ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 5 августа 2018 г.

Карвон йўлида

Карвон йўлида
Ибн Сино подшоҳлар таъқибидан қочиб юрган вақтларида ўзини танитмаслик учун, “Мен мусиқачи, бастакорман”, деб бир карвонга қўшилиб олди. У йўлда, от устида ҳам ёзадиган асарлари ҳақида ўйлаб борарди. Аммо, карвон аҳли, кўпчилиги савдогарлар гап талашиб, қий-чув қилиб, аллома ўйлашига ҳалақит берар эдилар. Ибн Сино бу

мушкулнинг ҳам иложини топди. У кечаси карвон аҳли ухлаб ётганида туяларнинг бўйнидаги зангула-қўнғироқларнинг ўринларини алмаштириб, ўзга бир садо чиқадиган қилиб қўйди. Эрта тонгда карвон йўлга тушганида қўнғироқ шундай бир маромда садо чиқардики, одамлар яна ухлаб қолдилар. Шу куни Ибн Сино анча ором топди. Яна кеч бўлди. Карвон бир жойда тўхтади. Одамлар озроқ таом еб яна уйқуга кетди.
Ибн Сино карвон туяларининг қўнғироқларини яна ўринларини алмаштириб, бошқача оҳангга солди. Эртасига карвон йўлга тушганида қўнғироқлар шундай садо чиқардиларки, одамлар кула бошладилар.
Учинчи кеча Абу Али карвон аҳли ухлаб ётганида қўнғироқларини яна ўзгача жойлаштирди. Тонгда карвон йўлга тушганида қўнғироқлар шундай қайғули садо чиқардиларки, одамлар йиғлай бошладилар.
Тўртинчи кеча Абу Али қўнғироқлар тартибини яна ўзгартираётганида карвон аҳли бу ишларни ким қилаётганини билиб қолдилар ва алломага иззат-ҳурмат кўрсатиб, биз энди йўлда жим юрамиз, ўйларингизга халақит бермаймиз, дедилар.

Муҳаммад Ибн Сулаймоннинг “Қиссату-л-уламо” асаридан Маҳкам Маҳмуд таржимаси....📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий