ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 25 мая 2020 г.

🍒Саттаров Абдукодир🍒ШИФОБАХШ ОЛЧА

🍒Саттаров Абдукодир🍒ШИФОБАХШ ОЛЧА
Олча меваларида глюкоза, фруктоза, сахароза, клетчатка, пектин, оқсил моддалари ва ёғлар бор. Шунингдек, унда кўпгина витамин А, В1, С, РР ҳамда калий, кальций, магний, натрий, темир, йод, марганец сингари қатор микроунсурлар мавжуд.
 Бу мева таркибидаги кумаринлар ва оксикумаринлар қон
ивувчанлиги кўпайиб кетганда ажойиб самара беради. Шу жиҳатдан олча миокард инфарктини бошдан кечирган одамларга фойдали. Меваларида буриштирувчи таъсир кўрсатадиган ва ичакдан заҳарли моддалар сўрилишини камайтирадиган пектин моддаси бор. Олча меваси чанқоқни босади, овқат ҳазмини яхшилайди, ични юмшатади. Уруғидан тайёрланган эмульсия сийдик-тош касаллиги, сурункали колит, ичак атониясини даволашда ишлатилади  Халқ табобатида олча сувини трахеитлар, бронхитларда балғам кўчирувчи восита сифатида, меваларининг этидан сувда тайёрланган экстрактларини эса шамоллашга алоқадор касалликларда иссиқни туширувчи восита сифатида фойдаланилади. Шунингдек, олча иштаҳани кучайтириш учун кўнгилни очадиган ҳамда камқонликка даво бўладиган дори сифатида ишлатилади.
Шамоллашга алоқадор ва ҳар хил иситма касалликларида олча суви, шарбати, мураббоси, қоқисидан тайёрланган қайнатмаси умуман кўнгилни очиб, тонусни кучайтирадиган восита сифатида қўлланилади. Гулларидан дамланган чойи, шохларидан тайёрланган қайнатмаси ва баргларининг дамламаси билан милк яллиғланган пайтда, ангинада ва бадан куйган пайтда оғиз ва томоқни чайилади ва куйган жойларга қўйилади.
Қадимги ҳакимларга кўра, олча мевалари қувватга киргизади, қонни кўпайтиради, чанқоқни қолдиради.
Олча ични қотирадиган хусусиятга ҳам эга. Унинг бу хусусияти янги мевасидан кўра қоқисида кучлироқдир.
Замонавий табобатда олчадан иштаҳа очиш учун, сийдик ҳайдайдиган, балғам кўчирадиган, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатадиган, антисептик, антианемик, энтисклеротик восита тариқасида фойдаланилади.
Олча таркибидаги кумаринлар ва оксикумаринлар қон ивувчанлиги кўпайиб кетган маҳалларда яхшигина шифобахш таъсир кўрсатади. Шу сабаб олча миокард инфарктини бошидан кечирган одамларга фойдалидир.
Олча меваларида яллиғланишга қарши ва буриштирувчи таъсир кўрсатадиган ҳамда ичакдан заҳарли моддалар сурилишини камайтирадиган пектин бор.
Олча мева барглари ва навдаларидан тайёрланган қайнатма яллиғланишга, ревматизмга қарши ва қон тўхтатувчи хусусиятга эга. Бу қайнатма баданга шиш келганда ва ҳайз пайтида кўп қон кетаётганда қўлланилади.
Олча мевасининг эти ва суви антисептик хусусиятга эга бўлиб, микробларга қарши таъсир кўрсатади.
#мен сизларни қарирлайман☀️АЛБАТТА якинларингизга ТАРҚАТИНГ!!! ⏰каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 🥀🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.#телеграмда  👉 @malhamuz👈  🌞#Кунингиз офиятда ва яхши кайфиятда ўтсин!🍇 👉🏻 @malhamuz 👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🌈#Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com   Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar

Комментариев нет:

Отправить комментарий