Саид Мир Муҳаммад Олим Хон – Бухоро Амирлигини 1910 — 1920 йилларда бошқарган Бухоро Амирлигининг сўнгги Амири ҳисобланади. У 1880 йилнинг 3 январь куни Бухорода таваллуд топган.
Саид Муҳаммад Олим Туркийларнинг Манғит улуси ўзбеклари оиласида туғилган. Саид Олим ўн уч ёшдалигида
отаси Абдулаҳад томонидан уч йилга давлатни бошқариш ва ҳарбий маълумотларни ўзлаштириш учун Санкт-Петербургга юборилади. 1896 йилда у Россиядан Бухоро Шаҳзодаси сифатида Бухорога қайтиб келади.
Икки йилдан сўнг у Насаф Губернатори этиб тайинланади ва ушбу лавозимида ўн икки йил фаолият юритади. Кейинги икки йилда у Карминнинг шимолий провинсциясини бошқаради. 1910 йилда отаси Абдулаҳад Хон вафот этади. Ўша йили Россия Империяси Императори Николай II томонидан Олий мартабага кўтарилади. 1911 йилда Саид Олим Хонга Ҳазрати Олийлари Император Свитасида генерал-майор унвони берилади.
Саид Амир Олимхон 1910 йилда Бухоро Амирлиги тахтига юксалди. Бошқарувининг бошида у совғалар олмаслигини, бошқа вазир ва бошлиқларга пора олишни ман этишини ва солиқчилар ва бошлиқларни халқдан олган солиқни ўз манфаатларида қўлламасликни амр этди. Бироқ вақт ўтиб вазият ўзгариб кетди, ушбу интригалар оқибатида янги қонунлар чиқармоқчи бўлганлар Москва ва Қозонга юборилди. Саид Олим Хон эса бошқарувини анъанавий тарзда давом эттирди.
Бухоро Амирлиги Россия Империясига қарам ҳисоблансада Саид Олим Хон ўз давлатида Амир мақомига эга эди. Саид Олим Хоннинг пулларига Санкт-Петербургда Масжид ва Бухоро Амири Уйи қурилди. 1915 йилнинг 30 декабрь куни генерал-лейтенент мақомига эга бўлди ва Тер Казаклари қўшинида генерал-адютант мақомигача кўтарилди.
1920 йилда Қизил Армия Бухорони эгаллаб олганида Саид Олим Хон Бухоро Амирлигининг шарқига, кейинроқ эса Афғонистонга қочиб кетади.
Мамлакатидан ташқарига қочиб кетганидан кейин Қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Қарилигида кўзи деярли кўр бўлиб қолган. Унинг банкдаги ҳисоб рақамлари эса собиқ СССР Ҳукумати томонидан ёпиб қўйилган. Айтишларича, умрининг то сўнгги лаҳзасига қадар ўзи билан олиб келгани – кўзадаги Бухоро тупроғини қайта-қайта кўзига сурган экан.
Саид Муҳаммад Олим Хон 1944 йилнинг 5 май куни 64 ёшида Қобулда вафот этади. Қабр тошига эса қуйидаги мисралар жо бўлган:
Амири беватан хору фақир аст,
Гадо гар дар Ватан бошат амир аст
(«Беватан амир хору фақирдир, Гадо гар ўз Ватанида бўлса – Амирдир…»)
Амири беватан хору фақир аст,
Гадо гар дар Ватан бошат амир аст
(«Беватан амир хору фақирдир, Гадо гар ўз Ватанида бўлса – Амирдир…»)
Комментариев нет:
Отправить комментарий