БАЛГАМ КУЧИРИШДА
— 500 грамм пиёз, 400 грамм шакар, 1 литр сув ва 50 грамм асал олинг. Пиёзни тўғраб, сувга солинг, шакарни ҳам қўшасиз. Паст оловда тахминан 3 соат қайнатинг. Совигач, унга асал аралаштирасиз. Шиша идишга солиб, оғзини маҳкам беркитасиз. Овқатланишдан кейин 4-5 ош қошиқдан истеъмол қиласиз.
— Бу дори учун 2 та банан, 1 пиёла сув, 1-2 ош қошиқ шакар керак бўлади. Бананни майда қирғичдан ўтказинг.
Идишга сувни қуйиб, газ плитасига қўйинг ва унда шакарни эритинг. Ширин сувга бананни аралаштириб, ичасиз.— Бу дори учун 2 та банан, 1 пиёла сув, 1-2 ош қошиқ шакар керак бўлади. Бананни майда қирғичдан ўтказинг.
— Турпнинг ичини ўйиб, 2-3 ош қошиқ асал солинг. Идишга совуқ сув қуйиб, турпни солиб қўясиз. 4 соатда шарбати ажралиб чиқади, шуни ичасиз.
— 1 чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан сувда аралаштириб, томоқ ғарғара қилинса, нафи бўлади.
— Саримсоқнинг бешта тишчасини майдалаб, устидан 1 стакан сут қуйилади. Қайнаб чиққач, оловдан олиб, уч қисмга бўлинади ва 3 маҳал ичилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий