ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 7 мая 2016 г.

тери каришини....


Тери қаришини тезлаштирувчи 5 та маҳсулот

Вақтнинг бизга таъсирини тўхтатиш учун баъзан энг кескин чораларни: пластик жарроҳлик, турли инъекциялар ҳамда таркиби ва нархига кўра ноёб кремларни қўллашга тайёрмиз. Бироқ замонавий тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, агар бир истеъмол қилаётган маҳсулотларимизни таҳлил қилиб чиқмасак, юқоридаги уринишларимизнинг барчаси ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бизнинг ёшимизни катта кўрсатувчи маҳсулотлар мавжудлигидан хабардормисиз?



🔹1. Углеводлар
Углеводларнинг ўзи маълум вақтгача хавфсиз ҳисобланади. Яъни улар рационимизнинг асосий қисмини ташкил этмаслиги лозим. Картошка, оқ нон, макарон, шоколад – булар юқори гликемик индексга эга бўлган маҳсулотлардир. Улар организмда парчаланиш давомида шакарга айланади. Агар уларни истеъмол қилгандан кейин спортзалда шуғулланиш имкониятига эга бўлмасангиз, организмингизда нафақат ортиқча килограммлар тўпланади, балки коллаген ишлаб чиқариш жараёни ҳам секинлашади (айнан у терига тетиклик бахш этади).

🔹2. Шакар

Ширинликлар қондаги глюкоза миқдорини оширади. Бу эса теридаги коллаген ва эластиннинг синтез жараёнида акс этади. Бу жараён сезиларли даражада секинлашади. Натижада тери қуруқ ва ажинли кўринишга эга бўлади. Шунинг учун шакар истеъмол қилишни камайтириш терининг соғлом, таранг ва эластик бўлишига ёрдам беради.

🔹3. Шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар

Шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар тўлиғича «сунъий» маҳсулот ҳисобланади. Шунинг учун агар сиз уларни истеъмол қилишга ўрганиб қолган бўлсангиз, тез орада терингиз озиқлантирувчи моддалар етишмовчилигидан азият чека бошлайди. Уларни қаердан ҳам олсин? Бундан ташқари, бундай маҳсулотлар бош оғриғини юзага келтиради деган фикрлар ҳам мавжуд.

Шакарнинг ўрнини босувчи табиий маҳсулотлар – асал, қуруқ мевалар, табиий ўсимлик сироплари ва бошқалар бундан мустасно, албатта

🔹4. Спиртли ичимликлар

Нурсиз ва дағал тери, кўз остидаги шишлар, юзнинг кўкимтир ранг касб этиши – буларнинг барчаси спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг оқибатларидир. Алкогол ичимликлар терини яхшигина сувсизлантириб, уни қуруқ ва жонсиз қилиб қўяди. Бундан ташқари, нега ичувчи кишиларнинг юзи доим қизил бўлиб туриши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Алкогол қон томирлари фаолиятини ҳам издан чиқаради. Тери қатламидаги қон айланишининг бузилиши дастлаб унинг пушти, кейин эса қизил рангга киришига олиб келади.

🔹5. Зираворлар

Ўткир таомлар қонни юриштириб, моддалар алмашинувини тезлаштиради. Бироқ шу билан бирга терлашни кучайтириб, томирларни кенгайтириб юборади. Уларнинг баъзилари (қизил қалампир, райҳон, зира, жамбил, қалампирмунчоқ кабилар) аксинча таркибида қаришни секинлаштирувчи кучли антиоксидантларга эга. Бу ҳолатда меъёрни билган маъқул.

Комментариев нет:

Отправить комментарий