Агар организмда оқсил миқдори етарли бўлса, стресс ва толиқишга қарши бемалол кураша олади. Оқсилни гўшт, балиқ, сут, тухум, пишлоқ, гуруч, ёнғоқдан топишингиз мумкин. Бундан ташқари, мияни витамин В билан «боқиб» туришнинг ҳам фойдаси катта. Мазкур витамин сули, дуккакли маҳсулотлар, ёнғоқ, жигар, товуқ гўшти ва тухум сариғида мавжуд.
Организмда натрий тузларининг етишмаслиги баъзи ҳолларда терининг
қуруқлашиши ва сочда қазғоқлар пайдо бўлишига олиб келади. Бунда бринза, пишлоқ ва нон енг.
Олхўри, узум, апельсин ревматизмга чалинган беморлар учун фойдали ҳисобланади.
Остеопороз кальций етишмаслиги натижасида келиб чиқади. Ушбу унсур танқислигига чек қўйишда сут-қатиқ маҳсулотлари, тухум, сабзавотлар, балиқ ва гўшт ёрдам беради.
Томирлар спазми, гипертония, ўт қопи, бачадон ва жинсий аъзолар спазмида магнийнинг аҳамияти катта. Мазкур модда буғдой, сули ва гречиха ёрмаларида, сариёғ, ёнғоқ, ловия ҳамда қуруқ меваларда бор. Шунингдек, вақти-вақти билан лавлаги шарбатидан ҳам ичиб туришни унутманг.
Шамоллашга қарши витамин С фаол курашади. Цитрус мевалар, помидор, картошка, наъматак, карам, қора смородина ушбу витаминга бой. Энг яхши муолажа – лимонли чой

Комментариев нет:
Отправить комментарий