Бавосилни (геморройни) даволаш учун халқ табобати..
1. Саримсоқпиёзли сут.
Саримсоқпиёз қон таркибини яхшилайди, атеросклероз ва
юрак қон-томир касалликларига қарши профилактика вазифасини ўтайди. Шу ва яна бир
қанча шифобахш хусусиятлари туфайли саримсоқпиёздан шарқ табобатида бир неча асрлардан буён кенг фойдаланилади. Жумладан бавосил касаллигини даволашда саримсоқпиёзли сут
қўл келади.
Бир бош саримсоқпиёзнинг боши олиниб, сўнг пўсти билан 200 мл сутга солиб 30 дақиқа қайнатилади. Бу
вақт оралиғида саримсоқпиёз санчқи тиққанда кирадиган даражада юмшоқ ҳолга келиши керак. Дамлама хона ҳароратида совутилиб, овқатдан сўнг 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади. Даволаш курси 10 кунни ташкил этиб, 2 ҳафтадан сўнг яна
такрорланади.
Яна бир рецепт: 1 бош саримсоқпиёзни тозалаб 4-5 донасини қирғичдан ўтказиб 200 мл сутга солиб 2 соатга совутгичга қўямиз. Бундай шифобахш ичимлик кунига 3 маҳал ярим чой қошиқдан 1 ҳафта давомида ичилади. 3 кун дам
олиб, даволаш курси яна такрорланади.
Агар бундай рецептлар асосида дори тайёрлашга эринсангиз, кунига 3 дона саримсоқпиёзни овқатдан сўнг 1 донадан истеъмол қилинг. Сўнг кетидан 1 пиёла сут ичиб юборинг.
Саримсоқпиёзни ошқозон яраси ва гастрит, ошқозон ости бези касалликлари авж
олган пайтларда, эпилепсияда қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик даврида эса шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.
2. Бавосилни даволашда картошкали компресслар.
Чиқиш тешигидаги ачишишни бартараф этишда қирғичдан ўтказилган хом картошка ёрдамга келади. Бу восита биринчи марта қўлланилгандаёқ касалликнинг ноқулай белгиларини йўқотади, шу билан бирга даволайди. Ювиниб чиқиб майдаланган картошка керакли жойга 10 дақиқага қўйилади.
Пиёзни Пайпок Ичига Солиб Ухласангиз Нималлар Булишини Биласизми?
Давомини
кутинг
Комментариев нет:
Отправить комментарий