ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 9 октября 2019 г.

Табиб шифокорни, шифокор эса табибни тан олиши керак

Табобат академияси раиси: Табиб шифокорни, шифокор эса табибни тан олиши керак
Табиб шифокорни, шифокор эса табибни тан олиши ва ҳамкорликда ишлаши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар табобат академияси раиси, профессор Иброҳимжон Асқаров «Дарё»га маълум қилди.

Асқаровнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 октябрдаги
халқ табобатига оид қарори билан табиблар шифокорларга ёрдам берувчилар сифатида қабул қилинди. Буни амалга ошириш учун табиб шифокорни, шифокор эса табибни тан олиши керак.

«Бу ишларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти қўллаб-қувватлаб келмоқда. Аммо қуйи тизимдаги баъзи шифокорлар томонидан табибларни пастга уриш, уларни менсимаслик ҳолатлари мавжуд», – дейди Иброҳимжон Асқаров.

Иброҳимжон Асқаровнинг айтишича, табиблар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида академия ҳузурида ўқув маркази ташкил этилган. Марказга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан лицензия берилган.


Фото: Рустам Эшонов
«Бундан буён республикадаги табибларни малакасини ошириш билан ҳам шуғулланмоқчимиз. Шу мақсадда Фарғона ва Андижон вилоятларида академиядан рўйхатдан ўтган табиблар билан йиғилиш ўтказиб, уларнинг муаммолари ва кимларни ўқитиш кераклиги хусусида суҳбатлашдик. Марказда табиблар уч ой давомида Андижон тиббиёт институти, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтининг олимлари ҳамда малакали тиббий илмга эга бўлган табиблари томонидан ўқитилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигида тузилган комиссия имтиҳонидан ўтгандан сўнг уларга лицензия беришлари мумкин», — дейди профессор.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи Асқаровнинг қўшимча қилишича, яқинда нашр этилган «Табобат қомуси» китоби табиблар учун дарсларда қўлланма сифатида фойдаланилади. Китобда Ўзбекистонда ўсадиган 168 та ўсимликнинг барги, меваси, илдизи қайси фаслда, қайси касалга даво эканлиги атрофлича баён қилинган.

Шунингдек, Табобат академиясида алоҳида махсус экспертлар комиссияси тузилиб, табиблар фойдаланаётган дори-дармонларга баҳо ва тавсия берувчи тизимни ҳам йўлга қўйишни режалаштирилган.

Маълумот учун, хирургия, терапия, эндокринология каби тиббиёт фанларининг 40 таси чет давлатларда яратилган. Қирқ биринчи фан, яъни халқ табобати паспортини Ўзбекистонда профессор Иброҳимжон Асқаров ва академик Неъматжон Мамасолиев билан ҳамкорликда ёзган (фан сифатида исботлаган) ва бу Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқланган.
Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c  🤲💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!  Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com   
телеграмда 👉   @malhamuz    онлайн группа 👉@saratondavosi   телеграмда 
🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий