🏻
Шоир дўстимиз ўз шеърига байроқсўз(эпиграф)ни биздан олибди. Шу шеърни сизларга илиндим.
ЮРАКНИ КЕНГ ҚИЛИШ КЕРАК
Кўнгли тор одамга дунёнинг кенглигидан фойда йўқ.
Ҳабиб СИДДИҚ
Соғлом, узоқ яшаш учун
Нималарни билиш керак?
Энг аввало, бунинг учун
Юракни кенг қилиш керак.
Тор қилмай кенг бу дунёни,
Талашмай зару тиллони,
Тилдан қўймай бисмиллони –
Юракни кенг қилиш керак.
Сал нарсага тажанг бўлмай,
Чиқимдан ҳоли танг бўлмай,
Олифта ё сатанг бўлмай –
Юракни кенг қилиш керак.
Мол дунёга бермайин зеб,
Ҳаммамизга етади деб,
Топганини ўртада еб –
Юракни кенг қилиш керак.
Ҳавас қилиб, ҳасад қилмай,
Дуч келганга ҳасрат қилмай,
Нодон сўзига бўғилмай –
Юракни кенг қилиш керак.
Дилкаш дамга шукр қилиб,
Куй-қўшиқдан ҳузур қилиб,
Ўқиб, ишлаб, ўйнаб-кулиб –
Юракни кенг қилиш керак.
Соғлом, узоқ яшаш учун,
Олға қадам ташлаш учун,
Шоир сўзин оқлаш учун –
Юракни кенг қилиш керак.
Сиддиқ МЎМИН,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Филология фанлари доктори, профессор ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!🌙 🤲 #Биз билан бирга бўлинг.🌼#Яқинларингизни хам таклиф қилинг.🌸Кунингиз офиятда ва яхши кайфиятда ўтсин!🌺👉🏻 @malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!

Комментариев нет:
Отправить комментарий