ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 17 марта 2020 г.

БАҲОР АЙЁМИДА


Abduqadir Sattarov
БАҲОР АЙЁМИДА
(Фурқат ғазалига мухаммас)
Бу олам барчага бирдек 
қадрдон ҳур ватан бўлса, 
Бутун эл яйрашиб шодон, 
қувончдан шўхи шан бўлса!

Дала, тоғ барқ уриб яшнаб, 
мисоли бир Адан бўлса, 
Б а ҳ о р айёмида гул 
гашт этарға бир чаман бўлса,
Қилурға шарҳи ҳол аҳли 
муҳаббат икки тан бўлса!
Ниҳоят ҳону беклар ҳам 
тотишган..ку у сам майдин,
Севуб нўш айлағон, балки 
ичмаган йўқ ва кам майдин! 
Сафоу кайф қилғайлар 
кўрса гар ким баҳам майдин, 
Х а з о н япроғида ул
тавба қилган бўлса ҳам майдин,
Етиб майхўрликнинг 
мавсуми паймоншикан бўлса!
Зимистон қиш қучоғидин 
баҳор афзалки юз чандон,
Ки наврўз завқи бисёрдур, 
бу завқни билмаган нодон! 
Чунонким барча тенг яйрар,
тили бурроки..суҳандон,
Булут қатра фишону 
руҳафзо, сабзалар хандон, 
Ариқларнинг лабида 
сабзакори бир чаман бўлса!
Кўнгулда шавқу завқ бисёр,
қадрдонлардир ҳазилкаш,
Само ҳам жола айларму, 
абрлар бўлдилар баркаш!
Наҳрға чўмдилар балки, 
сайрға чиқса ким яккаш,
Ҳаво ҳам мўътадил, ҳавзу
мусаффо суффаи дилкаш,
Оқар сув ғалт уриб, себарга 
узра мавжизан бўлса!
Табиат жандасин ташлаб, 
ки киймиш кўк либос..эҳром,
Кишилар шоду хандондур, 
дилида куй, ғазал, илҳом! 
Шикорни ихтиёр этмуш 
Дилором бирла шоҳ Баҳром, 
Сабуъй лал бирлан 
шишаю байзову олтин жом,
Ўшал мажлисда соқию, 
бир нигори сиймтан бўлса!
Парируҳсора санамлар 
малакми ёки ҳурилар,
Алар ҳусниға ким боқса, 
кетар кўздинки нурилар!
Магар инсон севуб қолса, 
етарму ризқу умрилар,
Гул узра андалибу,
сарвнинг бошида қумрилар, 
Юзу қад ҳасратидин 
оҳу фарёд айлаган бўлса!
Замин бўстонида турфа 
чечаклар, гуллур очилсун,
Муаттар бўйлари тарқаб, 
бутун оламға сочилсун!
Билур ишқ аҳли бу бўйни,
ўзга диллар начук билсун,
Киши тубию кавсар, 
жаннату ризвонни не қилсун, 
Жаҳон айвонида ҳосил 
бу янглиғ анжуман бўлса!
Баҳор гаштиға ошуфта
кўнгуллар тонг саҳар турғай, 
Чаманзор, лолазорларнинг 
завқини ҳар ташна дил сўрғай!
Суҳайлий ҳам бу жаннат 
боғларида сайр этиб юрғай,
С у р у р и шодликни 
даҳр боғида начук кўрғай,
Камина Фурқатийнинг 
маскани байтул хазан бўлса!#Биз билан бирга бўлинг.🌼#Яқинларингизни хам таклиф қилинг.🌸Кунингиз офиятда ва яхши кайфиятда ўтсин!🌸! 👉🏻 @malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com 
☎️ Телефон: +998-99-906-33-66                                                                                        
📲 Telegram:   🥀🕊 https://t.me/malhamuz ёки телеграмда💕@malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий