ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 20 марта 2019 г.

ЯНГИ КУН БУ, НАВРЎЗ БУ!


ЯНГИ КУН БУ, НАВРЎЗ БУ!
Офтоб чиқди оламга, чарақлаган нур-кўз бу,
Ёлғон эмас гапларим, ишонинглар, чин сўз бу!
Табиатни безовчи мусаввир ё зардўз бу,
Инсонларга беҳисоб бойлигу, ризқу рўз бу,
Яшартирар  о л а м н и янги кун бу, Наврўз бу!


Қиш фаслидан соғ-омон чиқиб айтар шукрона,
Элу юртларга туҳфа, балки катта тўёна.
Шаҳар, қишлоқлар кўркам, ҳамма жой байрамона,
Карнай, сурнай авжида, тилларда шўх тарона,
Яшартирар  о д а м н и , янги кун бу, Наврўз бу!

Бутун борлиқ яшнайди, тўлиб тошар гулларга,
Боғу роғлар маскандир тўти-ю, булбулларга.
Шавқу завқлар сиғмайди барча ёш кўнгилларга,
Дилларда ҳеч ўрин йўқ  нияту орзуларга,
Яшартирар  о л а м н и  янги кун бу, Наврўз бу! 

Тоғу тошлар бағрида юз очмоқда лолалар, 
 Шодон кулиб-ўйнайди ўғил, қизлар болалар.
Майса ўтларга тўлди  яйловлар, қир, далалар,
Насиб этсин барчага шундай азиз паллалар,
Яшартирар  о д а м н и  яни кун бу, Наврўз бу!

Одам Ато давридан қолан ота меросдур,
Ота-бобо, момолар қилиб келган ихлосдур.
Барча эллар ва юртлар, миллатларга ҳам хосдур,
Бу табиат туҳфаси  удумларга асосдур,
Яшартирар  о л а м н и  янги кун бу, Наврўз бу!

Деҳқонлар енг шимариб, дала, боғларга шошар,
Дарё, булоқ сувлари сиғмайин тўлиб - тошар.
Кўнгилларда шодлигу, белда куч, ғайрат ошар,
Ёшлару қариялар барчаси яйраб, яшар
Яшартирар  о д а м н и  янги кун бу, Наврўз бу!

Минг шукрлар бўлсинким, фаслларга офарин,
Авлодларнине давоми наслларга офарин!
Энг тоза ва мусаффо,  аслларга офарин,
Суҳайлий ҳам етишган васлларга офарин,    
Яшартирар  о л а м н и  янги кун бу, Наврўз бу!

Комментариев нет:

Отправить комментарий