Паркинсон;
Паркинсонизм асаб фаолиятининг экстрапирамид тизими зарарланиши асоратида келиб чиқадиган хасталикдир. Дунёнинг аксарият мамлакатларида ушбу хасталик билан оғриганлар сони бир қанча фоизни ташкил этади. Одатда паркинсонизм дейилса, кўз ўнгимизда кекса
ёшли кишилар гавдаланади. Буни қарангки, касаллик нафақат қариялар балки ўрта ёшлилар орасида ҳам учраши мумкин экан.
Тиббиётда паркинсонизмнинг асосий икки тури фарқланади. Бирламчиси: паркинсонизм касаллиги ёки идиопатик паркинсонизмдир.
Иккинчиси: иккиламчи паркинсонизм ёки симптоматик паркинсонизм дейилади. Касалликнинг симптоматик кўриниши қуйидаги омиллар сабаб юзага келиши мумкин:
1)Дори воситаларининг ножўя таъсири ;
2) Токсин моддаларнинг зарарли таъсири ;
3) Энцофалитик тури;
4) Жароҳатлар оқибатида, қаттиқ қўрқиш, кучли руҳий сиқилиш ;
5) Бош мияда ўсимта пайдо блиши оқибатида;
6)Гидрацефал форма, калла ички босимининг ортиши;
7)Қон айланиши бузилиши оқибатида келиб чиқадиган турлари бор.
Комментариев нет:
Отправить комментарий