ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 13 марта 2019 г.

Зайтун меваси ва ёғининг фойдалари

Зайтун меваси ва ёғининг фойдалари
    Зайтун ёғи инсон организми учун ниҳоятда фойдали бўлиб, қонда холестериннинг зарарлисини (LDL) камайтириш, фойдали холестеринни (HDL) кўпайтириш хусусиятига эга. Зайтун меваси таркибида юздан ортиқ моддалар, асосан, мой, оқсил, гликозидлар, дармондорилар
бор. 
    Ер юзида етиштириладиган зайтун мевасининг 90%идан ёғ олинади, бунда уни консервантлар қўшмасдан туриб узоқ муддат сақлаш мумкинлиги таҳсинга сазовор. Ҳозирги замон илмий тадқиқотлари ва изланишлари зайтун меваси ва ёғи тўғрисида қандай тавсиялар бермоқда? 
    Нью-йорк университетидан доктор Аҳренс бундай дейди: “Ўрта ер денгизи мамлакатлари аҳолисининг дунёнинг бошқа мамлакатлари аҳолисидан юрак, қон-томир касалликлари билан сезиларли кам оғришининг энг асосий омили уларнинг зайтун ёғи истеъмол қилишларидир”. 
    Мунтазам зайтун ёғи истеъмол қилувчи кишилар юрак, қон-томир касалликларига дучор бўлмасликларига асосий сабабчи экани илмий тарафдан исботланган. Бундай кишиларда қон босими, қондаги қанд ва холестерин даражаси паст бўлиши юз минг киши билан ўтказилган илмий тадқиқотларда ўз исботини топган. 
    Меваси ёғга бой, турли навларига қараб, улардан 50%дан 80%гача ёғ олиш мумкин. Меваси оқсил, пектин, қанд моддалари ва витаминларга бой: унда В, С, Е, Р – актив катехинлар, калий, фосфор, темир тузлари ва бошқа моддалар мавжуд.. Бундан ташқари, углеводлар, фенолкарбон кислоталар, пектин моддалари, тритерпен сапонинлари борлиги аниқланган. 
    Зайтун ёғи бу дарахт мевасининг асосий маҳсулоти бўлиб, асосан шу мақсадда экиб етиштирилади. Лекин мевалари ҳам консерва саноатида кенг истеъмол қилиниб, яшил мевалари консерваланади, қора меваларидан тузлама тайёрланади. Зайтун ёғи шпрот ва сардин тансиқ балиқ консервалари тайёрлашда ишлатилади. 
    Консерваланган, тузланган зайтун мевалари ўзига хос ёқимли мазага эга бўлиб, дастурхонда озиқ-овқатлар билан бир қаторда туради, энг асосийси ҳар хил иллатларга қарши шифобахшлиги билан ажралиб туради. 
   Унинг инсон саломатлиги учун фойдали эканини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин: зайтун ёғи ошқозонда енгил ҳазм бўлувчи ёғдир. Унинг хушбўй ҳиди иштаҳани очади, шу сабабдан турли салатларга қўшилади. Шунинг учун ҳам у болаларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради ва ёши улуғларнинг эрта қариши олдини олади. 
    Зайтун ёғи қоннинг қуюқлашиши ва томирларнинг қотиб қолишининг ҳам олдини олувчи мислсиз воситалардан биридир. Жигар фаолиятини яхшилайди, сафро йўлларини фаоллаштиради, ошқозон меъёридан юқори кислоталилигининг олдини олиб, яра пайдо бўлмаслигини таъминлайди. 
     Милк, тери ва аллергик касалликларни даволашда ҳам фойдалидир. Зайтун ёғи D витаминига бой, шу сабабли рахит ва болдир суякларининг қийшиқ ўсишини даволашда фойда беради. Қуёш нуридан маҳрум, қоронғи хоналарда яшовчиларга фойдалидир. 
    Мутахассислар таъкидлашича, зайтунда инсон организми учун зарур бўлган барча витаминлар ва микроэлементлар мавжуд. 80%гача ёғга эга бўлган хом мағизида ўзининг хусусиятлари билан нодир бўлган тўйинтирилмаган ёғли кислоталар таркибига кирувчи: 75% олеин кислотаси, 13% линол кислотаси ва 0,55% линолен кислотаси мавжуд. Чорва молларининг ёғидан фарқли ўлароқ зайтун ёғи инсон организми учун ниҳоятда фойдали бўлиб, атеросклероз, юрак ва қон-томир касалликлари ривожланишининг олдини олади, унда холестерин моддаси йўқ ва бу модданинг организмдан чиқарилишига кўмак беради, ҳазм қилиш аъзоларига самарали таъсир қилади. 
     Испаниялик соҳа мутахассислари зайтун ёғи ҳар қандай ёшдаги инсонга фойдали бўлиб, ҳатто болалар овқат рационига асос бўлиши ўринли ва ниҳоятда фойдали деб ҳисоблашади. Гап шундаки, бу ёғ таркибига кирувчи кислота моддалар F витаминининг асосий бўлаги бўлиб, инсон организми ҳужайралари қобиғига зарур бўлган қурилиш материали сифатида хизмат қилади, организмнинг ўзи уни қисман синтезлайди. 
     Ҳайвон ёғидан фарқли равишда зайтун ёғи кислоталари организм учун анча фойдали бўлиб, танада гликемия (семиришнинг хавфли тури) даражасини пасайтиради, юрак-томир касалликлари олдини олиб, овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир этади, организмнинг ёшаришига ёрдам беради.

1 комментарий:

  1. Ассалому алайкум.
    Зайтун дарахти курони каримда номи тилга олинган муборак дарахт хисобланмди.Профессор Дилором Ёрматова ўзининг Ўзбекистонюа зайтун етиштириш деган китобида, зайтун ёгининг таркиби она сути билан баробар эканлигини ёзади. Мен зайтуннинг меваси ва ёгидан ташкари барги ҳам шифобаҳш эканлигини биламан. Сурхондарелик Махмудхонака Хайдаров узок вакт касал бўлиб жуда озгин холатга келиб қолганлигини, ўзи ўрмончи бўлганлиги учун Туркиядан зайтун қаламчаларини олиб келиб кўпайтириб олган экан. Касаллик пайтида ўзи парваришлаётган зайтун дарахтига тикилиб туриб, баргларидан дамлама қилиб ичишликни кўнли тусаб қолади, бир неча кун дамлама килиб ичади ва иштахага кириб соқая бошлайди. Буткул соқайиб кетгандан сўнг Тошкендаги нуфузли лабараторияларда зайтун баргини таркибини текширтириб кўради.Текшириш натижалари жуда кувонарли чикади, инсон организми учун жуда кўп фойдали моддалар борлиги аникланади. Бу текширувни лабарант опа Москвадаги устозига хам юборади.Москвада хам бир хил натижа беради.Змйтун баргини дамламаси ошқозон ости безларини фаолияти бузилганда жуда фойдали.Сурхондарега борганимда бир неча сахир касаллиги билан огриган танишларимга зайтун баргидан олиб келиб бериб тураман.

    ОтветитьУдалить