ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 12 марта 2019 г.

ҚАЙТГАН ДУО

ҚАЙТГАН ДУО
 Баҳодиржон деган дилкаш, ҳазилкаш улфатимиз бор. «Эшон ака» деб ҳазиллашиб юрамиз. Бир гал пахта йиғим-теримига чиқишганда бригада бошлиғи депти:
 - Мана шу тракторчимиз жа-а яхши йигит-у, келин билан оралари чатоқ бўлиб қолиб, сал хафа бўлиб юрипти-да. Эшон ака, бир дуо қилинг, зора келиннинг кўнгли илиб …
 - Қуруқдан – қуруқ қандай бўларкин?..

 - Э-э, эшон ака, эртага эрийдиган бўптурибди – да!
 Шунда Баҳодиржон узундан узоқ дуо қилибди. Тракторчи хурсанд бўлиб кетибди- ю, эртасига қовоқ – тумшуғи осилиб қайтиб келибди.
 - Э – э, дуойингиз ўтмас экан …
 - Сиз мендан хафа бўлманг, - дебди Баҳодиржон қувлик билан, - ўзим ҳам кечаси билан ухлолмай чиқдим.
 - Нега?.. 
 - Йигирма йил аввал оламдан ўтган отам тушимга кириб, «Шу ёшга кириб ҳам ақлинг кирмадими, нега айтганимни қилмайсан. Мана қилган дуойинг эгасига бориб қайтиб келди» деди.
 - Ростдан – а? 
 - Ҳа – да!.. «Қайси гапингизни бажармадим, дада», дедим. - Шунда айтган гаплари қулоғим остида жаранглаб турибди: «Ахир мен сенга айтганман-ку, болам, насияга дуо қилмагин» деб.
Ҳабиб СИДДИҚ

Комментариев нет:

Отправить комментарий