Қабр устига тупроқ сепиш шариатда борми?
Савол: Маййит қабрга қўйилганидан сўнг ҳамма бир белбоққа бир ҳовучдан тупроқ солади. Кейин бу тупроқ қабрга тўкилади. Бу шариатда борми? Жавоб: Алҳамдулиллаҳ; Ибн Можа (1561) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг жанозасини ўқиганлар. Сўнг бош томонидан келиб, қабрнинг устига уч ҳовуч тупроқ сепганлар. Мазкур ҳадисни Нававий, Ибн Ҳажар каби бир қанча уламолар саҳиҳ дейишган. Имом Шофеийнинг “Муснад”ларидаги (601) ривоятда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар гал тупроқ олганларида икки қўлларини тўлдириб олганлари айтилган. Шунингдек, Али, Ибн Аббос каби саҳобалар ҳам
(Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин) бу амални бажарганлари ривоят қилинган (Абдурраззоқ “Мусаннаф”ида (6478, 6479, 6480) ривоят қилган). Омир ибн Рабиа розияллоҳу анҳу айтади: “Усмон ибн Мазъун (розияллоҳу анҳу) дафн қилинганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жанозасини ўқиганлари ва жанозада тўрт марта такбир айтганлари ҳамда унинг қабрига бош томонидан туриб қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочганларига гувоҳ бўлганман” (Дорақутний (1836) ривояти). Шунга биноан, маййитни дафн қилгандан сўнг бош томонидан икки қўл билан уч ҳовуч тупроқ сепиш мустаҳаб. Бироқ тупроқни белбоққа солишга ҳеч қандай асос йўқ. Баъзилар қабрга тупроқ сепишда “Сизларни тупроқдан яратдик ва сизларни тупроққа қайтарамиз ва сизларни тупроқдан қайта чиқарамиз-тирилтирамиз” (Тоҳа: 55) оятини бўлиб-бўлиб ўқишни мустаҳаб дейишган. Оятни бўлиб-бўлиб ўқиш тартиби қуйидагича бўлади: биринчи ҳовучни сепишда “Сизларни тупроқдан яратдик”, иккинчисида “ва сизларни тупроққа қайтарамиз”, учинчисида эса “ва сизларни тупроқдан қайта чиқарамиз-тирилтирамиз” ўқилади. Бироқ бунга бирон бир далил йўқ. Тўғри, имом Аҳмад “Муснад”да (22187) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Умму Кулсумни қабрга қўйганларида мазкур оятни ўқиганлари айтилган. Лекин бу ҳадис жуда ҳам заиф. Чунки ҳадис санадидаги Убайдуллоҳ ибн Заҳр ҳамда унинг устози Али ибн Язид иккаласи ҳам заиф ровийдир. Шунинг учун имом Заҳабий мазкур ҳадисни ботил деган. Шу билан бирга ушбу ҳадис мазкур оятни юқоридаги тартиб бўйича ҳар тупроқ сепганларида бўлиб-бўлиб айтганларига далолат қилмайди, валлоҳу аълам. Фатво рақами: 1221003

Комментариев нет:
Отправить комментарий