ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 3 марта 2020 г.

Aбдукодир Саттаров, Ал-Қуст – нима?

Aбдукодир Саттаров,
Ал-Қуст – дарахтсимон ўсимлик. Унинг баландлиги 1,5 метргача етади. Унинг барглари, пояси ва илдизи бор бўлиб, у Ҳиндистонда ўсади. Унинг пўстлоғи ва илдизидан даво сифатида фойдалинилади ва улар оқ ва қора рангда бўлади. Араблар қустни денгиз орқали келтирганлар, шунинг учун уни “баҳрий” деб аташган. Бундан ташқари унинг таъми боис улар қустни “хулв” (“ширин”) ёки “мурр”
(“аччиқ”) деб ҳам аташган. Қусти ҳиндий қизил ёки жигарранг бўлади, қусти баҳрий эса оқ рангда.

Имом Ибн ал-Қоййим айтади: “Қустнинг икки хили мавжуд: оқ, уни яна баҳрий деб аташади, ва қора – қусти ҳиндий деб аталади. Қусти ҳиндий табиати иссиқроқ, баҳрий эса юмшоқ бўлади, унда жуда кўп фойда мавжуд. Иккови ҳам иситувчи бўлиб, томоқни қуритади, тумовни йўқ қилади, агар уларни ичга қабул қилса, ошқозон ва буйрак заифлашганда ва шамоллаганда, иситма ва вақт-вақти билан тутиб турадиган безгакка қарши ёрдам беради, зотилжамни даволайди, заҳарланган кишига ёрдам беради. Агар сув ва асал аралашмасига уларни қўшиб юзга суртилса, улар сепкил ва доғларни йўқ қилади”. (“Ат-Тиб ан-набавий”, 354)

Ал-қуст Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида зикр қилинган бўлиб, имом ал-Бухорий “Тиб китоби”нинг “Бурунга қусти ҳиндий ва қусти баҳрий томдириш ҳақида” ги бобида уборасидаги ҳадисларни келтиради: Умму Қайс Миҳсан айтадирлар: “Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу ҳинд ёғочидан фойдаланингиз, чунким унда етти хил даво бор, томоқ оғриганда уни тутатиб ҳидлаб, зотилжам бўлганда оғизга қуйиб ичмоқ мумкиндир”,— дедилар”.

“Ҳижомат” бобида ҳам ал-қуст тилга олинади:

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳижомат қилдирмоқ (қортиқ солдирмоқ) энг яхши даводир, қусти баҳрий истеъмол қилмоқ эрса, ундaн ҳам афзалдир. Томоқ безларини ззиб, болаларингизни қийнамангиз!” — дедилар”. (ал-Бухорий, Китаб ат-Тиб)

Қуст билан даволаниш борасида ал-Хофиз шундай дейди: “Эҳтимол, қустнинг 7 давоси булар – крем сифатида суртиш, суюқ ҳолда ичиш, компресс қўйиш, тутатқи, бурунга томизиш, оғриган жойга суюқ дорини қўйиш ёки оғизга қуйишдир”.

Истеъмол қилиш йўллари:

Котталар кунига 2 та капсуладан 3-5 махалгача ичишлари мумкин. 
Дарди қандай бўлишидан қатъий назар барча беморлар бундан қанча ича олса, шунча ичиши лозим. Қуйидаги касалликларни даволашда қустни қўллаш жуда фойдалидир:

- тромбларни эриши учун,
- серпуштликни ошириш учун,
- ҳайз ва сийдик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради,
- буйрак касалликлари,
- жигар ва овқат ҳазм қилиш тизимининг қолган органлари билан боғлиқ касалликлар,
- оғиз саратони,
- вабо,
- безгак,
- асабларни тинчлантиришда,
- ишиас касаллигига қарши,
- мия фаолияти учун,
- жинсий потенцияни кучайтирувчи восита,
- бутун организмни мустаҳкамловчи восита,
- ичаклардаги қуртларни йўқ қилиш учун,
- заҳар ва сеҳрдан ҳимояланиш учун.

Бундан ташқари у безгакка қарши фойдали ҳисобланади, ошқозонни иситиб, иммунитетни мустаҳкамлайди, ич қотиш ва ич кетиши ҳолларида, нифос даврида (туғишдан кейин аёл кишининг раҳмидан қон келиши) ёрдам беради, иштаҳани яхшилайди.

қуст талқони ёки дамламасини бемор оғзининг бир четига қуйиш. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек бу амал зотилжам ва бошқа ўпка касалликларини даволашда қўлланилади.

қуст талқонини чуқур ҳидлаш орқали нафас олиш йўллари касалликларини даволаш: астма, сил касаллиги, тумов, ҳадисда зикр қилинган муртак дарди (бодомсимон безларнинг яллиғланиши), томоқ яллиғланиши, фарингит, йўтал ва безгакка қарши.

Ал-қуст талқон қилиниб, унга бироз сув ва асал аралаштирилади. Ҳосил бўлган суюқ бўтқа шаклидаги малҳамни куйган жойларга, жароҳат ва яраларга, бўжама, чипқон ва ҳ.з.лар устига қўйилади ва ин шаа Аллоҳ бемор даво топади.

Синов ва тажриба орқали ал-қустнинг бошқа сирларини ҳам очиш мумкин ва бу Пайғамбарсаллаллоҳу алайҳи ва саллам табобати мўъжизаларидан бири ҳисобланади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий