ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 3 августа 2018 г.

БИЛАСИЗМИ?

БИЛАСИЗМИ?
Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Биз шулардан баъзи бирларини эслаб ўтмоқчимиз:

1) Кунлар (айём) сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир.

2) Алоҳида кун (ёвм) сўзи эса 30 маротаба зикр

қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир.

3) Ой (қамар) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир.

4) Ой (шаҳр) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир.

5) Имон сўзи 25 маротаба зикр қилинган, куфр ҳам 25 маротаба зикр қилинган.

6) Дунё сўзи 115 маротаба зикр қилинган, охират ҳам 115 маротаба.

7) Фаришталар (малоиклар) 88 маротаба зикр қилинган, шайтон ҳам 88 маротаба.

8) Одамлар сўзи 50 маротаба зикр қилинган, Пайғамбарлар ҳам 50 маротаба.

9) Эркаклар сўзи 24 маротаба зикр қилинган, аёллар ҳам 24 маротаба.

10) Ҳаёт сўзи 145 маротаба зикр қилинган, ўлим сўзи ҳам 145 маротаба.

11) Яхшилик сўзи 167 маротаба зикр қилинган, ёмонлик ҳам 167 маротаба.

12) Осмонлар (самовот) 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган.

13) Жазо сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, мағфират сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп.

Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий