ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 9 июля 2019 г.

Янги автомобиль бозори иш бошлади

Янги автомобиль бозори иш бошлади
Хўжаобод туманининг Андижон шаҳри билан туташ Хидирша массивида 4 минг донадан ортиқ автомобиль сотиш имконига эга янги мажмуа фойдаланишга топширилди.
– Автомобиль бозорининг умумий майдони 8 гектарни ташкил этади, – дейди Андижон вилояти бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси раиси Ҳотамжон Мамарасулов. –
Олти гектар майдон турли русумлардаги автомобиллар учун алоҳида-алоҳида тарзда павильонларга ажратилади. Бозорда сотувчи ва харидорлар учун зарур барча шароитлар яратилган.

Бундан ташқари, ҳудудда автомобиллар эҳтиёт қисмларини сотишга ихтисослашган 150 та замонавий савдо дўкони барпо этилди.

Қурилиш, ободонлаштириш ишлари учун маҳаллий бюджетдан қарийб 20 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Янги автомобиль бозори аҳоли учун катта қулайлик яратади. Агар эътибор қаратсак, Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида жойлашган аввалги бозор майдони 3 гектарни ташкил этган бўлиб, шундан 2 гектар ҳудудда 400 га яқин савдо дўкони фаолият кўрсатган, автомобилларни сотиш майдони эса бор-йўғи 80 сотих бўлган. Бозор ёнидан ўтувчи катта магистраль йўл, айниқса, бозор бўладиган кунлари ўта тирбанд бўлар, атрофда яшайдиган аҳолига ноқулайлик туғдирар эди. Бундан ташқари, мутахассислар томонидан кўчада амалга оширилган машина савдоси туфайли бозордан тушадиган тушум йилига тахминан 1,5 миллиард сўм кам бўлгани эътироф этилди.

Ўзгача қиёфа, қатор қулайликларга эга янги автомобиль бозори бир вақтда 4 мингта автомобилни сиғдира олади.

Бозор очилишига бағишланган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.♻️
Савобли ишга сиз ҳам шерик бўлинг! 
  Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                                                                                                                                        телеграмда👉
 @malhamuz  каналига обуна бўлинг 👇🌷  Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий