🕸ЖИН ИНСОННИНГ ИЧИГА КИРИШИ МУМКИНМИ?
➖Имом Аҳмад (رَحِمَهُ الله) нинг ўғли Абдуллоҳ айтади: Мен отамдан сўрадим: Бази инсонлар жин инсоннинг ичига кирмайди деябтилар?! (шунга нима дейсиз демоқчи)
➖Имом Аҳмад: Эй ўғлим улар алдамоқдалар. У (жин) ҳаттоки инсоннинг тили билан гапиради дедилар.
(📚Мажмуул-фатово 19/12)
▪️Изоҳ: Замонамизда ҳам бази олимлар жин инсоннинг кирмайди деб айтган. Аммо бу хатодир.
➖Мен (Абу Холилуллоҳ) иккала кўзим билан кўрган воқеани ва бир яқин
танишим айтиб берган воқеани зикр қиламан.
➖Қуръон ҳофизи бўлган бродаримни олдига бир киши келиб руқия (жин чиқарувчи оятларни) ўқиб қўйишини сўради. Бродарим бу инсонни тутиб туриш учун мен ва яна тақрибан 5 кишини чақирди. Бродарим Қуръон ўқий бошлади тахминан 20 дақиқадан кейин киши типирчилай кетди. Биз туриб кетмасин деб қийинчилик билан олти киши тутиб турибмиз. Оддий ҳолатда инсонни 2 ёки 3 киши тута олади. Лекин у жиннинг қуввати билан бу кишининг кучи ортган эди.
➖Кейин жин бу кишининг тилида: барибир мени чиқара олмайсизлар дея бақира кетди. Кишининг юзи умуман бошқа кўринишда эди. (инсон қасддан юз шаклини бундай ўзгартира олмайди)
➖Биз сўрадик қачон кирдинг? Қачондан бери буни ичидасан?
➖Жин: 2,5-3 йил олдин деди.
➖Биз: Мақсадинг нима, бундан нима хохлайсан?
➖Жин: Сизларникидан (Аллоҳдан) узоқлатиб, бизникига (шайтонга) сиғинтириш...
➖Биз чиқишини сўрадик, бродарим руқия сураларини анча вақт ўқиди лекин жин чиқмади. Бази жинлар эскирса бир марта ўқиганда чиқмайди давомли ўқиб заифлаштириб кейин чиқарилади. Кейин у киши ҳақида нима бўлди билмайман.
➖Бир яқин танишим бу воқеани айтиб берди. Қирғизистонда бир уйда эски тут дарахтини шом вақтида уйнинг эркаги кесиб ташлаб йиғиштираётганда ҳомиладор хотини шох шаббаларни йиғиштиришга эрига ёрдам бериш учун келади. Шу пайт бир тўда жинлар аёлнинг ичига кириб олади. Аёлнинг бирданига мазаси қочиб касал бўлиб қолади. Хотинини касалхона элтишди аммо яхши бўлмада. Кейин қуръон ўқиб руқия қилишганда ичига жин кирганлиги маълум бўлди. Аёлга кирган жин гапира кетди.
➖Аёлни эри сўради: Нега кирдинг?
➖Жин: Сен бизни уйимизни бузиб ташладинг. Шунинг учун хотинингга кирдик.
➖Эри: Уйимизда Сигир бор, ит бор ўшаларга кирсанг бўлмайдими?!
➖Жин: ха ха ха бу жинни бўлибди (деб кулибди).
Кейин нима бўлди Аллоҳу алам.
▪️Хулоса: Инсоннинг ичига жин киришлиги собит бўлган нарсадир. Буни инкор қилаётганлар албатта хато қилишябди.
▪️Яна бир мисоли хитойликлар баландга сакраш, ҳавода муаллақ туриш, ёки узоқдан туриб қўл ҳаракати билан инсонни уриб йиқитишлиги маълум. Булар уларнинг қобилиятидан эмас жин орқали амалга ошириладиган ишдир. Хитойликлар тоғларга ҳар хил ерларга бориб жинларга ибодат қилиди, кейин жинлар буларга ёрдам беради. Ёки бази сеҳргарлар сеҳр қилиб ғайри оддий нарсаларни жиннинг ёрдамида қилади. Бу оддий бўлиши мумкин бўлган нарсалардир. Ким Аллоҳни қўйиб жинларга ибодат қилса, жинлар иймони эвазига шу майда нарсаларга ёрдам беради.
▪️Жин кирганлигининг аломатлари.
➖Қуръон ўқилганда юраги сиқилиши.
➖Қулоғига ҳар хил овозлар эшитилиши.
➖Мулойим табиатли инсон, бирданига заҳар, баджаҳл, урушқоқ бўлиб қолишлиги.
➖Базиларга фаришта тимсолида кўриниши, базиларга келиб фаришта жаброийл сифатида гапиришлиги. (инсон ўзи билан ўзи гапирадиган бўлиб қолади.)
➖Бирданига ҳушидан кетиши.
▪️Шунга ўхшаган аломатлар кимда кўринса масжидлардаги қорилар ёки қуръонни тажвид билан яхши ўқий оладиган инсонларга руқия ўқитса Аллоҳ шифо беради. Ҳар хил бахшилар, фолбинлар, пирлар, кампирларга борса. Улар ҳам пулни олади, ҳам иймонни олади, ҳам касалини баттар қилади.
➖Бази руқия суралари: Фотиҳа, Оятал курсий, Ихлос, Фалақ, Нас сураларидир.
لَا إلهَ إلاّ اللّهُ وحْـدَهُ لا شَـريكَ لهُ، لهُ المُـلْكُ ولهُ الحَمْـد، يحيي و يميت وهُوَ عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِير
➖Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ. У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. У ўлдиради ва тирилтиради. У барча нарсага қодир зот.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сен биродарингла жанжаллашма ва у билан мазаҳлашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма», - дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, кишилар орасининг бузилиши ва ўртада турли келишмовчиликлар чиқиб, жамиятда нохуш ҳолатлар пайдо бўлишига кўпроқ омил бўладиган салбий нарсалар рўйхатининг бошида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч нарса туради.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қилинадиган бўлса, ваъда бермаслик керак.
Комментариев нет:
Отправить комментарий