ШОИР ЮРАГИ
Ўтар бу кўприкдан жамики жонзот,
Чумолидан тортиб филлар ҳам ўтар.
Султонлар ўтади гоҳ шод, гоҳ ношод,
Занжирларин судраб қуллар ҳам ўтар.
Элчиларга ўхшаб турфа замондан,
Шалоқ аравалар "мерс" лар ўтади.
Рўбарў келишиб икки томондан,
Бир- бирига тамом терслар ўтади.
Суюшганлар ўтар, суяб бир- бирин,
Бузувчилар ўтар, ўтар усталар.
Хушёрлар ўтади тежаб кўз қирин,
Ўтади эмаклаб пиёнисталар.
Ўтиб бораётир ана жуфт гуруҳ,
Бири шўх, бировин кўзларида нам.
Етаклаб бормоқда бирини шукуҳ,
Бошқа бировини етаклаган ғам.
Олифталар ўтар- ғариб сийрати,
Ботирлар ўтади қалбида ўтлар.
Бешиклар ўтади, - дунё зийнати,
Ўтади лапанглаб, вазмин тобутлар.
Муттасил бу йўлда келади тўқнаш,
Нур билан зулумот, ўлим ва хаёт.
Бу кўприк оламнинг ўзига ўхшаш,
Бир фарқи- сохиби ихтиёрсиз зот.
Кўприк остидаги жўш урган дарё,
Сув эмас- ўтганлар тахир кўз ёши.
Хар нени кўтарган бир ўзи танхо,
Бор на таъмирчиси, на бир юкдоши.
Бу кўприк, бу кўприк қуласа агар,
Не хислар қоларди сарсон- саргардон.
Гарчи қисматида бор қанча хатар,
Хар нечук барига у балогардон...
АБДУУЛА ОРИПОВ.
Ўтар бу кўприкдан жамики жонзот,
Чумолидан тортиб филлар ҳам ўтар.
Султонлар ўтади гоҳ шод, гоҳ ношод,
Занжирларин судраб қуллар ҳам ўтар.
Элчиларга ўхшаб турфа замондан,
Шалоқ аравалар "мерс" лар ўтади.
Рўбарў келишиб икки томондан,
Бир- бирига тамом терслар ўтади.
Суюшганлар ўтар, суяб бир- бирин,
Бузувчилар ўтар, ўтар усталар.
Хушёрлар ўтади тежаб кўз қирин,
Ўтади эмаклаб пиёнисталар.
Ўтиб бораётир ана жуфт гуруҳ,
Бири шўх, бировин кўзларида нам.
Етаклаб бормоқда бирини шукуҳ,
Бошқа бировини етаклаган ғам.
Олифталар ўтар- ғариб сийрати,
Ботирлар ўтади қалбида ўтлар.
Бешиклар ўтади, - дунё зийнати,
Ўтади лапанглаб, вазмин тобутлар.
Муттасил бу йўлда келади тўқнаш,
Нур билан зулумот, ўлим ва хаёт.
Бу кўприк оламнинг ўзига ўхшаш,
Бир фарқи- сохиби ихтиёрсиз зот.
Кўприк остидаги жўш урган дарё,
Сув эмас- ўтганлар тахир кўз ёши.
Хар нени кўтарган бир ўзи танхо,
Бор на таъмирчиси, на бир юкдоши.
Бу кўприк, бу кўприк қуласа агар,
Не хислар қоларди сарсон- саргардон.
Гарчи қисматида бор қанча хатар,
Хар нечук барига у балогардон...
АБДУУЛА ОРИПОВ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий