ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 15 января 2019 г.

Xurshidabonu Vahobjon Qizi

Xurshidabonu Vahobjon Qizi
Менга, сабр, дединг, то қабр, дединг,
Каломдан сўнг сенинг сўзинг, дедим мен,
Сен ва мен висолга етган тун тонгла
Маҳшар воқе бўлур ўзи, дедим мен!?..

Севги надир, дединг, ишқ – ҳазил, дединг,
Беишқ қолсам, жоним, узил, дедим мен!
Туни Қадр, дедим, оққушингга айт,
Минг тунлик тилагим – асл, дедим мен!
Меърожим – тушимга сен кирган кеча,
Ибодатимсан тўрт фасл, дедим мен!
Ушшоқ юрагимдан тўкилган такбир,
Пулсирот ипига тизил, дедим мен!

Комментариев нет:

Отправить комментарий