ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 7 мая 2017 г.

Хотира ва қадирлаш куни олдидан

💞☺️😢Хотира ва қадирлаш куни олдидан
💞🍒Буюк мақсадларга хизмат қилса ким,
Инсон биродарин ўйласа агар...
Курашга бахш этса бутун хаётин
Хаёти тарихда қолар муқаррар...
☺️💝Ассалму-алайкум хурматли онахонлар ,отахонлар,опа-сингиллар ,дўсту-биродорлар!
..Бу йил мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги ва «9 май — Хотира ва қадрлаш куни> нишонланади. Даҳшатли урушда 1,5 миллион юртдошларимиз қатнашганини, шулардан тахминан 500 минг ватандошларимиз ҳалок бўлганини инобатга олсак, Ўзбекистонда ўша пайтдаги хонадонларнинг биронтасини
бу фожиа четлаб ўтмагани аён бўлади.
Шундай экан, фашизмга қарши курашда ўз она-юртининг тинч, осойишта
ҳаётини, беғубор осмонини асраш учун мардлик, жасорат ва қаҳрамонлик
кўрсатганлар хотирасини ёдда сақлаб, эъзозлаб яшаш халқимиз учун энг
муқаддас фазилат бўлиб келган.
Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оловли жанг майдонларда ўз
юртининг тинчлиги ва озодлиги, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида.
— Беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбларимизда абадий яшайди.
😡🍓 Не – не қахрамонлар ўтиб кетдилар,
Инсонни қулликдан озод этдилар!
Орзу, мақсадларга шахид етдилар,
Бу азиз зотларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг
Оллоҳ ўзи бўлди Бош Олий ҳакам,
Бундай мўъжизалар бўлар жуда кам!
Жасорат, куч - қудрат эди мустаҳкам,
Уруш қурбонларин сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Cизларга чексиз хурмат ва эхтиром ила Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

Комментариев нет:

Отправить комментарий