ТРИХОФИТИЯ ҚАНДАЙ
КАСАЛЛИК?
Замбуруғлар ўзининг тузилиши ва
айрим хусусиятларига кўра тубан ўсимликларга жуда ўхшаб кетади.Аммо хлорофилдан
махрум,шунинг учун ҳам кўпайиш учун кислород талаб қилади.Улар ҳаво таркибидаги
углероддан органик моддаларни синтез қила олмайдилар шу сабабдан,маҳсулотларни
тайёр,яъни парчаланган ҳолда оладилар.Демак, бировнинг ҳисобига,яъни паразитлик
қилиб яшашга мажбурлар.Дарҳақиқат,паразит замбуруғлар одам ёки ҳайвонлар
танасида паразитлик қилиб фаолият кўрсатишга одатланишган.Айримлари ўсимликлар
ёки дарахтлар бағрида текинхўр паразитлик қилиб яшашга мослашишган.
Айниқса,ҳам одамларга,ҳам
ҳайвонларга айрим пайтлари юқиб қоладиган “трихофития” каби касалликларни
ўрганиш,халқ орасида
унинг профилактикасини тарғибот қилиш тиббиёт
микологиясининг асосий вазифаларидан хисобланади.
ҚАНДАЙ ПАЙДО
БЎЛАДИ?
ТРИХОФИТИЯ – энг кенг тарқалган
терининг юқумли-замбуруғли хасталиклари- дан хисобланади.Трихофития халқ тилида
“қўтир” касаллиги деб ҳам аталади.Унинг келиб чиқишига “трихофитон” туркумига
мансуб замбуруғлар сабаб бўлади.Касалликка аксарият мактабгача ёшдаги болалар
ва бошланғич синф ўқувчилари,баъзан катталар ҳам чалиниши мумкин.Бунда бошнинг
сочли қисми,тери ва тирноқлар зарарланади.
Трихофитон туркумига мансуб
замбуруғлар одамларнинг сочини,ҳайвонларнинг эса жунларини зарарлашига қараб
икки гуруҳга бўлинади.Биринчиси,сочларнинг ташқа- рисида жойлашиб уларни
парчалайди ва шу тариқа кейинчалик терини ҳам яллиғлантиради.
Трихофития касаллигида тери за ва
чуқур ёки маддаланган-инфильтратив кўринишларда бўлиши мумкин.Хасталикнинг юза
кўриниши одамдан-одамга,аксинча, чуқур хили ҳайвонлардан одамларга маиший
мулоқот пайтида юқиб қолади.Трихофития касаллиининг юза ёки чуқур хилини
ажратиб лиш учун шифокор,албатта,лабаротория тадқиқот ишларини амалга ошириши
керак бўлади.
КАСАЛЛИК ЮҚУМЛИМИ?
Юза трихофития аксарият ҳолларда
бемор билан бевосита мулоқотда бўлганда юқади.Шунингдек,бемор ишлатган ҳар хил
буюмлар тароқ,бош кийим,сочиқ,ўрин- кўрпа ва бошқалардан патоген замбуруғлар юқиши
амалиётда кўп кузатилади.Касалликка асосан болалар чалинади,улар хасталикни
йиллаб сурункали трихофития билан оғриган катталардан юқтириб оладилар.Бунда
болалар бошининг сочли қисмида катталиги олчадек келадиган бир нечта касаллик
ўчоқлари вужудга келиб,шу соҳа териси пўст ташлаб,сочлари сийраклашиб
қолади.Зарарланган сочлар мўртлашиб,тери дами баробарида синиб тушади ва шу
жойлар қора нуқталарга ўхшаб қолади.синган сочлар мўртлашиб,тери дами
баробарида синиб тушади ва шу жойлар қора нуқталарга ўхшаб қолади,синган сочлар
ўз рангини йўқотиб,хира тортади.Касаллик ўчоғидаги тери пўстлари орасидан
илмоққа ўхшаган бўлаклари кўриниб туради.Болалар бошининг зарарланган ўчоқлари
қичийди ва қашлайвериши оқибатида заҳарли замбуруғлар терининг бошқа
жойларидаги тукларига ўтиб кетади.Кейинчалик беморнинг терисида четлари сал
кўтарилган оч қизил рангли овал ёки думалоқ яллиғланган доғлар вужудга
келади.Доғлар чет томони ўсиб бир бирига қўшилиб,турли кўринишдаги шакллар
ҳосил қилиши мумкин.
Чуқур маддаланган инфильтратив
трихофитияда касаллик одамларга асосан ҳайвонлардан юқади.Болаларда кўпроқ
бошнинг сочли қисми,катталарда эса соқол,мўй- ловлар зарарланади.Касаллик
ўчоқлари кескин қизариб шишади.Бошнинг сочли қисмида шишлар пайдо бўлиб,уларни
ушлаб кўрганда қўлга ҳамирдек юмшоқ уннайди,бу ўчоқлар йирингли яллиғланган соч
пиёзчаларидан иборат бўлади.Йирингли ушбу ўчоқлардан моғор ҳиди келиб туради ва
қўл билан босилганда яллиғланган соч илдизларидан йиринг томчиси
чиқади.Ўчоқларда сочлар таг-туби билан йиринглаб кетганлиги сабабли ҳам сочлар
тагидан тўкилиб,кетади ва қайта чиқмайди.Айрим беморларниг оёқ-қўллари ва бадан
терисида қизариб турадиган аллергик тошмалар пайдо бўлади.Беморларнинг баъзида
тана ҳарорати кўтарилиб,боши оғрийди,шунингдек,бўйин ва энса соҳасидаги лимфа
тугунлари шишади,лоҳаслик кузатилади.
ДАВОСИ ОДДИЙ
Терининг замбуруғли касалликларини
даволаш мутахассисга қийинчилик туғдирмайди.Ҳозирги пайтда замбуруғларга қарши
қатор малҳам,крем ва таблеткалар мавжуд,ҳатто,антимикотик шампунлар ҳам кенг
қўлланилмоқда.Энг муҳими тозаликка ва шахсий гигиенага риоя қилинса касаллик
ҳеч қачон юқиб қолмайди.
Юқорида таъкидлаганимиздек,юза
трихофитияси одамлардан одамларга, касалликнинг чуқур хили эса уй ҳайвонлари
(қўй,сигир,ит,мушук ва б.) дан юқади. Демак асосий профилактик ишларини мана шу
йўналишларга қаратиш лозим.
ШУҲРАТ СОБИРҚУЛОВ, тиббиёт фанлари номзоди,
Республика
ихтисослаштирилган дерматология ва
Венерология
илмий-амалий тиббиёт маркази
Бўлим
бошлиғи
Комментариев нет:
Отправить комментарий