Очлик билан даволаш
Гоҳ-гоҳида (масалан, ҳафтада бир кеча-кундуз) оч юриш одам учун икки томонлама фойдали.
Биринчидан, очлик организмни тозалайди, қонни заҳарли моддалардан халос қилади. Бу ўринда Гиппократнинг «Агар тана тозаланган бўлмаса, қанчалик овқат емагин унга шунчалик зарар етказасан», деган ҳикматини эсламоқ жоиз. Умуман, очлик кишига кўтаринки руҳ ва хушчақчақлик ҳам бахш этади.
Иккинчидан, очлик муолажаси давомида одам кўплаб
касалликлардан холи бўлиш баробарида ортиқча вазнини ҳам йўқотади.
Очлик сақлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб олган маъқул. Чунки бир кеча-кундузлик очлик кунларида нима билан озиқланиш (масалан, кун давомида қатиқ ё қайнаган сув ичиш ёинки ҳўл мева-сабзавотлар истеъмол қилиш)ни шифокор ҳар бир кишининг организм фаолияти ва аҳвол-руҳиятига қараб белгилайди.
Рус олими В. Пашутиннинг таъкидлашича, тез-тез оч юрадиган кишилар организмида қуйидаги ўзгаришлар кузатилади:
— ички ҳимоя кучлари ортади;
— ферментлар фаоллиги ошиб, чириган, патологияга учраган тўқима ва ҳужайралар сўрилади;
— организм чиқиндилардан тозаланади;
— моддалар алмашинуви яхшиланади;
— оқсиллар биосинтези жадаллашиб, ҳужайраларда модда алмашинуви кучаяди;
— кучсизланган ва ортиқча тўқималар сўрилиб улар ўрнига ёш тўқималар пайдо бўлади, организм ёшаради.
Умуман, очлик муолажасини ўтказиб турган кишилар танасидаги барча аъзо ва тўқималар физиологик ором олади. Очлик муолажасини ким қай йўсинда танлаши фақат шифокор маслаҳатига кўра амалга оширилади. Чунки гипертониянинг оғир даражасида, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яралари зўрайган пайтда беморлар оч юришлари мумкин эмас.
Организмни чиқиндилардан тозалаш мақсадида бир ҳафтада бир кеча-кундуз (тушликдан тушликкача) овқат емасдан фақат сув ичиш ёки мева-сабзавот ейиш билан кифояланган киши ўзидаги анчагина касалликлардан фориғ бўлади.
Очлик муолажаси мунтазам ва тўғри бажарилганда юрак-қон томир, буйрак ва сийдик йўли дардлари, панкреатит, тери ва бўғим касалликлари, аллергия, қандли диабет каби жиддий хасталиклар батамом даволанади. Шунингдек, очлик муолажасидан сўнг киши тетиклашади, кўзлари равшан тортади, вазни анча камаяди, ҳаракатчан ва курашувчан бўлиб қолади.
Шуни унутмангки, ундирилган буғдой донидан тайёрланган овқатлар очлик муолажасидан сўнг ейилса танани зарур витаминлар билан тўйинтиради. Муолажани ўтказишдан олдин одам ичакларни ҳуқна ёрдамида тозалаши лозим. Оч қолганда кунига икки литргача сув ичилади, ҳар куни 10-15 километр масофа тоза ҳавода босиб ўтилади. Тез-тез душ ёки ванна қабул қилиш, баданни енгил уқалаб туриш янада яхши.
Бундан ташқари, эрталабки бадантарбия, кечки сайрни мунтазам амалга ошириш янада кўпроқ фойда беради. Умуман, хозирги камхаракатлик даврда овқатни камроқ ейиш ва жисмоний ҳаракатларни кўпайтириш, шу йўл билан тананинг ёшга мос келадиган вазнига қайтиш учун ҳаракат қилмоқ лозим.

Комментариев нет:
Отправить комментарий