ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 19 апреля 2017 г.

кам овкат ейиш....

Кам овқат ейиш тўғрисида бирон ҳадис борми? 

Савол: Кам овқат ейиш тўғрисида бирон ҳадис борми? Жавоб: Алҳамдулиллаҳ; Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Одамзот тўлдирган идишларнинг энг ёмони ўзининг қорнидир. Одамзотга қоматини тиклаб турадиган бир неча луқма кифоя қилади. Агар ҳавои нафси устун келса, қорнининг учдан бирини овқатга, учдан бирини сувга, учдан бирини нафасга ажратсин” – деганларини эшитдим” (Ибн Можа (3349) ва Термизий (2380) ривояти). Мазкур ҳадис инсон имкон қадар кам овқат егани афзал эканини ифодаласа-да, инсон тўйиб овқат ейиши ножоиз эканига далил бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга сут ичишни таклиф қилаверганлар, ҳатто Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасам, (қорнимда) сутга жой қолмади” – деган (Бухорий ривояти). Бироқ юқоридаги ҳадисга биноан, инсон танасига зарар берадиган даражада кўп овқат ейиши макруҳ бўлади, валлоҳу аълам.

Комментариев нет:

Отправить комментарий