ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 7 января 2019 г.

Ўтинч

Ўтинч
Кетаяпсиз... Майли-ю, аммо
Юрагимга бир сўз деб кетинг.
Ортингиздан зор йиғламасин,
Қайтаман, деб овутиб кетинг.

Ёлғон бўлса ҳамки сўзингиз,
Дилга умидлар солиб кетинг

Менга шартмас тилло, зарингиз,
Сабрингизни қолдириб кетинг.

Ҳаддан ошиб кетмасин соғинч,
Хаёлларим тўзғитиб кетинг.
Мени қийнаб, адо қилмасин,
Ҳижронларни ирғитиб кетинг.

Алвидолар деманг! Йўқ, зинҳор,
Ҳатто бахтлар тиламай кетинг.
Нигоҳларим топмасин озор,
Ортингизга қарамай кетинг.

Кетаяпсиз... майли-ю, аммо,
Юрагимга бир сўз деб кетинг.
Ортингиздан зор йиғлаши бор,
Кулиб-кулиб кулдириб кетинг.

 ✍️Бахтинисо МАҲМУДОВА.📌 🌷 ☝🏻шеър ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий