ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 7 августа 2018 г.

ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ-ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР АКАДЕМИЯСИ





📺⏰ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ-ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР АКАДЕМИЯСИ
Жорий йилнинг 31 июл кунида Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулла-нувчилар академиясини новбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Республикамизнинг кўзга кўринган табиблари, олий тоифали шифокорлар ва таниқли олимлар иштирок этди. Унда академия раиси профессор Асқаров Иброҳимжон кириш сўзи билан очиб амалга оширилган ишлар, тўғрисида ва қилинажак режаларни жумладан “Ўзбекистон Республикаси

Президенти ва хукумат қарорларини ижроси бўйича академия аъзоларини долзарб вазифалари тўғрисида” маъруза қилди. Шундан сўнг тиббиёт фанлар доктори профессор Неъматжон Мамасолиев “Ҳалқ табобатида юрак хуружига муносабат билдириш ҳақида” қизиқарли маъруза қилди.
“Ҳалқ табобатида диний оятлардан фойдаланишга доир” Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси фотиҳа бўлими бошлиғи Турсунов Абдулатифқори маъруза қилди ва кўпгина мисоллар келтириб ўтди. Шундан сўнг биология фанлари номзоди доцент-Расулова Эльмира Рўзиевна.“Инсон ва саломатлик” мавзусида даклат қилиб слейтда кўрсатиб берди. Навбатдаги маърузани”, олий тоифали невропатолог шифокор-Чилабоева Гавхархон Хайруллаевна. “Ғарб ва шарқ табобати “ тўғрисида маъруза қилди. Шундан сўнг кимё фанлари доктори, профессор- Нуриддинов Рустамжон. “Онкология муаммолари ва ечимлари” тўғрисида маъруза қилиб хориждан 100 миллион АҚШ доллари хисобида инвиститция олиб келганлиги ва бизларни “тиббий-илмий фаолият билан шуғул-ланувчилар академияси” хамкорлигида рак ва ўсма касалликларига қарши дори ишлаб чиқариш заводи қурилишини айтиб ўтди.
Конференция якунида академия раиси профессор Асқаров Иброхимжон “Академия низомига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”- низомни янги тахрирдаги вариантини ўқиб эшиттирди. Таклифлар юзасидан 10 га яқин жумладан Қорақолпоғистон республикасидан, Қашқадарёдан, Фарғонадан, Хоразмдан, Сурхандарёдан, Бухородан, Намангандан ва Тошкент вилоятидан ва Ташкен шаҳридан иштирок этаётган академия аъзолари таклиф ва мулохазалар билан сўзга чиқдилар. Конференция қарорига кўра бундан буён академия аъзоликка қарор қабул қилишда тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар академиясида расмий рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома бериладиган бўлди. Академия аъзоларини расмий рўйҳати аъзо учун номзодга 1 нафар расмий рўйҳатда турган академия аъзоси ўз рақамини кўрсатиб, янги аъзолик учун ёзма равишда тавсия бериладиган бўлди. - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞




Комментариев нет:

Отправить комментарий