Ўзбекистонда 23 туманда заъфарон етиштирилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига қилган сафари чоғида "заъфарон экиб¸ уни экспорт қилинглар ва мамлакатга валюта олиб келинглар”¸ деган гапидан сўнг мамлакатнинг 23 туманида заъфарон плантациялари ташкил қилиш лойиҳалаштирилди.
Бу
ҳақда хабар берган ЎзА сайтининг ёзишича, 23 та тумандаги 50 гектар ерда заъфарон хомашёсидан фармацевтика саноатида фойдаланиш, маҳсулотни экспортга йўналтириш режалаштирилган.
Заъфарон – сапсардошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик ва унинг айрим ëввойи турлари Ўзбекистон адир ва
тоғларида табиий ҳолда
ўсади.
Заъфароннинг гул устунчаси пазандачилик
ва фармацевтикада ишлатилади. "Қизил олтин" деб ном чиқарган заъфарон
минг йиллардан бери энг қиммат ўсимлик бўлиб қолмоқда – унинг бир грамми баҳоси
турига қараб¸ 10 доллардан 65 долларгача боради.
CNN ва The
Guardian каби Ғарб ахборот воситаларига
кўра¸ жаҳон бозоридаги бир йиллик заъфарон миқдори¸ 300 тонна атрофида
чамаланади ва унинг қарийб 90 фоизи Эроннинг ғарбий Хуросон минтақасида
етиштирилади. Бир гектарлик заъфарон плантациясидан кўпи билан бир килограмм
қуруқ заъфарон олиш мумкин ва бир кило ҳосил учун камида 150 минг дона
бинафшаранг гулни уч ҳафта ичида эрта тонгда қўл билан териш керак бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий