ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 6 июля 2020 г.

Abduqadir Sattarov ҚАЛБ ПОКЛИГИ.


Abduqadir Sattarov
ҚАЛБ ПОКЛИГИ.
Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм.
Биз кўпинча «фалончининг ичи қора», «фалончи қалби пок инсон» каби ибораларни кўллаймиз. Хақиқатан ҳам қалб поклиги бу нима ўзи ? Бизнинг қалбимизга қандай қилиб
шайтон васвасвси жойлашиб олади ? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита рухсати Билан Чоп этилган «Жин ва шайтондан сақланиш йўллари» китобида шайтон инсон қалбига қандай қилиб киришига алоҳида тўхталиб ўтилган:
Ибн ал – Жавзий (р.а) деди: «Шайтон имконият миқдорига кўра киради. Ушбу имконият ирсонларнинг огохлиги, ғафлатга тушиши, илмдари , жоҳилликлари билан белгиланади.
Билинги, қалб қўрғонга ўхшайди деворларнинг эшик деразалари бор. Ақл қўрғоннинг соҳибидир. Малойикалар анна шу қўрғонни зиёрат қилиб туришади. Унинг аторфида пистирма бўлиб, унда хавойи нафс билан шайтон бўлади .Шайтонлар у ерга бирор бир тўсқинсиз тез-тез келиб туради. Қўрғон билан пистирмадагилар ўртасида ўзаро уруш кечади. Шайтон ушбу қўрғон атрофида, қоровулнинг ғафлатда қолишини ё бирон деразадан ўтиб кетиш йўлларини қидириб юради. қўриқчи Ушбу қўрғондаги эшик-деразаларнинг ҳаммасини яҳши билиши керак. Агар у ғафлатда қолса ёки мадорсизланса, дуруст бўлмайди. Душман , албатта, бундан фойдаланади.»
Бир киши Хасан Басрийга деди:
- Иблис ҳам ухлайдими ?
У деди:
- Агар Иблис ухлаганда биз ҳаловат топган бўлардик.
Қалб қўрғони зикр ва имон билан нурланиб туради. Унда жилвакор ойналар бўлиб, унинг олдидан Ким ўтса кўринади. Шайтоннинг биринчи қиладиган иши тугунни кўпайтиришдир. Оқибатда девор қораяди ва ойнани туман қоплайди фурсатдан фойдаланган шайтон қўрғонга киради. қўриқчилар уни ҳайдаб чиқса, чиқиб кетади. Баъзи вақтда қоровулни ғафлатга солиб ёки тутун ёрдамида қўрғонни узил-кесил забт этади. Нихоят инсон издан чиқади. Баъзи ўтган уламолар деди: шайтонни кўрдим. У деди: «Мен инсонларга дуч келганимда, уларга таълим бераман, кейинчалик улардан таълим оламан.» Кўпинча шайтон закий инсонга хужум қилаётганда ўзи билан бирга хавойи нафсни ҳам олади. У ўзини намойиш қилганда, закий инсон у билан овора бўлади, шайтон эса унга таъсир ўтказа бошлайди.
Шайтоннинг инсон қалбига таъсир қилиши, уни йулдан оздириши ҳақида ал- Аъмаш (р.а.) ривоятларида ҳам келтириб ўтилган.
Хузайфа ибн ал-Яманий (р.а.) ривоят қилинишича: « фитналар қалбга юзланади. Кайси калб ундан ичса, унда қора доғ пайдо бўлади. Қайси қалб ундан бош тортса, унда оқ холл пайдо бўлади Еру осмон бор экан , оқ ҳолли қалбга фитна зарар етказмайди. Кулранг тусдаги қоралик эгаллаган қалб эса тунтарилган кўзасимон бўлиб яхши ишларни билмайди . Ёмон ишлардан қайтмайди. У фақат хавойи нафс балосига учрайди.» 
Ибн Қайюм эса қалбларни фитнага дучор бўлишига кўра икки қисмга бўлади:
1. Қора қалб; 2. Оқ қалб;
Қора қалб – бир қалбки, фитна юзланса, исфанж булут(сув хайвони) сув ичганидек фитнани ичиб олади ва унда қора доғ пайдо бўлади. Натижада унга юзланган фитналарнинг ҳаммасини ичади ва охир-оқибат, бузилиб кетади. Агар калб корайиб, узининг асл холатини йукотса, уни ҳалокатга гирифтор қилувчи икки офат унга кўндаланг бўлади.
Биринчиси: яхши билан ёмонни ажрата олмайди ва ёмонликдан қайтмайди. Кўпинча бу касаллик қалб учун хукм чиқаради. Инсон бунинг оқибатида яхши нарсани ёмон деб эътиқод қилади. Хатто суннатни бидъат деб, бидъатни суннат деб билади. Хақни ботил, ботилни эса хақ деб ўйлайди.
Иккинчиси: Ҳадисларда келтирилишича, бундай одамга хавои нафси ҳукумронлик қилади. У хавои нафсига бўйин эгиб унинг кетидан эргашади.
Оқ қалбда имон нури балқ уради, имоннинг чироғи уни нурафшон қилади. Агар у кишига фитна муораза бўлса, имон нури уни қайтаради ва бу нур янада зиёда бўлади. Имон кучаяди.

Malham Uz, [07.07.20 09:09]
Қалбларга юзланувчи фитналар қалбларнинг касаллиги сабабидандир. Фитналар шаҳват, шубҳа, адашиш, гунох, бидъат, зулм, жаҳл каби йўлдан оздирадиган иллатлардир. Биринчиси ирода билан қасдни бузгувчидир. Иккинчиси эса эътикод билан илини фасод қилгувчидир. Шунинг учун ҳам мусулмон қалбини кузатиб, аҳволидан ҳабар олиб, баъзи-баъзида уни мавъизалар билан ўзгартириб туриши зарур. Билгинки, қалб ислохи учун ҳизмат қиладиган амаллар абадий саодатга, фасод қилишга ундайдиган нарсадар эса, надомат ва бадбахтликка етаклайди..
Билингки, қалбда имон зиёда бўлса, инсонни кучли қилади ва хақ билан ботилни, залолат билан ҳидоятни осонликча фарқлайди.»
Абу Саъид Худрий (р.а.) дан ривоят қилишларича «Қалб 4 кисмдир: ялонғоч қалб. Унда чироққа ўхшаш нарса балқиб туради; гилофланган қалб, у ғилофга боғланган боғлади; бузилган қалб; зирхланган қалб. Ялонгоч калб муминнинг калби булиб, унда имон нури бор. Гилофланган қалб кофир қалбидир. Бузилган қалб мунофиқнинг қалби бўлиб, яхши-ёмонни ажратади. Сўнг буни инкор қилади. Зирхланган қалбда эса, имон ҳам нифоқ ҳам бор. Ундаги имон полизга ўхшайди. Уни ширин сув мустаҳкам қилади. Ундаги нифок жароҳатга ўҳшайди. Йиринг билан қон уни оғирлаштиради. Қайси бир куч бошқаси устидан ғолиб чиқса, мутлақ ғолиб бўлади.»
Демак, қалбингиздаги жавоҳирларни ҳиралаштирмаслик, шайтоннинг турларига илинмаслик ва ҳийлаларидан йироқ бўлишга Аллоҳнинг доимий ёрдами билан эришилади. Касалликка қарши туриш эса қалбни шайтондан ҳимоя қилиш ҳамда унга бўйсунмаслик билан белгиланади. Шундай экан доимо қалбимизнинг поклиги учун курашайлик. Зеро, ибн Можа Умар (р.а.) ривоятларида « Расулуллоҳ (с.а.в.)га айтишди: «Инсонларнинг қай бири яхширок?» Расулуллоҳ дедилар: « Ғамгин қалбли инсон». Сўрадилар: « Ғамгин қалб қандай?» Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: « У тақволи, тоза қалбки, унда сохталик, бахиллик, хиёнат ва гина бўлмайди.»
«(Эй, Мухаммад!) Сиз Куръон тиловат килганингизда, Биз сиз билан охиратга ишонмайдиганлар ўртасига кўринмас парда тортиб кўюрмиз. Шунингдек, (Куръонни) англамасинлар деб уларнинг дилларида тўсиқлар ва қулоқларида оғирлик (карлик) пайдо қилурмиз.» (Исро,45-46).
« Эй, мусилмон биродарим! Шуни билки, шайтон зикр, тақво, ишонч, ихлосдан холи қалбга кириб, васваса уруғини сепади ва у ерни ўзига макон қилиб олади.
Аммо, қалб имон, тақво ва зикр билан қўрғонланган бўлса шайтон хеч қачон унга султонлик қилолмайди.» (Ал-Аъмаш ривояти).
Мурожат учун телефон +998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.com
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Сатторов
“Малхам” табобати маркази рахбари, халқ табиби.#Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈🌤янги-КУН МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак янги кун билан табрикланг👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻
📩 Почта: malham53@gmail.com 🌐Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 👈🏻✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar  #Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади   👉 @malhamuz👈

Комментариев нет:

Отправить комментарий