Диққат, ҳуснбузарлар!
Ҳуснбузарлар ёғ-тук йўлларининг бекилиши натижасида вужудга келади. Бу теридаги ёғ ва нотекис ўлик қатламлар миқдорининг ортиши сабабли содир бўлади. Бундай шароитлар эса ҳуснбузарларни келтириб чиқарувчи бактерияларнинг кўпайиши учун жуда қулайдир.
Ҳуснбузарларнинг ҳосил бўлишига ёшдаги гормонал мувозанатнинг табиий ўзгариши ҳам, жинсий гормонлар ишлаб чиқарилиши тартибининг бузилиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. 25 ёшдан юқори бўлган аёлларда ҳуснбузарларнинг чиқиши бутун организмни яхшилаб текшириш учун сабабдир.
Календула ва алоэни ишга солинг!
Ҳуснбузарларга қарши кучли таъсир кўрсатувчи ёрдамчи сифатида шубҳасиз календулани (тирноқгул) айтиш мумкин. Сизга бир маслаҳат: юзингизни календула дамламаси билан қанча кўп артиб турсангиз, ҳуснбузар кўринишидаги “меҳмон”ларнинг пайдо бўлиш хавфи шунча камаяди. Бундан ташқари, уйингизда жуда ҳам фойдали алоэ (сабур) ўсимлиги ўсишига албатта эътибор беринг. У тоза юз терисининг содиқ дўсти ҳисобланади. Ҳуснбузар чиққан жойга озгина алоэ япроғини босинг, устидан эса пластир ёпиштиринг. Тахминан икки соатдан сўнг алоэ кутилмаган душманни йўқ қилиб, шу билан бирга уни зарарсизлантиради. Унутманг, ҳуснбузарларни мустақил равишта сиқиб чиқариш мумкин эмас – сиз бу усул билан инфекция киритиб, вазиятни янада мураккаблаштирасиз.
Агар ҳуснбузарлар катта ва кўкимтир рангда бўлса, пишиб ёрилганида қон аралаш йиринг чиқса, демак ошқозон-ичак тизимида қандайдир муаммо бор. Бундай ҳуснбузарлар билан курашиш бефойда. Улардан халос бўлиш учун терапевт ёки дерматолог ҳузурига бориш керак. Барчамизга маълумки, соғлиқ билан ҳазиллашиб бўлмайди.
Баъзи маслаҳатлар.
Ҳуснбузарларга қарши – ёнғоқ, аниқроғи унинг япроғи жуда яхши таъсир кўрсатади. Бироқ қўллашдан аввал улар қуритилади, сўнг дамлама тайёрланади: 3 чой қошиқ қуритилган япроққа 0,5 литр қайнаган сув қуйилиб, 1 дақиқа қайнатилади. Тайёр бўлган аралашма тахминан 2 соат давомида дамланади ва суви сиқиб олинади. Озгина пахтани дамламага ботириб, ҳуснбузар чиққан жойга босилади.
Кир совунни озгинасини қирғичдан чиқариб, сувга бўктирилади. Унга ярим чой қошиқ экстра тузини солиб, аралаштирилади. Бу аралашмани енгил ҳаракат билан юзга суртилади ва 5 дақиқадан сўнг юз ювиб ташланади. Бунда юз тешиклари очилиб, кирлар ва ёғлар кетади, ҳуснбузарларнинг учлари очилади. Кейин 1 чой қошиқ хамиртуруш кукунига 1 ош қошиқ лимон сувини қўшиб, аралашма юзга суртилади. Бу ниқоб юзда қотиб, қуригунича туради. Сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий