ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 23 июля 2019 г.

ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!

ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН
              АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!        
 
         Ўзбекистон Республикаси Президенти
         Ҳурматли Шавкат Миромонович
          Мирзиёев Жаноби Олийларининг
         таваллуд айёмлари муборак бўлсин!                   
  
   Қутлуғ, муборак бўлсин айём, Шаҳаншоҳимиз,
   С и з н и   омон сақласин ҳамиша Оллоҳимиз!

 
   Шоҳлик буюк мартаба, йўқдир унинг қиёси,
   Оллоҳ таоло Ўзи бизларнинг гувоҳимиз.
 
  Бундай буюк улуғлик ҳар кимга насиб этмас,
  Сизсиз она Ватанда бизнинг шамс, моҳимиз.
 
  Ватанимиз муқаддас, халқимиз мўътабардир,
  Ниҳоят кенг, ададсиз бизларнинг даргоҳимиз.
 
  Осмонимиз мусаффо, тинчдир она еримиз,
  Жонажон Тошкентимиз-азиз саждагоҳимиз.
 
  Заминимизнинг усти,  хатто ости хазина,
  Дуру жавоҳирларга тўла қиру, чоҳимиз.
                   
  Жаннатмакон Ўлкамиз бу оламда ягона,
  Дору дармон шифобахш ҳар битта гиёҳимиз.
                   
  Олам-жаҳонда тинчлик, юртимиз ҳам тинч бўлсин,
  Доим жаранглаб турсин “Ушшоқ”у, “Дугоҳ”имиз.
                   
  Она Ватан бағри кенг, истиқболи порлоқдир,
  Равшан, мусаффо бўлсин ҳар кунги сабоҳимиз.

  Жаҳон кишварларидан келаётир меҳмонлар,
  Улар учун кенг очиқ бизларнинг боргоҳимиз.
 
  Парвардигорнинг Ўзи  бизларни хўп сийлагай,
  Чунки заррача йўқдир тақдирда гуноҳимиз.
 
 Ватанимиз Мустқил, келажак ҳам буюкдир,
 Осойишта ҳамиша улуғ қароргоҳимиз.




 Дўстлар дилдан табриклар, душманлар эса куяр,
 Кимлар бизга дўст бўлса, улар чин ҳамроҳимиз.

 Аммо ёвуз душманлар орамизда йўқ эмас,
 Улар бизнинг ҳақиқий  адашган гумроҳимиз.

 Ўтган ота...боболар руҳларин шод этгаймиз,
 Чунон гирди капалак ўтган шоҳ...арвоҳимиз.

 Оллоҳга минг шукрлар келтиргаймиз то абад,
 Йўқдир дилларда ғубор, заррача оҳ-воҳимиз.

 Ватан сарҳадларида ҳушёр, сергак ҳамиша,
 Хизматда шай турурлар минг-минглаб сипоҳимиз.

 Соғлом авлодларимиз келажак ворислари,
 Улар учун мунтазир сонсиз олийгоҳимиз.
                    
 Мақсад, манзиллар аниқ, порлоқ истиқболимиз,
 Узоқларга қадалаган бизларнинг нигоҳимиз.

 Қўллар кўксимиздадир, бош эгамиз таъзимга,
 Соғу саломат бўлинг, Сиз Олампаноҳимиз!

 Қутлов ҳамда табриклар ёғилмоқда беадад,
 Суҳайлий ҳам таъзимда, Улуғ Подшоҳимиз!
                        ..............................
                          
                                            СУҲАЙЛИЙ
                                    (Қоражон ҚОДИРОВ)
                                            Ўзбекистон  


Комментариев нет:

Отправить комментарий