, Ўзига яқинлашиш, савобларни кўпайтириш муддати айлади, унда минг ойдан яхшироқ Кечани яширди ва бу муборак ойга Бугун бизни соғ-саломат етказди.

Сўнгра, Аллоҳнинг омонатини-динини инсонларга тўла-тўкис етказган, унинг устунларини барпо қилиш йўлида чексиз жонфидоликлар кўрсатган, Рамазоннинг фазлини, қадрини билган, сўнгги нафасларига қадар биз умматлари учун қайғурган Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли байтларига ва асҳобларига салавот ва саломлар ёғилсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва баракотуҳ!
 28.06.2014




Рўзадор ярим найча қон берди ...
Савол: Рўзадор рамазон ойида ўнг қўлидан ярим найча (пробирка) миқдорича таҳлил учун қон берган бўлса, рўзаси бузиладими?
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 210):
Таҳлил учун юқоридаги миқдорда қон бериш билан рўза бузилмайди, балки уни афв қилинган. Чунки у қон эҳтиёж учун олинади ва пок шариатимизда кўрсатилган рўзани очувчи нарсалар қаторига кирмайди.

Манбаъ: Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд
27.06.2014

Дунёдаги энг афзал ўнта табиб

Муаллиф:  Muslimaat.uz Чоршанба, 04 Июн 2014 13:58

1. Қуёш нури

2. Кўп сув ичиш

3. Тунда тиниқиб ухлаш

4. Тоза ҳаво

5. Кундалик ярим соатлик пиёда юриш

6. Тўғри овқатланиш

7. Қуръони Карим тиловати. У руҳнинг озуқасидир. Уни тарк қилиш мумкин эмас.

8. Асал

9. Қора зира

10. Яхши ва ёмон қадарга рози бўлиш ва қаноат қилиш, Ла илаҳа иллаллоҳ билан нафас олиш, нафсни Астағфируллоҳни айтишга чақириш, озор етганда «Алҳамдулиллаҳ», ажабланганда «Субҳаналлоҳ» ва хурсанд бўлганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш, хафа бўлганда «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун»ни айтмоқ

 24.06.2014q




Пешиндаги Уйқуга очиқ хат!

Умримнинг энг ширин дамларини тортиб олаётгандек кўринардинг! Ўртоқларим билан энг қизиқ ўйинимизнинг энг муҳим жойида пайдо бўлардинг. Ҳамма нарсанинг белига тепиб, аждарҳодек комингга тортардинг бизни. Сен кетганингдан кейин нима ўйнаганимизни, қаерга келганимизни эслолмай чалкашиб кетардик. Биринчи марта сўкинганимда ҳам сени сўккан бўлсам керак ҳойнахой. Ёки унда ҳали сўкинишни билмасмидим? Хуллас, сени ёмон кўрардим, жуда ёмон кўрардим, эй Пешиндаги Уйқу!

Мактабга чиқиб сендан қутулганимга хурсанд бўлдим. Сени унутдим. Сени шунчалик ёмон кўрганимдан, бир неча йил борлигингни ҳам билмай яшадим. Шунчалик хафа бўлганман шекилли, ҳаётимдан бутунлай ўчириб ташладим. 

Университетни битириш арафасида сени эслагандим. Ўшанда, америкаликларга ҳамма масалада ҳавас қилиш касалига йўлиққанимда, Америка маркази Нью Йорк шаҳрида сенинг қадринг нақадар баланд экани, Нью Йорк марказидаги Манхэттен бизнес районида казо-казо ишбилармонлар учун «Метронапс» фирмасида иш кўрсатишинг мени ажаблантирганди. Ҳатто ўша фирмангнинг расмий интернет саҳифаси 'www.metronaps.com'да сени қанчалик мақтаб ёзишганига ҳайрон бўлгандим. Сен билан 20 дақиқа учрашиш учун америкаликлар 14 доллар тўлашаётганини ўқиб кўзларимга ишонмагандим. 

Гарчи мени бутунлай ташлаб кетган бўлсанг-да, охирги вақт сени тез-тез учратадиган бўлиб қолдим. Охирги уч йил Хитойда ишладим, у ердагиларнинг сени ҳар куни канда қилмай зиёрат қилишлари мени лол қолдирди. Ҳатто обрўли ташкилотларнинг расмий одамлари қабулига кирганимда ҳам, хонанинг бир чеккасида сенинг асбоб-ускуналаринг – йиғма кроват ва юмшоқ ёстиққа кўзим тушарди. Тушликдан кейин иш юзасидан биронта хитойликни топа олмай қийналганимда, уларнинг офислари ичидан қулфланган, телефонлари ўчирилган эканини кўрганимда, ҳаммасининг сен билан дийдорлашишаётганини сездим. Улар-ку майли, ҳатто офиси ва кровати йўқ кўчадаги оддий ишчилар ҳам сен келганингда ерга узала тушиб кутиб олишлари хавасимни келтира бошлади. Шунча вақт бунга эътибор бермаган эканман, балки Хитойнинг бу қадар тез суръатда ривожланаётганига уларнинг сенга бўлган катта ҳурмати сабабдир, эй Пешиндаги Уйқу?! 

Яқинда Грецияда тадқиқот ўтказишибди. «Си-Эн-Эн»нинг хабар беришича, 23 минг киши иштирок этган тадқиқот сенинг мижозларингда юрак ишлаши яхшиланганини кўрсатган. Пешинда ухлаб олган одам билан пешинда ухламаган одамнинг фарқи катта бўлишини ҳатто ғарб ҳам тан ола бошлади, шунчалик обрўйинг ошиб кетдими? 

Ўша грекларнинг айтишича, юракнинг яхшиланишидан ташқари, сен иш унумини ҳам оширганинг ва асабийлашиш ҳолатларини ҳам кескин камайтирганинг кузатилган. Мен эса қадрингга етмабман, сени бекор ранжитибман! Сен-ку майли, сал қолса Тунги Уйқуни ҳам бутунлай қувиб солмоқчи эдим. Битта америкалик олимнинг гапига қараганда, «тундаги уйқу бизга ғор давридаги одамлардан қолган мерос» эмиш. Гуёки ғор давридаги одамлар кечаси ташқарига чиқишса, ёввойи ҳайвонларга ем бўлишдан қўрқиб, қоронғу тушиши билан ғорларга беркиниб олишган ва ўзларини ухлашга мажбур қилишган экан. Шунинг асоратида бугунги одамзод кечаси ухлашга одатланиб қолганмиш. «Бугун кечаси бизга хавф соладиган ёввойи ҳайвонлар йўқ. Секин-аста бу ёмон одатдан қутулишимиз ва ўзи шундоқ ҳам қисқа умримизнинг ярмини уйқуга сарфламай, уни бутунлай йўқотишимиз мумкин» деб ёзганди ўша олим. Мен содда, унинг гапига ишониб, ўзимни мажбурлаб, икки ҳатто уч кун кечаси ухламай кўрдим. Аммо бу кундузи қиладиган ишларимга салбий таъсирини ўтказганидан кейин фикримдан қайтдим. Аллоҳ бизга кечани «ўраб олгувчи бир либос», ундаги уйқуни эса «баданларимиз учун бир ором» қилиб қўйган зот (Фурқон, 47) эканини англаб етиб, америкалик тўқима олимнинг фикри сафсата эканини ўз вақтида инкор қилдим. 

Энди билдим, сени кўпчилик яхши кўрар экан! «Тайм» журналида бизнесменларнинг ёлғон гапириши ҳақида мақола ўқигандим. Ўша мақолада «Пешиндан кейин «учрашувдаман» деган бизнесменларнинг аксарияти ўз хонасида ёстиқ билан учрашаётган бўлади» деб ёзилганди. Қара, қанчалик машҳурсан! Интернетни титкилаб сенинг замонавий Испания маданиятида ҳам катта ўрин тутишингни ўқидим. 

Ишқилиб, бу ўрта асрлардаги Андалусиянинг Ислом билан алоқасига бориб тақалмасин-да, бўлмаса сени ҳайдаб солганим учун ўзимни кечира олмай қоламан. Йўқ, шунақа экан! Ҳатто Пайғамбаримиз ҳам мен яхши кўрадиган «бомдоддан кейинги уйқу»ни эмас, сени тарғиб қилган эканлар! Катта-катта олимлар тунги ибодатни яхши ўтказиш учун сенинг хизматингдан фойдаланишган экан! Эҳ, қаердан ҳам сени хафа қилдим-а, Пешиндаги Уйқу? 

Машҳур одамлардан Томас Эдисон бутун умр сени канда қилмагани, Уинстон Черчилль эса ҳатто иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам ҳар куни сен билан учрашиб тургани энди ярамга туз сепгандек бўляпти, эй Пешиндаги Уйқу! Черчилль ҳатто «Пешиндаги Уйқу менинг вақтимни камайтирмайди, кўпайтиради – бир кунда мен икки кун яшагандек бўламан!» деб айнан менга қарата айтган бўлса керак. Мен эса сени энг қадрли вақтимни тортиб олишда ноҳақ айблаган эканман! 

Сўнгги йилларда техника ривожлангани сайин вақтимиз камайиб бораётгани сезилмоқда. Одамлар кечаси ухлагани ётганида ҳам ёнида телефонини ҳеч қачон ўчирмаяпти, ўша америкаликлар таътилга чиқишса ҳам, кичик компьютерларни ўзлари билан олиб кетишмоқда. Уйқу замонавий одам учун ноёб нарсага айланган, уйқуга берилиб кетиш эса камчилик сифатида қараладиган бўлиб қолган. Аммо барибир сенинг аҳамиятинг беқиёс эканини ҳеч ким инкор қилаётгани йўқ. Нью Йоркни қўйиб туринг, ҳозир дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги замонавий ташкилотлар ҳам ўз биноларида алоҳида «Пешиндаги Уйқу» хоналари ташкил эта бошлашибди. Энг қизиғи, пешиндан кейин бироз ухлаб олишга мўлжалланган бу хоналар «уйқу хонаси эмас», «куч хонаси» (Power Room) деб атала бошланибди. «Чунки бу хона куч беради, пешиндан кейин бирров ухлаб олиш иш унумини оширади», дейишмоқда экан доно ишбилармонлар. 

Кечир мени, эй Пешиндаги Уйқу! ўз вақтида қадрингга етмаганим учун, сени хайдаб солганим, ёшлик давримда сендан унумли фойдаланмаганим учун кечир! 

Сен билан энди-энди таниша бошлаётган ўғлим ҳаққи ҳурмати, қайт! Унинг «Мен пешиндаги уйқуни ёмон кўраман!» деган гапларига эътибор берма! У ёш бола, нима деяётганини ўзи билмайди. 

Мен сени яхши кўраман. Вақтида қадрингга етмадим. Қайтақол! Ўтиниб сўрайман! Режаларим катта. Бир кунда икки кун яшамоқчиман, ишларимнинг унумли бўлишини хоҳлайман, балки кечаси ибодатга туришим учун ҳам ёрдам берарсан. Сенсиз буларнинг биронтасини бажара олишимга кўзим етмаяпти. Илтимос, қайт, эй Пешиндаги Уйқу!
Аваз БердиқуловИслом уз сайтидан

12.06.2014


Шайтоннинг “таржимаи ҳоли”

Нозимжон Ҳошимжон |
Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз. Исми: Иблис; 
Шаҳри: Ғофилларнинг қалблари; 
Қариндошлари: Бут-санамлар; 
Доимий макони: Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой! 
Даражаси: Биринчи даражали фосиқ; 
Мамлакати: Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар; 
Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик; 
Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар; 
Мажлиси: Бозорлар; 
Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар; 
Кўрсатадиган нарсаси: Сароб; 
Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир; 
Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик; 
Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар; 
Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар; 
Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор; 
Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка); 
Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом; 
Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин; 
Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун; 
Шериклари: Мунофиқлар; 
Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё; 
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар; 
Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар; 
Буйруқлари: Фаҳшга буюради; 
Диёнати: Куфр; 
Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири; 
Хизмат муддати: Қиёмат кунигача; 
Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли; 
Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар; 
Қизиқишлари: Адаштириш, залолат; 
Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатдан кўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи; 
Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши; 
Минадиган улови: Ёлғон; 
Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи; 
Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши); 
Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик; 
Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен” сўзи; 
Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти; 
Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин; 
Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади; 
Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш; 
Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир; 
Тузоғи, ов қиладиган тўри: Аёллар; 
У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари; 
Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам; 
Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар; 
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим; 
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир; 
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой; 
Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда; 
Боғланадиган вақти: Рамазон ойи; 
Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши; 
Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати; 
Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа; 
Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу; 
Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу; 
Суҳбатдоши: Судхўр; 
Дўсти: Зино қилувчи; 
Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи; 
Меҳмони: Ўғри; 
Элчиси: Сеҳргарлар; 
Кўзининг нури: Талоқ; 
Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар; 
Кўзларини кўр қиладиган нарса: Кечаси ўқилган намоз; 
Биродарлари: Молларини бекорга ссарф этиб исроф қилувчилар.
Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик. Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик! Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин! 
Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблиса ва жунудиҳи

12.05.2014й

МАШҲУРЛАР ҲАЁТИДАН ЎН ИККИТА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТ

  Наполеон айлурофобия — мушуклардан қўрқиш дардига дучор бўлган.
Эйнштейн жон бераётганида унинг сўнгги сўзлари ҳам ўзи билан бирга кетган — ёнида ўтирган аёл немисчага тушунмаган.
Машҳур қўшиқчи Ник Кейв думча (?!.) билан туғилган.
Шекспир ва Сервантес бир кунда вафот этишган — 1616 йилнинг 23 апрелида. 
Инглиз ёзувчиси Виржиния Вулф аксар китобларини тикка турган ҳолда ёзган.
Сара Бернар 13 ёшли Жулетта ролини 70 ёшида ўйнаган.
 Уолт Дисней болалигида бир бойқушни қийнаб ўлдирган. Шундан сўнг у жонворларни мултфилмларда «тирилтириш»га киришган.
Бир куни Бетховен «саёқлиги учун»  қамоққа олинган.
Ойга қадам қўйган астронавтлардан бири Базз Олдриннинг онасининг қизлик фамилияси Мун — инглизча Ой маъносини беради.
Юлий Сезар сочлари тўкила бошлаганини яшириш учун дафна гулчамбари тақиб юрган.
Жорж Вашингтон томорқасида марихуана етиштирган.
Телефон кашфиётчиси Александр Белл онаси ва хотинига бирон марта ҳам қўнғироқ қилмаган — улар гунг бўлишган

 06.05.2014


Олтита шифо ояти
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...
Сўнг ...
Ҳурматли меҳмонимиз, « ... » электрон унвон эгаси!
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бизга ҳижрий 1431 йил рабиъулаввал ойининг 11- куни (2010 йилнинг 25 феврали)да 

« ... » электрон унвони орқали: «Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху. 

Ожизона берган саолларимизга бераётган жавобларингиз учун катта рахмат. 

Куръони каримдаги 6 та шифо ояти деганда айнан шифо сузи катнашга оятлар 

назарда тутилган эди. Узр бу мени хатоим. Агар имкони булса жавоб топиб 

беришингизни илтимос киламан. Нима булганда хам катта рахмат. жуда хурсанд 

булдим. Аллох рози булсин. Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху» дея 

юборган мактубингизни ўқидик ва яна ишонч билдириб мактуб йўллаганингиз учун 

катта раҳмат (рисолангизнинг матни электрон унвонингиздан айнан кўчирилди).
Ҳурматли меҳмонимиз, агар сизни тушуна олган бўлсак, ушуб оятлар савол берган одам 

назарда тутган оятлар бўлиши мумкин:
﴿وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ﴾
«... мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади» (Тавба: 14);
﴿وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ﴾
«дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо (ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон) келди)» (Юнус: 57);
﴿فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ﴾
«Унинг қорнидан одамлар учун шифо (бўлган алвон рангли ичимлик-асал чиқур)» (Наҳл: 69);
﴿وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآَنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ﴾
«Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (Исроъ: 82);
﴿وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ﴾
«Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо берур» (Шуъаро: 80);
﴿قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ﴾
«Айтинг: «(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) шифодир» (Фусилат: 44).
Аллоҳ барчамиздан, жумладан, Аллоҳга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хоҳлаганидек ибодат қилишга ҳаракат қилаётган барча мўъминлардан рози бўлсин.
Азиз меҳмонимиз, мактубимиз сўнггида Сиз ва дўстларингизнинг www.hikmatnuri.com веб саҳифангизни такрор ва такрор зиёрат қилиб туришингиз, унинг хато ва камчиликларидан бизни огоҳ қилишингиз ва Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига муҳтож бўлган бизларни эса солиҳ дуоларингизда ёд қилишни унутмаслигингизни умид қилиб қоламиз.
Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
05.05.2014


Таяммум бобиPDF

Икки боб ўртасидаги ўзаро муносабат: Албатта, биринчиси (таҳорат) асл ва иккинчиси (таяммум) ўринбосардир. Шунинг учун кейин келтирилди.
Таяммум луғатда “мутлоқ қасд қилиш” маъносини билдиради. Шариатда эса: “Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини маҳсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга суртиш таяммумдир”.
Таяммумниг ҳукми, у сабабли намоз ўқишнинг жоиз бўлишидир. Бунинг маъноси: таяммум фақат мубоҳ қилиш учундир. Аммо сув билан қилинадиган таҳорат ва ғусл таҳоратсизликни кўтарувчидир.
“Сиҳоҳ”да айтилади: يممْتُه “яммамтуҳу” - قصدته “қосадтуҳу” яъни, уни қасд қилдим. Ва تيممته“таяамматуҳу”  تقصدته “тақоссадтуҳу” яъни, уни мақсад, ният қилдим. Жумлада تيممت الصعيد للصلاة“таяммамтус соъида лис солати”яъни, намоз учун (покиза) тупроқни ният қилдим, кўринишида келади. Ушбу лафзнинг асли: التعمد “таъаммуд - қасд қилмоқ” ва التوخي “таваххий -мақсадни кўзламоқ”дир.
Ибн Сиккийт[1] айтадилар: Аллоҳ таолонинг: “[2]فتيمموا صعيدا طيبا - ... бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар”, оятининг маъноси “اقصدوا الصعيد –уқсудуус соъида” яъни, “тупроқни қасд қилинглар”дир. Сўнг ушбу калима кўп ишлатилиши натижасида, таяммум – юз ва икки қўлни тупроқ ила масҳ қилиш маъносига айланиб кетган.
الصعيد - соъид”ни Фарро[3] “тупроқ” деганлар. Саълаб эса, Аллоҳ таолонинг: [4]فَتُصْبِحَ صَعِيدًا زَلَقًا”яъни, “у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолса” оятини далил қилиб, ернинг юза қисми “соъид”дир дейдилар.
Ушбу лафзнинг кўплик шакли “صُعُدٌ -суъудун” ва “صُعُدات -суъудат” бўлиб, ҳудди “طُرُق -туруқун” ва “طُرُقات -туруқот” га ўхшайди. “الصعود - суъууд” аслида “الهبوط -ҳубуут” пасайиш, тушишнинг зиддидир. Лафз “الصُعود” бўлиб замма билан ўқилганда ўзакни билдиради. Жумлада қуйидагича келади: “صعد في السلم صعودا – Соъида фис суллами суъудан” Нарвонда тепаликка чиқди.
باب المسح
Масҳ боби
Ушбу бобни таяммум боби билан ўзаро муносабати: таяммум бутун(қисм)дан ўринбосар. Масҳ эса, зоҳирий баъз(қисм)дан ўринбосардир. Шу сабабдан таяммум олдин келтирилган. “ат-Табйиин[5]” да шундай дейилган.
المسح -масҳ” сўзи луғатда қўлни бир нарсанинг устидан силаб ўтказишга айтилади.
“مسح الخفين – масҳул хуффайн” деб шаръий истелоҳда, таҳоратли ҳолатда сув билан ҳўлланган қўлни икки оёқни ювишдан ўринбосар бўлиб кийилган маҳсус оёқ кийимнинг маҳсус жойидан маҳсус замонда силаб ўтказишга айтилади.
Абу Ҳанифа[6] раҳматуллоҳу алайҳ айтадилар: “Мен қуёшдан ҳам кўра ёруғроқ асарлар келмагунча маҳсига масҳ тортишни билмас эдим”. У кишидан аввал буни ривоят қилинмагани қиёс юзасидан бўлган. Зеро, қиёсга кўра маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас. Ҳудди бош кийим ва саллага масҳ тортиш жоиз бўлмаганидек. Лекин маҳсига масҳ тортиш тўғрисида асарлар келганидан кейин қиёс тарк қилинади. “Шарҳ ат-Таҳовий[7]” да шундай дейилган.
Муҳаммад ибн Салама[8] айтадилар: “Маҳсига масҳ тортиш борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ”. Баъзилар: Шиъалар буни жоиз деб билишмайди, дейишган.
Агар таҳоратда учта аъзони ювиш фарз қилиниб, бошни ювиш фарз қилинмасдан масҳ тортиш фарз қилинишида ҳикмат нима, деб сўралса, жавоб бериб айтамиз: буни беҳисоб ҳикмат ва манфаатлари бор. Улардан бири, охиратдаги азоб Қуръон нутқига кўра мана шу аъзоларга бўлади. Юз тўғрисида шундай дейилган: [9] يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ  “Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда...”
Қўл тўғрисида шундай дейилган: [10]وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِشِمَالِهِ - “Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса,”
Бош ва оёқ тўғрисида шундай дейилган: فَيُؤْخَذُ بِالنَّوَاصِي وَالْأَقْدَام[11]ِ - “Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур”.
Ушбу аъзоларни оятларда йўналтирилган уқубатлардан таҳоратнинг барокати туфайли халос қилиш умидида поклаш ҳукми белгиланди.
Ювиладиган уч аъзони гуноҳи каттароқ ва маъсиятларга бевосита дахли борлиги учун, уларни ювиш белгиланиб, бош бу ўринда бўлмаганидан масҳ билан кифояланди.
Яна бир ҳикмати, Одам яратилиб жаннатга киргизилганда, у ва аёли дарахтга яқинлашишдан қайтарилди. Шунда шайтон уларни васаваса қилганда улар дарахтга яқинлашиб ҳатто ундан танаввул қилишди. Бу ишда ана шу аъзолар осийлик қилдилар: икки оёқдан юриш, икки қўлдан олиш ва юздан унга юзланиш содир бўлди. Сўнг Одам алайҳис салом бундан надомат чекиб, қўлини бошига қўйди. Бас, ушбу аъзоларни қилинган гуноҳ киридан поклаш юзасидан ювиш ҳукми белгиланди. Бошнинг гуноҳи камроқ бўлгани учун масҳ қилиш белгиланди.
Агар оғиздан ҳам чайнаш ва ютиш гуноҳи ҳосил бўлган-ку, бундан мазмаза ҳам фарз бўлиши керак, дейилса жавоб бериб айтамиз: гуноҳ ундан олдинроқ ана шу аъзоларни воситасида содир бўлиб бўлган. Шу сабабли гуноҳ улар тамонидан содир бўлган деб ҳисобланади. Бу бир киши ҳаром касб қилиб, уни меросхўрларига қолдирган ва меросхўрлари уни еган ҳолатга ўхшайди.
Ёки бошқача қилиб айтганда, оятнинг зоҳирида дарахтга яқинлашишдан қайтарилган, яқинлашиш эса, оғиздан содир бўлмаган.
“الاستنجاء - истинжо” лафзи “النجو - нажв” нажосат, ахлат сўзидан олинган. Демак, истинжо луғатда ахлат кетазиш маъносида бўлади. “Мужмалул луғат”[12] китобида: “Нажв- қориндан чиққан нарса”, дейилган.
Унинг яна бир луғавий маъноси, “النجوة - нажватун” ердан кўтарилган жой бўлиб, ҳожат чиқариш учун тепалик жойга боришдир. Зеро, араблар илгари ҳожат чиқармоқчи бўлсалар, кўздан нари бўлиш учун тепаликлар ортига боришган. Ушбу лафзни таҳоратни синдиришдан киноя қилганлар.
Истинжо ахлат ва унинг асаридан фориғ бўлишни талаб қилишдир. “استنجى - истанжа” деб феъл қилиб ўқилганда, “нажосат ўрнини артиш ёки уни ювиш” тушунилади.
Фуқаҳолар истилоҳида, нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга “истинжо” дейилади.
“الاستنزاه - истинзоҳ” луғатда сийдикдан сақланишдир. Истинзоҳ “التنزه – ат-таназзуҳ”нинг “استفعال- истифъал” вазни бўлиб, аслида “бир-биридан узоқ бўлиш” маъносини билдиради. “الًنُزهة” исмдир. Масалан бир киши ўзини нажосатдан узоқ тутса “فلان يتنزه من الاقذار – Фулан ятаназзаҳу минал ақзар” дейилади.
Қабрда азоб тортаётган киши тўғрисида келган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “[13]كان لا يستنزه من البول” яъни “...сийдигидан сақланмас эди”, деганлар.
Фуқаҳолар “Истинзоҳ” ва “таназзуҳ” ҳақида сўз юритганларида сийдик ва катта ҳожатни тегиб кетишидан сақланиш ва эҳтиёт бўлишни назарда тутадилар.
“الخلاء - холаау” бўлиб, чўзилган алиф билан ўқилса, бўшанадиган, ҳожат чиқарадиган жой (ҳожатхона) деган маънони англатади. Аслида “الخلوة -хилватун” холи қолиш сўзидан олинган. Чунки ҳожат чиқармоқчи бўлган одам ёлғиз ўзи қолишга ҳаракат қилади. Яна шу билан бирга у ерда хеч нарса бўлмаган жойни ҳам билдиради.
Ушбу лафз “الخلى - хола” бўлиб мақсур ҳолда ўқилса, ҳўл (қуримаган) ўт маъносида бўлади. Унинг бирлиги “خلاة -холаатун”дир.
باب ما يختص بالنساء
Аёлларга хос бўлган нарсалар боби
Бу учтадир: Ҳайз, нифос ва истиҳоза.
Аллома шайх Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бағдодий[14] раҳматуллоҳу алайҳ айтадилар:
الحيض - ҳайз” луғатда қоннинг чиқишини ифодалайди. Араб тилида агар дарахтдан қизил елим (шира) чиқса “حاضت الشجرة –ҳазотиш шажара” дейилади.
Шариатда эса, беморликдан саломат бўлган аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир.
“Ал-Ихтиёр[15]”да Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Фазл ал-Бухорий[16] раҳматуллоҳу алайҳумо айтадилар: “Ҳайз- балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан беморликсиз ўзи чиқадиган қондир” ушбу лафзнинг кўплик шакли “الحِيَضُ- ҳияз”дир.
Ҳайзнинг ози уч кечаю уч кундуз, кўпи ўн кун. Икки ҳайз орасининг энг ози ўн беш кун. Ҳайз намоз, рўза, тавоф, Қуръон қироати ва лозимнинг остидаги нарсадан ҳузурланишни манъ қилади.
الاستحاضة - истеҳоза” лафзи ҳайзнинг “استفعال - истефъал” вазни бўлиб, фарждан чиқувчи қондир. Ҳадисда “...ва Фотима бин Қайс Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман”, деди[17]”дейилган. У аёлдан ҳайз кунларидан бошқа кунда қоннинг оқишидир. Аёл киши ҳайз, нифос ва ярадаги қонидан бошқа кўрадиган қони истеҳоза қони ҳисобланади. У касаллик қони бўлиб, намоз, рўза ва жинсий яқинликни манъ қилмайди.
“ал-Ишроф[18]”да айтилади: аммо икки қон ўртасидаги фарқ, ҳайз қони қўйиқ, ёқимсиз ҳидли бўлади. Истеҳоза қони қизил бўлиб, ранги бўлмайди.
النفاس - нифос” сўзи луғатда “туғиш” ва “қон” маъноларини англатади. Шариатда эса, боланинг ортидан келадиган қонга нифос дейилади.
Араб тилида энди туққан аёлга “نُفِسَتِ الْمَرْأَةُ وَنَفِسَتْ нуфисатил марату ва нафисат”, дейилади. Туғишликни нифос деб номланишига сабаб, “ёрилиш” маъносидаги “танаффус”дан олинган.
Ушбу “نَفَس- нафас”, “نَفَاسَةً -нафасат”, “نَفَسَاءُ -нафасау”, “نَفْسَاءُ -нафсау”, “انفاس -анфас”, “نُفَسَاءُ -нуфасау”, “نُفَسَاوَاتٌ -нуфасавот”, “نِفَاسٌ- нифос”, “نُفَاسٌ -нуфас”, “نُفَّسٌ -нуффас”ларнинг барчаси кўплик ва ўзак шакллари ҳисобланади.
Нифос бола туғилганидан кейин келадиган қон бўлгани учун ҳам, боладан олдин келган қон нифос дейилмайди. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи эса қирқ кун. Нифоснинг ҳукми деярли ҳайз билан бир хил. Унинг тугаши ғуслни вожиб қилади.
الإِْيَاسُ -ийясу” сўзи умидни узиш маъносидаги “اليأس ал-ясу”дан олинган. Ушбу сўз “يَئِسَ يَيْأَسُ فَهُوَ يَائِسٌ –яиса, яйасу, яисун”нинг ўзагидир..
Кўп ҳолда “أَيِسَ يَيْأَسُ فَهُوَ آيِسٌ айиса, яйасу, айисун”га ўзак бўлиб ҳам келади. Эркак кишига нисбатан “يَائِسٌ وَآيِسٌ яисун ва айисун” деб, аёл кишига “يَائِسَةٌ وَآيِسَةٌ яисатун ва айисатун” деб ишлатилади. Лекин ушбу лафзни ҳайздан тўхтаган аёлга нисбатан ишлатилса “تَاءٍ -т”сиз “آيِسٌ” дейилади.
“Мағриб”да айтилади: Аммо “الإِْيَاسُ -иясу” ҳайздан умидини узган маъносини билдирувчи “آيِسَةٌ -айисатун”нинг масдаридир. Унинг асли “أيعاس -айъас” вазнидаги “أيئاس -айас” бўлган. Азҳарий[19]шундай деган. Лекин ундан калиманинг “айн” баробаридаги “ҳамза” тилга енгил бўлиши учун ҳазф қилинган. У баъзилар ўйлаганидек “أَيِسَайиса”нинг ўзаги эмас.
الْيَأْسُ وَالإِْيَاسُ  ясу ва иясу” лафзлари фуқаҳолар наздида икки маънода ишлатилади. Биринчиси, шаръий маъноси бўлиб: ёши катталиги ва қарилиги сабабли аёлдан ҳайзнинг тўхташи.
Иккинчиси, юқорида ўтганидек луғавий маъноси бўлиб, “الْيَأْسُ مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ ал-ясу минроҳматуллоҳи” Аллоҳнинг раҳматидан умидни узишдир.
Демак, “ийяс” аёл кишининг ҳаётидаги бир босқич бўлиб, унинг жисмида пайдо бўлган ўзгаришлар сабабли ҳайз ва ҳомилани тўхташидир.
Ҳанафий уламоларидан “Аиса”лик ёши борасида иккита ривоят келган. Биринчиси, эллик беш (55) ёш. Иккинчиси эллик (50) ёш бўлиб, бугунги кунимизда фатво шунга берилган.
الْقُعُودُ -қуъуд” сўзи араб тилидаги ҳайз ва туғишдан тўхтаган аёл маъносини ифодаловчи “قُعُودُ الْمَرْأَةِ қуъудул марати”дан олинган. Ибн Сиккийт айтадилар: ҳайз кўришдан тўхтаган аёлга “امْرَأَةٌ قَاعِدٌимроатун қоъид” дейилади. Лекин аёл кишининг ўтиришини ифодалашда “ هِيَ قَاعِدَةٌ ҳияқоъидатун” бўлади. Унинг кўплик шакли “قَوَاعِدُ -қоваъид”дир. Қуръондаги “وَالْقَوَاعِدُ مِنَ النِّسَاءِ“Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолганлари” ояти ҳайз кўришдан тўхтаган аёллар деб тафсир қилинган. Зажжож: “Турмушга чиқишдан ўтириб қолганлар”, деб тафсир қилганлар.
الْعُقْرُ وَالْعُقُمُ уқур ва уқум” туғмайдиган аёлга нисбатан “الْمَرْأَةُ الْعَاقِرُ –алмаратул ақиру” дейилади. Хотини фарзанд кўрмаган эркакка ҳам “عَاقِرٌ ақирун” дейилади.
الْعُقُمُ -уқум” лафзи ҳам эркак ва аёлга бирдек ишлатилади. “قَدْ عَقُمَتِ الْمَرْأَةُ –Қод ақуматил марату” жумласи “أَعْقَمَهَا اللَّهُ аъқамаҳуллоҳу” маъносида Аллоҳ уни бепушт қилиб қўйган аёлга нисбатан ишлатилади. Унга “ َهِيَ عَقِيمٌ وَمَعْقُومٌَ-ҳия ақимун ва маъқуматун” у бепуш ва бепушт қилинган, дейилади. Худди шунингдек, хотини фарзанд кўрмаган эркакка “عَقِيمٌ -ақимун” дейилади.

Юқорида ўтган маънолардан маълум бўладики, агар аёл киши ҳайз кўрадиган, лекин туғмайдиган бўлса, унга нисбатан “عَاقِرٌ وَعَقِيمٌ ақирун ва ақимун” дейилади. Ва мана шу жиҳати билан “الآْيِسَة -айиса”дан фарқ қилади. Чунки аёл, ундан ёши сабабли ҳайз тўхтасагина “آيِسَة -айиса” бўлади. Сўнг ана шу сабабли ҳайз тўхтаса, одатда ҳомиладорлик ҳам тўхтайди. Демак, ҳар бир “آيِسَة -айиса” “عَقِيمٌ -ақим” бўлади, лекин ҳар бир “عَقِيمٌ -ақим” آيِسَة -айиса” бўлмайди.

% % %%%%%%%%%%%%%%%%

ЭЙ  НОДОН  БАНДА!
                         (нидо)

Эй нодон банда, қачон сен  инсофга келасан,
Оллоҳ йўлида тавба, тазарруълар қиласан?
Жойномозга бош қўйиб, саждага эгиласан,
Ўз хулқингни, албатта, ўзинг яхши биласан,
Умринг абадий эмас, ахир бир кун ўласан!

Бу дунё ўнгин ахир, кўраётган тушинг йўқ,
Йиғламайсан кун ё тун, Оллоҳга нолишинг йўқ.
Охират ишларини қилмоққа хохишинг йўқ,
Токайгача юрурсан, ибодатга хушинг йўқ,
Гуноҳларинг жуда кўп, бу йўлда қоқиласан.

Ношукрлик қилиб сен, дунёдан нолиб кетма,
Ғаму ҳасратларингни қалбингга солиб кетма!
Вақтим, фурсатим бор деб, ғафлатда қолиб кетма,
Неча минг хил гуноҳни бўйнингга олиб кетма,
Кучу  мадоринг кетгач, ночор бўлиб қоласан!

У дунёда Оллоҳга оҳу ноланг етмади,
Минг бора ялингсан ҳам Раҳмон  қалбул этмайди.
Хийла-найранг, баҳона, ҳеч гап-сўзинг ўтмайди,
Охиратга ҳеч бир зот бойлик олиб кетмайди,
Надомат ва ҳасратдан  ўз бағрингни тиласан!

Жаҳаннам азобларин даҳшати беқиёсдир,
Ундан қўрқмай юрмоқлик кофирлар учун хосдир.
Мўмин-мусулмонларга чин ибодат, ихлосдир,
Тақводор зотлар эса ғам-андуҳдан халосдир,
Иймон, инсофинг бўлса-шуларга интиласан.

Беҳуда ишлар билан азиз умринг ўтмасин,
Ажал келиб ногоҳон, ёқангдан хам тутмасин!
Ҳеч бир банда ноилож иймонини ютмасин,
Охиратга бирор зот ибодатсиз кетмасин,
Ибодатнинг роҳатин у дунёда кўрасин!

Бу дунёнинг ишлари асли рўё, бир хобдир,
Оллоҳ, тавба демоқлик ўзи ҳам бир савобдир.
Фарз амалларин қилмоқ-охиратга жавобдир,
Қодирийнинг гаплари нодонларга хитобдир,
Ўз фойдангни ўйласанг, унга амал қиласан!

                                                                                   
                                                                                          Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
                                                                                      Саттаров,халқ табиби
                                                                                         30.04.2014








                 САРВАРИ ОЛАМ  МУҲАММАД

                         АЛАЙҲИС..САЛОМГА

                                      “Дилларни ёқ сўзинг
                                          билан, пайғамбар!”

                                                 А. С. Пушкин.

                 О д а м   А т о   бизга аслида падар,
                 М о м о   Ҳ а в о   эса меҳрибон модар!
                 Оламни кезамиз   б и з л а р   дарбардар,
                 С е н   билан биргамиз маҳшарга қадар,
                 “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                Бу икки оламнинг сарвари сенсан,
                Оллоҳнинг энг инсонпарвари сенсан!
                 Одамлар тош бўлса, гавҳари сенсан,
                У дунё, ...бу дунё меҳвари  с е н с а н ,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                “Ҳадису шариф”да сўзинг мукаммал,
                Уламои киромлар қилгайлар амал!
                У л у ғ   инсонларга ўзингсан акмал,
                Исломга сен ўзинг қўйгансан тамал,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                Мусою,  Ийсолар  с е н г а  салафлар,
                Иброҳим, Исмоил сен...ла тарафлар!
                А б а д и й   сенгадир шону шарафлар,
                Жазосин олгайлар  к о ф и р ...алафлар,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                О л л о ҳ  Ўзи сенга бергандир мақом,
                Ёвлардан  олмадинг асло интиқом!
                Сенга етишмоқлик энг эзгу бир ком,
                Буюк ном Муҳаммад алайҳис..салом,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                Пайғамбар илмини бир тож айладинг,
                Оллоҳнинг йўлида мерож айладинг!
                “Қуръон”ни дилларга сирож айладинг,
                Умматни ўзингга муҳтож айладинг,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                “Қуръони Карим” бу...дурдона китоб,
                Оламда шубҳасиз,  б и р  дона китоб!
                Ўзга ўхшаши йўқ,  я г о н а  китоб,
                Китоблар ичида  э н г   о н а   китоб,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”
                Кенг олам лол қолур қироат қилсанг,
                Инсу жин бойланур тиловат қилсанг!
                Юзлаб анбиёдан  р и в о я т  қилсанг,
                Динлар тарихини  ҳ и к о я т  қилсанг,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан. пайғамбар!”

                Оллоҳдан қўлланма бу буюк “Қуръон”,
                Оламнинг ярмини қилдинг мусулмон!
                Сендан мерос қолди бу катта эҳсон,
                О л л о ҳ н и   таниди ҳар битта инсон,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”
             
                О л л о ҳ   ҳузурида, бир даргоҳда сен,
                Ҳозиру нозирсан маҳшаргоҳда сен!
                Бир маъбуд эрурсан қиблагоҳда сен,
                Макка..ю,  Мадина...саждагоҳда сен,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                Мушриклар  с е н и  кўп қийнаган эди,
                М а с ҳ а р а   қилишиб, ўйнаган эди!
                Лек  О л л о ҳ   т а о л о  сийлаган эди,
                Б а н д а л а р   тақдирин ўйлаган эди,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                Бани  И с р о и л л а р ҳеч тан олмади,
                Ўз аҳду  й ў л и д а н   асло қолмади!
                Сенинг улуғлигинг мутлоқ билмади,
                То ҳануз Исломни  қ а б у л   қилмади,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                Дунёда  э н г   д о н о ,   оқиллар ҳам кўп,
                Шунингдек, қайсарлар, кофирлар ҳам кўп!
                Ҳақ йўлни билмаган жоҳиллар ҳам кўп,
                Ҳасису очкўз ва  б а х и л л а р  ҳам кўп,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                Ҳар миллат, элат ҳам Оллоҳни дейди,
                Қиёмат кунида  г у в о ҳ н и   дейди!
                Маҳшаргоҳ ломакон даргоҳни дейди,
                Қиблага бош уриб, саждагоҳ дейди,
                “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

                Ҳаётда жуда кўп ўтдинг синовдан,
               Соғ..омон қолардинг ҳар қандай ёвдан!
               Оллоҳим  с а қ л а д и  ўтдан..оловдан,
               Асраб, авайладинг жонни қаловдан,
               “Дилларни ёқ сўзинг билан. пайғамбар!”

               О л а м д а   я г о н а  дин ўзи Ислом,
               “Қуръони Карим”дир чин сўзи Ислом!
               Оллоҳнинг энг порлоқ нур..изи Ислом,
               Динларнинг  и ч и д а   юлдузи Ислом,
              “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

              Руҳларин шод  э т д и н г  анбиёларни,
              Яйратдинг азизу  а в л и ё л а р н и !
              Қалбига ўт  ё қ д и н г  дил рўёларни,
              Сайратдинг булбулу ҳам гўёларни,
              “Дилларни ёқ сўзинг билан. пайғамбар!”

              Оллоҳим юборди  с е н д е к  моҳирин,
              Пайғамбарлар ичра  т а н ҳ о ..охирин!
              Ниҳоят зўр билдинг динларнинг сирин,
              Сайладинг улардан  я г о н а   бирин,
              “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

              Оламда  о х и р г и  пайғамбар ўзинг,
              А б а д и й   яшайди ҳадису сўзинг!
              Ҳеч қачон ўчмайди порлоқ юлдузинг,
              Маҳшарда кўрингай ой каби юзинг,
              “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

              Сенга таъзимдудир бу бутун жаҳон,
              Меҳринг инсонларнинг қалбида ниҳон!
              Сенга тасбеҳ айтур мўмин...мусулмон,
              Шафоатингга зор бор барча  и н с о н ,
              “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”

              Таърифу тавсифга  о ж и з д и р   қалам,
              Сенга мунтазирдир бу  и к к и   о л а м !
              Б у ю к с а н , Муҳаммад алайҳис..салом,
              Суҳайлий ўзга ҳеч  т о п м а д и   калом,
              “Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!”
                                    ..............................
                                      11.  04.  14  й.

                                                    С У Ҳ А Й Л И Й
                                                (Қоражон ҚОДИРОВ)


арак хидлайдиган эшон



Таҳминан, 11-12 ёшларимда содир бўлган ва раҳматли бувам билан боғлиқ баъзи воқеаларнинг мазмун-моҳиятига катта бўлиб, Ислом динининг асосларини ўрганганимдан кейин тушуна бошлаганман. Ўша пайтларда бувам раҳматли мен учун ўта қайсар ва ёмон одамдек туюларди. Ҳозир ҳам аниқ  ёдимда: бувамнинг “қайсар”лигини уйимиздагилар ҳам, сон-саноқсиз дўстлари ҳам енга олишмасди.
Рамазон ойининг бир куни бувамнинг олдига дўстлари келиб, бувам ва улар ўртасида таҳминан қуйидаги суҳбат бўлиб ўтди:
Нега сен Дада эшоннинг оғизочарига (ифторлигига) бормайман, — деяпсан?
-          Унинг дастурхонига қўйиладиган озиқ-овқатлардан шубҳам бор?
-          Овқатнинг нимасидан шубҳаланасан?
-          Ҳалоллигидан шубҳаланаман.
-          Дада эшон олдимизга чўчқа гўшти қўймайди. У ҳам бир эшон: сен билган ҳалол-ҳаромни у ҳам билади.
-          Дада эшоннинг болалари ароқ сотишади. Бугун оғизочарга қўйиладиган неъматларни Дада эшон ароқ савдосидан тушган пулларга сотиб олиб, қўйган бўлса-чи?
-          Э-э-э, Шермат, роса бир майдагап, ғаламис одам экансан! Дастурхондаги овқатни Дада эшон қайси пулга олгани билан нима ишинг бор? Сен ейишдан олдин “бисмиллоҳ” деб ейвер, сенга ҳалол бўлади!
-          Сизлар шундай тавсия қиляпсизлар. Аллоҳ ва унинг пайғамбари эса: “Шубҳали нарсалардан узоқ юринглар!” – деб тавсия қилишган. Мен Аллоҳнинг ва расулининг тавсиясига қулоқ соламан, сизларникига эмас.
-          Аллоҳ ва унинг расули: “Гумон иймондан айиради” – демаганмилар?
-          Бу гап одамларга ва уларнинг амалларига нисбатан айтилган. Шубҳали иш ва нарсаларга бу ҳадиснинг алоқаси йўқ.
-          Дада эшон ва унинг болалари олаётган даромаднинг ҳалоллигига шубҳа қиляпсан-ку!
-          Мен бунга шубҳа қилаётганим йўқ. Аниқ ишончим комил-ки, Дада эшоннинг ва ўғилларининг ароқ сотувидан олаётган даромади ҳаромдир. Бу даромаднинг қиймати ғарлик (фоҳишабозлик) орқали топиладиган даромад билан тенгдир. Мен бугун Дада эшоннинг оғизочаридаги дастурхон ҳам ана шу ҳаром пулларга ёзилади деган гумондаман холос.
-          Менга қара, сен ёмонлаётган ўша Дада эшон ва унинг ўғиллари топган пулларига қишлоғимизда катта масжид қуришди. Қишлоғимиздаги намозхонлар учун сен ва ўғилларинг нима қилдиларинг?
-          Дада эшон ва ўғиллари ароқ сотиб қурган масжиднинг гумбази ҳали ҳам қуламай турганига ҳайронман.
-          Ҳа, шунинг учун Дада эшоннинг масжидига бормайсан экан-да?!
-          Албатта, бизнинг замонда фақат шубҳали озиқ-овқат ва мева-чевалар эмас, шубҳали иншоотлар ҳам бор. Улардан ҳам узоқ юриш керак.
-          Сен, Шермат, ўзингни жуда олаверма! Дада эшон ва сенинг наслинг ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор: у эшонлардан чиққан, сен эса қора халқдан чиққансан. Шуни унутма!
-           Исломда насл устунлиги деган нарса йўқ. Исломда устунлик фақат Исломга амал қилиш билан бўлади.
-          Дада эшон ҳам Исломга амал қиляпти-ку! Беш вақт намозни канда қилмайди, рўза тутади, закот беради, ҳажга бориб келди, масжид қурдирган бўлса. Яна нима қилсин у бечора?!
-          Олди-бердида-чи?! Савдода-чи?! Турмушда-чи?! Бу соҳаларда Исломга риоя қилиш керак эмасми?! Фақат намоз ўқиб, рўза тутиб, масжид қурдириб, ҳажга борса бўлдими? Мусулмон ароқ сотса ҳам, бўлар экан-да?! Мақтаётган эшонларинг ҳар куни ароқ ичишини биласизлар-ку!
-          Шермат, ёлғон гапирма: Дада эшон ҳар куни ароқ ичмайди, рўза ойида ароқ ичишни тўхтатади!
-          Олийжанобликни қаранг: Рамазонда ароқ ичмас эмиш.
-          Шермат, гапни қисқа қил: Дада эшоннинг оғизочарига борасанми-йўқми?
-          Бормайман, — дедимку сизларга.
-          Қара лекин, Шермат! Ҳамма гапингни Дада эшонга етказамиз. Агар у сени баддуо қилиб, кейин бошингга офатлар ёғилса, ўзингдан кўр!
-          Боринглар, етказинглар! Мен бу гапларнинг ҳаммасини Дада эшоннинг юзига айтиб бўлганман. У мени анчадан бери қарғайди. Эй, аҳмоқлар: офатни эшон эмас, Аллоҳ юборади.
-          Ҳеч ким: “Офатни эшоннинг ўзи юборади”, — деяётгани йўқ. Биз: “Эшон баддуо қилади, Аллоҳ эса унинг дуосини ижобат қилади”, — деяпмиз холос.
-         Эй, аҳмоқлар, Аллоҳ ароқ савдосига оиласи билан шўнғиб кетган эшоннинг эмас, мазлумнинг дуосини қабул қилади.
-          Э, бор-эй! Сен, Шермат, яккамохов бўлиб ўлиб кетасан. Ўлсанг, жанозангга итлар ҳам келмайди.
-          Тўғри, айтасизлар: мусулмоннинг жанозасига мусулмон келади, ит келмайди. Ароқ сотадиган эшонлар, шундай эшонларни хаспўшлайдиган ялоқилар ва бошқа итлар жанозамга келмай қўяқолсин.
8-10 кишилик оломон уйимизни асабий ҳолда тарк этди. Бу “делегация” ўша Дада эшоннинг топшириғи бўйича келган экан.
Бироз вақт ўтгач, раҳматли бувамнинг олдига бориб: “Буважон, сиз айтган эшон ростдан ҳам ароқ ичадими? ”- деб сўрадим. Шунда бувам раҳматли: “Эй, болам. Анави бобойлар мақтаётган эшон ароқ ичган куни, ухлашдан олдин соқолларини ароқ билан хўллаб ётади. Ухлаётанда ароқ ҳидини ҳидлаб ухлайди. Унинг учун ароқнинг ҳиди ёқимли эмиш. Буни бир мен эмас, бутун қишлоқ билади. Буни ҳозир олдимдан кетган иккиюзламачилар ҳам билишади. Лекин ўша бадкирдор эшонни бу йўлдан қайтармаганлари етмагандек, бу ифлос ишларга қарши ғинг дейишмагани етмагандек, Дада эшонни мақташади ҳам” – дегандилар.
Бувамнинг бу жавоби чин юракдан чиққан самимий сўзлар бўлганига йиллар ўтиб, улғайиб, тушуниб етдим. Кичкиналигимда кўзимга роса қайсар ва ёвуз кўринган бувам нима учун “қайсар” ва “яккамохов” бўлганини энди тушуниб етяпман.
Раҳматли бувам мусулмонликни даъво қилиб юрган ошна-оға-иниларининг ва атрофдаги бошқа кимсаларнинг иккиюзламачилигига шу тариқа исён қилган эканлар. Ҳаром ва шубҳали нарсалардан узоқ юришга ҳаракат қилган эканлар.
Ана шундай ялоқхўр ва иккиюзламачи кимсалар, мусулмонликни даъво қилган ҳолда куфрга хизмат қилаётганлар ҳозир озми? Ҳозир ҳам кўп.
Афсусланарли жойи шунда-ки, бундан 20-30 йилгари қандай бўлса, ҳозир ҳам ялоқхўр ва иккиюзламачиларга қарши саноқли кишилар курашмоқда.
Саид АСКАР

 16.04.2014




ҚАРИМАСЛИК СИРЛАРИ
Бисмиллоҳир рахмонир раҳим!


Тўрт хил даражага эгадир овқат,
Дейшар шухратли табиблар хар вақт.
Биринчисин аввал қилайин баён,
                                             Ошқозон овқатга тўлганин замон!
         
            Иссиқ ё совуқлик ортмаса агар,
            Биринчи даражада шудир ,топ хабар.
            Яна агар овқат ейилган замон,
             Иссиқ ё совуқлик ошса ногохон

           Тезгина касаллик бўлади бўлади содир
            Билгин-ки,икинчи даража шудир.
           Овқатдан сўнг мижоз ўзгарса агар,
           Ва лекин тинч ўтиб кетса бехатар.

           Шудир учунчиси бесўз ,бекалом,
           Аммо ,тўртинчида ўзгарар тамом.
          Киши табиати ўзгарар чунон,
          Билмайди бу ерми ва ёки осмон.

          Овқатдан юз берса агар ушбу хол,
          У овқат эмасдир ,у захри  қаттол.
          Оғзига қанча ким дори солади,
          Биров ўлиб ,биров тирик қолади.
Илм-фаннинг ,техниканинг ривожланиши озиқ-овқат етиштириш ,тайёрлаш ва истемол қилиш борасида хам маълум ўзгаришлар кераклигини тақазо қилмоқда .
 Шунингдек ,келажак авлоднинг соглам ,жисмонон  бақуват бўлиш масаласига ўта жиддий ёндашишимиз зарурдир . Тўғри бу вазифа янгилик эмас, ўтмишда хам улуғ алломалар  озмунча ишлар қилишмаган дейсиз.?Бу сохада бугунги кунда  хам олимларимиз илмий  ва амалий ишларни олиб боришмоқда.Шундай экан бу эзгу ишга биз хам денгиздан бир томчи сифатида ўз улушимизни қўшсак ,деган умидда қалам тебратмоқдамиз.Қуйдагиларни бир маромда истемол килганлар оллохим берган умр ни кўриб доим тетик буладилар.
                    Нонушта  .

Нонушта –тўғри овқатланиш борасидаги биринчи қадамдир.Кундалик соғлам хаёт бўлишини бошлаб берувчи омил. Нонуштанинг қандай бўлиши тушлик ва шомлик таомларнинг таркиби ва хазмига таъсир кўрсатади.
Эрталабки нонуштадан олдин нахорлик бор.Нахорлик –нонуштага кириш  учун ,уни бошлаш учун ўта мухим.Лекин энг қизиғи шу-ки ,нахорликдан аввал  уни бошлаб берувчи сахарлик бордир
Нонушта қуйдаги босқичлардан амалга оширилар экан.:
1.Сахарлик
2.нохорлик.
3.нонушта.
Сахарликда (соат 5 лар атрофида)уч пиёла толий сувга бир ош қошиқ тарёк асалдан солиб, аралаштириб  ичиб олиш керак.Савол туғилади толий сув нима деб? Сиз чойгумда сувни ўтга қўйиб ,қайнатдингиз ва уни совитдингиз.Сиз энди у сувни совутгичнинг музхонасига қўйиб ,музлатиб ,сўнг уни музхонадан олиб қўйиб эритдингиз.Маълум вақтдан сўнг у эриб хона темпратурасига (хароратига)келиб қолади.Бундай сув толий сув дейлади.
  Асални нон ва овқат билан ейиш зарардир.Асални сахарда истемол қилганингизда  у нонуштагача баданга сингиб даволашга утади.Сахарда истемол қилинган асал асосан ўпка ва ошқозон-ичак йўлларида тез ва яхши сўрилади.
Энди сахарликка келсак унда сиз уч ош қошиқ зайтун мойини ( 40г) ичишнгиз мумкин.Зайтун ёғи хамма аъзоларга хам овкат хам давордир.Зайтун ёгидан сўнг 100г творог истемол қилинг.Яна творогга бир ош қошиқ шакар қўшиб истемол қилганингиз мақулдир.Кўпчилик билмайди-ки творог жигар учун севимли озуқалигини!Ана энди барча аъзолар аста секин уйғона бошлади. Бирор соат утказиб энди нонушта килишингиз мумкиндир.
Нонуштага бир сиқим кишмиш,бир сиқим бодом,3-5та ёнглқ,1-2 бурда суви қочгвн  нон ва 4-5 пиёла кўк чойё наматак ё дўлана чой ичган макулдир.Нон масаласига тўхталсак,инсон организими учун энг макбул нон бу кепакла нондир.Бозорларда бу нон дехконлар томонидан олиб келиб сотилади.Дуконларда эса кора ёки ок ундан килингини сотилади.Ейилган мақсулотларга келсак майиз эрталабки юрак учун озуқа манбаидир
Хадисда келди-ки ,майиздан хар он,
Тановул айлангиз ,ажойиб дармон!
Балғамни тиндирар,сафро сўндирар,
Асабни мустахкам қилар бегумон
        Ёки
Хадиснинг давомин эшит ,эй одам,
Майиздан сўнади хатто ғазаб хам.
Юракни бақувват қилади майиз,
Юракнинг ишига беради ёрдам!
.Ёнғоқ эса мияни озуқалантирувчи озуқа манбаидир
Раис аъзоларга қувватдир ёнғоқ
Хусусан ,мияга куч берархар чоқ.
Ички сезгиларни бақувват қилар,
Жинсий қувватни хам оширир бироқ
   Ёки
Агар кекса эсанг ,сўзга қулоқ сол,
Уруғи олинган майиз топу ол.!
Оқ анжирдан унга қўшиб егин-ки,
Сен учун энг лойиқ таом ,ёдлаб ол
.Тўғри ,ёнғоқ хамма бошқа аъзоларингиз учун ўта мухим .Лекин инсондаги энг азаз аъзо бу бошдир.У хамма ишни бажаришда буйруқчи марказдир.Энди бодомга келсак ,бу мускуллар учун авваломбор озуқадир
Арабча лавз,форсча бўлади бодом
Еганлар семириб бўлар хўп андом!
Хулликда ўртача бўлар ширини,Қуруқ-иссиқ бўлар аччиғи уни.
Аччиғи тўйимли овқат бўлмайди
Жило бериб ,яна тўсиқ очади.
Ширин бодом бўлар йўтал учун наф
Жигар ичра тўсиқ бўлса қилар даф

.Бундан ташқари у қонни хар тамонлама яхшилайди,кўпайтиради,ва қўшни органларга беради Буларга қиш фаслида тут қоқисини ва ўрик қоқисини қўшишимиз мумкин..Юкорида биз келтирган озуқалар асосан қиш,бахор ва куз фаслига  мужаллангандир.Ёз фаслида эса нонуштага  қора ва хусайни узум ва нон истемол қилиш мумкин.Ана энди эрталабки нонуштадан сўнг тушликка новбат келди.Асосан эрталабки нонушта яхши бўлса тушликда унча таълаб бўлмайди.Тушликда кўпроқ мева ,савсовотлар,полиз махсулотларидан истемол килган мақулдир.Тушлик бир неча куринишда булиши мумкин:
а) хохлаган хул ёки қуруқ мевалар билан нон,чой иссик овкатлар истемол қилиш,
б) аччиқ-чуччук ва нон билан иссиқ овкатлар истемол қилиш,
в) сутни 40 даражагача иситиб  унга нон тўғраб истемол қилиш.
Г)торвуз билан нон еб чой ичиш.
Торвузким-ёз ойи жонга халоват,
Чанқаган одамга беради рохат
Ўзининг хўл-совук мижози билан
Танани совутар,сўнар харорат.
     Ёки
Тарвузким,сафрони сўндирар хар дам,
Пешоб хайдар ундан еганда одам
Суюқ қонлар пайдо бўлади ундан,
Вужудинга хўллик ато қилар хам
Эслатиб ўтаман истемол қилинадиган нон албатта суви қочган булиши ва кепакли бўлиши шарт.Жуда бўлмаганда  “серий” бухонка нон хам маъқул.Чойларга келсак хамма турдаги гиёх чойлар ва қайнаган сув хам бўлаверади.
  Қовун истемол масаласига келсак ,уни тушликдан шомгача хеч нарсасиз  ўзинигина истемол қилишингиз мумкин.Бу борада халқимизда ажойиб мақол бор:Қовун есанг саҳар е,саҳар емасанг захар е:Бу билан қовунни оч коринга бирор нарса қўшмасдан ўзини истемол қил демоқчи.
Қовундан мияга хўллик бўлар ёр,
Баданга шу хислат етади такрор.
Танага семизлик ато қилади,
Тиқилма очувчи хислати хам бор.
   Ёки унинг уруғи тўғрисида тўхталсак:
Қовун уруғлари хайдайди пешоб,
Буйрагу қовуқни тозалар шитоб,
Ични юмшатади,хисни қўзғар
Иссиқ йўтал кетар,гувохдир китоб

ШОМлик инсоннинг бир кунлик овқатланишининг охирги мухим нуқтаси хисобланади.
 Шомликда бирор бир суюқ ёки қуюқ иссиқ овқат ташкил қилинади.Бироқ тўйлар бор,турли базм байрамлар ,морасимлар ,ўтиришлар ва гаплар бор.Унда шомлик бошқача тус олади.Булардан истисно тарзида биз оддий кундалик шомлик устида тўхтаймиз.Аввало шомликни тўртга бўлиб олсак,болалар шомлиги,ўспиринлар шомлиги,ўрта яшар ёшлар шомлиги ва қариялар шомлиги.Шомликнинг мухим овқатлар қаторига қуйдагиларни жумладан:бир қатор кўкатлар ва ош кўулар,аччиқ-чучук-шакароб,турп,бодринг,қалампир,олма ёки узум сиркаси,зира,зирк,занжабил,куркума каби  махсулотлар бўлиши мумкин.Булар ичида ош кўклари деганимизда сельдер,петрушка,кўк пиёз,кашнич,укроп,кўк саримсоқ пиёз ва бошқа кўкатлар назарда тутилади.Шомликни 35-40 фойизини кўкатлар ташкил этса шомлик  тез ва осон хазм бўлади.Ш омга турли қуюқ овқатлардан ташқари ранг баранг суюқ овқатлар жамладан балик махсулатлридан хам истемол қилиш мумкин.Пишикчилик пайтларда хафтада бир икки сабзи.бодринг.ковок.узум сак шарбатлридан ичиб юришни тавсия этамиз.

  А). Ортиқча оғирликни йўқотиш; сиз овқатларни алохида тарзда тановул қилишни бошлагач, кўп ўтмай ўзингизни торттиргач хурсанд бўласиз. Сабаби сиздаги ортиқча килограмм йўқолади, белнинг йўғонлиги, қиёфага тўғри келмайдиган семиз қўллар ва бадандаги бўришиқ жойлар ғойиб бўлади. Афтсига 1,5 – 2,5 килограмдан ортиқча оғирлик ташланади.
Б)     Овқат хазм қилиш яхшилангач баданингиздаги хужайралар хам сувни кам талаб этади, қорин хам шишмайди, қоматингиз хушбичим, хипча бўлиб қолади. Қорин тўйгизишга, овқатга талаб камаяди, бу демак, бир кеча – кундузлик истеъмол қилинадиган калория миқдори камаяди, шу билан бир қаторда сизнинг оғирлигингиз хам.
 Г). Қувватнинг ўсиши; Бир тоифадаги овқатни тановул қиларкансиз организм овқатни хазм қилишда организм анча кучни тежайди, оқибатда, сиз ўзингизга Янги қувват қуйилаётганини хис қила бошлайсиз.
Д) Яхши соғлиқ. Таомларни алохида қилиб ейиш ошқозон – ичак тизимига хордиқ беради ва бу, сиз ўзингизни тетик хис қилишингиз имконини беради, уйқу учун хам камроқ вақт керак бўлади. Сиз бардам бўлиб қолдингиз, чунки ошқозонингиздаги бир – бири билан мос келмайдиган овқатлар энди «низолашмайди». Буларнинг хаммаст соғломликни ва бахтиёрликни хис этиш имконини беради.

ОВҚАТНИ ХАЗМ ҚИЛИШ УЧУН ОРГАНИЗМГА  ҚАНЧА  ВАҚТ  КЕРАК ?

      Истеъмол қилинган озуқаларни сингдириш учун зарур бўладиган вақт оралиғи ва тавсия этиладиган овқатлар хақидаги ушбу маълумотдан фойдаланинг.
     Сув. Бўш ошқозонга ичилган сув дархол ичакка тушади.
     Шарбатлар. Мева, сабзавот шарбатлари ва бульонлар 15 – 20 дақиқада сингади.
     Ярим суюқ махсулотлар. Аралаштирилган салатлар (салат кўкати, сельдерей, бодринг ва помидорлар суюк холга келгунча аралаштирилади) суюқ овқат қаторида тановул қилинади, шунингдек сабзовот ва мевалар 20 – 30 дақиқа мобайнида хазм бўлади.
     Мевалар. Тарвуз. 20 дақиқада сингади. Битта овқатдан кейин ягона мева бўлиб қолсин. Қовунларнинг хазм бўлиши учун 30 дақиқа. Икки хил қовунни аралаштирсангиз хам, бироқ ярим килограмдан ортиқ еманг.
     Апельсин , узум хам сингиши учун ярим соат талаб этади. Ярим килограмгача ейиш мумкин.
     Олма, нок, шафтоли , олча ва бошқа  ярим ширин мевалар. Ҳазм бўлиш вақти  40 дақиқа. Бир маротаба ейишда 2 ёки 3 хилини 350 – 500 гр миқдорида тановвул қилиш мумкин.
     Хом сабзовотлар: Салат қилинадиган сабзовотлар – помидор, салат кукати, сельдерей, қизил ва Кўк қалампир ва бошқа ширали сабзовотлар хазм бўлиш вақти 30 – 40 дақиқа.
     Буғда ёки сувда пиширилган сабзовотлар. Кўкат. 40 дақиқада сингади.
     Кабачки, гулкарам, ловия, пиширилган жўхори 45 дақик ада хазм бўлади.
     Турп, сабзи, лавлаги ва бошка илдизмевали сабзавотлар 50 дақиқадан кам бўлмаган вақт талаб этади.
     Изох: Бу сабзавотларнинг 2 – 3 хилини қўшиш мумкин(хар бири 120 грамдан, умумий хисобда 240 грамдан кўп бўлмаган миқдорда). Ва авало кўкатлар, сўнг илдизмевали сабзавотлар истеъмол қилинади.
      Таркибида крахмал бўлган сабзовотлар – қовоқ, картошка ва бошқалар бир соат атрофидаги вакт мобайнида хазм бўлади. Ушбу сабзовотлардан бири дастурхонингизда асосий таом бўлиши лозим.
      Крахмалли овқатлар: Гуруч, гречка, оқланган тариқ, жухири уни, сўли, АРПА ёрмалари ўртача 60 – 90 дақиқа мобайнида сингади.
      Дуккаклилар – крахмаллар ва протеинлар, ловия, Кўк нўхот ва бошқалар хазм бўлиши учун 90 дақиқа зарур бўлади. Бир киши учун купи Билан 120 гр. Курук холда (210 гр. Пиширилган холда). Униг қуруқ холдаги 30 – 45 граммини 90 – 120 грамм гуруч Билан қушиб истеъмол килиш мумкин. Сояни гуручдан кейин истеъмол қилса хам бўлади. Чунки соянинг хазм бўлиши 120 дақиқани ташкил этади.
      Уруғлар ва ёнғоклар: Кунгабоқар, қовоқ, кунжут уруғлари икки соат мобайнида сингади. Писталарнинг икки турдагисини  30 граммдан 120 граммгача  истеъмол килиш мумкин. Бодом ерёнгок(хоми), ёнғоқларнинг хазм булиши учун 2,5 – 3 соат вакт керак бўлади. Улардан факат бир турдагисини, оғир жисмоний иш Билан банд булмасангиз, 90 граммдан кўп бўлмаган микдорда ейиш мумкин.
      Ёғсиз уй пишлоги, творог, бринза каби сут махсулотлари сингиши учун тахминан 90 дақиқа зарур бўлади. Бир марта учун 120 – 240 грамм кифоя килади. Ёғи олинмаган сутдан қилинган творог 2 соатда хазм бўлади. Бир ўтиришда 240 граммдан кўп бўлмаган микдорда истеъмол килинади. Шундай сутдан килинган каттик пишлок сингиши учун 4–5 соат зарур булади. Бир маротабада 60 – 120 грамм микдорида ейилади.
     Жониворлардан    олинадиган протеинлар хазми учун: тухум сариғига – 30 дакика, бутун тухумга – 45 дакика, 1 кунга – 1-2 дона тухум.
      Баликлар – 45-60 дақикқа, кўпи Билан 180 грамм, жўжжа – 1,5-2 соат. Кўпи Билан 120
грамм.
Эслатма:Бизларни марказимиз аъзолари тамонидан ишлаб чиқарилган қувват ва ёшартирувчи гиёхлар сотувга чиқди. Булар асосан қаришни олдини олиб инсонларга куч қувват бахш қилади
Фойдаланилган адабиётлар:
Сатаров А.Н.Абдурахманов Т.Р. ДАРДИНГА ДАВОМАН
М.Хасаний. Даволардан чиққан садолар
А.Саиддиннур.Халқ табобати сирлари
Абу Али ибн Сино гиёхлар сўзлашганда

Мурожат учун телефон +998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@mail.ru>
Абдуқодир Сатторов
                                               “Малхам”   табобати маркази рахбари, халқ табиби.
                  







Фолбинлик

Мунажжимлик
Савол: Юлдузларга боқиб, масалан, «Юлдуз фалон ерга келса жала ёғади»  деб айтётганларидек, юлдузларга қараб вақтларни белгилаётган одамларнинг ҳукми нима?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3543 – 6):
Саволда айтилганидек, ҳукмларни юздузларнинг жойлашишига қараб бериш жоиз эмас. Савол берувчининг назаридаги одам ё ёмғир ёғишига юлдузларнинг таъсири бор, деб тушунаётган бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, бу иш куфр ва ширкдир. Ёки ёмғир ёғдирадиган зот Аллоҳ, фақатгина юлдузнинг фалон жойдан қулашини бунга сабаб қилган, деб эътиқод қилган бўлса, бу иш ҳаром бўлиб, банданинг Аллоҳнинг хсусиятларидан бўлган ишни ҳақиқатан ёки мажозан бирон бўйинсундирилган махлуққа исбот этиши мумкин эмас. Бундай ишлардаги асос эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисларида ўз аксини топган: «Умматим ичидаги тўрт иш жоҳилият ишларидан ҳисобланиб, умматим уни ҳеч тарк қилмайди: бойлик билан ғурурланиш, насабларга тил теккизиш, юлдузларга қараб ёмғир сўраш ва гўяндалик» (Имом Муслим 934; Имом Муслим «Саҳиҳ»ига Нававий шарҳи 6/235; Имом Аҳмад 2/414, 415, 526, 538; 5/344; Термизий 3/325 (1008); Байҳақий «Сунан», 2/63).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эрта тонгларнинг бирида саҳобаларига: «Роббингиз нима деганини биласизларми?»– дедилар. Улар: Аллоҳ ва Расули биздан кўра яхшироқ билади, деганларида: «Аллоҳ шундай деди: «Бандаларимнинг айримлари Менга мўъмин ва (айримлари) Менга кофир бўлиб тонг оттирдилар. – Бизга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан ёмғир ёғди, деганлар Менга мўъмин ва юлдузларга кофир бўлди. Аммо, «Бизга фалон ва фалон буржлар сабабли ёмғир ёғди»– деганлар эса, Менга кофир ва юлдузларга мўъмин бўлдилар»– деб жавоб берди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». Ҳадис муттафақун алайҳ бўлиб, Зайд ибн Жуҳаний разияллоҳу анҳу тарафидан ривоят қилинган (Имом Бухорий 1/205, 2/23, 5/62; Имом Муслим «Саҳиҳ»ига Нававий шарҳи 2/59; Насоий 3/165; Абу Довуд 4/227; Имом Молик 1/192; Байҳақий «Сунан» 2/188, 3/357; Имом Шофиий «Муснад» 1/15).    
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.    

Комментариев нет:

Отправить комментарий