Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сабзи олиб, сувга солиб, қайнатиб сўнгра уни
Ким асал бирла еса бўлғай уни тоза қони.
Қон лимфа ва тўқима суюқлиги билан бирга организимнинг ички мухитини ташкил қилувчи тўқимадир.
Қон харакатчан мухит бўлиб, таркиби доимо ўзгариб туради. У дунёдаги энг мураккаб суюқликдир.
Қон таркибинингСабзи олиб, сувга солиб, қайнатиб сўнгра уни
Ким асал бирла еса бўлғай уни тоза қони.
Қон лимфа ва тўқима суюқлиги билан бирга организимнинг ички мухитини ташкил қилувчи тўқимадир.
Қон харакатчан мухит бўлиб, таркиби доимо ўзгариб туради. У дунёдаги энг мураккаб суюқликдир.
ўзгариши бетартиб жараён бўлмай, балки маълум функционал холат ёки касаллика мос равишда юз беради.
Қон организмнинг ойнаси бўлиб, унда азо ва тўқималарда бўладиган хар хил ўзгаришлар ўз аксини топади.
Қон вазифасига кўра қуйидаги ишларни бажаради:
а ) ташувчилик вазифаси - унда ўпкадан кислородни олиб азолардан корбанат ангитритни олиб келади;
б) трофик вазифа - меда ва ичакда сўрилган ва организм учун мухим бўлган турли озиқ моддаларини тўқималарга етказиб беради;
в ) химоя ва вазифаси асосан оққон таначалари томонидан бажарилади ва организмга тушган микроблар, захарли заррачаларни фагоцитоз қилишдан иборат бўлади. Бу вазифа организмга тушган бегона оқсиллар, микробларга қарши махсус оқсил моддалар ишлаб чиқаради;
г ) организмнинг ички мухити доимийлигини таьминлаш вазифаси - бунда қон орқали хар хил аьзо
ва тизимларнинг бажаришда иштирок этадиган гармон ва турли хил моддалар ташилади. Қон суюқ ҳужайралараро модда - плазмадан ва унда муаллақ жойлашган шаклли элементлардан иборат.
Уларнинг соғлом одамдаги нисбати 55:45 фоиздир. Қон плазмаси тиниқ суюқлик бўлиб, 90 - 92 фоизини сув ва
8 - 10 фоизини қуруқ моддадан тузилганлигини кўпчилиги яхши билади. Қоннинг шаклли элементларига;
а ) қизилқон таначалари - эритроцитлар; б ) оқ қон таначалари - лейкоцитлар; в ) қон пластинкалари - тромбоцитлардан иборатдир.
Қон яратувчи аъзолари асосн икки вазифани бажаради. Биринчидан, қон шакли элементларини яратса иккинчидан, оргаизмни ташки ва ички антигенлардан химоя қилади. Бу тизимга кирувчи барча аъзоларни:
1) марказий; 2)периферик қуйи аъзоларига ажратиш мумкин. Қизил суяк кўмиги ва айрисимон без тимус ёки бўқоқ бези марказий аъзоларига кирса, уларни вазифасига қараб қуйидагича фарқлаймиз. Қизил суяк кўмагида Т лимфоцидларни ишлаб берувчи ўзак хужайралар бўлади. Булардан ташқари бу кўмик эритроцитлар гланулоцитлар, В лимфоцитлар, тромбоцитлар хосил бўлади ва такомиллашади. Етук организмда сариқ ва қизил суяк кўмиги фарқланади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки фақат қизил суяк қўмиги қон яратиш хусусиятига эга. Сариқ суяк кўмиги таркибин асосан ёғ тўқималар ташкил этади. Лимфа тугунини бу вазифасини ўзига хос биологик фильтр, сифатида қараш мумкин. Талоқ эса қон яратувчи ва иммун химоя тизимининг периферик аъзосидир. Талоқда Т - ва В - лимфоцитлар кўпаяди. Талоқда яшаш мухити тугаган эритроцитлар ва қон пластинкалари парчаланади. Талоқда биологик фаол моддалар ишлаб чиқарилади. Талоқ тоқ аьзо бўлиб, шакли чўзиқ, қонга тўлиб туриши туфайли ранги тўқ қизил.
Бизнинг " Малҳам" халқ табобати маркази 15 - йилдан буён беморлардан қон олиб беморлар дардига " малҳам " бўлиб келаётирлар.
Бизда “қон олиш “ деб аталадиган истилох арабларда иккига бўлинади.
Биринчиси “хижома” деб аталиб, бошдан қон олишни англатади.
Иккинчиси ,”фасд” деб аталиб, жисмнинг бошдан бошқа қисмида қо олишни англатади.
Иссиқ ўлкаларда, жумладан ,Арабистонда бошдан қон олиш фойдали бўлганлиги учун “Хижома” истилохи машхур бўлиб кетган.
Ходимларимиз қон олиш мумкин бўлмаган пайтларда беморларимизга табиий зулуклардан қўйишади. Биз доим беморларимизга таькитлаб айтамизки: Киши қон олдиришдан бир кеча - кундиз олдин аёлига яқинлик қилмаслиги лозим, шунингдек кейин хам. Агар эртасига қон олдиришни хоҳласа, кечки овқатни аср пайтида емоғи мустахаб бўлади. Чунки у фойдалироқдир. Ўша кунлари ҳаммомга тушиши дуруст эмасдир", деган Абу Лаис Самарқандий. Қон олдиргандан сўнг шўр нарса ейилмайди, чунки бунда яра чиқиш хавфи бордир. Аммо таомга сирка қўшиб истеъмол қилиш мустахаб. Сўнг иложи борича шўрва ичсинлар ва бирор ширинлик тановул қилсинлар. Ўша куни соғилган сут, қатиқ шунга ўхшаш нарсани ейиши дуруст емас ва сувни камроқ ичсинлар, Қаттиқ иссиқда ва совуқ холларда хам қон олиш мумкин емас. Қон олдиришнинг енг яхши пайти бахорда, ойнинг бошларида ва охирларида. Ой туғилганда қон олишни боболаримиз макрух этганлар, айтадиларки, иккита елканинг орасидан қон олдириш фойдали. Бўйин коваги, гардандан қон олдириш макрух, чунки бу паришонхотирликни келтириб чиқаради. Бошнинг ўртасидан ҳам қон олдириш фойдали. Бакр ибн Абдуллохдан ривоят қилинади: "Ақра ибн Хобиз кирганларида Расулуллох бошларининг ўртасидан қон олдираётган эдилар, шунда у зотга: "Бошингиздан қон олдиряпсизми?" деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Эй ибн Хобис, албатта бу қон олдириш бош ҳамда тиш оғриққа алахсиришга, мохов, оқсим ва тэлбалик касалига фойдалидир", дедилар. Аммо давомли қон олдириш мумкин эмас, чунки зарар бўлади. Аллоҳ билгувчидир. Анисибн Молик ( р.а.) дан ривоят қилинади: " Пайғамбаримиз ( с.а.в.) айтганлар: Мен мерожга кўтарилганимда унинг ҳамма даражаларида менга: Эй Муҳаммад, умматингга қон олдиришни буюр " дейилади.
Абу давид ва Термизий ривоятидан;
Шарх; қонни қаердан олдириш хам ахамиятли. Кўринган жойдан қон олдиравериш билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Балки ушбу хадиси шарифда зикр қилингинга ўхшаш мутахасислар тажриба орқали аниқланган ва фойдали эканлигини тасдиқлган жойдан олдирилади. Албатта, қонни қаердан олишни бемор эмас, табаб белгилайди.
Иккинчи мухим нарса қонни қачон олдириш масаласи. Ушбу ривоятда келишича, пайғамбаримиз саллолоху алайхи васаллам ойнинг “17 чи,19 чи ва 21 чи кунлари қон олдирар эдилар”
Бу нарса ўта мухим. Чунки ой ернинг йўлдоши у билан доимий боғлиқ. Ой кечаси ерга нур сочиб туради. Ойнинг тортиш кучи хам ерга ва ундаги нарсаларга ўз таъсирини ўтказиб туради. Ойнинг бундай бошқа таъсирлари хам жуда кўп. Шундоқ экан, ойнинг янги чиққан кунидаги таъсири бошқача, тўлин бўлгандаги таъсири бошқача ва охирлаб қолгандаги таъсири бошқача бўлиши турган гап. Қон олиш инсон вужудида катта ўзгаришларга сабаб бўладиган жараёндир. У ишни энг муносиб шароитларда қилиш керак. Ана ўша шароитлардан бири у амалиётнинг қилиш вақтини тўғри танлай билиш керак. Пайғамбаримиз саллолохху алайхи васаллам тасдиқлаган тажрибаларга суяниб ушбу ривоятда зикри келган кунлари қон олдирир эканлар.
Уламолар бу ишнинг хикматини англаш учун тажриба ўтказиб хақиқатда мазкур кунлар қон олдириш учун энг муносиб кунлар эканлигини тасдиқлаганлар. Бу ҳақиқатни ибн Қайюм ал Жавзия ”Зодул маъод фин хадйи хойрил ибод” номли китобида батафсил баён қилинган.
Ҳозирда бу масалага энди-энди бир оз этибор берилмоқда. Баъзи бир жаррохлик амалиётларини мавсумга қараб қилишга ўтилмоқда. Тез-тез “ магнит бўрони” кунлари юрак хасталигига чалинганлар ўзларини эхтиёт қилиш кераклиги эълон хам қилинмоқда.
Абу Хурайра разиаллоху анхудан риввоят қилинади;
“Набий саллалаху алайхи васаллам” :Ким 17, 19 ва 21 кунлари қон олдирса, хар бир дарддан шифо бўлур “,-дедилар.
Шарх: алабтта қон олдиришга боғлиқ дардлардан шифо бўлади.
Набий саллолоху алайхи васаллам сешанба куни қон олдиришдан нахий қилар ва: “У кун қон кунидир. Унда бир соат бор, унда (қон )тўхтамас”, дер эдилар.”.
Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарх:Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сешанба кунини қон куни номи ила атаганларини уломоларимиз икки хил таъвил қиладилар.
Биринчиси, Қобил Хобилни сешанба куни ўлтирган. Одам боласининг қони биринчи бор сешанба куни оққан. Шунинг учун бу куни қон куни хисобланади ва у кунда қон олдириш марғуб эмас.
Иккинчиси, хафтанинг сешанба куни инсоннинг қони фаоллашган бўлади. Агар ўша куни қон олдирса, қонни тўхтатиши қийин бўлади.
Икрима розияллоҳу анху айтади:
“Ибн Аббос розияллоҳу анхунинг 3 та қон олувчи ғуломлари бор эди. Улардан 2 таси унга ва унинг ахлига даромад келтирар эди. 1 таси ундан ва унинг ахлидан қон олур эди”
Ибн Аббос, набий соллолоху алайхи васаллам:
“Ҳажжом қандоқ ҳам яхши банда, қонни кетказади, қўйилганини енгиллаштиради ва кўзни равшанлаштиради”, -дегандар, деди.
Пайғамбаримиз соллалоху алайхи васалламнинг қон олиш туфайли етадиган фойдалардан 3 тасини зикр қилганларидир:
1. ”қонни кетказади” яни, қон олиш орқали бемордаги хасталикка сабаб бўлаётган қон чиқиб кетади.
2. ”қўйилганини енгиллаштиради”. Қон олдириш даражасида хаста бўлганларнинг кўпларининг қони қуюлиб, қон томирлари қоришиб қолиши маълум. Қон олиш туфайли қолган қон хам суюқлашади, томирлар ҳам юмшаб қон айланиши жараёни ўз холига қайтади.
3. ”ва кўзни равшанлаштиради”. Бу холат хам тажрибадан ўтган. Ҳижоматдан олдинги тавсиялар
1. Тузалишига астодил ишониш. Нима учун? Чунки хижомат (қон олдириш) пайғамбарлар табобатининг пойдеворларидан бири бўлиб, Набийуллох Мухаммад (саллолоху алайхи васаллам) амал қилган сахих ва мухаққақ табобат амалидир.
Тўлиқ шифо топшингизга астойдил ишонган холда Оллохдан шифо тилаб дуо қилинг.
“Пайғамбаримиз (саллолоху алайхи васаллам)айтганлар” дархақиқат, хижомат қилдирмоқда шифо мавжуддар”. (сахих хадис,”Сахих ал-жомеъ”,2128 хадис)
Расулуллоҳ (саллолоху алайхи васаллам),-айтадилар: 3 нарсада дардга даво мавжуддир-қон олдирмоқ, асал ичмоқ ҳамда ярага тамға қиздириб босмоқ. Ва мен умматимга ярага тамға қиздриб босмоқни ман қилғайман.”!(Ал- Бухорий ривояти).
2. Қўйилган мақсадга эришиш учун банда, иложи борича оллоҳ буюрган йўллар орқали сабаблар яратишга харакат қилиши лозим. Худди шундай қилиб хижоматда хам иложи борича мутахасис хажжом, аёллар учун аёл хажжом, эркаклар учун эркак хажжом излаб топиш маъқул. Агар хажжом тиббий маълумотли ва тажрибага эга бўлса, нур устига нур бўлур.
3. Хижрий йил ойларининг 17,19 ва 21 йиллари ва душанба, сешанба ва пайшанба кунлари хижома қилиш пайғамбаримиз (С.А.В) айтадилар: “оч қоринда хижомат қилдирмоқ яхшироқ бўлиб, бунда шифо ва борокат бордур ва у эс-хушни яхшироқ сақлагусидур. Оллохнинг мархамати ила хижоматни пайшанба кунлари қилдиринглар, жума, шанба ва якшанба кунлари эса қилдирманглар. Душанба ва сешанба кунлари қон олдиринглар, дар хақиқат, бу кун оллох таоло Аюб алахиссаломни дарду азоблардан халос кундур. Шанба кунлари хижомат қилишдан тийилинглар, чунку бу кунда Аюб алахиссалом имтихон қилинган ва мохов касаллиги айнан шу кунда хамда чоршанба куни ёки кечаси пайдо бўлади. (хадис №3169,”сахих аль-жомеъ”)
4. Хижомат қилгунга қадар 3 соат овқат тановул қилмаслик. Пайғамбаримиз (С.А.В.) сўзларига биноон оч қоринда хижомат қилдириш тан схатлиги учун жуда фойдали экан: ”Оч қоринда хижомат қилдирмоқ яхшироқ бўлиб, бунда шифо ва барокат бордур ва у эс хушни яхшироқ сақлагусидур. (хадис № 3169, ”Сахих аль-жомеъ”).
5. Сув, мева шарбати каби енгил ичимликлар ичилса, фойдадан холи бўлмас, хусусан хижомат қилинаётган вақтда қон босими паст ёки анемия бўлган беморлар енгил ичимликлар ичиши мумкин.
6. Хажжомга сизни безовта қилаётган барча касалликлар борасида яширмасдан тўлиқ ва аниқ маълумот бериш лозим, хусусан агар хижомат қилинадиган беморда гепатит ёки ОИВ каби инфекцион касалликлар мавжуд бўлса Керакли эхтиёткорлик чоралар кўриш, касаллик бошқа беморларга юқишининг олдини олиш, хамда хар бир касалликка тегишли махсус қортиқ солинадиган (қон олинадиган) нуқталарни аниқлаш учун хажжом ушбу маълумотларни билиш керак бўлади.
7. Хижоматдан сўнги маслахатларга амал қилиш.
Ҳижоматдан кейинги тавсиялар:
1. Хижомат қилинганидан сўнг 24 соат ичида қаттиқ жисмоний зўриқишларга олиб келадиган (масалан, жинсий яқинлик каби) амаллар таъқиқланади. Бу таъқиққа актив фаолият ва куч қувватни сақлаб қолиш учун амал қилиш лозим. Бундан ташқари, қон босимининг пасайиши ёки кўтарилишига сабаб бўладиган холатлардан (масалан самалиётда учуш ва сувга шўнғиш) ўзини тийиш лозим. Бу таъқиқ хам 24 соатга таълуқли.
2. Протеин, хайвон мойлари ва сут таркибидаги озуқаларни хазм қилиш учун организм кўп куч сарифлайди, шунинг учун бемор толиқмаслиги учун шифокорлар хижоматдан сўнг сабзавот, мева, ширинликлар ва қайнатилган ва аммо ёғсиз енгил ва енгил хазм бўладиган озиқ-овқатларни истеъмол қилишни маслахат берадилар. Бу тақиқ хам 24 соатга тааълуқли.
3. Хижоматдан сўнг киши дам олиши, толиқмаслиги асабийлашмаслиги қаттиқ хаяжонланмаслиги, қон босими кўтарилмаслиги лозим. Агар бемор яхши дам олмаса, касаллик қайта қўзғалиши мумкин, чунки унинг танасида энергиялар хамоханглиги (гармонияси) бўлмайди, яъни энергия камайиши ё кўпайиши мумкин. Танада энергия камайса, киши ўзини кучсиз ва бўш хис қилади, энергияси ортиқча бўлганда эса киши ўзини асабийлашган хис қилади.
4. Хижоматдан сўнги 24 соат ичида чекиш (агар бемор чекувчи бўлса), яхна ичимликлар ва ўта совуқ суюқликларни ичиш ман этилади.
5. Хижомат қилинган жойлар совуқ уриб бактериялар билан зараланишининг олдини олиш учун барча жароҳатлар каби бу жойларни хам совуқдан химоя қилиш лозим.
6. Хижоматдан сўнг хеч бўлмаса 3 соат давомида шўр ва доривор кўп солинган озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан ўзини тийш лозим.
7. Хижоматдан сўнг 2 чи куни тана ҳароратининг кўтарилиши табиий бўлиб, у тез ўтадиган ҳолат. Ҳарорат кўтарилиши организм имминитетининг кучайганидан далолат беради.
8. Белдан пастки қисмига қортиқ қўйилади баъзи беморларда муолажан сўнг кўнгил айниши ёки ич кетиши кузатилиши мумкин. Бу ҳам табиий бўлиб, у тўғри ва ингичка ичак ҳамда меъданинг фаоллашганлиги билан боғлиқ организмнинг ўзини ўзи тозалаётганлигидан далолат беради.
9. Баъзи касалликлар давомий муолажани талаб этади, шунинг учун баъзи беморларни кейинроқ яна такроран хижомат қилиш керак, токи фойдаси бўлсин. Баъзи касалликлар эса те-тез такрорий муолажани талаб этади, бундай пайтда хар 2 кунда бир, 1 неча кунлар давомида муолажани такрорлаш лозим.
10. Тузалгандан сўнг Ал Холиққа (Яратгувчига) шукроналар келтириш.
Фикрлар:
Олимлар қон олдиришни тўқ қоринга амалга оширишни ман қилганлар. Чунки бунда овқат ҳазм бўлмай, айниқса овқат оғир, ёғли бўлса ичакларда озиқнинг ўтмай қолиши ёки кучли оғриқ юзага келиши мумкин. Шунинг учун махсус аппаратлар ёрдамида бизнинг табибларимиз беморлар ахволларига қараб уларни оғриқсиз аппаратлар ёрдамида " ҳаром" қонларни олишиб қўйишади.
Қуйидаги усуллар билан ўзингиз уй шароитида қон томирларингизда ўтириб қолган чиқинди ва ёғ тузларини аста секинлик билан тозалашингиз мумкин. Тозалаш томирларини, умуман танани ёшартиради. Уларни эгилувчан, юмшоқ миокард инфаркт фалажи, бош оғриқ касалликларининг олдини олиш, эшитиш, кўриш қобилятини яхшилайди. Сиз 2 ош қошиқ валериана ўсимлиги томирини олиб унга 1 стакан укроп уриғи ва 2 стакан асал қўшиб 2 литрли термосга жойлайсиз. Сув термос тўлгинча қайноқ сув қўясиз ва уни бир сутка сақлайсиз, сўнгра даво учун тайёр бўлган " малҳам " доридан 1 ош қошиқдан кунига уч махалдан овқатдан ярим соат олдин ичилади. Ёки бўлмаса 350 гр тозаланган саримсоқ майда туйилиб ёғоч ёки тош чинни хованчада эзилади. Шу бўтқа тагининг шарбатли жойидан 200 мг тоза тиббий 96 фоизли спирт солинади. Идиш оғзини беркитиб салқин қоронғу жойда 10 кун сақланади, кейин оқсурп матодан сузиб сиқиб олинади, яна 2, 3 кун қоронғу салқин жойда сақланади. Тайёр настойка қуйидагича овқатдан ярим соат олдин 50 гр сут қатиқ ёки сув билан ичилади:
Шундан сўнг 25 томчидан қабул қилиш иложи борича 3 ойгача давом этилади. Охирги кунларда хар гал иложи борича 1 томчидан камайтириб бориб ичиб тамомланади. 5, 6 йилдан кейин такрор қабул қилиш мумкин. Рус олими Д.Гарднер "Қон ва лимфанинг тозалашда энг қулай усул ўсимлик махсулотларидан фойдаланиш яхшидир ", деган. Жумладан, қизил махсулотлар, қизилча, олча, маймунжон, узум, клюква махсулотлари олинади. Шулардан клюквага шарбатини 1 чи ҳафтада 1 стакан 3 махал, иккинчи ҳафтада 1 стакандан икки махал, учинчи ҳафтада 1 стакандан бир махал ичилади. Шарбат ичмасликка қарши касалликлар: ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касалликлари, организмда кислотали ишқорли мухитни бузилиши, кислотани ошқозон остида ошиши, бор беморларга мумкин эмас.
Қонни тозаловчи йиғма ўт таркибига қуйидагилар киради: 6 стакан сувни қайнатиб унга 2 чой қошиқ қариқиз илдизи ва 2 чой қошиқ эхинопанакс илдизпояси солиб ўн дақиқа паст оловда қайнатилади, кейин икки чой қошиқ чаёнўт солиб яна ўн дақиқа қайнатилади, сўнгра оловдан олиб икки чой қошиқ бузина гуллари ва қалампир ялпиз соласиз. Қопқоғи ёпилиб 5 дақиқа дамлаб, сўнгра асал қўшиб тайёр малхам доридан истемол қилинади. В. Востоков усули бўйича қон томирларни тозалаш усули тиббиётда лейкозни даволашда ҳам кенг қўлланилади: 100г. ромашка (мойчечак) гуллари, 100г зверобой (сарик чой), 100г бессмертник (бузноч яъни хазон бўлмайдиган гул), 100г земляника (ёввойи қулпнай) ва оқ қайин пўстлоғини олиб, хаммасини аралаштириб сирли идишга солиб кўямиз ва керак пайитида 2 ош қошиғини 400мл қайнаган сув қуйиб термосга 8 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра уни икки юз граммдан овқатдан олдин истеъмол қилинади.
Уй шароитида қон томирларни тозалаш стаканга 60 м.л. сут устидан дамланган аччиқ чой қуясиз. Бу аралашмага момақаймоқ илдизидан қўшиш мумкин. Бу дамламани олти кун давомида истеъмол қилиш мумкин. Эриталабдан кундуз соат 15 гача чой ва сут бир чимдим туз қабул қилиб 15 соатдан сўнг шакар ва асал қўшиш мумкин. Бир кундан сўнг эса клизма (ҳуқна) қилинади.
Халқ табобатида қуйидагича даво қўлланилади: газанда ўт гуллари ва баргларидан олиб 10-15 дақиқа қайнатилади. Бу дамлама қонни тозалаш билан бирга буйрак ялиғланишида, ичбуруғда, тери ва талоқ касалликларида, камқонликда, қон кетишда, аёлларда ойлик хайз тутилишида,эркакларда сийшни қийинлашишида хам қўлланилади. Иккинчи гиёхимиз эса аччиқ шувоқ бўлиб бу мўъжизакор ўсимлик қонни тозалаш билан бирга ошқозон - ичак трактини тозаловчи ҳамдир. Бу гиёх аёлларимизда ҳайз циклини меъёрлаштириб оғриқ қолдириш хусусиятига эгадир. Ўсимликдан 1 чимдим олиб, 1 стакан қайноқ сувга 3-5 дақиқа дамланади.
Учинчи ўсимлигимиз лавр япроғидир. Бу ўсимлик жуда қадимдан фойдаланиб келинади. 5г лавр баргини 300 мл сувга солиб 5 дақиқа давомида паст оловда қайнатиб ичилади. Кўрсатма фақат уч кун. Икки ҳафтадан сўнг яна қайтариш мумкин. Ҳомиладор аёлларга ва қиз жувонларга мумкин эмас, сабаб, ҳайзқонини тутилишига олиб келиши мумкин.
Тўртинчи ўсимлигимиз, қариқиз дамламасидан тайёрланган ичимлик бўлиб, бу модда алмашинувининг бузилишида ва тери касаликларида ишлатилади. 3 ош қошиқ ўсимликдан олиб 05 л қайноқ сувга солиб дамланади. Дамламани 3- 4 соат дамлаб 3-5 махал кун давомида ярим бир стакандан ичиш мумкин.
Бешинчи махсулотимиз прополис бўлиб, уни олиб тоза холатда ёққа, асалга, сутга ёки спиртга аралаштирса, кучли қон тозаловчи ҳисобланади. Қон томирлари деворидаги шлакларни ювишда хам ишлатилади. Биринчи усулда тоза прополисни 3-4 махал овқатдан олдин яхшилаб чайнаб ютиш керак ёки нонга 20-30 гр прополис ёғини (прополиснинг ёғга аралашмаси ) 3-4 махал овқатдан олдин истемол қилинади.
Табобат усулида тозалаш
• Узум шарбатини қайнатиб, кўпиги олиниб ташланади, кейин салқин жойга қўйилади. Бу шарбат қонни тозалашда энг яхши восита ҳисобланади.
• Қариқиз илдизидан 3 ош қошиғини сирли идишга солиб, устига 3 стакан сув қуйилади ва паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади. Сузиб олгач, унга 1 ош қошиқ асал қўшилади ва 4 қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
• Кўка (оққалдирмоқ) баргларидан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, унга 1 ош қошиқ асал аралаштирилади ва 4 қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилинади.
• Зубтурум баргларидан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, унга 1 ош қошиқ асал қўшилади ва 4 бўлиб, овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилинади.
• Қарағай куртакларидан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, унга 1 ош қошиқ асал қўшилади ва 4 қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилинади.
• Қизил сабзини қайнатиб тоза асални аралаштирилади. Кунига 3 маҳал 100 грдан 10 кун давомида истеъмол қилинса, қон тоза бўлади.
• Газанда ва наматак меваларидан 100 грдан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 грдан ичилади.
• Сачиратқи ва қариқиз илдизидан 100 грдан, қора андиз илдизидан 75 грдан, олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини сирли идишга солиб. Устига 3 стакан сув қуйилади. Паст оловда 30 дақиқа қайнатиб сузиб олгач 4 қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
• Сачиратқи илдизидан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 грдан ичилади.
• Ошқавоқ ва ғура узум истеъмол қилинса қонда қанд миқдори ошганда фойда бўлади.
• Арпани янчиб пўстидан ажратилади сўнгра қайнатиб, суви докадан сузиб олинади. Шу сувдан ичиб турилса, қонни тозалайди, қон босими баланд бўлса, меърлаштиради.
• Қарағай куртаклари ва иттиканакдан 100 гр дан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, куига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 гр дан ичилади.
• Капалакгул, ертут барги ва бўймадарондан 100 грдан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқуррун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат 150 гр дан ичилади.
• Зангори маймунжон барги, ертут ва газандадан 100грдан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 грдан ичилади.
• Маржон дарахти гули, газанда ва қариқиздан 100 гр дан олинади. Шу йиғмадан 2 ош қоши ғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 гр дан ичилади.
• Шовулнинг ҳўлидан 1 ош қошиғини сирли идишга солиб, устига 1 стакан сут қуйилади. Оғзи ёпиқ ҳолда 5 дақиқа қайнатилади. Сўнгра 15 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб олиб, оч ҳолда ичилади.
• Қарағай ғуддаларидан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 гр дан ичилади.
• Арча мевасидан 1 чи куни 4 дона ейилади. 2- куни 5 дона, 3-куни 6 дона, шу тарзда 12 кунда 15 донага етказилади. Кейин орқага қараб камайтириб борилади, жами 23 кун истеъмол қилинади. Охирги кун 4 дона ейилади. Муолажани 4-5 марта такрорлаш керак, лекин истеъмол миқдори оширилмайди. Бу зараланган қонни яхши тозалайдиган самарали усул (Кнейп тавсияси).
Баданда зиёда бўлса агар қон,
Бемаза бўлғуси оғиз ногохон.
Томирлар тўла-ю бош оғир бўлар,
Бесабаб чарчашлик хам зохир бўлар.
Оғиз билан томоқ доим қуриқшар,
Баданнинг териси тинмай қичишар.
Қизилликка мойил бўлади пешоб,
Юзу кўзлар билан бирлашиб шу тоб.
Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли
"Малҳам " халқ табобати маркази раҳбари,профессор.
Муражат учун телфонларимиз +998-90-987-9-987
Фойдаланилган адабиётлар;
А.Н.Саттаров,Т.Р.Абдурахманов”дардинга давоман”
А.Н.Саттаров “Дард кўп-давоси ундан кўп”
Н.Ўлжабоева “халқ табобати хазинасидан жавохирлар”
Ислом ўз интрнет сайти
Бемаза бўлғуси оғиз ногохон.
Томирлар тўла-ю бош оғир бўлар,
Бесабаб чарчашлик хам зохир бўлар.
Оғиз билан томоқ доим қуриқшар,
Баданнинг териси тинмай қичишар.
Қизилликка мойил бўлади пешоб,
Юзу кўзлар билан бирлашиб шу тоб.
Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли
"Малҳам " халқ табобати маркази раҳбари,профессор.
Муражат учун телфонларимиз +998-90-987-9-987
Фойдаланилган адабиётлар;
А.Н.Саттаров,Т.Р.Абдурахманов”дардинга давоман”
А.Н.Саттаров “Дард кўп-давоси ундан кўп”
Н.Ўлжабоева “халқ табобати хазинасидан жавохирлар”
Ислом ўз интрнет сайти
Комментариев нет:
Отправить комментарий