ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 26 февраля 2017 г.

Алишер Муқимов

ALISHER MUQIMOV
АЛДАДИМ

Сўрди дилбар: Не дея иқбол? Зар деб алдадим,
Зар учун кўп нарсадан қилгум гузар деб алдадим.

Бойлигим ҳам, борлигим ҳам ишқи эрди аслида,
Қилмаганман қалб шаҳрига сафар, деб алдадим.

Сўрди: Ёлғиз кун кўриш ҳамроҳсиз осонмикан?
Менга ёлғизлик ягона ҳамсафар деб алдадим.



Кулди: Исмим бор экан ёзганларингизда қаранг!
Барча шеърим қаҳрамони бошқалар, деб алдадим.

Бормикан дунёда севги, деб сўраб қўйди яна,
Севгидан то ҳол бу дил бехабар, деб алдадим.

Ранжишидан қўрқдим кўнглим фақат сенда десам,
Шу сабабли, кўнгли ожизлар севар, деб алдадим.

Йўқ деса бошим эгилгай, деб яширдим барини,
Шу туфайли ишқ – ташвишу зарар, деб алдадим.

Унда сизга кўчамизда кечалар не бор, деди.
Қилмагин парво, Алишер ойкезар, деб алдадим.

Алдагандим бу билан танҳо ўзимни, сўнгида,
Дилни ҳам, қўй, бир кун ишқ эсдан чиқар, деб алдадим.

АЛИШЕР МУҚИМОВ


Комментариев нет:

Отправить комментарий