ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 7 октября 2019 г.

БАРГИЗУБ 25 +


Abduqadir Sattarov
БАРГИЗУБ 25 +
Иссиқ шишлар ва оловдан куйган жойларга,
учуққа, эшакемга, қулоқ ости шишларига
фойда қилади. Баргларининг ширасини қулоқ
оғриғига қарши томизилса, оғриқни босади.
Илдизи чайналса ёки қайнатмаси билан оғиз
чайилса, тиш оғриғини тўхтатади. Баргининг

суви чақаланишини даволайди, уруғи қон
туфлашга фойда қилади. 
Ибн Сино
Бу кўп йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи бир қаричдан тизза бўйича ўсиши мумкин, унча жой танламайди. Икки нави бўлиб, бирининг барги қалину узун, барглари орасидан ингичка поя униб чиқиб, ана шу поянинг бош қисмида уруғ тугади. Иккинчи навининг барглари кенг ва узун эмас. Баргининг ҳар ҳар жойида ипга ўхшаган торлар мавжуд. Ана шу навининг барглари орасидан униб чиққан поялари то учигача уруғ боғлайди. Айнан ана шунисининг баргини баргузуб дейишади.
Ҳар икки нави ҳам шифобахшлик ҳусусиятига эга. Иккинчи навининг уруғи юмалоқ, қорадан келган бўлиб, биринчисиникига қараганда майдароқ.
Баргизуб баргида глюкоза, лимон кислотаси, ошловчи моддалар, турли ферментлар, калий тузлари, С ва К витаминлар, каротин, уруғида 15 20 фоиз мой, 10 фоизгача шиллиқ модда бор.
Халқ табобатида баргидан тайёрланган дамлама ҳамда баргидан олинган шира нафас йўллари, тери, томоқ, кўз, йўғон ичак яллиғланиши, шунингдек, қон оқишини тўхтатишда фойдаланилади.
Мижози иккинчи даражада совуқ ва қуруқ, бироқ илдизи ва уруғида қуруқлик кўпроқ.
Унинг шифобахшлик хислатлари: баргидан томиригача қон қусишни тўхтатади ва баданнинг ҳамма ботиний аъзоларидан қон келишига шифо бўлади, шунингдек, тутқаноққа даво бағишлайди. Агар буни бурунга қўйилса ёки пешона ва кўкракка боғланса, ана шундай натижа беради.
Илиқ сувини қулоққа қайта қайта томизилса, агар иссиқдан бўлган бўлса, қулоқ оғриғини қолдиради. Илдизини сувда қайнатиб, ўша сувни оғизга олиб айлантирса ёки баргини чайнаса, тиш оғриғини босади, оғиздаги бошқа дардларга шифо бағишлайди, ҳатто чириган ва қорайган тишлар, оғиздаги бошқа дардларни ҳам даф этади, тишларни бўшашган милкларини мустаҳкамлайди ва улардан қон кетишини тўхтатади.
Баргининг суви хоҳ томизилсин, хоҳ суртилсин, иссиқдан бўлган кўз оғриқларига шифо бағишлайди. Кўз дорилари бу гиёҳ баргининг сувида эрийди ва унинг ўзи ҳам кўз даволарига қўшилади. 
Унинг шарбати, яни қуёшда қуюлтирилган суви ичилса, одамни оғирлатиб юборадиган дардга, сил, қон кетиш, ўпка яраси, қон босими баландлигидан нафас олиш қийинлиги ва тутқаноқ, восвос дардларига даво бўлади. Унинг шарбатини истеъмол қилиш иссиқ мижозли жигар, талоқ ва буйракни кучли қилади, шунингдек, ушбу аъзоларнинг бўғилиш ва тугунларини ечади, қаттиқ чанқоқни қондиради, таомлар ҳазми бузилишини бартараф қилади, қон қусишни тўхтатади, ички аъзолардан қон келиши олдини олади, пешоб ачишиши, яни сўзакка шифо бағишлайди, лекин ҳайз ва бавосир қонини тўхтатади.
Бу ўсимликнинг илдизи барги ёки уруғини еса, жигар, буйрак ва қовуқ тиқилмаларини очади, шунингдек, булар бошқа тиқилмаларни очувчи даво воситалари таркибига ҳам киритилади, айни пайтда ичаклар яраларига даво бўлади.
Ясмиқни унинг барги билан пишириб ейилса, лавлаги барги ўринини босиб, иссиқ сариқ сув хасталигига, калта нафас дардига шифо бағишлайди. Буни туз, ясмиқ ва сирка билан пишириб ейилса, қон аралаш ич кетишни олдини олади.
Баргининг сувини тилла мусалласи билан бирга ичилса, буйрак ва қовуқ дардига шифо бўлади, шарбати, яни қуёшга қўйиб қуюлтирилган суви ичилса ёки уруғини сувда қайнатиб, ўша сувни бироз совутиб ҳуқна қилинса, ичаклар ярасига шифо бағишлайди ва бавосир қонини тўхтатади.
Агар баргизуб баргининг туйилганини аёллар тагдан кўтаришса, ҳуқна қилиш туфайли бачадонда пайдо бўлган дардни бартараф қилишга ёрдам беради.
Айтишларича, унинг илдизидан уч миқдор ейилса, кунора тутадиган иситмага, тўрт миқдор ейилса, сурункали иситмага шифо бағишларкан. Агар уни қуюлтирилган сувининг 113 грамми шароб билан қўшиб истеъмол қилинса, шиддатли иситмани тўхтатаркан.

Malham Uz, [08.10.19 08:32]
Илдизини туз билан янчиб боғланса, қутурган ит қопган заҳарни даф этади. Унинг барги ва илдизини туйиб боғланса ёки қуритилганини туйиб давомли сепиб турилса, яраларни йирингдан тозалайди, эски хавфли яраларни, бадан аъзоларига чуқур кириб борган жороҳатларни, оловдан куйган жойларни ҳамда баданга тез тарқаб, этни ейдиган яраларга шифо бағишлайди. Агар буни оқ кукунга аралаштириб, карбунқул (олов парчаси) деб аталмиш баданни емириб, ҳалокатга олиб борувчи яраларга боғланса, уларнинг кўпайиш ва авж олишини тўхтатади ҳамда даф этади.
Илидизи ёки баргини туйиб боғланса, иссиқ шишларни қайтаради, аллергия, қизил тошмалар, қизамиқ, қулоқ орқасидаги шишлар ва чўчқабўйин (бўйин ва қўлтиқ остига чиқадиган ёмон яралар – қулғуна) ни муолажалайди. Агар томирини бўйинга осиб олинса ҳам чўчқабўйин яраларга шифо бағишлайди.
Лекин айтишларича, уни истеъмол қилиш ўпкага зарар қиларкан. Ана шу зарарни қайтармоқ учун асал ейиш керак экан. Шунингдек, шарбатини истеъмол қилиш томоққа зарар етказади – бундай ҳолатда мустақо ичилса, зарари ислоҳ бўлади.
Баргининг сувидан бир марта ичиш миқдори 50 граммдан 150 граммгача. Бунинг ўрнига қуритилган отқулоқ (шовул)ни истеъмол қилса ҳам даво бўлади.
Уруғининг хосияти баргининг шарбатиникига ўхшайди. Агар ундан 3,5 граммини истеъмол қилинса, баданнинг қуйи қисмидан қон кетишининг олдини олади. Уруғини қовуриб ейилса, ич кетишни тўхтатади, агар ширинбодом ёғи ёки қизилгул ёғи билан қориб ейилса ёки ўзини танҳо сувда қайнатиб, ўша сувни уруғ билан бирга истеъмол қилинса, ичаклар дардини даф этади, ичдан бўлган қон кетишларни тўхтатади. Уруғидан бир кунда бир марта 10,5 граммгача ейилади.
Шу ўринда ўзимизнинг кузатиш ва хулосаларимиздан ҳам икки оғиз айтмоқчимиз: ҳар куни наҳорда, оч қоринга баргизуб баргининг сувидан овқатдан бир ёки ярим соат олдин 150 граммдан 180 гарммгача ичилса ва буни бир ой давом эттирса, меъда саратони (раки)га шифо бағишлайди.🤲💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!  Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com   
телеграмда 👉   @malhamuz    онлайн группа 👉@saratondavosi   телеграмда 
🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий