З.М.БОБУРНИНГ 537 ЙИЛЛИГИ ШОҲ ВА ШОИР ТАВАЛЛУД ТОПГАН АНДИЖОНДА КЕНГ МИҚЁСДА НИШОНЛАНДИ
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида нодавлат
нотижорат ташкилотлари олдига ҳам муҳим вазифалар қўйилди. Бу устувор вазифаларни рўёбга чиқариш борасида Бобур номидаги халқаро жамоат фонди эътирофга лойиқ ишларни амалга оширмоқда. Фонд таъсис этилганидан буён ўтган 28 йил давомида нафақат Бобур Мирзонинг ибратли ҳаёти ва ҳукмдорлик фаолияти, ноёб адабий мероси, у яшаган ҳамда фаолият кўрсатган табаррук жойларга ташриф буюриш, ўта қимматли қўлёзмаларни ўрганиш, илмий аҳамиятга эга китобларни келтириш, балки халқимизнинг ўнлаб бошқа атоқли шоирлари, олимлари шахси билан боғлиқ қадамжоларни обод қилиш борасида беқиёс ишлар уддаланди. Бобур халқаро илмий экспедицияси томонидан элликдан ортиқ хорижий мамлакатларга уюштирилган ўттизга яқин сафарлар давомида наинки буюк шоир, атоқли эссенавис, қомусий аллома, адолатли ҳукмдор З.М.Бобур ва унинг авлодлари, балки унинг бобоси Амир Темур ҳазратлари, шоҳ ва олим Мирзо Улуғбек, ҳалқимизнинг буюк сиймолари ҳисобланган М.Хоразмий, А.Фарғоний, А.Форобий, А.Р.Беруний, А.А.Ибн Сино, А.Навоий, Лутфий, Машраб ва бошқалар билан боғлиқ сўнгги манзиллар ободонлаштирилди, Андижондаги “Бобур ва жаҳон маданияти” экспозициясига 700 дан ортиқ нодир ҳужжатлар, қўлёзмалар келтирилди. Улар асосида фонд ҳомийлигида элликдан ортиқ турли жанрдаги китоблар, шу жумладан “Бобурнома”, “Бобур энциклопедияси”, “Хабиб ус-сияр”, ўзбек ва рус тилларида “Тарихи Рашидий”, “Боурийлардан бири”, “Буюклар изидан”, “Буюклик хислати” “Бобур йўлбарс” ва бошқалар. Биргина 2019 йилда “Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурийлар. Энциклопедик, илмий ва илмий-оммабоп материаллар тўплами” номли 4 жилддан иборат китобни Россия Фанлар Академиясининг Туркология институти билан ҳамкорликда (А-Б-В қисмлари), “Бори элға яхшилиқ қилғил”, “Бобурийлардан бири”, “Кўҳинур – Бобурнинг олмоси”, “Рисолаи Бобурийя”, “Таърихларда темурийлар сиймоси” каби китоблари чоп этилди. Бу ишлар давом эттирилади.
2020 йилнинг 14 февралида Андижонда З.М.Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган тантаналар шаҳарнинг файзли жойида шоҳ ва шоирга ўрнатилган муҳташам ҳайкал пойига гуллар қўйиш билан бошланди. Тантанали маросимда Андижон вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш.Абдураҳмонов, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди бошқаруви раиси З.Машрабов, мамлакатимиз ва хориждан келган бобуршунослар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Бобур адабий меросининг жаҳоншумул аҳамияти ҳақида сўз борди, шоир ғазаллари билан айтиладиган тароналар янгради.
Malham Uz, [15.02.20 06:34]
Андижондаги Боғи Бобур мажмуасида бўлиб ўтган анъанавий илмий-амалий анжуманда Бобур номидаги халқаро жамоат фонди бошқаруви раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими З.Машрабов “Фонд томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йил – илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили учун мўлжалланган тадбирлар тўғрисида”, шоир ва таржимон М.Кенжабек “Бобурнинг тўла асарлар тўплами”(“Куллиёти Бобур”)ни нашрга ҳозирлаш тўғрисида”, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими В.Раҳмонов “Бобур энциклопедиясининг учинчи, шунингдек, инглиз ва рус тилидаги нашрларига ҳозирлик кўриш тўғрисида”, Фонднинг Қорақалпоғистон минтақавий бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Я.Қўчқоров “Жорий йил май ойи иккинчи ўн кунлигида Элликқалъада “З.М.Бобур адабий меросида илм ва маърифат ғоялари” илмий анжуманини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш тўғрисида”, “Бобур ва жаҳон маданияти” музейи раҳбари Х.Шамсиева “Фонд ҳомийлигида кейинги даврда чоп этилган илмий-бадиий адабиётлар тўғрисида”, фонд раиси ўринбосари Р.Мамасолиевнинг “Бобур ва Бобур фонди фаолиятини тарғиб этишда алоҳида ўрнак кўрсатган олим ва ижодкорларни рағбатлантириш тўғрисида”ги маърузалари тингланди. Маърузалар юзасидан илмий мунозараларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори Ҳ.Болтабоев, афғонистонлик бобуршунос Азизулло Аррол, озарбайжонлик бобуршунос Рамиз Аскер, навоийшунос Абдулла Руин, қозоғистонлик бобуршунос Ислом Жеменей, эрон элчиси Муҳсин Пирмуҳсунийлар сўзга чиқдилар. Бир қатор мамлакатларга илмий сафарлар, мамлакатимизда, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ўтказиладиган илмий анжуманлар билан бирга жорий йилнинг март ойида Андижон вилояти умумтаълим мактабларида, май ойида шаҳар ва туманларда, сентябр ойида вилоят миқёсида “Бобур билимдонлари” танловини ўтказиш, танловнинг мутлақ ғолибларига фонд дипломлари, қимматбаҳо совғалари, Ҳиндистон Республикасига сайёҳлик йўлланмаси берилиши белгилаб қўйилди.
Илмий анжуманда Бобур Мирзо замони тиб илмини бугунги кун тиббиёти назарияси ва амалиёти асосида таҳлил қилишга қаратилган “Табобат қомуси” китоби учун кимё фанлари доктори, профессор Иброҳимжон Асқаровга, Бобур адабий меросини тарғиб қилиш ҳамда унинг буюк устози А.Навоий асарларини дари тилига таржима этиш борасидаги хизматлари учун афғонистонлик бобуршунос Абдулла Руинга, Темурийлар ва Бобурийларга оид насрий асарлари, “Шамолларга учган нидолар” (“Хонзодабегим”) тарихий романи учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Омина Тожибоевага Бобур номидаги халқаро мукофот топширилди. Шунингдек, бир қатор олимлар, ёзувчилар, санъаткорларга фонднинг Фахрий Ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.☝️макола ёққан бўлса🌷Дўстларингиз билан бўлишинг!🥀🕊 https://t.me/malhamuz💕@malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.
Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👇🏻
сайтда www.malhamuz.blogspot.com ёки телеграмда @malhamuz ёки онлайнда https://t.me/malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий