Жоҳондин кетсам,эй дўстлар,бир дили
қон ўтди,дерсиз,
Мухаббат ўқи-ёйилға кўкси қалқон ўтди дерсиз?
Сиру асрорлари пинхон,иқомат
айлаган зиндон,
Хаёт дарёсининг гирдобида жисми
пора-пора,
Худога минг этиб нола,у серармон
ўтди дерсиз,
Умидлар бағридан топгач илинжин
,муддао завқин
Ҳажр сахросидан излаб ,саргордон
ўтди дерсиз?!.
Келиб оламға топди бир давосиз
ишқ-мухаббатни,
Муродға етмайин Хуршида зор сарсон
ўтди дерсиз..
Комментариев нет:
Отправить комментарий