ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 3 марта 2020 г.

НУТҚ БУЗИЛИШИНИ ЕНГИШ МУМКИНМИ?

НУТҚ БУЗИЛИШИНИ ЕНГИШ МУМКИНМИ?

Чиройли ва саводли гапириш хар бир инсон учун қобилият хисобланади. Нутқ – бу нафақат инсонлар орасидаги мулоқот воситаси, балки фикрлар, хиссиётлар ва дунёқарашни ифодалашнинг усули хисобланади. Инсоннинг бутун хаёти давомида рўй берадиган шахсиятини
шаклланиши ва ривожланиши нутқ маданиятини қанчалик муваффақиятли эгаллаш билан боғлиқ. Нутқ бузилишлари қадимдан мавжуд бўлиб, энг кўп учрайдиган турларига дудуқланиш ва афазия киради. 

Дудуқланиш.
Дудуқланиш болалар ва катта ёшдаги инсонларда бир хилда учровчи патология хисобланиб, эрта ёшдан бошланади ва етарли даво чоралари кўрилмаганда узоқ вақтгача сақланиши мумкин.
Дудуқланиш – нутқни ритми ва равонлигини бузилиши, айрим товуш ёки бўғинларни узилиши, қайтарилиши ва чўзилиши билан намоён бўлади. Дудуқланиш кечиши доимий ёки тўлқинсимон бўлиши мумкин. Тўлқинсимон турида дудуқланиш энг мухим ва маъсулиятли «қийин» пайтларда кузатилади. Масалан: катта аудитория олдида нутқ сўзлаганда, дарсда жавоб бераётганда, телефонда сўзлашув пайтида ва хаказо.
Нутқ бузилишлари инсонда жиддий рухий травмаларга олиб келиши, нотўлақонликни хис қилиш, ранжиш, ожизлик ва шу каби салбий хиссиётларга сабаб бўлади. Натижада кўплаб дудуқланувчи инсонларда невроз ривожланиб, муаммони бадтар кучайтиради ва нутқий муомалани янада қийинлаштиради. 

Афазия.
Афазия – нутқ бузилишини яна бир кўп учрайдиган тури бўлиб, бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмини зарарланиши натижасида ривожланади. Унинг оғирлик даражаси миянинг зарарланган сохасини жойлашуви ва катталигига боғлиқ. Шунга кўра афазиянинг енгил (артикуляциядаги ва буюмлар номини айтишдаги енгил қийинчиликлар) ва оғир (нутқ ва фикрни тўлиқ тушунтириб бера олмаслик каби) турлари фарқланади. 
Нутқни тиклаш учун логопед томонидан махсус нутқ терапияси машғулот тариқасида амалга оширилиши зарур хисобланади. Инсультдан кейин ўз вақтида ўтказилган даво машғулотлари нутқ бузилишини тўлиқ тузалиб кетишига замин яратади. 
Инсультдан кейин биринчи суткаларда тотал афазияни кузатиш мумкин, яъни бемор гапира хам олмайди, айтилган гапларни тушунмайди хам. Тотал афазия бир неча кун ёки хафтадан кейин «қўпол мотор афазия» билан алмашинади. Бемор аста-секин айтилган гапларни тушуна бошлайди, аммо атрофдагилар билан бир-икки бўғинли сўз бирикмалари билан мулоқот қилади. 

Нутқ бузилишини даволаш

Айрим нутқ бузилишлари ёш ўтган сайин йўқолади. Айримларини эса логопед назорати остида ота-оналари билан бирга ишлаган холда логопункт, болалар поликиникаси ёки оддий болалар боғчасида даволаш талаб этилади. 
Оғир нутқ бузилиши билан беморлар узоқ вақт давомида логопед ёрдамида боғчаларнинг турли нутқ гурухларида мажбурий даволанишлари шарт. Логопедга қанчалик эрта мурожаат қилиш, даво эффектини шунчалик тез олинишига сабаб бўлади. ☝🏻мақола  ёққан бўлса🌷Дўстларингиз билан бўлишинг! 👉🏻 @malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.
Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com 
☎️ Телефон: +998-99-906-33-66                                                                                        
📲 Telegram:   🥀🕊 https://t.me/malhamuz    ёки💕@malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий