ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 6 марта 2018 г.

аёлларга... Қ.Қодиров

💞☺️💐ҚИЁСИ ЙЎҚ ОЛАМДА
МЎЪЖИЗАДИР АЁЛЛАР
8 март халқаро хотин-қизлар байрамига
Рўзғорда энг мўътабар покизадир аёллар.
Лола янглиғ очилган наргизадир аёллар
Аммо узоқ ўтмишда ожизадир аёллар.


Асло барвақт сўлмасин ҳаргизадир аёллар,
Қиёси йўқ оламда мўъжизадир аёллар.
Инсон зотин қорнида сақлаб юрар тўққиз ой,
Парваришлаб, уларга бахш этади кўрк, чирой.
Ўзлари ҳам кўкдаги порлоқ юлдуз, тўлин ой,
Булар Парвардигорнинг ғамхўрлиги ҳойна-ҳой.
Мисли йўқ бу жаҳонда, мўъжизадир аёллар.
Агар улар бўлмаса, инсон зоти бўлмасди,
Оламга ғам бунчалик одамлар ҳеч тўлмасди.
Ўғил-қизларин бахти очилмасди, кулмасди,
Ажал чангал солмаса. Оналар ҳеч ўлмасди,
Қиёси йўқ оламда. мўъжизадир аёллар.
Одам Атонинг жуфти асли момо Ҳаводир,
Шундан буён инсонга эр-хотинлик раводир.
Ширин сўзи ва меҳри бир-бирига даводир,
Севги-муҳаббатлари қўшиқ ва куй-наводир,
Мисли йўқ бу олажаҳонда мўъжизадир аёллар.
Улуғ пайғамбарларни туққанлар ҳам онадир,
Фарзандларига чунон гиригиттон. парвонадир.
Жигарбандлари учун ўзин ўртаб, ёнадир,
Опа-сингил, меҳрибон мунису дугонадир,
Қиёси йўқ оламда мўъжизадир аёллар.
Минг-минг алломаларни яратганлар оналар,
Олам-жаҳонга шуҳрат таратганлар оналар.
Мард ва жасур эрларни қаратганлар оналар,
Булбул қилиб инсонни сайратаганлар оналар,
Мисли йўқ бу жаҳонда мўъжизадир аёллар.
Аёллар бор хонадон обод, кўркам. чароғон,
Аёллар билан турмуш гўзал ҳамда фаравон.
Аёлларнинг сеҳри-ла ҳар иш битади равон,
Аёли бор эрларнинг қалбида бўлмас армон,
Қиёси йўқ оламда мўъжизадир аёллар.
Аёллар бор эканки. Бордир шоду хуррамлик,
Аёллар билан инсон бўлғуси мукаррамлик.
Оллоҳ Ўзи уларни этган лутфу карамлик,
Аёллар зоти билан ер юзида кўркамлик,
Мисли йўқ бу жаҳонда мўъжизадир аёллар.
Аёлга маҳлиёдир кўкда қуёш, ойлар ҳам,
Шайдо бўлиб оқадир тошқин дарё. Сойлар ҳам.
Аёлларнинг қошига монанд эрур ёйлар ҳам,
Аёлларга мунтазир сўлим гўшга, жойлар
ҳам,
Қиёси йўқ оламда мўъжизадир аёллар.
Аёллар гар бўлмаса. бўлмас эди бу олам,
Эркак-аёллар учун битилмиш лавҳул-қалам.
Аёллар туфайлидан дилларда дарду алам,
Ота-она бўлишиб, дегайлар жоним болам,
Мисли йўқ бу жаҳонда мўъжизадир аёллар.
Жамиятда уларнинг ҳар бирининг ўрни бор,
Бир-бирига ўхшамас, ниҳоятда бетакрор.
Ҳар бири бир эркакка садоқатли севган ёр.
Баъзан бир-бирларига бўлиб юрар интизор,
Қиёси йўқ оламда мўъжизадир аёллар.
Нодира, Увайсийлар аёлларнинг онаси,
Улар ёзган ғазаллар сўзларнинг дурдонаси.
Улар билан лиқ тўлди хонларнинг кошонаси,
Кимларнингдир бахти бор, кимнинг шўр пешонаси,
Мисли йўқ бу жаҳонда мўъжизадир аёллар.
Кимлардир зўр шоира, кимлар эса олима,
Санъаткорлар бисёрдир, шифокор муаллима.
Саида ва Зулфия, Мукаррама. Ҳалима.
Барчаси яшаб ўтди. уларга зўр калима,
Қиёси йўқ оламда мўъжизадир аёллар.
Касбу корлари кўпдир. ҳунарлари бисёрдир,
Озод, хуррам замонда барчаси бахтиёрдир.
Рщзғорида ва ишда сергак, тетик, ҳушёрдир.
Барча билан баробар. Барчага ҳам дўст-ёрдир,
Мисли йўқ бу жаҳонда мўъжизадир аёллар.
Бутун ернинг юзида аёлларнинг ўрни бор,
Аёллар гар бўлмаса, бу кенг олам тангу тор.
Аёллар заҳматидан инсоният миннатдор,
Болаларга меҳрибон, эрларига вафодор,
Қиёси йўқ оламда мўъжизадир аёллар.
Оллоҳ таоло ўзи аёлларга жон берган,
Демакки, жон бағишлаб, яшашга имкон берган.
Эру хотин қалбига чин нури иймон берган,
Ер юзида яшашга ҳам амру фармон берган,
Мисли йўқ бу жаҳонда мўъжизадир аёллар.
Оналарнинг оёғи остида жаннат экан,
Ушбу сўзни Муҳаммад пайғамбар айтган экан.
Оналарнинг барчаси фарзандига ғам еган,
Хаттоки оёғига кирмасин тикан деган.
Қиёси йўқ жаҳонда мўъжизадир аёллар.
Аёлларни қанчалик эъзозласак шунча оз.
Уларнинг ҳар бири ҳам чиройлидир бепардоз.
Шу боиским, ҳар бири таманно ва жуда соз,
Дилбар. дилкаш, диловар кўнгли баҳор, худди ёз,
Мисли йўқ бу оламда мўъжизадир аёллар.
Олам-жаҳон саҳнида инсон зоти улуғдир,
Инсон билан кенг олам мукаммал ва тўлиғдир.
Ҳар қандайин жойда ҳам қадамлари қутлуғдир.
Йўқ эрур бу оламнинг охири ёки боши.
Кенг оламни ёритар туну кун ой, қуёши.
Эрлар уйда саркору, аёллари ишбоши.
Суҳайлийнинг ҳам бугун ортди саксондан ёши.
Мисли йўқ бу оламда мўъжизадир аёллар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий