Abduqadir Sattarov,
Бугун Туркистон халқининг миллий озодлиги учун курашган Мунаввар Қори Абдурашидхоннинг НКВД жаллодлари томонидан ўлдирилган кунидир.
Мунаввар қори 1878-йили Тошкентда туғилди. Ўзбек зиёлиси Абдурашидхон оиласидаги учинчи ўғил. Дастлаб
Тошкентда Юнусхон мадрасасида ўқиди. Ўн ёшидан Бухородаги мадрасалардан бирида ҳадис ва фиқҳ илмидан таҳсил олди. Тошкентга қайтгач, Дархон маҳалла масжидида имомлик қилади.
Исмоилбек Гаспирали томонидан 1881—1914 йилларда Кримда нашр этилган «Таржумон» газетаси Мунавварнинг миллий зеҳниятига таъсир кўрсатди ва у кейинчалик Туркистон худудида илк жадидлар мактабига асос солади.
Мактаблар ўз самарасини берди, у ерда саводсиз туркистонликлар ўқиш ёзишни ўргандилар, миллий ўзликни танидилар.
Мунаввар Қори жадид мактаблари учун янги товуш усулида дарсликлар — «Адиби аввал» («Биринчи адиб», 1907 йил) алифбе ва «Адиби соний» («Иккинчи адиб», 1907 йил) ўқиш китобларини чоп эттиради. Булар ўлкадаги асосий дарсликлар сифатида октябрь тўнтаришидан сўнг ҳам кенг қўлланилади.
Миллий озодлик фақатгина мактаб очиш билангина амалга ошмаслигини билган Мунаввар қори ўз сиёсий фаолиятини бошлайди ва ҳамфикрлари билан Туркистонда «Шўрои Уламо» ташкилотига асос солади. Ташкилот Туркистон мусулмонлар қурултойини ташкил этиб 1917-йили Туркистон демократик мухторияти эълон қилинади.
Мунаввар Қори шўро тарихида «халқ душмани», «миллатчи», «маҳаллий буржуазия идеологи» дея таърифлаб келинди. Унга нисбатан ёш авлодда нафрат туйғусини тарбиялашга ҳаракат қилинди.
Мунаввар Қори бор-йўғи 53 ёш яшади. Шундан 39 йили «инқилоб»дан олдинги чоризм мустамлакачилиги остидаги болалик, балоғат ва фаоллик даври бўлса, қолган 14 йили қизил империя ва ленинча қатағон сиёсати томонидан маънавий хўрланиш замони бўлди.
У 1929 йил 6 ноябрда қамоққа олинди. Умрининг охирги икки йили ҳарбийлаштирилган сиёсий бошқарма қамоқхоналарида ўтди.
1931 йилнинг 23 майида Москва шаҳридаги Бутирка қамоқхонасида қатл қилинган ва Ваганкова қабристонига дафн этилган.

Комментариев нет:
Отправить комментарий