ЁДИМГА ТУШМОҚДА
Яна ёнингда бўлган дамларим ёдимга тушмоқда,
Борардим манзилинг билсам етиб бир зумда учоқда.
Кўчишдан чарчадим оғиздан оғизга,
хабар ол, кел,
Кўриб қўй, айлади севгинг мени машҳур қишлоқда.
Тополмассан жаҳонни айланиб ҳеч мендек ошиқни,
Суғурталанмагандир дил, етар, қолдирма қийноқда.
Қилиб қўй қўнғироқ раҳм айлабон бир бора нол бирга,
Фироқинг, эй сулув, дил ўтига ермойи сепмоқда.
Гинам йўқдир ишон, бу дил фақат соддалиги боис
Ўйин бўлди сенга, дилбар,
демакким, саҳв ўйинчоқда.
Алишернинг жудолик акс этган шеърин эслашди,
Кўриб юнусбалиқлар иккимизни икки қирғоқда.
Алишер МУҚИМОВ.

Комментариев нет:
Отправить комментарий