ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 28 октября 2019 г.

ЯХШИ ҚОЛ, ЭЙ ДИЛБАРИМ, ДИЛДА КАДАР КЕ-Е-Е-ТМОҚДАМАН!..

Шукур Жаббор

ЯХШИ ҚОЛ, ЭЙ ДИЛБАРИМ, ДИЛДА КАДАР 
КЕ-Е-Е-ТМОҚДАМАН!..

Ким ҳақида гапирмоқчи эканимни билдингиз. Ҳофиз Ҳожиакбар Ҳамидов ҳақида. Наманганлик ижодкор Рустам Уммат шу инсон ҳақида китоб чиқарибди.
Қуйида ўша китобдан парча келтираман:


"...Тошкент – ҳароратли сўз, тилга олинган дамдаёқ юраклар қизийди, унинг тимсолида бутун республиканинг офтобдай чеҳраси кўзимиз олдида намоён бўлади. 
Аммо шуниси аниқки, Тошкентнинг тариғини еган чумчуқ Маккатиллодан учиб келади. Тошкент нон шаҳри, шарқ машъали, маърифат, маданият ва маънавиятнинг маёғи.
Келинг, ўтган аср аввалида яшнаган Бешёғоч боғларидан бирига кирайлик ва кўрайлик. Қаршимизда бўйчан, ёз офтобида тобланган, чеҳраси чўяндай киши: оёғида нимдош этик. Чопоннинг икки ўнгари белидаги қийиқчага қистирилган. Ушбу чаманзор соҳиби Абдулазиз боғбон, етти пушти олчаю гилос, олмаю анор билан сўзлашиб ўтган бир меҳнаткаш. Боғбонимиз бугун еттинчи осмонда: Набия ва Абдуқаюмдан сўнг яна ўғилли бўлди. 
Бизга Ёдгора она бағридаги ўша чақалоқ зарурроқ, чунки бош қаҳрамонларимиздан бирининг исми-Абдулҳамид. 
Фарзандлар боғдаги ҳалол меҳнатнинг, Абдулазиз ота ва Ёдгора она қалбидаги ҳимматнинг ҳароратида улғайишди. 
Алқисса боғбон бобо тўйларни бошлади. Аввал Набия бонуни узаатдилар, кейин Абдуқаюмнинг бошини икки қилишди. Абдулҳамид уйланганда 1931 йил эди, Муборак келиннинг қадами қутлуғ келди. Тўйдан сўнг рўзғорга барака кирди, қиз ўстирган қудаларга қуллуқ. Афсуски, ўша қиз бахтни тушида кўрдими, ўнгида кўрдими? Юртга қирон келди, хундор ёвнинг қиличи йигит зотига қирғин солди. Белида белбоғи бор, отаси ўғлим деган Абдулҳамид ҳам вагонга чиқди. Парвознинг фарёди инсонлар ноласига уйқашди. Тошкент вокзаалида қиёмат куни эди... "

Комментариев нет:

Отправить комментарий