ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 19 января 2019 г.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси гаров пули эвазига озод этилди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси гаров пули эвазига озод этилди  
Катта миқдорда давлат маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинаётган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ерик Утембаев гаров пули эвазига озодликка
чиқарилди. Бу ҳақда Nur.kz нашри хабар берди.

“Остонанинг ихтисослашган туманлараро тергов суди гумонланувчи Утембаев Ерик Митликбаевич учун гаров кўринишида эҳтиёт чораси қўллашга розилик берди”, дейилган Остона суди матбуот хизматида.

Утембаев учун қанча гаров пули киритилгани маълум қилинмаган.

Собиқ элчи давлатга 140 млн тенгедан кўпроқ (360 минг доллардан кўпроқ) суммага зиён етказишда гумон қилинмоқда. 2018 йилда Қозоғистоннинг коррупцияга қарши хизмати маблағлар Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчихонаси қурилиши вақтида сохта ҳужжатлар орқали ўғирланган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий